Hujjat nomi
Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQashqadaryo viloyati Qamashi tuman hokimligi
Hujjat muallifiQashqadaryo viloyati Qamashi tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2015-07-21 13:59:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-08-11 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака
ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган
тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги
ПФ-2100-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 10-11-сон, 203-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчилик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги сабабли бундай ҳолатларга чек қўйиш, фуқаролар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

ҚАРОРҚИЛАМАН:

1. Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Маънавият-тарғибот маркази туман бўлими, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашини тузиш таклифлари маъқулланиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман хотин-қизлар қўмитаси (Ф.Караматова), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими (Н.Муҳиддинов), “Нуроний” жамғармаси туман бўлими (Ю.Очилов), Маънавият тарғибот маркази туман бўлими (Х.Хонимов), тумандаги барча ҚФЙ ва МФЙ раисларига:

Жамоатчилик Кенгашининг мақсад ва вазифаларини белгилаб, ўтказиладиган тўй-ҳашам, маросим, оилавий тантаналар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ҳамда тўй ва маросим эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот қилишорқали жамият ҳаётига тадбиқ этиш;

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш тавсия этилсин.

3. Туман бош имом-хатиби (О.Ахиедов), тумандаги барча ҚФЙ ва МФЙ раисларига:

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ихчам ўтказишни, дабдабали ўтказилаётган тадбирларга сарфланаётган маблағларни кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш;

диний ташкилотлар, имом-хатиблар тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолининг эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларнинг олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.

4. Тумандаги давлат бошқаруви органлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат унумдорлигини сақлаш мақсадида ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда иш кунлари тўй ва маросим муносабати билан соат 07.00 дан 09.00 гача ёки 12.00 дан 14.00 гача ош бериш ва аксинча иш вақтида соат 09.00 дан 12.00 гача, 14.00 дан 18.00 гача ош беришни таъқиқлаш, ҳамда соат 22.00 дан кейин тўй ва базмларни давом эттириш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоатчиликнинг таклифлари қўллаб-қувватлансин.

5. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Қ.Алматов)га:

Ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда тўй-ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, нақд пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда ҳеч қандай чекловларсиз, бир хил белгиланган нархларда амалга оширилиши назоратга олинсин.

6. Туман Ички ишлар бўлими (Ж.Шодмонов)га:

барча ресторан, ошхона, кафе ва тўйхона эгалари тўй ва маросимларда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техникалар, кўргазмалар ва пиротехникадан фойдаланмаслик ҳамда тўйхона атрофида яшовчи аҳолининг тинчлиги бузилмаслиги учун тўй-ҳашамдан сўнг шовқинли ҳолатлар бўлмаслигини таъминлаш бўйича;

2

фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу турдаги тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тумандаги барча ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарни кузатув камералари билан жиҳозланишини таъминлаш бўйича;

тўй-ҳашам муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинлари туман ҳудудида айланиши ва суратга олиши жараёнида фуқаролар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий риоя этилишини назорат қилиш бўйича, шунингдек мазкур турдаги тадбирларни тантанали ўтказишга жалб қилинадиганавтомашиналар сонини 4 тададан ошмаган миқдорда бўлишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиласин.

7. Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими (Қ.Маллаев)га:

тўйлар ва базмларда санъаткорлар иштироки ва уларнинг кийиниш маданиятига риоя қилиниши, шунингдек хонандалик ва раққосалик лицензияси мавжудлиги назоратга олинсин, раққосалик касбига номуносиб бўлган қиз-жувонларнинг тўй-ҳашам ва базмларга раққоса номи остида чиқиши қатъий чеклансин.

8. Туман Хотин-қизлар қўмитаси (Ф.Караматова), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими (Н.Муҳиддинов), «Нуроний» жамғармаси туман бўлими (Ю.Очилов), Маънавият тарғибот Маркази туман бўлими (Х.Хонимов), “QAMASHI” газетаси (Т.Тиллаев) ҳамда тумандаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари, диний ташкилотлар имом-хатибларига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасидакенг тарғиб қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш вазифаси топширилсин.

9. Мазкур қарор тумандаги барча ресторан, ошхона, кафе ва тўйхона эгаларига етказилсин ҳамда ижроси тўлиқ назоратга олинсин.

10. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари Р.Қурбанов ва Ф.Караматовалар зиммасига юклатилсин.

11. Мазкур қарор “QAMASHI” газетасида расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокимиР.Муҳаммадиев

3

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Botirov Golibjon Isroilovich 2015-07-31 00:08:53
Qaror ijro intizomiga rioya qilinsagina uz kuchiga ega buladi
Xudayberdiev Maruf Husenovich 2015-08-01 22:58:47
To'y hashamlarda yani restoranga bo'ladigan to'ylarga yosh bolalarni olib kelmaslikni ham e'tiborga olinsa yaxshi bo'lar edi
Xudayberdiev Maruf Husenovich 2015-08-01 23:03:26
Dabdaba bilan qilinadigan to'yga ketadigan yarim pulini mehribonlik uylariga o'tkazishsa savobi katta bo'ladi.
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari