Hujjat nomi
Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-23 16:32:17
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-07 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнитасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев

Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сон Фармонига асосан юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш мақсадида мазкур Низомда белгиланган мезонлар асосида аниқланган йирик солиқ тўловчилар –юридик шахслар тоифасига татбиқ этилади.

Бунда, йирик солиқ тўловчиларнинг мезонлари солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.

2. Йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функциялари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ravshanov Oybek Xayrulloyevich 2018-01-28 14:08:56

“Йирик солиқ тўловчилар” тоифасига тариф берилиши лозим. Бунда солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари тўғрисида норматив меъёрий ҳужжатга асосланиш керак

Qabul qilindi 2018-02-01 19:05:54
Таклифингиз кўриб чиқиш учун қабул қилинди
Safarov Yoqubjon Orifovich 2018-02-05 14:54:37

Бошқармалар томонидан камида 3 кишидан иборат шўъба томонидан олиб борилади деб аниқ кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

2-боб. Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонлари

3. Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифаси киритиш учун олдинги солиқ даври якуни бўйича қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида мос келадиган:

солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси энг кам иш ҳақининг 400 минг бараваридан кам бўлмаган;

товар айланмаси миқдори энг кам иш ҳақининг 5000 минг бараваридан кам бўлмаган;

жами активлари қиймати энг кам иш ҳақининг 5000 минг бараваридан кам бўлмаган юридик шахслар танлаб олинади.

Энг кам иш ҳақи миқдори йирик солиқ тўловчилар тоифасини аниқлаш учун танланган солиқ даври якунида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.

4. Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган мезонлар, юридик шахсларнинг ўтган йилдаги солиқ даври якуни бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичлари бўйича танлаб олинади.

5. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар солиқ даври якуни билан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонларга мос келмай қолса, ушбу корхоналар навбатдаги бир йил мобайнида йирик солиқ тўловчи тоифасида қолади.

6. Ушбу Низом татбиқ этиладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга киритилган юридик шахслар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу ҳақда ҳисобга қўйилган жой бўйича ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

3-боб. Йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилигини олиб бориш тартиби

7. Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган юридик шахслар ушбу тоифага киритилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан хабардор қилинган вақтдан кейинги солиқ давридан бошлаб, мазкур Низом талабларига амал қилишлари бўйича мажбуриятлари пайдо бўлади.

Шунингдек, йирик солиқ тўловчилар рўйхатидан чиқарилган юридик шахслар ушбу тоифадан чиқарилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади ҳамда хабардор қилинган вақтдан кейинги солиқ давридан бошлаб, мазкур Низом талабларига амал қилишлари бўйича мажбуриятлари якунланади.

Бунда, йирик солиқ тўловчилар рўйхатига ўтган йилларда киритилган ва ушбу тоифада турган солиқ тўловчилар, токи улар мазкур банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган хабарномани олмагунга қадар ушбу Низом талабларига амал қилиниши узлуксиз давом этади.

8. Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган юридик шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилиниши бўйича солиқ маъмуриятчилиги давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг ҳар бир тузилмалари томонидан ўз функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Бунда, йирик солиқ тўловчиларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ маъмуриятчилиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган тартибда солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги давлат солиқ органлари томонидан амалга оширилади.

9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПроект постановления Государственного налогового комитета «Об утверждении Положения о порядке установления критериев отнесения юридических лиц к категории «крупных налогоплательщиков» и осуществления функции налогового администрирования по ним»до 18.01.2018 г.Государственный налоговый комитет
2Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале: уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта постановления, опросного листа участников обсуждения23.01.2018 г.Государственный налоговый комитет
3Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение проекта постановления на Едином портале23.01.2018 г. -07.02.2018 г.Государственный налоговый комитет и участники обсуждения
4Доработка нормативно-правового акта согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале07.02.2018 г.Государственный налоговый комитет
5Согласование проекта нормативно-правового акта с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проекта постановления в соответствующие министерства и ведомства для согласования07.02.2018 г. - 09.02.2018 г.Государственный налоговый комитет, министерства и ведомства
6Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение согласованного проекта в Министерство юстиции12.02.2018 г.Государственный налоговый комитет

So`rovnoma natijalari