Hujjat nomi
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiBuyruq
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-05 19:33:57
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ–3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 358-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Вазир З. Мирзаев

Тошкент ш.,

2018 йил “____”____________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2018 йил “___” ____________даги

____-сонли буйруғига

ИЛОВА

Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда
танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“9. Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборилади. Агар комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга комиссияга ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Комиссия котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.”.

2. 10-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги “туман фермерлари кенгашининг” сўзлари “туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 20-банд қуйидаги мазмундаги “е” кичик банди билан тўлдирилсин:

“е) талабгор Ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан берилган тавсияга эга бўлса 10 балл билан баҳоланади.”.

4. 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар, шунингдек, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқаролар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланадилар.”.

5. 2-илова ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан келишилган.


Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш"Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруқ10.01.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш05.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш05.02.2018-20.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказишБуйруқ ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш23.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari