Hujjat nomi
Туманда қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg'ona viloyati Farg'ona tumani hokimligi
Hujjat muallifiFarg'ona viloyati Farg'ona tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-22 11:19:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-06 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИХА

Туманда қишлок хўжалиги ва мелиоратив

техникаларни, шунингдек машина трактор парклари,

устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил
6 декабрдаги “Қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2012й., 50-сон, 559-модда), “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-усукуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом (рўйҳат рақами 2452, 2013 йил 25 апрел, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6, 25-моддаларини (Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) қўллаб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда (Тумандаги Мудофаа бўлими, Ички ишлар ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати бўлимларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) мавжуд бўлган транспорт тракторлари ҳамда уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, транспорт тракторлари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналари техник кўрикдан ўтказиладиган корхона ва ташкилотларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ, транспорт тракторлари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган комиссия аъзоларининг транспорт тракторлари ҳамда уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш даврида комиссия таркибида фаолият олиб боришлари учун ойлик иш ҳақларини сақлаган ҳолда вазифаларидан озод қилиб, Фарғона тумани Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Давлат инспекциясига келишлари таъминлансин.

3. Туман худудида жойлашган, тасарруфида трактор транспорти ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналари бўлган корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига техникаларни техник кўрик ўтказиш учун белгиланган муддатларда, сифатли тайёрлаш вазифаси юклатилсин.

4. Фарғона тумани Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Давлат инспектори И.Шахобов зиммасига:

тумандаги корхона ва автохўжаликлардаги транспорт тракторлари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналарини техник кўрикдан сифатли ва тўлиқ ўтказилишини Низом талаблари асосида олиб бориш;

механизатор хайдовчиларни малакасини ошириш, техника хавфсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш юзасидан механизатор ҳайдовчиларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари ташкил этишни таъминлаш вазифалари юклатилсин.

5. Корхона, ташкилотлардан йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркибига киритилган мутахассисларнинг ойлик иш ҳақларини техник кўрик ўтказиш муддати давомида сақланишини таьминлаш тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 30 январдаги 125-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор “Водил ёғдуси” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Белгилансинки, ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Рўзматов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими С. Имомалиев

Туман ҳокимининг

«____»______2018 йилдаги

____-сонли қарорига1-илова

Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларда (тумандаги Мудофаа бўлими, Ички ишлар ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати бўлимларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) мавжуд бўлган транспорт тракторлари ҳамда уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

ТАРКИБИ

1. И.Шахобов Туман Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича

Давлат инспектори, комиссия раиси

2. Р.Аппонов Туман Фермерлар Кенгаши раиси, комиссия

аъзоси

3.С.МахмудовНавоий ММТП раиси

4. А.АхмаджоновФарғона МТП ОАЖ раиси

5. Р.АкрамовЧимён МТП ОАЖ раиси

Туман ҳокимининг

«____»______2018 йилдаги

____-сонли қарорига 2-илова


Транспорт тракторлари ҳамда уларнинг тиркамалари, йўл қурилиш машиналари техник кўрикдан ўтказиладиган корхона ва ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ

Худуд номи

Техника кўриги ўтказиладиган муддат

Техника кўриги ўтказиладиган

жой

1

Хонкиз ММТП

03.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

2

Кургонтепа ММТП

03.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

3

Ок олтин ММТП

04.04.2017й соат 08-00

ММТП трактор парки

4

Миндон ММТП

04.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

5

Фаргона ММТП

13.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

6

Х.Хакимзода ММТП

12.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

7

Бобур ММТП

15.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

8

Галаба ММТП

06.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

9

Гулистон ММТП

14.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

10

Навоий ММТП

17.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

11

Фаргона Машъал ММТП

17.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

12

Т.Назаров ММТП

12.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

13

Чимён ММТП

08.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

14

Водил ММТП

10.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

15

Ю.Водил ММТП

10.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

16

Х.Хувайдо

05.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

17

Т.Шодиева ММТП

15.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

18

У.Юсупов ММТП

11.04.2017 й соат 08-00

ММТП трактор парки

20

Фаргона МТП АЖ

21.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

21

Чимён МТП АЖ

07.04.2017 й соат 14-00

ММТП трактор парки

22

«Кишлокхужаликкимё»

18.04.2017 й соат 08-00

Машина трактор парки

25

Шариф хожи ф/х

20.04.2017 й соат 08-00

Машина трактор парки

26

Ёрдон ф/х

19. .04.2017 й соат 08-00

Фермер хужалигида

27

Улуг Умид ф/х

08 .04.2017 й соат 14-00

Фермер хужалигида

28

Волида ф/х

19 .04.2017 й соат 14-00

Фермер хужалигида

29

«Агрокимё Химоя барака» МЧЖ

18.04.2017 й соат 14-00

Машина трактор парки

30

Миндон касб хунар коллежи

04 .04.2017 й соат 11-00

коллежда

31

Чимён санаторияси

07 .04.2017 й соат 08-00

Машина трактор парки

32

Каптархона коллежи

11 .04.2017 й соат 14-00

коллежда

33

«Лазизбек» ф/х

13. .04.2017 й соат 14-00

Фермер хўжалигида


Изоҳ: Мазкур рўйхатга қўшилмай қолган ташкилотларга, кичик корхоналарга қўшимча вақт белгиланиб, йил давомида техника кўригидан ўтказиб берилади

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туманда қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида02.06.201822.01.2017Фаргона туман хокимлиги

So`rovnoma natijalari