Hujjat nomi
Вилоятда 2018 йилда Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSamarqand viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSamarqand viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-01 17:17:58
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-16 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоятда 2018 йилда Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1992 й., 1-сон 45-модда),Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли (Ўз.Рес. қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 15-сон, 186-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги СБ-4-7/3-сонли, Молия вазирлигининг АХ/08-01-32-14/29-сонли, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 50/01-17-сонли келишув хатлари ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 23 январдаги 265-01/12 сонли хати ҳамда вилоят Адлия бошқармасининг 2018 йил ___ декабрдаги ___-сонли хулосасини инобатга олиб, 2018 йилда вилоятда Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2018 йил учун Давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам миқдордаги ставкалари 1- иловага мувофиқ;

бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва ҳисоблаб чиқиш учун қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Самарқанд вилояти “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” Давлат унитар корхонасининг транзит ҳисоб рақамига тушадиган ижара тўлови маблағларининг 25 фоизи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси жамғармасига, 25 фоизи маҳаллий бюджет даромадига, 40 фоизи давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ҳамда 10 фоизи “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” Давлат унитар корхонаси ихтиёрига йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

3. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” Давлат унитар корхонаси (Б.Пайшанов) бир ой муддатда давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан илгари тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.

4. Қуйидагилар:

давлат мулкини ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилиб, натижада ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравари миқдорида белгиланган тартибда балансда сақловчидан ундирилиши ва ундирилган сумманинг 25 фоизи жамағармага, 25 фоизи маҳаллий бюджет даромадига ва 50 фоизи марказ ихтиёрига топширилиши;

фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маьлумотларни вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” Давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун давлат мулкини балансида сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2016 йил 30 декабрдаги 336-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Т.Джураев

Вилоят ҳокимининг 2018 йил

“___” январдаги___ сонли

қарорига1-илова

2018 йил учун Давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг

энг кам миқдордаги ставкалари

(бир йилга умумий фойдаланиш майдонининг 1 кв. м учун)

Т/р

Тармоқ коди

Ижарачиларнинг фаолият тури

1кв.м учун йиллик энг кам ставка

Самарқанд шаҳри учун

Туманлар учун

Саноат

1

11 200

Иссиқлик манбаи

4 300

4 100

2

13 100

Кимё саноати

4 300

4 100

3

13 300

Нефт-кимё саноати

4 300

4 100

4

14 100

Машинасозлик (Асбобсозликсиз)

4 300

4 100

5

14 200

Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати

4 300

4 100

6

14 300

Асбобсозлик

4 300

4 100

7

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги

3 500

3 300

8

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик

3500

3 300

9

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший приборлар ишлаб чиқариш

3 500

3 300

10

14710

Санитар-техник ва газ ускуналари ҳамда буюмлари ишлаб чиқариш

4 300

4 100

11

14 800

Металл конструкция ва буюмлар саноати

4 300

4 100

12

14 900

Машина ва ускуналарни таъмирлаш

4 300

4 100

13

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

4 300

4 100

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

14

15 100

Ёғочни тайёрлаш саноати

4 300

4 100

15

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати

4 300

4 100

16

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати

4 300

4 100

17

16 100

Қурилиш материаллари саноати

4 300

4 100

Енгил саноат

18

17 100

Тўқимачилик саноати

4 300

4 100

19

17 200

Тикувчилик саноати

4 300

4 100

20

17 300

Чарм, муйна ва пойафзал саноати

4 300

4 100

21

Мебел, пластик ойна ва эшиклар ишлаб чикариш

12900

12 300

22

17900

Енгил саноатнинг бошқа соҳалари

4 300

4 100

Озиқ-овқат саноати

23

18100

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

4 300

4 300

24

18200

Гўшт ва сут саноати

4 300

4 100

25

18300

Балиқчилик саноати

4 300

4 100

26

19210

Ун, ёғ ишлаб чиқариш саноати

4 300

4 100

27

19220

Комбикорм (аралаш озуқа) ишлаб чиқариш

3 500

3 300

28

19700

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари

4 300

4 100

Саноатнинг бошқа соҳалари

29

19300

Табобат саноати

4 300

4 100

30

19400

Нашриёт саноати

12100

11600

31

19740

Кийим-кечак ва газламадан тайёрланган бошқа буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва уларга ишлов бериш

5200

4900

32

19900

Саноат хўжалигини бошкариш

12100

11600

Қишлоқ хўжалиги

33

21 100

Ўсимликчилик (иссиқхона)1 га

1722800

1646000

34

21 200

Чорвачилик

2100

2000

35

21 300

Балиқчилик (в.т.ч питомники) 1га

1722800

1646000

36

Асаларичилик 1 га

1 120 000

1 070 000

37

22 200

Ветеринария хизмати

4300

4 100

38

22 300

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва корхоналар

4300

4 100

39

30 000

Ўрмон хўжалиги (боғлар) 1га

1722800

1646000

Автотранспорт ва алоқа

40

51 111

Темир йўл транспорти жамоа фойдаланиши

4300

4 100

41

51121

Автомобил хўжалиги(автожамланма,таксопарк,автостоянка,гараж ва автомойка)

4300

4 100

42

51 121

Транспорт воситаларини сақлаш (штраф майдони)

1 100

1 100

43

51 520

Аҳолининг юкларига тараспорт хизмати кўрсатиш ва бошқа транспорт хизматлари

7 800

7 500

44

52100

Почта алоқаси

4 300

4 100

45

52200

Курьер (чопар) хизмати

8 600

8 200

46

52300

Электро кабел алокаси

8 600

8 200

47

52300

Электр ва радио, уяли алоқаси переметирига тортилган сим ва асбоб ускуналари учун

36 200

34 600

Қурилиш

48

60 000

Қурилиш

4 300

4 100

49

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ва қидирув ташкилотлари

4 300

4 100

Савдо ва умумий овқатланиш

50

71100

Улгуржи савдо

12100

11600

51

71 130

Улгуржи бозорлар сотиш ва хизмат кўрсатиш

31000

29 600

52

71 200

Чакана савдо

12100

11600

53

71 200

Умумовқатланиш

12100

11600

54

71 300

Китоб савдо

1 700

1 700

55

71 400

Маданий-маиший ва хўжалик буюмларини ижарага бериш

12100

11600

56

71 500

Халқ истеъмоли молларини олиш ва сотишда воситачилик хизмати

18 900

18100

57

80 000

Моддий-техника таъминоти ва сотиш

12100

11600

58

82 000

Ахборот-ҳисоблаш хизмати

12100

11600

59

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизмат кўрсатиш

12100

11600

60

83 000

Кўчмас мулк операцияси

12100

11600

61

84 300

Реклама, ваколатлик хизмати

12100

11600

62

84 400

Аудиторлик фаолияти

12100

11600

63

84 500

Маркетинг тадқиқотлари, тижорий фаолият, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизмати

12100

11600

64

85 000

Геология қидирув геологический ва гидрометрология хизмати

21500

20500

65

87 100

Таҳририят ва нашриёт

6 900

6 600

66

87 300

Металл чиқиндилари ва чиқинди хом-ашёларини йиғувчи тайёрлов идоралари

6 900

6 600

67

90 100

Тураржой хўжалиги (ТСЖ)

6 900

6 600

68

90 220

Меҳмонхона хўжалиги

13800

13200

69

90 300

Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари

6 900

6 600

70

90 300

Парикмахер,фотосалон,ателье пойафзал таъмирлаш устахоналари

10 400

10 000

71

90 300

Ломбарт

15600

14900

72

90 300

Ҳаммом

20800

19800

73

90 300

Сауна ва бассейн

41 400

39 600

Соғлиқни сақлаш.

74

91 510

Даволаш-профилактика муассасалари

8 600

8200

75

91 600

Дам олиш ва сайёҳлик (туризм)

8 600

8200

76

Фитобар

6 000

5 700

77

91 611

Дам олиш ва ўйин-кулгу тадбирларини ташкил этиш фаолияти(бильярд ўйини автоматлари,диско клублар ва бошқалар)

13800

13200

78

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт

4300

4100

79

71 212

Дорихона муассасалари оптика,савдо дукони медицина асбоб ускуналарини сотиш

6 900

6 600

80

Ижтимоий дорихона муассасаси

6 150

6 150

Халқ таълими

81

92 100

Олий ва ўрта ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш (ўқиш курслари )

6 900

6 600

82

92 200

Кадрларни тайёрлаш ва бошқа ишчи ходимларни малакасини ошириш

5 400

5 400

83

92 310

Нодавлат муассасаси мактабгача тарбия

3 500

3 300

84

71 300

Умумий овқатланишни ташкил этиш ўқув муассасалари учун

4300

4100

85

92400

Мактабгача тарбия (нодавлат муассасаси)

3 100

3 100

86

93000

Маданият ва санъат

12100

11600

87

93132

Кўргазмалар

9 300

9 300

88

Мактабдан ташқари таълим (репититорлик,тугарак ва ҳ.к)

3 500

3 300

89

93160

Парк ва дам олиш жойлари

8 600

8200

90

93170

Ботаника боғи ва зоопарклар

8 600

8200

91

93 180

Редакция телевидения ва радио узатиш

8 600

8200

92

93 620

Киностудия, овоз ёзиш студиялари

13800

13200

93

95 000

Фан ва илмий хизмат кўрсатиш

5200

4900

Молия-кредит фаолияти

94

96 000

Молия, кредит, суғурта, нафақа таъминоти

12100

11600

95

96100

Банк фаолияти

12100

11600

Бошқа фаолият турлари

96

96 200

Суғурта

12100

11600

97

97 800

Суд ва юридик ташкилотлар

10 400

10 000

98

97 820

Адвокатлар ҳайъати ва юридик маслаҳати

10 400

10 000

99

98 000

Жамоа бирлашмаси

3 500

3 300

100

80 200

Омборхона

12100

11600

101

Давлат ташкилотларига идора мақсадида

5200

4900

102

Тижорат ташкилотларига идора мақсадида

18 900

18 100

103

Ёқилғи қуйиш шахобчалари

13 800

13 200

104

Енгил ва бошқа автомашиналарга хизмат кўрсатиш шу жумладан (вулканизация)

13 800

13 200

105

Геология ва қидирув лабораториялари

8 600

8 200

106

Бошқа хизматлар (пайнет)

34 600

33 000

107

Тарихий обидалар объектларида жойлашган савдо дўконлари

18 900

18 100

108

Тарихий обидалар объектларида жойлашган умумий овқатланиш жойлари

16 500

15 800

109

Авиа касса (темир йул траспорти ва бошкалар)

18 900

18 100

110

Банкоматлар (инфо киоска)

172 600

164 900

111

Нон ва булочка маҳсулотлари тайёрлаш

12 100

11 600

Изоҳ:*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сон мажлис Баённомасининг 11-бандига мувофиқ мулкий шаклидан қатъий назар дорихона муассасаларининг филиаллари ҚВП биноларида фаолият кўрсатаётганлиги учун ижара ноль ставкаси қўлланилади.

**Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги
02/1-74-сонли топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Савдо бошқармасининг таркибий қисмлари учун ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисм ва муассасалари ҳудудларида жойлашган кўчмас мулк давлат мулкидан фойдаланганда ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.

***Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2863-сонли қарорига асосан хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат мулкини ижарага олишнинг максимал муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтириш, бунда соғлиқни сақлаш муассасаларининг давлат мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкасини 20 фоизга чегирилган ҳолда қўлланилади;

****Бино ва ишншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари бино ва иншоотларга урнатилган антенналар учун ижара ставкалари торткич козикларнинг умумий параметри буйича иншоот ва техник худудлари кушилган холда туташиб кетган худуддан фойдаланиш коэффиценти кулланилган холда хисобланади. Бунда курилиш тури буйича коэффиценти (Кк)кулланилмайди.

*****Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5242-сонли қарорига асосан ҳунармандлар учун давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

***Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги “Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги 834-сон қарорига мувофиқ фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимоисга кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг “нол” ставкаси бўйича ижарага берилади;

Вилоят ҳокимининг 2018 йил

“___” январдаги___ сонли

қарорига 2-илова

Бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва ҳисоблаб чиқиш

учун қўлланадиган коэффициентлар

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси)ни ҳисоблаб чиқиш қўйидаги тарзда аниқланади:

Тс=Эс*Кз*(Кк+Кх+Ко)

бунда:

Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

Кз - ҳудудий зона коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови ставкаси Давлат рақобат қўмитаси тақдим этган ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ижаранинг энг кам ставкалари ҳисоб-китоби асосида тегишлича ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган энг кам ставкалардан кам бўлиши мумкин эмас.

Мол-мулкнинг бошқа турлари учун ижара тўлови ставкаси:

агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланиш муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддатга тенг бўлса, ёки амалда фойдаланиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмасамол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизидан;

агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

самарали фойдаланиш муддати Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган таснифлашдан келиб чиқиб белгиланади.

Бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқишда қўлланадиган ҳудуд зоналари бўйича коэффициентлар.

Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз):

-Самарқанд шаҳри - биринчи зона учун- 3;

-Самарқанд шаҳрининг биринчи зонасига киритилмаган Фарход, Кимёгарлар ва Хишрав шаҳарчалари ҳамда Каттақўрғон, Ургут ва Оқтош шаҳарлари - иккинчи зонадаги шаҳарлар учун -2,5;

-вилоят туман марказлари-учинчи зоналар учун -2;

-туман қишлоқлари-тўртинчи зоналар учун-1,5га оширувчи коэффициентлар қўлланилади (вилоят ҳудуди зоналари рўйхати илова қилинади);

Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициент - (Қк):

алоҳида турган бино - 1,5

бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган -1,4

бинонинг устки қисми, чердак, мансарда - 0,9

ярим ертўла, ертўла - 0,7

бетонлаштирилган (асфальтланган) иншоотлар – 0,8

Туташибкетганҳудудданфойдаланишкоэффициенти — (Кҳ ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0,8

Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти - (Қо):

(асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар)

-асосий қатнов йўлларида жойлашгани - 0,6

-иккинчи даражали транспорт қатнови йўлларига чиқиш жойи - 0,5

Зона коэффициентлари - Кз:

т/р

Шаҳар ва туманлар номи

Зоналар

Ҳудудий зоналар коэффициентлари

Шаҳарлар

1

Самарқанд шаҳри

1

2 -3

2

Каттақўрғон шаҳри

2

2 -2,5

3

Ургут шаҳри

2

2 -2,5

4

Оқтош шаҳри

2

2 -2,5

Туман марказлари

5

Фарход, Кимёгарлар ва Хишрав шаҳарчалари

3

1,5 -2

6

Жума

3

1,5 -2

7

Челак

3

1,5 -2

8

Нуробод

3

1,5 -2

9

Лойиш

3

1,5 -2

10

Иштихон

3

1,5 -2

11

Жомбой

3

1,5 -2

12

Булунғур

3

1,5 -2

13

Зиёвуддин

3

1,5 -2

14

Тайлоқ ва Гулобод шаҳарчалари

3

1,5 -2

Туманлар қишлоқлар

15

Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Нуробод, Ургут, Тайлоқ ва Қўшработ туманлари

4

1,5

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1вилоят ҳокимининг қарори вилоят ҳокимининг қарори2018 йил 31 декабрьШ.Худайбердиев

So`rovnoma natijalari