Hujjat nomi
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018–2019 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO’zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-26 17:27:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018–2019 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини
тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2018–2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш йиғма прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ, шунингдек 2018–2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари 2.1–2.14-иловаларга мувофиқ;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича Давлат дастури ижросини таъминлаш ва мувофиқлаштириш бўйича доимий ҳудудий комиссиянинг намунавий таркиби 3-иловага, туман (шаҳар) ишчи комиссиянинг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг ахборот тизими негизида 2018 йил 1 июлга қадар меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестрини шакллантирсин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун белгиланган сондан ортиқча захирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган, шу жумладан, ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратиш йўли билан ташкилотлар учун имтиёзлар белгилашлари мумкин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2996-сон қарорига асосан ташкил этилган “Касаначиликни кўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум” масъулияти чекланган жамияти устав капиталининг камида 10 фоиз миқдоридаги заёмлар белгиланган рўйхатга мувофиқ замонавий машина, асбоб-ускуналар, хом ашё ва материалларни харид қилишга ногиронлиги бўлган шахслар касана маҳсулотларини ишлаб чиқаришга буюртма берувчи корхоналарга ажратилади.

ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда рағбатланиши белгиланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 5-иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежларда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга мос касб ва кўникмалар ўргатиш устахоналарни қўшимча жиҳозлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларни ташкил этиш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилиши назарда тутилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Vohidov Zafarjon Zohidjon o'g'li 2018-02-07 11:55:02

Ажратишилиши назарда тутилсин эмас, ажратилишини назарда тутсин дейилса мантиқан тўғри бўлади

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

2018 йилнинг 1 июлга қадар миллий вакансиялар базасида ногиронлиги бўлган шахслар учун заҳира қилинган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни, кўриш ва эшитиш аъзолари заиф шахслар томонидан ушбу маълумотлар билан танишишда қулайлик яратилиши инобатга олган ҳолда жойлаштирилсин;

Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йилнинг 1 августига қадар Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежлар негизида ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча йўналишларни очиб 2018/2019 ўқув йилида касб-ҳунар беришга ихтисослашган мактаб-интернатларига айлантирилиши назарда тутилсин ва уларнинг сақлаб туриш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши сақлаб қолинсин;

Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан биргаликда 2018 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчилар рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чоралари қўлланиши назарда тутилсин;

Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан биргаликда уч ойлик муддатда ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартибини назарда тутувчи низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи хорижий компания ва банк тузилмалари билан ижтимоий корхоналарни ташкил қилиш бўйича таклифларни уч ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

“Махалла” фонди, Савдо-саноат палатаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ойлик муддатда 2018–2019 йилларга мўлжалланган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари инфратузилмаси таркибида ногиронлиги бўлган шахсларга янги иш жойларини ташкил этиш, уларни ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликка ва хизмат кўрсатишга жалб қилинишини назарда тутувчи ҳудудий дастурларни тасдиқласин;

ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари билан биргаликда ўзига бириктирилган ҳудудда истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг прогноз кўрсаткичлари бажарилишига шахсан масъул эканлиги белгилансин;

автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларига қараб туриш вазифасини бажариш учун меҳнат шартномаси асосида, биринчи навбатда эшитиш аъзолари заиф бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилсин;

икки ойлик муддатда йирик савдо марказларида ҳунармандчилик ва касаначилик билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахслар ўз маҳсулотларини сотиш учун барча зарурий шарт-шароитларга эга бўлган савдо расталари ташкил этилишини таъминласин;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринлари ва касблар 2018–2019 йилларда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан тўлиқ аттестациядан ўтказилиши назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқлансин.

8. 2018 йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Тошкент ва Фарғона шаҳарларидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун касб-ҳунар беришга ихтисослашган мактаб-интернатларининг устави, мактабнинг тузилмаси, ўқувчиларни танлаб олиш тартиби, ўқитиш учун зарур таълим стандартлари, махсус ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин.

9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари, шунингдек, аҳамиятини аҳоли ўртасида умумжаҳон интернет тармоғини ҳисобга олган ҳолда босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Внесения для обсуждения в единый портал государственных услугВнесения для обсуждения в единый портал государственных услуг26.01.2018Минтруд

So`rovnoma natijalari