Hujjat nomi
Беруний тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Beruniy tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-01 11:23:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-16 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

БЕРУНИЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Беруний тумани №_____ « ___ » _______ 2018 йил

Беруний тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда)га мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га мувофиқ туман ҳудудида автомототранспорт воситаларини ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, тумандаги корхона ва ташкилот ҳисобида транспорт воситаларини давлат мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман ички ишлар бўлимининг йўл харакати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Е.Усеновтранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун мулк турига қарамасдан тумандан зарур шароит ва ускуналарга эга бўлган техник хизматни кўрсатувчи ўринларни аниқлаш ва улар билан шартнома тузиш вазифасини топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлим 5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги:

а) биринчи босқичда 2018 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача;

б) иккинчи босқичда 2018 йилнинг 1 сентябрдан 31 октябргача;

в) юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2018 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача;

г) жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2018 йилнинг 1 январдан 31 августгача ўтказилиши белгилансин.

4. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари хизматидаги траспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказишга тайёрлаш чораларини кўрсин.

5. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий транспорт воситалари бўлган фуқаролар ўз транспорт воситаларини белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга олиб келиши, техник томонидан созлиги ва яроқли аҳволга олиб келишини таъминласин.

6. “Халқ минбари” газетаси бош муҳаррири Л.Хожаниёзовага транспорт воситаларини 2018 йил учун мажбурий техник кўрик бошланганлиги ва ўтказиш тартибини газетада ёритиб бориш топширилсин.

7. Беруний тумани ҳокимининг 2017 йил 13 феврал кунги 301-сонли қарори (“Халқ минбари” газетаси, 2017 йил 06 март, №7-сонли (6232 ) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Якупов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Сапаев зиммасига юклатилсин.

9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1туман ҳудудида автомототранспорт воситаларини ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишТранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш 01.03.2018туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Якупов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Сапаев

So`rovnoma natijalari