Hujjat nomi
Ўрмон хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO’zbekiston Respublikasi O’rmon xo’jaligi davlat qo’mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-18 13:51:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўрмон хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни такомиллаштириш ҳамда ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда – “Ўрмонтехносервис” деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар “Ўрмонтехносервис”нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўрмон хўжалиги соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникация тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари

ва ресурсларини жорий этиш ҳамда уларни ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини жорий этиш, уларни янада такомиллаштириш;

ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани, шу жумладан дронлар билан ишлаш тизимини амалиётга тадбиқ этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ахборот хизматини амалга ошириш, шу жумладан ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни янада такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги барча ташкилотларга ахборот-коммуникация технологиялари бўйича хизмат кўрсатиш, жумладан, серверларга, телекоммуникация ускуналарига, компьютерларга, офис ускуналарига хизмат кўрсатиш, дастурий таъминот ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан “Ўрмонтехносервис” билан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига бир ой муддатда“Ўрмонтехносервис”нинг:

уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;

моддий-техника базасини шакллантириш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш юклатилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, “Ўрмонтехносервис” фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:

хўжалик фаолиятидан;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техникавий кўмаги (грантлари);

шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири

З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда қарор лойиҳасини келишишВазирлик ва идораларга юбориш25.01.2018Вазирлик ва идоралар

So`rovnoma natijalari