Hujjat nomi
Туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ ЛОЙИҲА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Amudaryo tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-30 16:19:47
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-14 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

АМУДАРЁ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Амударё тумани №______ 2018 йил «__» _______

Туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2сон, 17-модда)га асосан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018-йил 08 январдаги 03-08/13-01/11-сонли мажлис баёни қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га асосан туманда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Қуйидагилар:

а) фуқароларга ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

б)Амударё туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан тегишли корхоналар ўртасида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 1-бўлими 5-бандидаги “а” қисмига асосан транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта 2017 йил 1 мартдан 30 июн оралиғида;

иккинчи марта 2017 йил 1 сентябрдан 31 октябр оралиғида;

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2017 йил 1 мартдан 30 июн оралиғида;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2017 йил 1 январдан 30 август оралиғида ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги жисмоний шахслар ҳамда барча корхона, ташкилот ва масъулияти чекланган жамиятларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга олиб келинсин ҳамда техник жиҳатдан созлаб, уларни яроқли ҳолатга олиб келиниши таъминлансин.

5. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири (Ғ.Ешниязов) транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланганлигини ҳамда унинг боришини газета саҳифаларида ёритиб бориш тавсия қилинсин.

6. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (И.Нуруллаев) мазкур қарорни тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилишини ҳамда туман ҳокимлиги веб сайтига жойлаштиришни таъминласин.

7. Туман ҳокимининг 2017 йил 14 феврал кунги 87-сонли қарори 2017 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Амударё тумани

ҳокими:

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақидаТуман миқёсидаЙил давомидаТуман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими

So`rovnoma natijalari