Hujjat nomi
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-31 15:50:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Қуйидагилар:

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

“Iste’molda bo’lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари ва “O’rikzor savdo kompleksi” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1.1 ва 1.2-иловаларга мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларини ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларининг миқдорлари
2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (М.Пардаев), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (М.Тохиров), “Тошбозорсавдо” уюшмаси (С.Нематуллаев):

бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.

3.Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 20 апрелдаги “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги 453-сонли қарори (3-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4.“Вечерний Ташкент” ва “Тошкент оқшоми” таҳририяти (А.Акромов), “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (М.Асомов), мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

5.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

6.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Хусанов зиммасига юклатилсин.

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Ubaydullayev Alisher Ibodulloyevich 2018-02-08 10:52:19

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январдаги 2185-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Ўзбекитон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган “Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилаган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бандига кўра, у бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари ҳамда уларнинг ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилиши назарда тутилган. Шундай экан, нима учун Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида бу ҳолат назарда тутилмаслиги керак? Айнан шунинг натижасида амалиётда жуда кўп баҳсли ҳолатлар вужудга келишига, шунингдек бозор ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширмайдиган тадбиркорларга (ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, банклар) нисбатан судларнинг адолатсиз қарорлари чиқишига сабаб бўлиб келмоқда. Ушбу Илованинг изоҳида мазкур тўловлар бозор ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширувчи бино-иншоотлар мулкдорларига кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов эканлиги киритилса, Ҳоким қарорининг Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Ўзбекитон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарорларига мувофиқлиги таъминланган бўларди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1 Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.15 кунТошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Хусанов

So`rovnoma natijalari