Hujjat nomi
Урганч шаҳар ҳокиминиг Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарор лойихаси
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Hujjat muallifiXorazm viloyati Urganch shahri hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-14 14:59:04
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-01 01:30:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги

1. Урганч шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги уринларда матнда “техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага;

- техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 14 февралидан 1 июнигача техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Техникаларни техник курикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи Урганч шаҳар комиссияси:

- техникаларнинг сони,уларнинг мавжудлиги ва руйхатдан ўтганлиги;

- техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувохномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

-техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.

3. Техникалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун енг кам ойлик иш хақининг:

- тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва узи юрар машиналарга -18 фоиз;

-қишлоқ хўжалик машиналарга – 10 фоиз;

- машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналари – 37 фоизи миқдорда йиғим ундирилсин.

4.Хоразм вилоят “Давтехназорат” инспекцияси, Қишлок хўжалиги техникаси буйича Урганч шаҳар инспектори (И.Тожиев) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йулга чиқарилишининг олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Урганч шаҳар ҳокимининг 2017 йил 13 февралдаги 341қ-сонли қарори уз кучини йуқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор Урганч шаҳар ҳокимининг расмий нашри ҳисобланган “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни Урганч шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мадримов зиммасига юклатилсин

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Урганч шаҳрида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш Урганч шахар бўйичаянги карор белгилангунга кадарУрганч шаҳар хокимлиги

So`rovnoma natijalari