Hujjat nomi
Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-29 18:49:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 385-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда) асосан, вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2018 йил 16 январдаги (04/2-00884-сонли) мурожаатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Қуйидагилар:

бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-иловага;

Навоий шаҳридаги “Навоий савдо комплекси” акциядорлик жамиятига қарашли 4 қаватли савдо комплексида ундириб олинадиган ижара тўлови миқдорлари 2-иловага;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 15 мартдаги “Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-69-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2017 йил, 22-сон (3681)) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишНавоий вилояти ҳокимининг қарори лойиҳасини таёрлаш25.01.2018 йВилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят Молия бош бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда: муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани; жадвални; норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини; муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш29.01.2018 йНавоий вилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЛойиҳани белгиланган тартибда Ягона порталда муҳокама қилиш29.01.2018 й -13.02.2018 йЯгона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш17.02.2018 йВилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят Молия бош бошқармаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишЯгона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта жойлаштириш ва лойиҳани ташкилот, муассасалар билан келишиш21.02.2018 йВилоят ҳокимлиги, вилоят компьютерлаштириш маркази
6Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун киритишИшлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқлаш учун Навоий вилояти ҳокимига киритиш25.02.2018 йВилоят ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari