Hujjat nomi
Учтепа туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Uchtepa tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Uchtepa tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-22 14:22:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-06 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Учтепа туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Учтепа туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги 159 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 1400,5 та иш ўринлари банд қилиб қўйилсин:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун - болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

Бандликка кўмаклашувчи Учтепа тумани марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун - махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари;

жазони ижро эувчи муассасалардан озод этилганлар учун иш ўринлари.

1.Учтепа туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага мавофиқ тасдиқлансин.

1.Иш ўринларини банд қилувчи ташкилотлар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2017 йил якунланишидан 10 кун олдин банд қилинган иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2018 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир тоифа бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар Бандликка кўмаклашувчи Учтепа тумани марказига тақдим этилсин;

иловадаги шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена нормалари

ва меҳнат шароитларига мувофиқлаштирилиши таъминлансин.

4. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда, ташкилотнинг мансабдор шахсига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ жарима солинсин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашувчи Учтепа тумани маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашувчи жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Бандликка кўмаклашувчи Учтепа тумани маркази (Б.Абидов)га:

ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Гиясов зиммасига юклансин.

Учтепа тумани ҳокими Ш.Иргашев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Учтепа туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида 2. Учтепа туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2018 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати иловага мавофиқ тасдиқлансин.15 кунтумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Гиясов

So`rovnoma natijalari