Hujjat nomi
Тошкент шаҳрида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларини тасдиқлаш хақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-07-14 16:25:55
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тошкент шаҳрида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларини тасдиқлаш хақида

Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.,
9-сон, 335-модда
), Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда) 6-моддасига мувофиқ, одам ва ҳайвонлар орасида ўта ҳавфли юқумли касалликлар тарқалиши олдини олиш, давлат ветеринария инспекторлари масъулияти, иш самарадорлигини янада ошириш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 1 апрелдаги 39-ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган Тошкент шахар ҳокимининг, қонунларни хаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-хуқуқий тусдаги қарорларини ишлаб чиқиш режасининг 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармасининг мурожаатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тошкент шаҳрида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Тошкент шахар Давлат ветеринария бошқармаси (Р.Хасанов), Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Ж.Мирзамуҳамедов), Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (Б.Мамажонов):

Тошкент шаҳрида ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларининг бузилишини олдини олиш бўйича назорат кучайтирилсин;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан ҳайвонларни карантинга қўйиш қоидаларини бузган ҳолларда уларга нисбатан ўрнатилган тартибда жавобгарлик чоралари қўрилсин.

3. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акрамов), Ахборот хизмати (Х.Эрматов) ва “Компьютерлаш маркази” ДУК (М.Асомов):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ҳамда www.toshkent.uz
веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш мажмуаси ва Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи Р.Хасанов зиммаларига юклатилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

2318 2015-07-22 14:36:15
Кечирасизлар, бу энди ғирт кўзбўямачилик бошланди. Қарорда гап кетаётган илова қани? Биз бу ерда нимани мухокама қилишимиз керак?
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari