Hujjat nomi
Туман ҳудудидаги қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларни шунингдек , машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Namangan tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-19 17:54:39
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-03 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6-,25-моддалари ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон,
229-модда) талабларидан келиб чиқиб, туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор пунктлари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

Тумандаги мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки АЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки АЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатьий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техника кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникаларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи- машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина трактор парки АЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига, хисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таьминлаш топширилсин.

Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб рақамига ММВБ ХТТМ Тошкент шаҳри, МФО: 00014, ИНН: 201122919, “Уздавтехназорат” инспекцияси ШХВ 4014218603144013422214082, ИНН: 200057080 ҳисоб-рақамига тўланишини таьминлансин.

Туман ҳокимининг ўринбосари Х.Ўриновга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки очик акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқороларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатьий назар қишлок хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга белгиланган тартибларга асосан амалий ёрдам бериш вазифаси топширилсин

Мазкур қарор “Истиқлол” газетасига эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туман ҳудудидаги қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникаларни шунингдек , машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида карор03.02.2018Наманган туман хокимлиги

So`rovnoma natijalari