Hujjat nomi
Положение о порядке выдачи предприятиям заключений о соответствии применяемых ими технологий и оборудования показателям энергоэффективности, а также об использовании альтернативных видов топлива
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat bo`yicha Davlat inspeksiyasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Elektr energetikada nazorat bo`yicha Davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-23 14:36:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-07 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги
“Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3479-сон қарорига мувофиқ корхоналарга (ташкилотларга), улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартибини белгилайди.

1-§. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом талаблари унинг 1-Иловасида келтирилган ташкилотлар, (бундан буён матнда Ташкилот деб юритилади), “Ўздавнефтгазинспекция”, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси, “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ га тааллуқли.

2. Ушбу Низом Ташкилот томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойдаланиши тўғрисида “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг жойлардаги ҳудудий бўлимлари ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ хулосалари (бундан буён матнда Хулосалар деб юритилади) берилиши тартибини белгилайди.

3. Хулосалар “Ўзтрансгаз” АЖ нинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари ва “Ўзбекэнерго” АЖ нинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан Ташкилотлар ўртасида тегишлича табиий газни етказиб бериш ва электр таъминоти шартномаларини тузишда инобатга олинади.

2-§. Хулосалар бериш тартиби

4. Ташкилотлар Хулосаларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига расмий мурожаат этадилар. Бунда мурожаат қоғиз ёки электрон кўринишда бўлиши мумкин.

5. Ташкилотларнинг расмий мурожаатлари асосида Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимларидан ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ дан Хулосалар сўраб сўровнома юборадилар.

Бунда сўровнома расмий равишда, электрон шаклда, Ташкилотлар мурожаати келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида юборилади.

6. “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармасининг сўровномаси асосида, ушбу сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида Ташкилотга бориб, у томонидан қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналар энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ёки мовофиқ эмаслигини жойида ўрганадилар.

7. Ўрганиш “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ мутаҳассислари томонидан ҳужжатли ва ишлатилаётган газ ва электр қурилмаларнинг тавсифлари ва холати жойида кўриб чиқилиб, амалга оширилади.

8. “Ўздавнефтгазинспекция”нинг ҳудудий бўлими мутаҳассиси томонидан газ асбоб-ускуналарининг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ўрганилади. Бунда “Ўздавнефтгазинспекция”нинг ҳудудий бўлими мутаҳассиси томонидан эътибор бериладиган саволлар ушбу Низомнинг 2-Иловасида келтирилган.

9. “Ўздавэнергоназорат инспекциясининг ҳудудий бўлими мутаҳассиси томонидан электр асбоб-ускуналарининг энергия жиҳатдан самароадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ўрганилади. Бунда “Ўздавэнергоназорат инспекциясининг ҳудудий бўлими мутаҳассиси томонидан эътибор бериладиган саволлар ушбу Низомнинг 3-Иловасида келтирилган.

10. “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ мутаҳассиси томонидан Ташкилотларда қўлланилаётган технологияларнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойдаланиши ўрганилади. Бунда “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ мутаҳассиси томонидан эътибор бериладиган саволлар ушбу Низомнинг 4-Иловасида келтирилган.

11. “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ мутаҳассисларитомонидан мос равишда ушбу Низомнинг 2, 3, ва 4-Иловаларида келтирилган саволлардан ташқари саволларни ўрганиш таъқиқланади, янги технологияларни қўлланиши билан боғлиқ саволлар бундан истисно

12. Ўрганиш натижалари асосида “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ мутаҳассислари мустақил равишда Ташкилот раҳбари ёки вакили иштирокида икки нусҳада далолатномалар тузадилар. Далолатномалар “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ мутаҳассислари, шунингдек Ташкилот раҳбари ёки вакили томонидан имзоланади ва бир нусҳадан томонларда қолади.

13. Далолатнома асосида, у расмийлаштирилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари Ташкилотда ишлатилаётган тегишлича газ ва электр асбоб-ускуналарининг энергия жиҳатдан самароадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида, “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ эса Ташкилотда қўлланилаётган технологияларнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ёки мевофиқ эмаслиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойдаланаётганлиги тўғрисида Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармасига Хулосаларни тақдим этадилар.

“Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ Хулосаларининг намунавий шакли тегишлича 5, 6 ва 7-Иловаларда келтирилган.

14. Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан Хулосалар бир иш куни мобайнида Ташкилотга қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади.

15. Хулосалар Ташкилот томонидан “Ўзтрансгаз” АЖ нинг газ таъминоти ташкилотига ва “Ўзбекэнерго” АЖ нинг ҳудудий электр таъминоти корхонасига мазкур Низомнинг 3 бандига мувофиқ тегишлича табиий газни етказиб бериш ва электр таъминоти шартномаларини тузиш учун тақдим этилади.

16. “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимларининг газ ва электр асбоб-ускуналари энергия жиҳатдан самароадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ нинг қўлланилаётган технологиялар энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалари мавжуд бўлгандагина Ташкилотда қўлланилаётган технологиялар ва асбоб-ускуналар энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ ҳисобланади.

Юқорида келтирилган, хулоса берган ташкилотларнинг уччаласи, ёки иккитаси, ёхуд бирортаси самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлигини тасдиқламаса, бундай Ташкилот қўлланилаётган технологиялари ва асбоб-ускуналари энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ ҳисобланмайди.

17. Ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойданувчи Ташкилотга қўлланилаётган технологиялари энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса “Энергия тежаш миллий компанияси” АЖ томонидан “Ўздавнефтгазинспекция” ва “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлимларининг газ ва электр асбоб-ускуналари энергия жиҳатдан самароадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалари мавжуд бўлгандагина берилади.

2-§. Якуний қоидалар

18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

19. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, “Энергия тежаш миллий компанияси” акциядорлик жамияти, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ва “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти билан келишилган.

1-ИЛОВА Табиий газ ва электр энергиясини реализация қилишда уларга нисбатан нарх белгилашнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчи ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Истеъмолчи ташкилотлар

1. Пиширилган ғишт, цемент, асфальт ишлаб чиқарувчи корхоналар.

2. Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.

3. Бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

4. Иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари.

5. Чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.

6. Ресторанлар, кафе, тантаналарни ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).

7. Гипс-картон, йўлакбоп ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.

2-ИЛОВА “Ўздавнефтгазинспекция”нинг ҳудудий бўлими томонидан газдан фойдаланилаётган асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самароадорлик кўрсаткичлари ўрганилганда эътибор бериладиган

САВОЛЛАР

1.Газлаштириш лойиҳа ҳужжатларининг тўлиқ мавжудлиги.

2. Амалда ўрнатилган газда ишловчи технология ва асбоб-ускуналар (газ ёндиргичлар, назорат-ўлчов асбоблари, иккиламчи иссиқликдан фойдаланиш жиҳозлар, газни ҳисобга олиш асбоблари ва ҳоказолар) лойиҳа ҳужжатларида келтирилганларга мослиги.

3. Газдан ва иккиламчи иссиқликдан фойдаланиш ускуналари, газ ёқиш қурилмалари ҳужжатлари, назорат-ўлчов ва ҳисобга олиш асбоблари паспортлари, мувофиқлик сертификатлари.

4. Газда ишловчи қурилмаларда режим-созлаш ва синов ишлари белгиланган тартибда ўтказилганлиги тўғрисида ҳужжатлар.

5. Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун табиий газ сарфи меёри тасдиқланганлиги ва унинг амалдаги сарфи ушбу меёрдагига ҳамда лойиҳадагига мовофиқлиги.

6. Ўрнатилган газда ишловчи асбоб-ускуналарнинг техник холати ва газдан тежамкорлик билан ва оқилона фойдаланилаётганлик.

7. Заҳира ёқилғи ҳўжалигининг техник холати ҳамда заҳира ёқилғи (кўмир, мазут, ўтин ва бошқалар) қолдиғи.

3-ИЛОВА “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг ҳудудий бўлими томонидан электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланилаётган асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самароадорлик кўрсаткичлари ўрганилганда эътибор бериладиган

САВОЛЛАР

1.“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси билан келишилган электр таъминоти лойиҳаси.

2. Ўрнатилган электр қурилмалар лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги.

3. Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларининг холати. Улар “Ўзстандарт ” агентлиги томонидан белгиланган муддатларда қиёслашдан ўтказилганлиги, уларда тегишли пломбаларнинг мавжудлиги ва бутлиги.

4. Ўрганиш пайтида энергиядан нооқилона фойдаланиш холатлари мавжудлиги.

5. Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун электр энергияси сарфи меёрлари тасдиқланганлиги ва унинг амалдаги сарфи ушбу меёрдагига ҳамда лойиҳадагига мовофиқлиги.

6. Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун энергия сарфини камайтириш бўйича йилма-йил ташкилий-техник чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва амалда уларнинг бажарилиши.

7. Энергиядан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ташкилий ва ташвиқот–тарғибот ишлари олиб борилаётганлиги. Жойларда энергиядан оқилона фойдаланишга чақирувчи плакатлар (банерлар) мавжудлиги, йиғилишларда энергия самарадорлиги кўрсатгичлари муҳокама қилиниши.

8. Шартномавий миқдордан ортиқ электр энергияси истеъмол қилинмаганлиги.

9. Ташкилотда энергия тежамкор ёритиш лампалар тўлиқ жорий этилганлиги.

10. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланаётганлиги.

11. Электр энергиясидан хоналарни иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун тегишли руҳсатнома олмай туриб фойдаланаётганлиги.

12. Ташкилот томонидан реактив қувват истеъмоли компенсация қилинаётганлиги.

13. Иссиқ ва совуқ сув истеъмолини ҳисобга олиш асбоблари мавжудлиги.

14. Ташкилотда фойдаланилаётган маиший электр приборлар энергия самарадорлиги жиҳатдан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган классларга мувофиқлиги.

4-ИЛОВА “Энергияни тежаш миллий компанияси” АЖ томонидан Ташкилотларда қўлланилаётган технологияларнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойдаланиши ўрганилганда эътибор бериладиган

САВОЛЛАР

1. Қўлланилаётган технологияларнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги.

2. Ташкилот ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг “қуруқ усули”дан фойдаланаётганлиги.

3. Ташкилотда Энергетика текширувлари (энергоаудит) ўтказилганлиги (энергоаудит ўтказилиши мажбурий бўлган Ташкилотлар учун). Ўтказилган энергоаудит натижасидан келиб чиқиб, берилган тавсиялар амалга оширилаётганлиги.

5-ИЛОВА “Ўздавнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими бланки

ХУЛОСА

2018 йил «___» ___________ _____ -сон

___________________________ вилояти (шаҳри) _______________________ туманида жойлашган __________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________ корхонасида ўрнатилган газда ишловчи асбоб-ускуналар ўрганиш далолатномасидан (____ -сон, 2018 йил «___» ____________ ) келиб чиқиб, энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсатгичларига ___________________________________ .

(мувофиқ ёки мувофиқ эмас, тегишлиги ёзилсин)

Ҳудудий бўлим бош технологи (имзо, мухр) Ф. И. Ш.

6-ИЛОВА “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси ҳудудий бўлими бланки

ХУЛОСА

2018 йил «___» ___________ _____ -сон

___________________________ вилояти (шаҳри) _______________________ туманида жойлашган __________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________ корхонасида ўрнатилган электр асбоб-ускуналар ўрганиш далолатномасидан (____ -сон, 2018 йил «___» ____________ ) келиб чиқиб, энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсатгичларига ___________________________________ .

(мувофиқ ёки мувофиқ эмас, тегишлиги ёзилсин)

Ҳудудий бўлим бошлиғи (имзо, мухр) Ф. И. Ш.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПодготовка постановления Государственной инспекции по надзору в электроэнергетике и Государственной инспекции по контролю за использованием нефтепродуктов газа при Кабинете Министров Республики Узбекистан до 23.01.2018г.Инспекция "Узгосэнергонадзор" и Узгоснефтегазинспекция совместно с АО "Национальная энергосберегающая компания"
2Обсуждение пользователями Единого портала интерактивных Государственных услуг (ЕПИГУ) проекта нормативно-правового актаРазмещение на ЕПИГУ проекта нормативно-правового акта23.01.2018г.Инспекция "Узгосэнергонадзор"
3Проведение обсуждения проекта нормативно-правового актаРассмотрение предложений и замечаний пользователей ЕПИГУ07.02.2018г.Инспекция "Узгосэнергонадзор" и Узгоснефтегазинспекция совместно с АО "Национальная энергосберегающая компания"
4Доработка проекта нормативно-правового акта с учетом замечаний и предложений пользователей ЕПИГУОбобщение замечаний и предложений пользователей ЕПИГУ к проекту нормативно-правового акта09.02.2018г.Инспекция "Узгосэнергонадзор" и Узгоснефтегазинспекция совместно с АО "Национальная энергосберегающая компания"
5Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проекта нормативно-правового акта на согласование заинтересованным министерствам и ведомствам01.02.2018г.Инспекция "Узгосэнергонадзор"
6Утверждение проекта нормативно-правового акта и его внесение на правовую экспертизу в Министерство юстиции Республики УзбекистанНаправление нормативно-правового акта, утвержденного в установленном порядке в Министерство юстиции на правовую экспертизу10.02.2018г.Инспекция "Узгосэнергонадзор"

So`rovnoma natijalari