Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-02 17:44:44
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-02 18:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда) 99-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“99-модда. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш

Лойиҳалаш, экспертиза, қурилиш-монтаж ишларини бажариш талабларини, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдоршахсларга эса энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларини ва аҳоли пунктлариаро ҳудудни режалаштириш ва қуриш бош режаларини, лойиҳаларини, тарихий иморатлар жойлашган туманларни реконструкция қилиш режаларини, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш,

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш,

фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари хусусидаги, шу жумладан иш ҳужжатлари хусусидаги ижобий хулосасисиз, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органлари рўйхатидан ўтказмасдан ва уларнинг рухсатномасисиз қуриш

фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш

фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

“2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

Давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий хужжатларини кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

Ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушинтирилишини таъминласин.”.

“3-модда. Ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.”.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИнига ўзгартириш киритиш14.06.2018А.Турапов

So`rovnoma natijalari