Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ "Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-05 17:18:07
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 54-моддасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътилларини бериш, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Р.Парпиев зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018йил _______даги

____ -сон қарорига

ИЛОВА

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Бюджет кодекси, ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътилларини бериш, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳамда муддати кечиктирилган тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва уларни тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш тарзида бериладиган солиқ таътилларига тадбиқ этилмайди.

1 боб. Умумий қоидалар

1. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи, вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга, солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш, яъни муайян муддатга тегишли солиқ тўловларини камайтириш ва кейинчалик тўлаб бериш ҳамда солиқ қарзларини бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаш шарти билан уларнинг тўлаш муддатларини кўчириш кўринишида хўжалик юритувчи субъектларга берилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

солиқ таътили - вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга, шу жумладан ягона солиқ тўловини тўловчиларга давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб бир йил муддатга солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш, яъни муайян муддатга тегишли солиқ тўловларини камайтириш ва кейинчалик тўлаб бериш имконияти;

инсофли солиқ тўловчилар - охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар;

тўлаш муддатини кечиктириш - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлаш муддатларини муайян муддатга кўчириш;

солиқ қарзи -солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммаси, шу жумладан Солиқ кодексда белгиланган муддатида тўланмаган молиявий санкциялар;

солиқ таътили бериш бўйича ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва мазкур низомнинг 1-2-иловалари билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги ишчи органлари;

бўлиб-бўлиб тўлаш - солиқ қарзини, шу жумладан текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкция суммаларини муайян муддатга тенг улушларда бўлиб тўлаш.

2 боб. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг умумий шартлари

3. Солиқ таътиллари тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга берилади.

4. Инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътиллари, шунингдек солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан берилади.

5. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки)
бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.

6. Солиқ таътиллари Солиқ кодексининг 23-моддасида белгиланган солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича:

а) солиқ тўловлари бўйича, бунда:

сўралаётган солиқ таътилининг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан кам бўлганда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан;

сўралаётган солиқ таътилининг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан 1 000 баробаригача бўлганда вилоят ҳокимлиги томонидан;

сўралаётган солиқ таътилининг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 баробаридан юқори бўлганда (давлат божлари ва божхона тўловларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.

б) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси билан келишилган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.

7. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ таътилларини муддатидан олдин тугатиш бўйича ишчи органларга мурожаатнома киритишга ҳақли.

8. Солиқ таътиллари қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилади:

- солиқ таътиллари берилган солиқ турлари бўйича кетма-кет ҳисоб-китоблар тақдим этмаганда;

- солиқ таътиллари берилган солиқ турлари бўйича солиқ мажбуриятлари тугатилганда;

- солиқ таътили берилган хўжалик юритувчи субъект тугатилганда.

9. Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш бир ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга берилади. Бунда солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш солиқ қарзининг жамига ёки бир қисмига нисбатан амалга оширилиши мумкин.

10. Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи:

а) солиқ тўловлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан;

б) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси билан келишилган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси томонидан берилади.

11. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисоблаш тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиш даври бошланганидан эътиборан тўхтатиб турилади.

12. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши у берилган муддат ўтганидан кейин тугаган ҳисобланади.

13. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши солиқ тўловчи кечиктирилган ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг жами суммасини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш муддати ўтгунига қадар тўлаган ёки солиқ тўловчи кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш шартларини бузган ҳолларда муддатидан илгари тугатилади.

14. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини берувчи Ишчи органи таркиби:

туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида ушбу низомнинг 1-иловасига мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлиги ҳузурида ушбу низомнинг 2-иловасига мувофиқ тузилади.

15. Ушбу низом қоидалари давлат божи ва божхона тўловларини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди.

16. Солиқ таътиллари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга берилган солиқ қарзлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси ва тегишли давлат солиқ органларида алоҳида ҳисобда юритилади.

3 боб. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида мурожаат қилиш тартиби ва уларнинг кўриб чиқиш муддатлари

17. Хўжалик юритувчи субъектлар солиқ таътили олиш учун ҳисобот чораги бошланишидан камида 15 кун олдин ушбу низомнинг 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган шаклдаги ариза билан солиқ мажбурияти бўйича тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилади.

18. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси солиқ таътили олиш тўғрисидаги аризани ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида кўриб чиқади ҳамда ариза берган хўжалик юритувчи субъектнинг охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келганлиги юзасидан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда хулоса тайёрлаб, тўпланган ҳужжатларни солиқ таътили бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун сўралаётган солиқ таътилининг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда ушбу низомнинг 6-бандига мувофиқ солиқ таътили бериш бўйича ваколатли органга юборади. Бунда:

сўралаётган солиқ таътилининг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаригача бўлганда тўпланган ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокимлигига;

сўралаётган солиқ таътилининг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан 1 000 баробаригача бўлганда туман (шаҳар) ҳокимлиги орқали Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳарва вилоятлар ҳокимлигига;

сўралаётган солиқ таътилининг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 баробаридан юқори бўлганда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда давлат солиқ бошқармаси орқали Давлат солиқ қўмитасига юборилади.

19. Солиқ таътили олиш учун тўпланган ҳужжатлар ваколатли органларнинг ишчи органига келиб тушган кундан бошлаб 10 кун муддатда кўриб чиқилади ва солиқ таътили бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

20. Солиқ таътили бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб, 3 иш кунида солиқ тўловчига солиқ таътили берилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси илова қилинган ҳолда ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилади.

21. Солиқ таътили беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:

- солиқ таътилини олиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги ариза белгиланган шаклда тақдим этилмаган бўлса;

- солиқ таътилини олиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги ариза мазкур низомнинг 17-бандида белгиланган муддатдан кейин топширилса;

- ариза берувчи сўнгги икки йил давомида солиқ мажбуриятларини муддатида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчи ҳисобланмаса.

Солиқ таътили олиш ҳуқуқи бошқа сабабларга кўра рад этилмайди.

22. Хўжалик юритувчи субъектлар солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ушбу низомнинг 4-иловаси билан тасдиқланган шаклдаги ариза билан солиқ мажбурияти бўйича қарз ҳосил бўлган тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилади. Аризага тўлов муддати кечиктирилган солиқ қарзларини тасдиқланган сўндириш жадвалига мувофиқ тўлиқ тўлаб бериш тўғрисидаги манбалар кўрсатилган кафолат хатини илова қилади.

23. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги аризани ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида кўриб чиқади ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда хулоса тайёрлаб, тўпланган ҳужжатларни давлат солиқ бошқармаси орқали Давлат солиқ қўмитасига юборади.

24. Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар Давлат солиқ қўмитасига келиб тушган кундан бошлаб 10 кун муддатда кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг қарори қабул қилинади.

Бунда, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан қарзларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси билан келишилади.

25. Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб, 3 кун муддатда солиқ тўловчига солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги қарор нусхасини илова қилинган ҳолда ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинетга электрон шаклда хабарнома юборилади.

26. Солиқ қарзини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган муддат мобайнида солиқ тўловчи тўлаш муддати кечиктирилган тўловларнинг бутун суммасини қарзларни сўндиришнинг тасдиқланган жадвалига ёки ваколатли орган томонидан белгилаган бошқа муддатларга мувофиқ тўлаши шарт.

27. Солиқ қарзи ва солиқ таътили бўйича кечиктирилган тўловлар суммаларини сўндириш муддатларига риоя қилинмаган ҳолларда давлат солиқ хизмати органи солиқ қарзининг сўндирилмаган қисмига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ҳисоблайди.

4 боб. Солиқ таътили даврида муддати кечиктирилган тўлов бўйича

28. Солиқ таътиллари берилган хўжалик юритувчи субъектлар туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига белгиланган тартибда, таътил берилган солиқ тури бўйича Солиқ кодексида кўрсатилган муддатларда ҳисоб-китобини тақдим этади. Бунда, таътил берилган солиқ тури ҳисоб-китобининг ўнгдаги юқори бурчагига “Солиқ таътили берилган” белгисини қўяди.

29. Солиқ таътиллари тугагандан кейин муддати кечиктирилган тўлов суммасини сўндириш 12 ой давомида, тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини беришнинг белгиланган муддати тугашидан сўнг бошланадиган ойнинг 1-кунидан бошлаб, кейинги йилнинг ўша ойининг 1-кунигача тенг улушларда амалга оширилади. Бунда, муддати кечиктирилган тўловни тўлаш ҳар бир ойнинг 25-кунига қадар бажарилади.

30. Тўлаш муддати кечиктирилган тўловни ҳар ойда тўлаш миқдори тўланадиган солиқ таътили бўйича ҳисоблаб ёзилган йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

31. Солиқ тўловчининг хоҳишига қараб муддати кечиктирилган тўлов суммаси муддатидан аввал сўндирилиши мумкин.

32. Солиқ тўловчи солиқ таътилидан бундан кейин фойдаланишдан ихтиёрий бош тортган тақдирда, тўлаш муддати кечиктирилган тўлов суммасини сўндириш бош тортиш тўғрисида ариза берилган ойдан бошлаб вужудга келади ва мазкур низомнинг 30-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

33. Солиқ таътили даврида хўжалик юритувчи субъект фаолияти тугатилса, кечиктирилган тўлов суммаси қонунда назарда тутилган тартибда тўланади.

34. Солиқ таътили даврида солиқ таътили берилган солиқ тури бўйича ҳисоб-китобларини тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчиларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари кўрилади.

5 боб. Якуний қоидалар

35. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини берувчи ваколатли органлар ва бундай ҳуқуқни олган хўжалик юритувчи субъектлар мазкур Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунга мувофиқ жавоб берадилар.

36. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини берган ваколатли органлар солиқ тўловчиларни ушбу ҳуқуқидан мақсадли ва самарали фойдаланишини назорат қилиб боради.

37. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ таътили бўйича тўлаш муддати кечиктирилган тўлов суммасини ўз муддатида сўндириш устидан назоратини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.

Низомга 1-илова

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки)

1.Туман (шаҳар) ҳокими - ишчи орган раҳбари;

2.Туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - ишчи орган раҳбарининг ўринбосари;

3.Туман (шаҳар) молия органи раҳбари – ишчи орган аъзоси;

4.Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари - ишчи орган аъзоси;

5.Туман (шаҳар) “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” бўлими раҳбари - ишчи орган аъзоси;

6.Туман (шаҳар) “Ер ресурслари ва давлат кадастри” бўлими раҳбари - ишчи орган аъзоси;

7.Туман (шаҳар) Бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими раҳбари - ишчи орган аъзоси;

8. Котиб (котиба) - туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходими.

Изоҳ: Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ишчи орган таркиби туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида тасдиқланади ёки тугатилади.

Низомга 2-илова

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлиги ҳузуридаги

1.Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокими - ишчи орган раҳбари;

2.Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - ишчи орган раҳбарининг ўринбосари;

3.Молия бошқармаси бошлиғи - ишчи орган аъзоси;

4.Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи - ишчи орган аъзоси;

5.“Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” бошқармаси бошлиғи - ишчи орган аъзоси;

6.“Ер ресурслари ва давлат кадастри” бошқармаси бошлиғи - ишчи орган аъзоси;

7.Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи - ишчи орган аъзоси;

8.Котиб (котиба) - Давлат солиқ бошқармаси ходими.

Изоҳ: Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ишчи орган таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимининг қарори асосида тасдиқланади ёки тугатилади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш2018 йил 5 февралга қадарДавлат солиқ қўмитаси
2Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилиш учун Ягона порталга жойлаштиришЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ягона порталга жойлаштириш2018 йил 5 февральДавлат солиқ қўмитаси
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини муҳокама қилиш.2018 йил 5 февралдан 20 февралга қадарДавлат солиқ қўмитаси ва муҳокам иштирокчилари
4Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига ўзгартиришлар киритишМуҳокама иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда якуний лойиҳани Ягона порталга жойлаштириш2018 йил 22 февралга қадарДавлат солиқ қўмитаси
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юбориш2018 йил 23 февралдан, 28 февралга қадарДавлат солиқ қўмитаси ҳамда вазирлик ва идоралар
6Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш учун киритишКелишилган қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.2018 йил 1 мартга қадарДавлат солиқ қўмитаси

So`rovnoma natijalari

Fikringizcha, taklif qilinayotgan loyiha qanday muammoni hal etishga qaratilgan? Ushbu muammo bugungi kunda ham dolzarbmi?Да актуальна . Это дает возможности избежать предпринимательям штрафов на периуде затруднения реализации своей деятельности
Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiquvchi davlat aralashuvi zaruratini talab qiluvchi omillarni qanchalik to’g’ri aniqlagan? Taklif etilayotgan tartibga solishning maqsadi tartibga solish orqali hal etilishi lozim bo’lgan muammo bilan qanchalik bog’liq? Sizning fikringizcha, normativ-huquqiy tartibga solish uning oldiga qo’yilgan maqsadlarga erishadimi?Да это дает выбор выплачивать налоги в удобное для предпринимателя время без финансовых затруднений
Muammoni hal etishning tanlangan yo’li maqbulmi (shu jumladan, tadbirkorlik sub’ektlari uchun foydasi va zarari nuqtai nazaridan)? Davlat tomonidan tartibga solishdan ko’zlangan maqsadga erishishning boshqacha varianti mavjudmi? Agar mavjud bo’lsa, ulardan, Sizningcha, yanada kam xarajatlisi va (yoki) samaralirog’i bormi?Можно для субъектов предпринимательства которые находятся в финансовых затруднениях, приостановлении скажем производства по каким-то причинам или же временное отсутствие прибыли которые свыше 3 месяцев находятся в таком состоянии не выплачивать фиксированный налог а создать новый временный вид выплаты налогов скажем от зарплаты количества работников или маленький процент от уставного фонда чтобы оплата налогов затрудняли и дальше не вводили в долг без прибыли
Sizningcha, taklif etilayotgan tartibga solish qaysi tadbirkorlik faoliyati sub’ektlariga daxldor (sub’ektlar turlari va sohalar bo’yicha, Sizning shahar yoki viloyatingizdagi, tumaningizdagi soni)?По видам субъектов думаю так как упрощение должно касаться организации не менее ООО
Taklif etilayotgan tartibga solishni joriy qilish sohadagi raqobat muhitiga o’z ta’sirini ko’rsatadimi, sohada kuchlar taqsimotining asossiz ravishda o’zgarishiga olib keladimi? Agar o’zgartirsa, qanday qilib? Imkoniyat darajasida miqdoriy ko’rsatkichlarni keltirib o’ting
Davlat tomonidan tartibga solish sub’ektlarining majburiyatlari, javobgarligi qanchalik to’liq va aniq ifodalangan, shuningdek mas’ul davlat organlari tomonidan amalga oshiriladigan ma’muriy tartibotlar qanchalik tushunarli yozilgan, hokimiyat funktsiyalari va vakolatlari qanchalik aniq va har xil, tushunilmaydigan tarzda yozilganligiga baho bering. Taklif etilayotgan normalar boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq emas yoki zid deb o’ylaysizmi? Agar shunday bo’lsa, bunday normalar va normativ-huquqiy hujjatlarni ko’rsatib o’ting.
Taklif etilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihasida davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari tizimida korruptsiya, boshqa huquqbuzarliklar sodir etilishi uchun sharoit yaratadigan, shuningdek tadbirkorlik sub’ektlari uchun ortiqcha ma’muriy hamda boshqa cheklovlarni joriy etadigan yoki joriy etishga sharoit yaratadigan, shuningdek tadbirkorlik sub’ektlarining asossiz xarajatlari yuzaga kelishiga olib keluvchi qoidalar bormi?Да ограничение срока выплаты инпс можно продлить
Sizningcha, mazkur normativ-huquqiy hujjat loyihasida belgilanayotgan talab va normalar ijrosini nazorat qilish bilan bog’liq qanday muammo va qiyinchiliklar vujudga kelishi mumkin? Unda tadbirkorlik sub’ektlarini himoya qilish mexanizmi nazarda tutilganmi?
Taklif etilayotgan tartibga solish kuchga kirishi uchun o’tish davri talab qilinadimi (agar talab qilinsa, uning muddati qancha), yangi tartibga solish kiritilishida muddat bo’yicha qanday cheklovlarni inobatga olish lozim?
Sizningcha, ayrim guruh shaxslariga nisbatan tartibga solishni joriy etishda qanday istisnolarni qo’llash maqsadga muvofiq? Tegishli asoslarni keltirib o’ting
Vakolatli organ tomonidan aniqlashtirilishi zarur bo’lgan ko’rib chiqilayotgan normativ-huquqiy hujjat loyihasining aniq qoida va normalariga oid maxsus savollar.
Tartibga solish ta’sirini baholash doirasida, Sizning fikringizcha, inobatga olinishi maqsadga muvofiq bo’lgan boshqa taklif va e’tirozlar
JavobБугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда кўриб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, мурожаатингизда келтирилган масалалар мазкур қарор лойиҳаси муҳокамаси жараёнида кўриб чиқилиши маълум қилинади.