Hujjat nomi
Тўрткўл туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури прогноз параметрларининг бажарилиш бўйича ва 2018 йилги дастур лойиҳаси тўғрисида.
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Turtkul tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-01-31 15:54:50
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-15 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши

ҚАРОРИ

Тўрткўл туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури прогноз параметрларининг бажарилиш бўйича ва 2018 йилги дастур лойиҳаси тўғрисида.

Тўрткўл туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури прогноз параметрларининг бажарилиши бўйича ва 2018 йилги дастур лойиҳасини муҳокама қилиб халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. Тўрткўл тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори М.Бекчановнинг Тўрткўл туманида 2017 йилда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури прогноз параметрларининг бажарилиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Тўрткўл туманида 2017 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Тўрткўл туман ҳокимлиги (Р.Шамуратов):

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таъминлашда, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичларини оширишда омил бўладиган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш учун керакли чора-тадбирларни амалга ошириш;

- дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган иш иложларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;

4. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (М.Бекчанов):

- прогноз параметрларини чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш иложларини белгиласин ва натижалари ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашига 2018 йилнинг олти ойи якуни бўйича ҳисобот тақдим қилсин.

6. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тўрткўл туманКенгашининг “Махаллий бюджетни шакллантириш, иктисодий-ислохотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш”масалалари бўйича доимий комиссиясига топширилсин.

8. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида нашр қилинсин ва расмий веб-сайтгажойлаштирилсин.

9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Тўрткўл туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури прогноз параметрларининг бажарилиш бўйича ва 2018 йилги дастур лойиҳаси тўғрисида.Туман миқёсида 28.02.2018Туман Ҳокимлиги ва Бандликка кўмаклашиш маркази

So`rovnoma natijalari