Hujjat nomi
Хонқа туманининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Xonqa tumani hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Xonqa tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-26 19:49:53
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Хонқа туманининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози
ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли ва халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги “Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги
24-102-сонли ҳамда халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашининг 2017 йил
31 декабрдаги “Хонқа тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги 36-100-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги “Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги
24-102-сонли ҳамда халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашининг 2017 йил
31 декабрдаги “Хонқа тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида”ги 36-100-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2018 йилга мўлжалланган туман маҳаллий бюджетининг:

туман маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

туман бюджетининг даромадлари ва ҳаражатлари ҳажмлари миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман молия бўлими (Х.Ахмедов)га (даромадлар ва ҳаражатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича маҳаллий бюджетларнинг ҳаражатларини молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш топширилсин.

4. Туман молия бўлимининг 2018 йилги туман маҳаллий бюджети даромадларини 80,9 млрд.сўм ва ҳаражатларини 80,9 млрд.сўм миқдорида аниқлаштириш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.

5. Хонқа туманининг 2018 йилги маҳаллий бюджети параметрлари халқ депутатлари туман Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги 36-100-сонли қарори билан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Ушбу қарор тумани ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хонқа ҳаёти” газетасида эълон қилинсин.

7. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Д.Рахимов):

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг honqahokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

туман молия бўлими билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Саттаров зиммасига юклатилсин.

Хонқа туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Хонқа туманининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида01.01.2018 yil31.12.2018 yilG.Sattarov

So`rovnoma natijalari