Hujjat nomi
Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati Chortoq tumani hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati Chortoq tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-29 11:58:11
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан

ўтказиш ҳақида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон,
229-модда) Низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар
ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида,

Қ А РОР Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтқазиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ва техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб-рақамига ММВБ ХТТМ Тошкент шаҳар,

МФО: 00014, ИНН: 201122919, “Давтехназорат” инспекцияси
ШХВ 4014218603144013422214082, ИНН: 200057080 ҳисоб-рақамига тўланиши таъминлансин.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Дадамирзаевга тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Чортоқ туман ҳокимининг

2018 йил “___” январдаги

____ - сонли қарорига

1-илова

Чортоқ туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўригидан ўтказувчи комиссия

Т А Р К И Б И

Комиссия раиси

М.Бодиров - Туман “Давтехназорат” инспекцияси бошлиғи

Комиссия аъзолари:

О.Бобаханов - - “Чортоқ Агротехсервис МТП” МЧЖ директори

М.Қобулов - Чортоқ туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси

Б.Усманов - Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари Кенгаши раиси

Комиссия раиси М.Бодиров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туман ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида музокара1 кунтуман давтехназорат инспекцияси бошлиғи

So`rovnoma natijalari