Hujjat nomi
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki
Muhokama boshlanishi (sana)2015-07-23 12:29:52
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-08-07 00:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИХА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини

ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 1-иловасига

қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги

ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сонли қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 1-иловаси қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:

“17.22602 – Мижозларнинг чет эл валютасидаги аккредитивлар бўйича депозитлари. Қўйидаги ҳолларда мазкур ҳисобварақдан маблағлар ундирилиши мумкин:

мижоз-аппликантнинг банки томонидан аккредитив очилганлиги тўғрисидаги хабарнома бенефициарнинг банкига алоқа канали орқали юборилгунга қадар;

аккредитив муддати тугагандан сўнг (аккредитив муддати узайтирилганлигидан қатъи назар);

аккредитивни амал қилиш муддати давомида, агарда аккредитив очилган (муддати узайтирилган) пайтда мижоз-аппликантнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда.”.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси Ф. Муллажонов

Тошкент ш.,

2015 йил ___ ________

_____ - сон

Молия вазири Р. Азимов

Тошкент ш.,

2015 йил ___ ________

_____ - сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев

Тошкент ш.,

2015 йил ___ ________

_____ - сон

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari