Hujjat nomi
Ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSirdaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSirdaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-17 18:24:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-01 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида

ЎзбекистонРеспубликаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “ЎзбекистонРеспубликаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 22 декабрдаги ЁТ15-04-34-11/211-2257-сонли хатига мувофиқ, ЎзбекистонРеспубликасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1.Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига 20 сўм/м3 миқдорида махсус устама ҳақ белгилансин.

2.Белгилаб қўйилсинки, ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланади, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмайди, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.

3.Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси (А.Рахимов), вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси (О.Маматов), туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жойларда ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ миқдорига қатъий риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширсин.

4.Ушбу қарор “Сирдарё ҳақиқати” газетасида чоп этилсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

5.Вилоят ҳокимлиги девонхона мудири (Ш.Норматов) мазкур қарорни бир кунлик муддатда туман, шаҳар ҳокимликларига, тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмаларига юборилишини таъминласин.

6.Туман, шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз вақтида етказсин.

7.Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Ибрахимов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Қарор лойиҳасини муҳокамадан ўтказиш.Қарор лойиҳаси муҳокамадан ўтказилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун вилоят адлия бошқармасига тақдим этилади.05.02.2018 йилЖ. Ибрахимов, А. Хожиматов, Н. Қурбонов

So`rovnoma natijalari