Hujjat nomi
Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-03 13:05:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-18 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ҳамда Ҳукумат дастурлари асосида республикада боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, соҳага замонавий ресурстежамкор технологияларни жорий этиш, юқори ҳосил берадиган янги навларни яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилган.

Жумладан, охирги беш йилда республика бўйича жами 43 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар, 39 минг гектар майдонда токзорлар барпо этилди. Мустақиллик йилларида Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда институт деб юритилади) томонидан мева ва узумнинг 170 тадан ортиқ навлари яратилиб, республикадаги мавжуд мевали боғ ва узумзорларнинг 48 фоиз майдонида мазкур навлар етиштирилмоқда. Шу билан бирга, боғ ва токзорларнинг илмий асосланган агротехнологиялари бўйича кўплаб ишланмалар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Бугунги кунда институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида жами 74 нафар илмий ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан, 25 фоиз илмий ходимларда илмий даражалар мавжуд бўлиб, уларнинг ўртача ёши 54 ёшни ташкил этмоқда.

Аммо институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, узоқ муддат сақланадиган, экспортбоп мева ва узум навларини яратиш, уларни етиштиришнинг интенсив технологиясини ишлаб чиқиш, юқори сифатли вино-шарбат хилларини яратиш, олинган натижаларни амалиётга жорий этиш, соҳада юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришда ерлардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар бугунги кун талабига жавоб бермайди:

биринчидан,институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида илмий кадрлар тайёрлаш тизимининг талабга жавоб бермаслиги ва малакали кадрлар етишмаслиги оқибатида охирги йилларда мева ва узумчилик йўналишларида илмий-тадқиқот ишларининг кўлами камайиб, самарадорлиги пасайиб кетган;

иккинчидан,институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида академик институтлар ва хорижий нуфузли илмий муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг пастлиги натижасида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос экспортбоп мева ва узум навларини яратиш ҳамда жорий этиш бўйича селекция ишлари талабга жавоб бермайди;

учинчидан,институтда мавжуд замонавий in-vitro лабораториясидан бошқа лабораториялар бинолари ва жиҳозлари, институт ва унинг илмий-тажриба станцияларининг моддий-техника базаси эскирганлиги натижасида илмий-тақдиқот ишларини сифати пастлигича қолмоқда;

тўртинчидан,институт ва унинг илмий-тажриба станцияларининг умумий ер участкаси 6590 гектарни, шундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган
ер участкалари 4302 гектарни ташкил қилиб, жойларда маҳаллий ҳокимликлар аралашуви натижасида институт ва унинг илмий-тажриба станциялари тажриба майдонларида ғўза ва кузги бошоқли дон экинларини жойлаштириш оқибатида ерлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келинмоқда;

бешинчидан,институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғ ва ток қатор ораларига ишлов берувчи техника ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланиши талаб (365 та)га нисбатан 30 фоиз (110 та)ни ташкил этиб, мавжуд 110 та техниканинг 54 таси ёки 50 фоизи эскирганлиги натижасида мавжуд боғ
ва токзорлардаги агротехник тадбирлар ўз муддатида тўлиқ амалга оширилмаслиги оқибатида уларнинг ҳосилдорлиги пастлигича қолмоқда.

Республикада боғдорчилик ва узумчилик соҳасини такомиллаштириш, институтнинг илмий салоҳиятини янада кучайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, инновацион ғоялар ва технологияларни кенг жорий қилиш ҳамда институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:

1.Қуйидагилар:

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари илмий салоҳиятини янада кучайтириш, мавжуд ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари суғориладиган ер участкаларини контурлар кесимида таҳлил қилиб, мақбуллаштириш таклифларини тайёрлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ;

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларини ихтисослаштириш йўналишлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларига талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида харид қилиш режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.Ишчи гуруҳига:

институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги ер участкаларини контурлар кесимида тахлил қилиб, самарасиз фойдаланилаётган ер участкаларини аниқлаш;

сув таъминоти паст бўлган, илмий ишлар олиб бориш учун фойдаланилмайдиган ер участкаларини балансдан чиқариш бўйича таклифлар тайёрлаш;

институт тасарруфидан чиқарилаётган ер участкаларини инвестициялар киритиш шарти билан, манзилли аниқ лойиҳаларни тақдим этган инвесторларга бириктириш тўғрисида Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини бир ой муддатда киритиш вазифалари юклатилсин.

3. Қуйидагилар институт фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

боғдорчилик ва узумчиликда юқори ҳосилли, касалликларга чидамли, узоқ муддат сақланадиган, яхши таъм сифатларига эга, экологик тоза мева ва узум навларини яратиш, уларни етиштиришнинг интенсив технологиясини ҳамда боғ қатор орасига сабзавот экинлари экишнинг илмий асосланган агротехнологиясини ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг табиий иқлим ва тупроқ шароитларини инобатга олиб мева ва узум навларини жойлаштириш бўйича илмий тавсиялар бериш, чет давлатлардан олиб келинган истиқболли мева ва узум навларини синовдан ўтказиш ҳамда интродукциялаш;

ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя килиш, цитрус, субтропик, резавор, манзарали дарахтлар, тут ва янги қишлоқ хўжалик экинлари ҳамда гулчиликни ривожлантириш, янги навларини яратиш, уларни очиқ майдонда ва иссиқхоналарда ўстириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш;

мева-узумларни сақлаш, қайта ишлаш ва стандартлаш, эришилган ютуқларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, инновацияларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни коммерциялаш;

илмий йўналишда фалсафа (PhD) ва фан доктор (DSc) ларини тайёрлаш, боғдорчилик, узумчилик йўналишлардаги етакчи хорижий илмий муассасалар, олий ўқув юртлари, марказлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, белгиланган тартибда хорижий грантларни жалб этиш;

боғдорчилик ва узумчиликда қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги техникалари мажмуини аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил этиш ва юқори самаралиларини ишлаб чиқаришга жорий этиш;

виночилик соҳасида янги юқори сифатли вино турларини яратиш, синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар бериш;

боғдорчилик ва узумчилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари раҳбарларини белгиланган тартибда малакасини ошириш курсларини мунтазам ташкил этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб институтнинг асосланган таклифларига мувофиқ республиканинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида мева-узум селекцияси ва уруғчилиги, ёнғоқчилик, цитрусчилик, резавор-мевачилик, субтропик мевачилик, кўчатчилик, гулчилик ҳамда виночилик магистратура мутахассисликлари тайёрланишини назарда тутсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси институтга замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига қайтарадиган қарз маблағларини ажратсин.

6. “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти институтнинг буюртмаси асосида тракторлар ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик техникаларини ўрнатилган тартибда лизинг асосида 4-иловаги мувофиқ етказиб берилишини ташкиллаштирсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти хокимлигининг Тошкент давлат аграр университети тассарруфидаги Тошкент вилояти Тошкент туманининг “Гулистон” қишлоғи ҳудудида жойлашган 3 қаватли маъмурий бинони институтга оператив бошқарув ҳуқуқи билан, шунингдек, 10 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан текинга бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

8.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарориннг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015., 44-сон, 563-модда) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9.Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ва ахборот ахборот агентлиги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорликда интенсив боғ ва токзорлардан самарали фойдаланиш, юқори ҳосилдор, касалликларга чидамли, узоқ муддат сақланадиган, яхши таъм сифатларига эга, экспортбоп мева ва узум навларини етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.М.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20___ йил “___” __________даги ПҚ–____-сон қарорига
1-ИЛОВА

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари илмий салоҳиятини янада кучайтириш, мавжуд ер участкаларидан
янада самарали фойдаланиш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури

ДАСТУРИ

Амалгаошириладиганишларватадбирлар

Амалгаоширишмеханизми

Бажариш

Маблағ

Молиялаш-тириш

Масъулижрочилар

I.Институтваунингилмий-тажрибастанцияларидаилмий-тадқиқотишларикўламиникенгайтириш

1

Ташқи муҳит омилларига чидамли, юқори ҳосилдор, касалликларга чидамли, узоқ муддат сақланадиган, яхши таъм сифатларига эга, экспортбоп мева ва узум навларини яратишда васоҳани тўлиқ интенсив соҳага айлантириш борасида фундаментал ва амалий изланишларни олиб бориш

1.Ташқи муҳит омилларига чидамли, экспортбоп, сақланувчан, юқори ҳосилдор мева ва узум навларини яратиш бўйича селекция ишлари жадаллаштирилади.

2.Мева ва узум навларини интенсив технологиялар асосида етиштириш бўйича фундаментал ва амалий лойиҳалар асосида илмий тадқиқотлар олиб борилади.

2018-2022 йиллар давомида

1,5 млрд.
сўм

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),

Фанлар Академияси (Юлдашев), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

2

Мева, узум, цитрус, субтропик (анор, анжир, хурмо, унаби), резавор-мева, манзарали дарахтлар, гул ва ноанъанавий мевали экинларни очиқ майдонда ва иссиқхоналарда ўстириш ҳамда зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишни илмий асосланган технологияларини ишлаб чиқиш

1.Уруғли ва данакли мевалилар, узум, цитрус, субтропик (анор, анжир, хурмо, унаби), резавор-мева, манзарали дарахтлар, гул ва ноанъанавий мевали экинлар ўрганилади.

2.Мева-узум ўсимликлари зараркунандалари ва касалликларга қарши кимёвий ва биологик уйғунлашган усуллари ишлаб чиқилади.

3.Четдан олиб келинган пестицид, гербицид, ўстирувчи ва ўсишни тезлатувчи моддаларни синови ўтказилади ва улардан самаралилари ишлаб чиқаришга жорий этилади.

4.Мева ва узум навларини иссиқхоналарда етиштиришнинг технологиялар бўйича амалий ва инновацион лойиҳалар асосида илмий тадқиқотлар олиб борилади.

2018-2022 йиллар давомида

2 млрд.
сўм

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантлар ва ҳиссадор ташкилот маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),
“Ўзбекозиқовқатсаноат” ХК (Жалилов),
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

3

Боғдорчилик ва узумчиликда қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари мажмуини аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил этиш ва юқори самаралиларини ишлаб чиқаришга жорий этиш

Боғдорчилик ва узумчиликда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари мажмуини ўрганиш ва такомиллаштириш бўйича Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш ИТИ билан ҳамкорликда “мега лойиҳа” амалий ва инновацион лойиҳалар асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб борилади ва амалиётга жорий қилинади.

2018-2022 йиллар давомида

500 млн. сўм

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантлар ва ҳиссадор ташкилот маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев),
Қишлоқ хўжалигини механиза-циялаш ва электрлаштириш ИТИ (Раджабов),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

4

Мева ва узумни маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва стандартлаш технологияларини ҳамда юқори сифатли вино, экологик соф, спиртли ва алькоголсиз ичимликлар яратиш бўйича амалий тадқиқотларни жадаллаштириш

1.Мева ва узумни сақлаш, қайта ишлаш ва стандартлаштириш бўйича ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорликда тадқиқотлар жадаллаштирилади.

2.Виночилик соҳасидаги ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорликда янги юқори сифатли вино материалларни яратиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиб, уларни амалиётга жорий қилинади.

2018-2022 йиллар давомида

500 млн. сўм

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантлар ва ҳиссадор ташкилот маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев),
“Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ (Рахимов),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

5

Боғ ва токзорларни интенсив суғориш тизимини илғор технологиялари устида илмий изланишлар олиб бориш, уларнинг энг самарадор усулларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш

1.Алоҳида лойиҳа доирасида турли ер рельефлари шароитида интенсив суғоришнинг мавжуд усуллари илмий жиҳатдан тадқиқ қилинади.

2.Интенсив суғоришнинг илғор технологиялари ишлаб чиқилади ва ишлаб чиқаришга жорий этилади.

2019-2021 йиллар

2021-2022 йиллар

500 млн. сўм

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

6

Республикада интенсив данак мевалиларни (шафтоли, гилос, ўрик ва олхўри) ва уларнинг янги авлод устунсимон боғлари майдонларини кенгайтириш мақсадида уларнинг хориждан пакана ва ярим пакана пайвандтагларини ҳамда навларини олиб келиш

1.Интенсив данак мевалилар (шафтоли, гилос, ўрик ва олхўри) пайвандтаглари ва устунсимон мева кўчатлари хориждан олиб келинади.

2.Данак мевалилар пайвандтаглари ва устунсимон мева кўчатларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида ўрганилади.

3.Танланган нав ва пайвандтагларнинг она боғлари барпо этилади.

2018 йил

2018-2020 йиллар

2020-2021 йилллар

108,2 минг
АҚШ доллар

Хорижий грант маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Мустафоев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов),
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев),

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

7

Республика турли ҳудудларида янги боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда сув таъминоти оғир, тупроқ шўрланиши юқори, тоғли ва тоғолди ерлар шарт-шароитларини инобатга олган ҳолда мева ва узум тур-навларини жойлаштириш юзасидан илмий асосланган тавсияномалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш

Боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда сув таъминоти, тупроқ шўрланиши, тоғли ва тоғолди ҳудудлари шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда мева ва узум тур-навларини жойлаштириш бўйича тавсияномалар тайёрланади ҳамда фермер хўжаликларига етказиб берилади.

2018 йил февраль

-

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

8

Республика ҳудудида мевали, узум ва бошқа турли хил кўчатлар етиштиришни илмий қўлланмалар асосида ташкил этиш

Республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, мевали
ва ток кўчатларини етиштириш бўйича қўлланма ҳамда тавсияномалар ишлаб чиқиш.

2018-2022 йил давомида

-

-

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

II.Институтваунингилмий-тажрибастанцияларидакадрларсалоҳиятиниошириш

9

Институт илмий ходимлар ва мутахассисларини хорижий давлатларда малака ошириш ва тажриба алмашишини ташкил қилиш

1.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги илмий ходимлар ва мутахассисларини хорижий давлат-ларда малакасини ошириш учун ходимлар Низом бўйича танлов асосида саралаб олинади.

2.Иқтидорли илмий ҳамда техник ходимлар хорижий грантлар асосида чет мамлакатларга ўз малакасини ошириш ва тажриба алмашиниш учун юборилади.

3.Институтда хорижий мутахассислар иштирокида ходимлар малакасини ошириш мақсадида тренинг курслари, маҳорат дарслари ташкил қилинади.

Ҳар йили

март

Ҳар йили
май-сентябрь

2018-2022 йиллар давомида

20 минг
АҚШ доллар

Хорижий грант маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

10

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртларининг иқтидорли битирувчиларини институт
ва унинг илмий-тажриба станцияларига танлов асосида ишга қабул қилиб, уларга етарли шарт-шароитлар яратиш

1.Олий ўқув юртларининг иқтидорли ёш кадрлари танлов асосида ишга қабул қилинади.

2.Ёш кадрларга яшаш ва ишлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратилади.

3.“Устоз-шогирд” тизими асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга йўналтирилади.

2018 йил
сентябрь

2018-2022 йиллар давомида

-

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари ректорлари,

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

11

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғдорчилик ва узумчилик соҳасида фалсафа (PhD) ва фан доктор (DSc)ларини тайёрлаш

1.Институтда 02.00.17 – қишлоқ хўжаликва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехноло-гиялари ихтисослигининг таянч докто-рантура (PhD) сини очиш ва унга 2 та ўрин ажратиш, 06.01.07 – мевачилик ва узумчилик ихтисослигининг таянч докторантура (PhD) сига қўшимча 4 нафар ўрин ажратиш ҳамда ушбу ихтисосликнинг докторантура (DSс) сини очиш ва унга 2 та ўрин ажратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

2.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларини илмий салоҳиятини кучайтириш мақсадида, 2018-2022 йилларда босқичма-босқич ҳар йили
3 нафардан илмий даражага эга бўлган мутахассислар тайёрланади.

2018 йил
февраль

2018-2022 йиллар давомида

-

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

12

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги илмий ходимларни доимий рўйхатга киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда ижросини таъминлаш

Ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларни вақтинчалик рўйхатдан доимий рўйхатга ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига таклифлар берилади.

2018 йил

февраль

-

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахобов),
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев)

13

Иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида илмий ходимларга институт ва унинг илмий-тажриба станцияларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларида имтиёзли шартларда, арзон нархлардаги кўп квартирали уйлар қуриш

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов),
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
(Абдуллаев),
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

(Хашимов)

III.Институтдахалқароҳамкорликниривожлантириш,хорижийгрантватехниккўмакмаблағларинижалбқилиш

13

АҚШнинг халқаро ҳамкорлик ташкилоти USAID томонидан молиялаштириладиган “Қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат” лойиҳаси доирасида институт ҳудудида вируссиз мева ва ток кўчатларини кўпайтириш бўйича ишга туширилган махсус in-vitro лабораториясига хизмат кўрсатадиган замонавий иссиқхона қуриш ва зарур бўлган махсус реактивлар билан таъминлаш

1.Институт ҳудудида вируссиз мева ва ток кўчатларини кўпайтириш бўйича “In-vitro” лабораторияси учун зарур бўлган замонавий иссиқхона қурилади.

2.“In-vitro” лабораториясини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган махсус реактивлар билан таъминланади.

2018 йил

II чорак

Доимий

1 млн.
АҚШ доллар

17,3 минг
АҚШ доллар

Хорижий
грант маблағи

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Мустафоев),
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Тешаев),

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

14

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги лаборатория бинолари
ва жиҳозларини моддий жиҳатдан эскирганлигини инобатга олиб, биноларни таъмирлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

1.Эскирган лабораторияларни таъмирлаш бўйича смета лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2.Лабораторияларни таъмирлаш бўйича тендер танлови ўтказилиб, пудратчилар аниқланади.

3.Мавжуд лабораториялар реконструкция қилинади.

4.Лабораториялар рўйхат бўйича замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланиб, модернизация қилинади.

2018-2019 йиллар

1,4 млн.

АҚШ доллар

Хорижий
грант маблағи

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Мустафоев),
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Нажимов)

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

15

Экологик тоза маҳсулотларни етиштиришни назорат қилиш, мевали дарахт ва ток кўчатларида касаллик-ларни аниқлаш бўйича токсикология ва бактериология лабораториясини ташкил этиш

1.Токсикологик ва бактериологик лаборатория ташкил қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2.Лабораторияларни таъмирлаш бўйича тендер танлови ўтказилиб, пудратчилар аниқланади.

3.Лабораторияга зарур асбоб-ускуналар рўйхати тузилади ва жиҳоз билан таъминланади.

2018-2019 йиллар

750 минг

АҚШ доллар

Хорижий
грант маблағи

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Мустафоев),
Қишлоқ хўжалиги корхона-ларини таркибий қайта тузиш агентлиги (Нажимов)

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

16

Республикага кириб келаётган мева ва узум кўчатларининг касаллик ва зараркунандаларини аниқлаш мақсадида мева экинлари ва узум карантин питомнигини реконструкция ва модернизация қилиш

1.Институтда республикага кириб келаётган мева ва узум кўчатларини касаллик ва зараркунандаларини аниқлаш мақсадида мева экинлари ва узум карантин питомнигини реконструкция ва модернизация қилиши бўйича смета лойиҳалари ишлаб чиқилади.

2.Реконструкция учун смета асосида кўрсатилган маблағларни ажратилади.

3.Лабораторияларни таъмирлаш бўйича тендер танлови ўтказилиб, пудратчилар аниқланади.

4.Лаборатория асбоб-ускуналари билан тўлиқ таъминланади.

2018-2019 йиллар

1,0 млн.

АҚШ доллар

Хорижий
грант маблағи

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Мустафоев),
Қишлоқ хўжалиги корхона-ларини таркибий қайта тузиш агентлиги (Нажимов)

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

17

Мева-сабзавот, узум, полиз, картошка ва бошқа маҳсулотларини ҳамда юқори репродукцияли уруғликларни ва кўчатларни узоқ муддат сақлаш учун институтнинг совуткичли омборхонасини реконструкция ва модернизация қилиш

1.Институтдаги совуткичли омборхонани реконструкция қилиш бўйича смета лойиҳалари ишлаб чиқилади.

2.Реконструкция учун смета асосида кўрсатилган маблағларни ажратилади.

3.Совуткич замонавий асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

2018-2019 йиллар

550 минг

АҚШ доллар

Хорижий
грант маблағи

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Мустафоев),
Қишлоқ хўжалиги корхона-ларини таркибий қайта тузиш агентлиги (Нажимов)

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

18

Мева ва узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўлимини жаҳон стандарт талабларига мос замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

1.Бўлимга зарур жаҳон стандарт талабларига мос замонавий асбоб-ускуналар рўйхати тузилади ва таъминланади.

2.Қуритиш цехи модернизация қилинади ва замонавий линия ўрнатилади.

2018-2019 йиллар

400 минг

АҚШ доллар

Хорижий

грант маблағи

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Мустафоев),
Қишлоқ хўжалиги корхона-ларини таркибий қайта тузиш агентлиги (Нажимов)

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

IV.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида кўчатларни етказиб бериш тизимини

19

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ер майдонларида ихтисослашувига мос мева ва узум навлари кўчатларини кўпайтириш

1.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида ихтисослашувига тупроқ-иқлим шароитига мос мева ва узум навлари танланади ва миқдори аниқланади.

2.Пакана ва ярим пакана пайвандтаглар асосида мева кўчатларини ҳамда узумнинг истиқболли, экспортбоп навлари кўчатлари кўпайтирилади.

2018-2021 йиллар
давомида

-

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

20

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари томонидан сертификатланган ва кафолатланган мева-узум ҳамда манзарали ўсимликлар кўчатларини сотиш тизимини такомиллаштириш

1.Юқори ҳосил берадиган мевали ва ток кўчатлари кўпайтириш бўйича
3-5 йиллик режа прогнозларини ишлаб чиқилади.

2.Мева ва ток кўчатлари сотиб олиш бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан талабномалар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

3.Истеъмол, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини инобатга олиб, мева ва узум кўчатларига бўлган
3-5 йиллик эҳтиёж учун буюртма портфели шакллантирилади.

4.Буюртма асосида институт ваунинг илмий-тажриба станциялари томонидан мевали ва ток кўчатларни етиштириш йўлга қўйилади.

5.Кўчатчиликка ихтисослашган дўконларни очиш учун зарурий ер майдонлари ажратиш ва туман ҳокими қарори қабул қилинади.

6.Сертификатланган мева ва узум кўчатларини етказиб бериш учун мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда институт ва унинг илмий-тажриба станциялари қошида махсус кўчат сотишга ихтисослашган дўконлар ташкил этилади.

7.Дўконларда мавсумий сертификатланган мева ва узум кўчатларни пул ўтказиш, терминал ва нақд пул орқали сотиш ташкил этилади.

2018 йил

1-чорак

2018-2022 йиллар
давомида

Ҳар йили декбарь

Мавсум мобайнида

2018 йил

март

2018 йил

март

-

Банк кредити,
ўз маблағлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов),
“Ўзбекозиқовқатсаноат” ХК (Жалилов),
“Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ (Рахимов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳамда туман хокимликлари,

Академик М.Миразев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

21

Фермер ва деҳқон хўжаликларида ташкил этиладиган боғ ва токзорлар учун талаб этиладиган мева-узум ва бошқа турдаги кўчатлари билан 2018-2022 йилларда босқичма-босқич таъминлаш,

шу жумладан:

пакана ва ярим пакана кўчатлар 14024 минг туп;

данакли кўчатлар 13508 минг туп;

ток кўчатлари 36526 минг туп;

лимон кўчатлар 24136 минг туп;

унаби кўчатлар 725 минг туп;

ёнғоқ кўчатлар 1814 минг туп.

Экспортбоп, ҳосилдор, сифат кўрсаткичлари юқори, транспортбоп, касалликларга чидамли мева ва узум навлари асосида:

1.Пакана ва ярим пакана кўчатлар:

2018 йилда – 1293 минг туп;

2019 йилда – 1562 минг туп;

2020 йилда – 2031 минг туп;

2021 йилда – 3046 минг туп;

2022 йилда – 6092 минг туп;

2.Данакли кўчатлари:

2018 йилда – 479 минг туп;

2019 йилда – 958 минг туп;

2020 йилда – 1724 минг туп;

2021 йилда – 3449 минг туп;

2022 йилда – 6898 минг туп;

3.Ток кўчатлари:

2018 йилда – 1750 минг туп;

2019 йилда – 2625 минг туп;

2020 йилда – 4241 минг туп;

2021 йилда – 8628 минг туп;

2022 йилда – 18982 минг туп;

4.Лимон мева кўчатлари:

2018 йилда – 695 минг туп;

2019 йилда – 2520 минг туп;

2020 йилда – 3528 минг туп;

2021 йилда – 5998 минг туп;

2022 йилда – 11395 минг туп;

5.Унаби мева кўчатлари:

2018 йилда – 43 минг туп;

2019 йилда – 65 минг туп;

2020 йилда – 104 минг туп;

2021 йилда – 177 минг туп;

2022 йилда – 336 минг туп;

6.Ёнғоқ кўчатлари:

2018 йилда – 150 минг туп;

2019 йилда – 196 минг туп;

2020 йилда – 274 минг туп;

2021 йилда – 431 минг туп;

2022 йилда – 763 минг туп сертификатланган ва кафолатланган кўчатлар етиштирилиб, шартномалар асосида фермер ва деҳқон хўжаликларига етказилади.

2018-2022 йиллар давомида

-

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)
ва унинг илмий-тажраба станциялари

22

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида коллекция боғлари ва токзорларда илмий-тақдиқот ишларини олиб бориш учун сув билан таъминлаш

1.Институт ҳудудидаги коллекция боғлари ва токзорларда илмий-тақдиқот ишларини олиб бориш мақсадида сув таъминотини яхшилаш учун 110 кВт қувватли насос, 600 метр узунликдаги диаметри 220 мм ли бўлган қувур ва 160 кВт қувватли трансформатор билан таъминланади.

2.25 гектар боғ майдоннинг заҳини қочириш учун институт ҳудудидан чиқиб кетадиган зовурни “Чимкент йўли” кўчасидан ўтказиб, “Боғбон” маҳалласи оралиғидаги асосий оқава зовурга улаш ҳамда
400 метрли зовур реконструкция қилинади.

3.Илмий-тажриба станцияларининг 10 000 метр суғориш ариқлари реконструкция қилинади.

2018 йил

март

2018 йил

март-апрель

2018-2019 йиллар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (Файзуллаев),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),
Вилоятлар сув оқава ташкилотлари раҳбарлари

23

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида агротехник тадбирларни
ўз вақтида ўтказиш учун талаб этиладиган замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини лизинг асосида сотиб олишни ташкил этиш

1.Институт ва унинг тизимидаги илмий-тажриба станцияларида замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарига бўлган талаб аниқланади.

2.Замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини сотиб олиш учун лизинг компанияси билан шартномалар тузилади.

3.Лизинг асосида боғ ва токзорларда агротехника тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналари сотиб олинади.

2019 йил

февраль

2019 йил
март

2018-2022 йиллар
давомида

37797,4 млн. сўм

Лизинг
асосида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Эргашев),
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ (Шерматов),
“Ўзагролизинг” АЖ (Имамов)

24

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғ
ва токзорларда агротехник тадбирларни ўтказиш ҳамда мевали ва ток кўчатлар етиштириш учун талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини белгиланган тартибда таъминлаш

1.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида боғ ва токзорларда агротехник тадбирлар, кўчатлар етиштириш учун талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари миқдори аниқланади.

2.Талаб этиладиган ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари биржа савдолари орқали харид қилинади.

3.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларига ўрнатилган тартибда ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари етказиб берилади.

2018 йил

февраль

2018 йил

февраль

2018-2022 йиллар
давомида

-

Шартнома асосида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Эргашев), “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ (Файзиев)

25

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги мавжуд иссиқхоналарни табиий газ ва электр энергияси билан белгиланган тартибда узлуксиз таъминланишни ташкил этиш

1.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларидаги иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган табиий газ ва электр энергия миқдори аниқланади.

2. Газ таъминоти тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб шартномалар тузилади.

3.Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари табиий газ ва электр энергияси билан таъминланади.

2018 йил

февраль

Ҳар йил
мавсумда

2018-2022 йиллар
давомида

-

Шартнома асосида

“Ўзтрансгаз” компанияси (Мустафаев),
“Ўзбекэнерго” ДАЖ

(Мустафаев)

26

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари боғ ва токзорларида агротехник тадбирларини ўтказиш, маҳсулотлар етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини шартнома асосида ўрнатилган тартибда етказиб бериш

1.Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари боғ ва токзорларида маҳсулот етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини миқдори аниқланади.

2.Талаб этиладиган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари учун шартномалар тузилади.

3.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларига минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб берилади.

2018 йил

февраль

Ҳар йил
мавсумда

2018-2022 йиллар
давомида

-

Шартнома асосида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Эргашев),
“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ (Ахунов)

27

Институтнинг “Боғбонлар Республика мактаби”да боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритиш субъектлари раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича белгиланган тартибда ўқув курсларини ташкил қилиш

1.Боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда бошқа хўжалик юритиш субъектлари раҳбар ва мутахассисларининг рўйхати шакллантирилади.

2.Малака ошириш ўқув курсининг ўқув дастури ва календарь режаси тайёрланади.

3.Боғдорчилик ва узумчилик соҳаси бўйича ўқув курслари ташкил қилинади.

Ҳар йил

январь

2018-2021 йиллар
январь-декабрь

-

Тўлов контрактлари асосида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ваҳабов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари Кенгаши (Юсупов),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

28

Республика ҳудудларидаги боғ ва токзорларда амалга ошириладиган мавсумий агротехник тадбирлар бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этиш

1.Боғ ва токзорларда амалга ошири-ладиган мавсумий агротехник тадбирлар юзасидан кўргазмали-ўқув семинарлари графиги ишлаб чиқилади.

2.Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари ходимлари тасдиқланган график асосида жойларда кўргазмали-ўқув семинарлари ўтказади.

2018-2021 йилларда
мавсум давомида

-

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ваҳабов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (Юсупов),
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров)

29

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида мавжуд бўлган иссиқхоналарда илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш учун моддий-техника базасини такомиллаштириш

1.Иссиқхона қозонхоналарини модернизациялашда чет давлатларнинг ресурстежамкор технологиялари асосида институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида мавжуд иссиқхона иншоотларини тўлиқ капитал таъмирлаш учун смета лойиҳалари ишлаб чиқилади.

2.Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларида мавжуд иссиқхона иншоотларини тўлиқ капитал таъмирлаш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар банклар томонидан ажратилади.

3.Иссиқхона қозонхоналарини тубдан модернизация қилиш учун четдан олиб келинадиган ресурстежамкор иситиш тизимлари ўрнатилади.

4.Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун талаб этиладиган табиий газ ва электр энергиясини узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилади.

2018 йил

апрель

2018 йил

май

2018 йил

июль

2018-2022 йиллар дамомида

2 млн. АҚШ доллари

Хорижий грант маблағлари

Марказий банк (Нурмуродов),
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
(Ваҳабов, Мустафоев),
“Ўзтрансгаз” компанияси (Султонов),
“Ўзбекэнерго” ДАЖ (Мустафоев)

30

Мева-узум кўчатлари ва уларнинг маҳсулотларини етиштиришда зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш, ўсишни бошқариш ҳамда озиқлантиришнинг самарали услубларини қўллаш

1.Мева ва узум кўчатлари ҳамда уларнинг маҳсулотларини етиштиришда зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш, ўсишини бошқариш ҳамда озиқлантириш Дастури ишлаб чиқилади.

2. Дастур асосида мева ва узумнинг навлари кўчатларини маҳаллий ва ин-витро усулларида етиштирилади ҳамда ўтказилган тажрибаларга асосланиб, уларни зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан кимёвий ҳимоя қилиш, ўсишини бошқариш ҳамда озиқлантириш буйича кимёвий ҳимоя қилишнинг самарали услублари ишлаб чиқилади.

3.“Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖ томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган кимёвий препаратларни синовлари ўтказилади ва натижалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

4.Тажриба майдонида амалга оширилган мевачилик ва узумчилик соҳасидаги ютуқларни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖ билан биргаликда семинар ва ўқув курслари ташкил этилади.

2018 йил

февраль

2018-2022 йиллар
давомида

2018-2022 йиллар
давомида

2018-2022 йиллар
давомида

-

“Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖ маблағи ҳисобидан

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ (Саимназаров),
“Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖ (Мирзамахмудов)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20___ йил “___” __________ даги ПҚ–____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Институт ва унинг илмий-тажриба станциялари суғориладиган
ер участкаларини контурлар кесимида таҳлил қилиб, мақбуллаштириш
таклифларини тайёрлаш бўйича Республика

1.

МирзаевЗ.Т.

–Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири,
Ишчи гуруҳ раиси

2.

ВахабовА.Дж.

–Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари,
Ишчи гуруҳ раиси ўринбосари

3.

АбдуллаевА.Х.

–Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

4.

ТешаевШ.Ж.

–Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
Бош директори

5.

ЭргашевА.Э.

–Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари в.в.б.

6.

МустафоевО.С.

–Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг инвестицияларни жалб этиш ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари

7.

КиргизбоевФ.Д.

–Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш
ва интенсив технологияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи

8.

СаимназаровЮ.Б

–Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти директори

9.

СултоновБ.

–Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти директори

10.

АбдуллаевЛ.Дж.

–Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарларини масалалари ахборот-тахлил департаментининг етакчи мутахассиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

20___ йил “___” __________ даги ПҚ–____-сон қарорига
3-ИЛОВА

Институт ва унинг илмий-тажриба станцияларини ихтисослаштириш йўналишлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар

Илмий-тажриба станциялари ва экспериментал корхоналар номи

Ихтисослашувйўналиши

Ҳамкорташкилотлар

1.

Институт

мева-резавор, цитрусчилик

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК,
“Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ,

Тошкент давлат аграр университети

2.

Андижон илмий-тажриба станцияси

олхўри, йирик мевали тоғолча

Вилоят ҳокимлиги,

Андижон қишлоқ хўжалиги институти

3.

Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станцияси

ёнғоқ мевалилар

Вилоят ҳокимлиги,

“Ёноқчилик” уюшмаси

4.

Бухоро илмий-тажриба станцияси

ўрик, хўраки узум

Вилоят ҳокимлиги

5.

Бандихон илмий-тажриба станцияси

зайтун, чаканда

Вилоят ҳокимлиги,

Тошкент давлат аграр университети
Термиз филиали

6.

Жиззах илмий-тажриба станцияси

олма, нок

Вилоят ҳокимлиги,

Жиззах политехника институти

7.

Қашқадарё илмий-тажриба станцияси

бодом, анжир

Вилоят ҳокимлиги,

Қарши давлат университети,

“Агромир” компанияси

8.

Қорақалпоқ илмий-тажриба станцияси

унаби, нок

Вилоят ҳокимлиги,

Тошкент давлат аграр университети
Нукус филиали

9.

Навоий илмий-тажриба станцияси

олча, ўрик

Вилоят ҳокимлиги,

Навоий политехника институти

10.

Наманган илмий-тажриба станцияси

гилос, олхўри

Вилоят ҳокимлиги

11.

Самарқанд илмий-тажриба станцияси

кишмишбоп узум, беҳи

Вилоят ҳокимлиги,

Самамрқанд қишлоқ хўжалиги институти,
“Марокад мева-сабзавот” МЧЖ

12.

Сурхондарё илмий-тажриба станцияси

анор, хурмо

Вилоят ҳокимлиги,

Тошкент давлат аграр университети
Термиз филиали

13.

Фарғона илмий-тажриба станцияси

шафтоли, гилос

Вилоят ҳокимлиги,

“Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ

14.

Хоразм илмий-тажриба станцияси

беҳи, нок

Вилоят ҳокимлиги,
Урганч давлат университети

15.

Чархин илмий-тажриба станцияси

олхўри, узум

Вилоят ҳокимлиги,

“Агромир” компанияси

16.

Қибрай “Шароб” илмий-экспериментал корхонаси

шароббоп узум

“Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ,

Тошкент кимё-технология институти

17.

“Виночилик” унитар-экспериментал корхонаси

виночилик

“Ўзвиносаноат-холдинг” АЖ,

Тошкент кимё-технология институти

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш"Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси08.01.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш03.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш03.02.2018-18.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш19.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш21.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari