Hujjat nomi
Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati Konimex tuman hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati Konimex tuman hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-08 17:59:18
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-02-23 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

“ЛОЙИҲА”

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон,
197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й.,
1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1.Туман ҳудудидажойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в)ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидагиНизомнитасдиқлашҳақида”ги54-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

5.Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 1 январь - 31 августда ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

6. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.

7. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

8.Туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2018 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

9. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

10.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокиминингсаноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари зимамасига юклатилсин.

Туман ҳокимининг

2018 йил “___” _________даги

________-сонлиқарорига

1-илова

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси

ТАРКИБИ

1.Ғ.Шодмонов -Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори

-комиссия раиси

Аъзолари

2..Ж.Бахтибаев -Конимех тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари

3. М. Имамқулов -Навоий вилояти “Автомотохаваскорлар ”унитар

корхонаси Конимех туман бўлими бошлиғи

ўринбосари

4. В.Қаршибаева - Конимех тумани маҳаллалар Кенгаши бошқаруви

раиси

5. Д.Абдурахимов -Туман МИБ РваХХМФХЮБ бошлиғи

6. Б.Рахимов -Ўзавтодарётранс агентлиги Навоий вилояти

бўлими муҳандиси

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси: Э.Тилегенов

Туман ҳокимининг

2018 йил___________даги

___-сонли қарорига

2-Илова

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали

Транспорт воситасининг тегишлилиги

Тех.кўрикдан ўтказиш санаси

Тех.кўрикдан ўтказиш вақти

Тех.кўрикдан ўтказиш жойи

Транспорт воситалари сони

1

“Конимех-Экспресс” МЧЖ

28.03.18

10-00дан18-00гача

Жойида

13

2

Туман Молия бўлими

16.03.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

3

Сарибел НШХ

22.03.18

10-00дан18-00гача

Жойида

10

4

Навоий вилояти “Сувоқова”ДУК Конимех туманфилиали

15.03.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

2

5

Туман ТЙХПФК (Йўл қур.бошқармаси)

15.05.18

10-00дан18-00гача

Жойида

14

6

“АСКОМЖ” транс МЧЖ

15.04.18

10-00дан18-00гача

Жойида

8

7

Туман Хокимлиги

23.06.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

3

8

Туман ДЭСНМ

26.05.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

4

9

“Чордора” НШХ

06.05.18

10-00дан12-00гача

Жойида

1

10

“Агросервис”коллежи

10.04.18

10-00дан12-00гача

Жойида

2

11

Конимех НШХ

05.04.18

10-00дан18-00гача

Жойида

8

12

Туман “Ободонлаштириш” бошқармаси

01.04.18

10-00дан16-00гача

Туман ЙҚТПК

10

13

Туман Ўрмон хужалиги

18.04.18

10-00дан12-00гача

Жойида

3

14

Туман Ветеринария бўлими

28.04.18

10-00дан12-00гача

Жойида

4

15

Абай НШХ

27.04.18

10-00дан18-00гача

Жойида

18

16

“Ватанпарвар” ташкилоти

15.04.18

10-00дан18-00гача

Жойида

5

17

Қизилқум НШХ

13.04.18

10-00дан18-00гача

Жойида

16

18

Туман ГАЗ таъминоти

26.04.18

10-00дан18-00гача

Жойида

7

19

“Конимех-дельта” ХК

16.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

6

20

“Манзур-Текс” МЧЖ

30.03.18

10-00дан18-00гача

Жойида

6

21

“Махалла” хайрия жамоат фонди

20.04.18

10-00дан10-00гача

Туман ЙҚТПК

1

22

“Нодир-Абдуразоқ” ҚХФ

22.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

2

23

Карагата 2-сон КХК

20.05.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

2

24

“Қоракўл Трест” вилоят бирлашмаси

20.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

25

“Янгигазгон” Х.Ф

18.04.18

10-00дан11-00гача

Аслиддин Сервиc ХК

2

26

“Конимех Чорвадори” ХФ

14.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

27

“Барака” ХФ

17.05.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

28

“Карагата” НШХ

18.02.18

10-00дан11-00гача

Жойида

1

29

“Конфайз-Лочин” МЧЖ

05.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

2

30

“Тойир Жамол” Х.Ф

26.03.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

31

“Жонпулат” ФХ

25.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

32

“Ўзагросуғурта” ДАК

06.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

33

Конимех МТП

29.05.18

10-00дан11-00гача

Жойида

1

34

Маданият НШХ

17.05.18

10-00дан11-00гача

Жойида

1

35

“Мухтор” Ф.Х

05.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

2

36

“Гаппор Ботамед” МЧЖ

28.05.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

37

“Аваз” Ф.Х

25.05.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

38

“Карсакбаев аулет”ШК

27.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

39

Туман Ветеринария лабораторияси

04.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

40

“Абдираим авлод” ХФ

29.03.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

41

“Симбат” ХФ

06.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

42

Қишлоқ ва сув хужалиги

01.04.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

43

Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши

22.03.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

44

Ҳайдар авлодХК

22.03.18

10-00дан11-00гача

Туман ЙҚТПК

1

Конимех тумани ИИБ бошлиғи, подполковник О.И.Саттаров

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишКонимех туман ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлаш08.02.2018Туман ҳокимлиги
2Ягона порталга норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришНорматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида келтирилган Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси рўйхати ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалини жойлаштириш08.02.2018Туман ҳокимлиги, Т.Айназаров
3Ишлаб чиқилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишИшлаб чиқилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ягона порталда муҳокама қилиш08.02.2018 дан 23.02.2018 йилгачаЯгона портал фойдаланувчилари
4Ишлаб чиқилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини таклифларга мувофиқ қайта ишлаб чиқишЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда, норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта ишлаб чиқиш23.02.2018 дан 25.02.2018 йилгачаКонимех туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими
5Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ташкилот ва муассасалар билан келишишНорматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Конимех туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими билан келишиш ҳамда Навоий вилоят Адлия бошқармасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш 25.02.2018 йилдан 27.02.2018 йилгачаТуман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими, Навоий вилоят Адлия бошқармаси
6Ишлаб чиқилган ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлашга киритишИшлаб чиқилган ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Конимех туман ҳокимига тасдиқлашга киритиш28.02.2018 йилгачаТуман ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari