Hujjat nomi
2018 йил ҳосилидан шоли етиштириш ва давлат эхтиёжлари учун харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-05 17:57:40
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

2018 йил ҳосилидан шоли етиштириш ва давлат эхтиёжлари учун харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш асосида шоли етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, ички истеъмол бозорини сифатли гуруч маҳсулотлари билан тўлдириш ва экспорт ҳажмларини кўпайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон

“2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 октябрдаги 876-сон қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси билан биргаликда ишлаб чиққан:

2018 йил ҳосили учун экиладиган шолини навлар бўйича жойлаштириш таклифи 1-иловага;

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналари томонидан 2018 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун уруғлик ва товар шоли харид қилиш ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 2-иловага;

Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станцияларида 2018 йил ҳосили учун суперэлита ва элита авлодли шоли навларини жойлаштириш ва юқори авлодли уруғлик шоли тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги таклифлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Агробанк” АТБ ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

2018 йилнинг 1 апрелгача бўлган муддатда уруғлик ва товар шолиетиштирувчи фермер хўжаликлари ва буюртмачилар ўртасида тузилган контрактация шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва шоли етиштирувчи хўжаликларга юқори сифатли уруғликларни сертификатланган ҳолда бўнак маблағи ҳисобидан етказиб берилишини таъминлаш;

шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари ва “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга агротехник тадбирларни ўтказиш учун шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини босқичма-босқич тўлаб бериш чораларини кўрсин;

3. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш марказига, тегишли илмий муассасалар билан биргаликда:

шоли экиш, парваришлаш, етиштириш бўйича илғор замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;

шолини илғор технологиялар асосида экиш ва парваришлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиб, шоли етиштирувчи фермер хўжаликларига етказиш ва шоли экилган майдонларда агротехник тадбирларни тавсиялар асосида амалга оширилишини ташкил этиш;

2018 йилнинг апрель ойида фермер хўжаликлари учун шоли экиш, парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича кўргазмали ўқув-семинарларни ташкил қилиш;

уруғлик шоли экилган майдонларда навдорлик даражасини таъминлаш учун нав оргинаторлари томонидан мониторинг ишларини олиб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2018 йилнинг 1 июнигача асосий майдонларда ва

15 июлигача такрорий майдонларда экилган шоли майдонларни назорат ўлчовидан ўтказсин ва амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига аҳборот киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон РеспубликасиБош вазири ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш2018 йил ҳосилидан шоли етиштириш ва давлат эхтиёжлари учун харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида25.01.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш05.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш05.02.2018-20.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш21.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш28.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari