Hujjat nomi
Амударё туманидаги “Фаровон”, “Дўстлик”, Ойбек маҳаллаларидаги айрим кўчаларга ном бериш тўғрисида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши қарори лойиҳаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-18 17:24:22
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-02 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

ҚАРОРИ

2018 йил ___ ________ № ___ Амударё тумани

Амударё туманидаги “Фаровон”, “Дўстлик”, Ойбек маҳаллаларидаги айрим кўчаларга ном бериш тўғрисида.

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссиясининг 2017 йил 8 сентябрдаги 01-08/10-09/580-сонли мажлис баёни хулосасига мувофиқ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссиясининг 2017 йил 8 сентябрдаги 01-08/10-09/580-сонли мажлис баёни ижро учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманидаги “Ўрта қалъа” овули, “Дўстлик”, Ойбек маҳаллаларидаги янгидан ташкил қилинган кўчаларнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман статистика бўлими (Ҳ.Хайтимбетов) ушбу қарорга асосан номлари ўзгартирилган географик объектларни (кўчаларни) қайта рўйхатдан ўтказсин.

4. Туман ички ишлар бўлими (Д.Ибрагимов) янгидан ташкил қилинган кўчалардаги уй-жойларда яшовчи фуқаролар паспортларининг тегишли равишда қайта рўйхатдан ўтишини таъминласин.

5. Тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотларга расмий бланкаларига, почта манзили ва бошқа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.

6. Туман бош меъморига (Б.Атабиллаев) янгидан ном берилган кўчаларга ягона лойиҳа асосида миллий дизайнда кўчалар номлари ёзилган кўрсаткич ва пешлавҳалар намунасини тайёрлаш топширилсин.

7. Туман ободонлаштириш бошқармасига (Ш.Тўраев) аҳоли пунктлари ва кўчаларга номлари ёзилган кўрсаткич ва пешлавҳалар тайёрлатиш ҳамда уларни ўрнатиш топширилсин.

8. Туман молия бўлими (Б.Камолов) географик объектларнинг номлари ёзилган кўрсаткич ва пешлавҳалар тайёрлатиш учун маблағ ажратиш масаласини тегишли тартибда ҳал қилсин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (М.Темирбоев) ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарига (А.Юлдашев) топширилсин.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси раиси Ғ.Ешниёзов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Амударё

туман Кенгаши раиси:

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Амударё туманидаги “Фаровон”, “Дўстлик”, Ойбек маҳаллаларидаги айрим кўчаларга ном бериш тўғрисидаТуман миқёсидадоимийтуман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (М.Темирбоев) ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари (А.Юлдашев)

So`rovnoma natijalari