Hujjat nomi
Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-07-14 16:36:08
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-07-29 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида ёз мавсумида тез бузиладиган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 131-модда.),
2010 йил 8 январдаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1257-сонли қарорларига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 4-модда.) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда 2185-сон билан рўйхатга олинган “Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара

тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарорига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 4-5-сон, 38-модда.) мувофиқ ҳамда деҳқон бозорларида ёзги мавсумида тез бузиладиган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, аҳолини сифатли, кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат Бош санитария врачи томонидан 2000 йил 22 августда тасдиқланган “Деҳқон бозорларига оид санитария қоида-тартиблари ва гигиеник нормативлар тўғрисида”ги 0098-00-сонли санитария қоида ва меъёрлари талабларига, Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 239-модда; “Халқ сўзи”, 1997 йил, 214 (1731)-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунига (“Халқ сўзи”, 1993 йил, 192-сон; Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 335-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 августда 1610-сон билан рўйхатга олинган “Савдо шахобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлигининг 2006 йил

13 июлдаги 6/2, 4, 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 31-32-сон, 328-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 521-ф-сонли фармойишига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, “Тошбозорсавдо” уюшмаларининг мурожаатини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси, “Тошбозорсавдо” уюшмаларининг, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги деҳқон бозорларда ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари талабларидан келиб чиқиб, суб маҳсулотларини (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) ҳар йили ёз мавсумида (июн ойидан октябр ойига қадар) бозор ҳудудига олиб кирилиши ва савдога чиқарилишини тақиқлаш (махсус витринали музлаткичлар ўрнатилган мажмуалардан ташқари) ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Ҳар йили ёз мавсумида (июн ойидан октябр ойига қадар) совутгич ускунлари билан таъминланмаган павильон ва савдо расталарида суб маҳсулотлар (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) савдоси эрталаб соат 9:00 гача деб белгилансин.

3. Давлат солиқ бошқармаси (М.Пардаев), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар бўлими (Р.Раимов), Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.Абдумажитов), Ички ишлар бош бошқармаси (М.Адилов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Ж.Мирзамухамедов), Давлат ветеринария бошқармаси (Р.Хасанов), “Тошбозорсавдо” уюшмаси (С.Нематуллаев), туман ҳокимлари:

тез бузиладиган суб маҳсулотлар билан белгиланмаган жойларда, шу жумладан бозорлар ҳудудидан ташқари жойларда ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини олдини олиш чоралари кўрилсин.

4. Туман ҳокимлари:

туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тегишли бошқарма, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси (кейинги ўринларда ЖТСБ деб юритилади) қуйи бўлимлари, Давлат ветеринария бошқармаси, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази масъул ходимларини жалб қилган ҳолда деҳқон бозорларида тез бузиладиган суб маҳсулотлари савдосини тартибга солиш бўйича махсус Ишчи гуруҳлар тузилсин;

ташкил этилган махсус Ишчи гуруҳлар зиммасига мунтазам равишда тадбирлар олиб бориш ҳамда ўтказилган тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш вазифаси юклатилсин;

ҳар ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

2318 2015-07-22 14:23:37
Оддий бир масала экан, лекин уни хал қилиш учун Президент қарорларидан тортиб солиқ бошқармаларининг қарорларию "Тошбозорсавдо" нинг илтимосларигача кераксиз равишда турли қонуний ва меъёрий хужжатлар асос ва манба сифатида қалаштириб ташланган. Шахар хокимлиги бу билан қарор учун жавобгарликни ўз бўйнидан соқит қилишга харакат қилаётганлиги яққол кўзга ташланади. Фикримча, ушбу холда оддийгина қилиб санитария ва эпидемиология бошқармасининг тез бузилувчи озиқ овқатларни чакана ва улгуржи савдо мажмуаларида сотиш борасида кўзда тутилган меъёрларини келтиришнинг ўзи кифоя холос. Ишчи гурухларга солик ва ички ишлар бўлимларининг ходимларини киритиш эса умуман кераксиз ва коррупцияга етакловчи омил бўлиши мумкин.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari