Hujjat nomi
Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштириш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-16 08:36:34
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-03 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда бугунги кунга қадар иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, телевидение ва радиоэшиттиришнинг рақамли тизимларига ўтишни таъминлаш ҳамда давлат органлари томонидан кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда мамлакатимизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида, “электрон ҳукумат” тизимини жорий этишда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш бўйича амалдаги тизим, жойлардаги давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда сезиларли натижаларни бермаяпти, хусусан:

биринчидан, ҳудудларда давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадлари учун зарур маблағлар кўзда тутилмаслиги жойларда электрон ҳукумат тизимининг устувор лойиҳаларини ўз вақтида ва мутаносиб молиялаштирилишини таъминламаяпти;

иккинчидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг функция ва вазифалари бир хил бўлишига қарамасдан, бугунги кунга қадар ишларни режалаштириш, таҳлил ва назорат қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мониторинг қилиш, ҳисоботларни электрон шакллантириш бўйича ягона идоралараро ахборот тизимлари ишлаб чиқилмаган;

учинчидан, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ташкилий тузилмаларида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бўлим ёки штат бирликларининг мавжуд эмаслиги, бошқарувнинг вертикал тизимида электрон ҳукумат тизими доирасидаги лойиҳаларни самарали жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш имконини бермаяпти;

тўртинчидан, ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида тадбиркорликни кенг ривожлантириш, ушбу йўналишда истиқболли лойиҳалар ва ташаббусларни давлат томонидан рағбатлантириш, тижорат банкларининг имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш масалалари тизимли йўлга қўйилмаганлиги мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси улушининг пастлигича қолишига сабаб бўлмоқда;

бешинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган “Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхоналари фаолиятини молиялаштиришнинг аниқ механизмлари белгиланмаганлиги сабабли, ушбу марказларнинг фаолияти билан боғлиқ бир қатор муаммолар ҳал этилмаган.

Кўрсатиб ўтилган тизимли муаммоларни бартараф этиш, соҳада ягона давлат сиёсати юритилишини сўзсиз таъминлаш ҳамда инновацион ривожланишнинг замонавий умумжаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ҳар томонлама пухта ўйланган самарали тизимни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сон Фармонида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида:

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turabekov Sirojiddin Baxtiyarovich 2018-02-16 11:49:18
Kompyuterlashtirish markazlari falaj ahvolda. Faqatgina viloyat hokimi AKTga qiziqqan viloyatlarda bu tashkilot ishlayapti. VM qarorida ko'rsatilgan vazifalarni biron markaz bajarmmayotgan bo'lsa kerak.
Kattakulov Abror Abduxoliq o'gli 2018-02-20 23:13:01

Yuqoridagi fikrga qo'shilaman. Akt markazlarining ahvoli yomon. Markazdagi xodimlarning malakasi yaxshi emas. AKT sohasida ishlovchi xodimlarning oylik maoshi past bo'lganligi sababli o'z ustasi mutaxassislari ishlashga kelmaydi. AKT sohasida ishlaydiganlarga talab faqat Word va Excel dasturlarida ishlash qo'yilyapti. Qaror chiqqani bilan tizimda malakali va halol mutaxassislar qo'llab quvvatlanmas ekan tizim rivojlanmaydi

Джамалов Шухрат Махмудович 2018-02-21 16:00:03

Вы в пятом пункте указываете на отсутствие механизмов финансирования но в самом постановлении этого механизма тоже нету

1. Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг биринчи галдаги энг муҳим вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, жойларда ахборотлашган жамиятни шакллантириш, “хавфсиз” ва “ақлли” ҳудудларни ташкил этиш;

ахборот технологиялари соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш;

ҳудудларда рақобатдош ва экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва ёш дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

давлат хизматларидан фойдаланишда аҳолининг компьютер саводхонлиги даражасини ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ишларни режалаштириш, таҳлил ва назорат қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мониторинг қилиш, ҳисоботларни электрон шакллантириш бўйича идоралараро ахборот тизимларини ишлаб чиқиш.

жойларда электрон ҳукумат тизимини жорий этиш ҳамда ахборот технологияларининг бошқа йўналишлари бўйича танловлар ташкил этиш йўли билан давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ташаббус ва таклифларини рағбатлантириш.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Насиров Лазизхон Фархадович 2018-02-16 09:17:42

ҳудудларда рақобатдош ва экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва ёш дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

ҳудудларда рақобатдош ва экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш; алмаштириш

Zaynalov Nodir Rasulovich 2018-02-21 12:14:56

Ушбу 1-бандни бажариш учун худудларда давлат томонидан молиялаштириладиган АКТ-компаниясини яратиш зарур, аксинча барча вазифалар осилиб колади.


Zaynalov Nodir Rasulovich 2018-02-21 12:16:35

Насиров Лазизхоннинг таклифига қўшилмайман. Дастурлашни ёшликдан бошлаш керак.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг жойларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгашлар (кейинги ўринларда Кенгашлар деб юритилади) ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги “Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхоналарини “Ахборот технологиялари маркази” давлат унитар корхоналари этиб қайта ташкил этиш;

шаҳар ва туман ҳокимликларининг амалдаги штат бирлигига тўғридан-тўғри туман (шаҳар) ҳокимларига буйсунувчи ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимини киритиш;

давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича алоҳида харажатлар моддаларини киритиш;

2018-2020 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида, ривожланган мамлакатлар тажрибаси, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида замонавий технопаркларни яратиш;

ҳудудлардаги абонентлар сонига мутаносиб равишда, мобил алоқа операторлари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун Ахборот коммуникация-технологияларини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган тўловнинг 5 фоизигача бўлган миқдоридаги маблағни ҳудудларда электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган энг муҳим вазифаларга йўналтириш.

[ izohlar (5) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turabekov Sirojiddin Baxtiyarovich 2018-02-16 11:54:19
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгашлар (кейинги ўринларда Кенгашлар деб юритилади) ташкил этиш; Бу кенгашлар 2013 йилда барча вилоятларда ташкил этилган ва вазрликдан вилоятларга вакиллар бириктирилган. Мисол учун Хаким Асрорович Сирдарёга бириктирилган.
Safiyaxon Yusupova Valixon qizi 2018-02-19 17:30:04
Шаҳар ва туман ҳокимликларининг амалдаги штат бирлигига тўғридан-тўғри туман (шаҳар) ҳокимларига буйсунувчи ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимини киритиш тўғри бўлмайди сабаби янги очилажак Марказларга улар бўййинсунмайдилар шу муносабат билан шу штатларни Марказларга қўшиб берилиши лозим деб хисоблайман сабаби ҳокимликларда иш кўлами кўплиги туфайлик АКТ бўйича бош мутахассислар бошқа ишлар билан банд бўлишлари муқаррар
Safiyaxon Yusupova Valixon qizi 2018-02-19 17:36:55
Марказ тузилмасига вилоят ҳокимлиги эҳтиёжларидан келиб чиққан холда ўзгартириш киритиш хуқуқи берилиши ҳамда ташкилий тузилмасига хозирги кунда долзарб бўлган Очиқ маълумотлар портали ва веб-сайтларга техник хизматлар кўрсатиш бўлими қўшилиши таклифимиз бор
Toshtemirov Mirsharof Rustamovich 2018-02-19 19:26:44
1. Ҳар бир вилоятларда давлат бюджет ҳисобидан маблағлар ажратган ҳолда кичик Дата центр марказларини ташкил этиш, улар асосида хостинг хизматларини таклиф қилиш, хизматлар учун янги арзон ва қулай тарифлар ишлаб чиқиш ва уларни тизимли юритиш вилоятдаги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК зиммасига юклаш. Шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Дата центрларда вилоят ахборот алманишуви тизимига тегишли бўлган маълумотларни сақлаб бориш ва Дата центр фаолияти учун янги хавфсизлик сиёсатини ишлаб чиқиш.
Toshtemirov Mirsharof Rustamovich 2018-02-19 19:27:57
2. Вилоят худудидаги барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд барча турдаги компьютер оргтехникалари ва нусха кучириш аппаратларини утилизация қилиш ишларини амалга ошириш фақатгина вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУКлар томонидан берилган хулосага асосан амалга ошириш. 3. Қарор лойиҳасининг 13 банди иккинчи қисмидаги; “Ҳудудий ахборотлаштириш маркази” давлат унитар корхоналарини вилоят ҳокими биносида қолдирилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

3. Қуйидагилар:

2018-2020 йилларда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш дастури 1-иловага;

Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгашларнинг намунавий таркиби 2-иловага;

Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгашлар Низоми 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Safiyaxon Yusupova Valixon qizi 2018-02-19 17:41:32
кенгаш аъзоларининг вазифаларини, ҳақуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб бериш

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида, уларнинг ташкилий тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда қўшимча штат бирликларини ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсинлар.

5. Жойларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш ҳамда соҳада ягона давлат сиёсати юритилишини таъминлаш мақсадида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси мақоми ва қуйидаги ваколатлар берилсин:

жойларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасига умумий раҳбарлик қилиш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳудудий бўлинмаларига раҳбар ходимларни лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимга лойиқлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан хулосалар бериш;

вазирлик билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармаларда ишлаш учун хориждан малакали мутахассисларни жалб этиш, шу билан бирга ҳудудий бошқармалар ходимларини ривожланган мамлакатларда қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари, илмий-амалий конференцияларда иштирокини таъминлаш, буни Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш;

жойлардаги барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида соҳага доир Ҳукумат қарорлари ва дастурларида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш ва ижроси юзасидан маълумотларни талаб қилиш.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Насиров Лазизхон Фархадович 2018-02-16 09:30:35

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот коммуникация технологиялари бўлими (шўъбаси) ходимларининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари хулосаси орқали лавозимга тайинлаш

Kattakulov Abror Abduxoliq o'gli 2018-02-20 23:20:39

Faqatboshqaruv organlarida emas balki, davlat budjetidan oylik oladigan har bir IT- mutaxassisi, dasturchi va shu sohada dars beradigan barcha o'qituvchilarning malakasi holisona(TEST O'TKAZMASDAN, chunki testni qalbakilashtirish mumkin) baholash, ularni qo'llab-quvvatlash kerak. Ba'zi tashkilotlarda AKT mutaxassislari talabga javob bermaydi va bu holat tashkilotda turli muammolar kelib chiqmoqda. Baholash va reyting tizimi ishlab chiqish kerak

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида “Ахборот технологиялари маркази” давлат унитар корхоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштиришнинг тартибини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин;

Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда халқаро ва хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар томонидан ажратиладиган беғараз техникавий кўмак (грантлар) ҳамда имтиёзли кредит маблағларини аввало ҳудудларни ахборотлаштиришга кенг жалб этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

икки ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларининг минимал даражасини аниқлаш бўйича онлайн тест ўтказиш тизимини жорий этсин;

Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Жамғармасининг Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”да очилган кредит линияси орқали ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳамда истиқболли лойиҳалар ва ташаббусларни молиялаштириш бўйича Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда имтиёзли кредит бериш тартибини йўлга қўйсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Джамалов Шухрат Махмудович 2018-02-21 16:03:24

в первом абзаце указываете разработку финансирования проектов з фонда развития ИКТ зачем дублировать ПКМ 18 от 25 января 2013 года, или это будет предложено как механизм финансирования ГУП?

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

маҳаллий бюджетнинг йиллик харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, кадрларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим даражасини тизимли равишда ошириб бориш бўйича ўқитиш ва малака ошириш билан боғлиқ харажатларни алоҳида инобатга олсинлар;

ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда жойларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига соҳада инновацион лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутсинлар.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Kattakulov Abror Abduxoliq o'gli 2018-02-20 23:26:22

O'qitish bir necha yildan beri olib borilmoqda. O'zim ham mana shunday darslarni o'taman. Lekin faqat dars o'tiladi. Imtihon qilinmaydi. AKTni bilmaganlar uchun hech qanday chora ko'rilmaydi. Sertifikatlash tizimini joriy etish kerak. Faqat sertifikati va malakasi bor mutaxassis ishga olinsa maqbul bo'lar edi. O'z sohasining egasi bo'lib yetarlicha qo'llab-quvvatlanmagani va hamkasblarining savodsizligi tufayli barcha vazifalar o'z zimmasida qolayotgan mutaxassislarni aniqlash kerak. Sohada ishga olishda tanish-bilishchilik va korrupsiyani yo'q qilish kerak

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил ______ даги ____-сон қарорига

1-ИЛОВА

2018-2020 йилларда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш дастури

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

Талаб этиладиган маблағ
(млн. сўм)

Молиялаштириш манбалари

I. Ҳудудларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш

1.

Халқаро пакетли коммутация марказини 1000 Гбит/с гача кенгайтириш

1000 Гбит/с тезлигини таъминлайдиган замонавий қурилмаларни ўрнатиш

IIIчорак, 2018 йил

“Ўзбектелеком” АК

97 956,0

“Ўзбектелеком” АК маблағлари

2.

IPTV платформасини ривожлантириш

IPTV платформасини модернизация қилиш

IIIчорак, 2018 йил

“Ўзбектелеком” АК

2 857,05

“Ўзбектелеком” АК маблағлари

3.

Тошкент шаҳарида оптик толали алоқа кабели ва бошқа турдаги кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводини қуриш

Лойиҳа ҳужжатлари асосида

IVчорак, 2018 йил

“Ўзбектелеком” АК

163 260,0

“Ўзбектелеком” АК маблағлари

4.

Ўзбекистон Республикасининг магистрал телекоммуникация тармоғини модернизация қилиш

Замонавий қурилмаларни ўрнатиш ҳисобига магистрал телекоммуникация тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини
10 бараварга ошириш

2018-2019 йиллар

“Ўзбектелеком” АК

653 040,0

“Ўзбектелеком” АК маблағлари

5.

Тармоқлараро ягона алоқа боғламасини яратиш

Маълумотлар алмашувини ягона марказини яратиш

2018-2019 йиллар

“Ўзбектелеком” АК

244 890,0

“Ўзбектелеком” АК маблағлари

6.

Ҳудудларда мобиль алоқа тармоғининг қамровини кенгайтириш

жами 4000 та база станцияларини ўрнатиш

2018 йил давомида

Мобиль алоқа тармоғи операторлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Мобиль алоқа тармоғи операторлари маблағлари

II. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

7.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини тўлиқ инвентаризация ва модернизация қилиш

Ҳудудий Кенгашларнинг қарорини қабул қилиш

II чорак, 2018 йил

Ҳудудий Кенгашлар

8.

Секторлар фаолиятида жорий этилган “Ҳудуд” ахборот тизимидан доимий фойдаланиш, тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш, мунтазам такомиллаштириб бориш

Ҳудудий Кенгашларнинг қарорини қабул қилиш

Доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, секторлар раҳбарлари

9.

Ҳудудлардаги секторлар ўртасида видеоконференция тизимини йўлга қўйиш

Ҳудудий Кенгашларнинг қарорини қабул қилиш

III чорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, секторлар раҳбарлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

10.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишларни режалаштириш, таҳлил ва назорат қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мониторинг қилиш, ҳисоботларни электрон шакллантириш бўйича ягона идоралараро ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Тизимнинг техник топшириғини ишлаб чиқиш ва келишиш, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш

III чорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

11.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида масофадан онлайн ўқитиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда ўқув хонасини ташкил этиш ва уни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш

Ҳудудий Кенгашларнинг қарорини қабул қилиш

IIIчорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

12.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг комплекс чораларини белгилаш

Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш

III чорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Маҳаллий бюджет ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

13.

Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини туман (шаҳар)лар даражасида барча ижро органларида жорий этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш

Ҳудудий Кенгашларнинг қарорини қабул қилиш

III чорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

III. Ахборот технологиялари соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш

14.

Давлат-хусусий шериклик асосида жойларда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва маҳаллий дастурчилар учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Коворкинг” (ҳамкорликда ишлаш) марказларини ташкил этиш

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш

2018 йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектлари ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

15.

Давлат-хусусий шериклик асосида, ривожланган мамлакатлар тажрибаси, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида замонавий технопаркларни яратиш

Ҳудудлар кесимида алоҳида режа-жадвал ишлаб чиқиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш

2018-2020 йилларда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Тадбиркорлик субъектлари ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

16.

Аҳолини, хусусан қишлоқ жойларида замонавий ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш мақсадида жойлардаги ахборот-кутубхона марказлари базасида “Bibliobus” кучма кутубхона лойиҳасини амалга ошириш

Ҳудудий Кенгашларнинг қарорини қабул қилиш

2018 йил давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
“Ўзавтосаноат” АК

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

17.

Жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида “ақлли қишлоқ” (smart village) лойиҳасини пилот тарзда амалга ошириш

Қўшма қарор асосида

IIIчорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари

18.

Ҳудудларда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш

Тасдиқланган чора-тадбирлар режаси доирасида

2018-2020 йилларда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

19.

Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида “Хавфсиз туризм” лойиҳасини амалга ошириш

Тасдиқланган чора-тадбирлар режаси доирасида

2018-2020 йилларда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

20.

Ҳудудларда етиштирилаётган қишлоқ ҳўжалик махсулотларини истеъмолчиларга етказиш мақсадида махсус портал ташкил этиш

Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида

2018-2019 йилларда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

IV. Ахборот технологиялари соҳасида тадбирлар (семинар, конференция, танлов ва ҳ.) ташкил этиш

21.

“Ахборотлашган жамият: технологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши асосида

III чорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

22.

“Ахборот технологиялари соҳасида энг яхши ҳудуд” танловини ташкил этиш ва ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши асосида

III чорак, 2018 йил

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил ___ даги ____-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгашларнинг намунавий таркиби

1.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Кенгаш раиси

2.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ва унинг ўринбосарлари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг АКТ жорий этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Кенгаш масъул котиби

4.“Ахборот технологиялари маркази” давлат унитар корхоналари, Кенгашнинг ишчи органи

Кенгаш аъзолари:

5.Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари бошлиқлари

6.Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари

7.Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари бошлиқлари

8.Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

9.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари

10.Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияларининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари

11.“Ўзбектелеком” АК ҳудудий филиаллари директорлари

12.Мобиль алоқа тармоқлари операторларининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари

Изоҳ: Кенгаш таркиби аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган шахслар киритилади. Кенгаш раислари ушбу намунавий таркибга қўшимча ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил ______ даги _____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгашлар Низоми

I. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган Ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий Кенгашлар (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.

1.2. Кенгаш ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда “электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасидаги юқори мувофиқлаштирувчи орган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Кенгаш раиси ҳисобланадилар.

1.3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Фармойишлари ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилигининг буйруқлари, фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.

II. Асосий вазифалари

2.1. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантиришнинг жаҳон тенденцияларига ҳамда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ устувор йўналишларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари учун маҳаллий бюджет ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш;

жойларда ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ва иқтисодий рағбатлантириш омилларини яратиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш;

ҳудудларда ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш, сервис хизматларини кўрсатиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали иқтисодиётда ахборот технологияларининг улушини оширишга, бунда асосан давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар, ҳомийлик маблағлари ва грантларни жалб этишни ташкиллаштириш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда электрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисидаги очиқ маълумотлар тўпламлари ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

рақобатдош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва ёш дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

жойларда, хусусан қишлоқ жойларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш, интернет, шу жумладан мобиль интернетдан фойдаланиш учун аҳолига қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш;

ҳудудлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар ва мутахассис ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда электрон ҳукумат соҳасида малакасини ошириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун компьютер саводхонлиги ўқув курсларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;

“электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ҳамда ахборот технологияларининг бошқа йўналишлари бўйича танловлар ташкил этиш йўли билан мутахассислар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

жойлардаги давлат органларининг ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу йўналишдаги масъул ходимларнинг билим даражаси ва малакасини ошириб бориш ишларини ташкил этиш.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Насиров Лазизхон Фархадович 2018-02-16 09:35:08

рақобатдош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва ёш дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

рақобатдош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш; га алмаштириш

Turabekov Sirojiddin Baxtiyarovich 2018-02-16 12:04:31
рақобатдош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва ёш дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш; рақобатдош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ва дастурчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш; га алмаштириш

III. Асосий функциялари

3.1. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига жойларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини белгилаш юзасидан таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширилишини ташкил этади;

ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлайди ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштириб боради;

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасига оид дастурлар, қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишида иштирок этади ва таклифлар беради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш йўналишидаги олиб борилаётган ишлар, бу борада қабул қилинган Ҳукумат қарорлари ва давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳудудларда соҳани ривожлантиришга доир қабул қилинган буйруқ ва чора-тадбирлар режаларининг бажарилишини мақсадли ўрганади ҳамда ижросини таъминлаш чораларини белгилайди;

Кенгаш ўз мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг, ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришга оид дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини кўриб чиқади ва назорат қилади;

жойлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб боради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро ахборот тизимларини жорий этиш, интернет тармоғининг миллий сегментида турли йўналишдаги маҳаллий ахборот ресурсларни ишлаб чиқиш, ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш, маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, “электрон ҳукумат” тизимини жорий этишда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни шакллантиради ҳамда амалга ошириш юзасидан Кенгаш номидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таклифлар киритади;

тегишли идоралар билан биргаликда жойлардаги давлат бошқаруви органларининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базалари, шунингдек телекоммуникация тармоқларида ахборот хавфсизлиги талабларини бажарилишини ташкил этади;

ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мақсадли ўрганишлар ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг шахсий таркибини белгилайди.

IV. Кенгашнинг ваколатлари

4.1. Кенгаш:

жойларда ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш доирасида тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жамоат ташкилотларини жалб этиш;

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди томонидан ажратилган маблағларни мақсадли йўналтириш бўйича қарорлар қабул қилиш ва назорат ўрнатиш;

ўз ваколатлари доирасида барча вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;

ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларидан сўраб олиши;

ахборот-коммуникация технологиялари ва “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорларининг бажарилишини мақсадли ўрганиш бўйича ишчи гуруҳларини тузиш;

ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларини бажармаган ёки сусткашликка йўл қўйган ҳар қандай мансабдор шахсларнинг хатти ҳаракатлари юзасидан, интизомий чора кўриш ёки эгаллаб турган лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш бўйича тегишли вазирликлар ва идораларнинг юқори турувчи раҳбариятига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдимнома киритиш.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Насиров Лазизхон Фархадович 2018-02-16 09:45:03

ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларидан сўраб олиши;


ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларидан сўраш ва текинга олиши; сўзларига алмаштириш

V. Кенгашнинг таркиби ва тузилмаси

5.1. Кенгашга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қилади.

5.2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ва унинг ўринбосарлари Кенгаш раиси ўринбосари, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Кенгашнинг масъул котиби ҳисобланади.

Шунингдек, Кенгаш таркибига маҳаллий ҳокимликлар ва рўйхат асосида жойлардаги давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари киради. Кенгашнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари билан тасдиқланади.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.

5.3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ахборот технологиялари маркази” давлат унитар корхоналари жойларда Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.

VI. Кенгашнинг ишини ташкил этиш

6.1. Кенгаш раиси Кенгашнинг фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.

Кенгаш раиси ўз ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг функцияларини раис ўринбосари ёки масъул котиб бажаради.

6.2. Кенгашнинг йиллик иш режасини ишлаб чиқиш, Кенгаш ишини ташкил этиш, Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш, бу борада ҳудудлардаги барча хўжалик юритувчи субъектлар билан ёзишмаларни амалга ошириш Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари билан келишилган ҳолда масъул котиб томонидан амалга оширилади.

6.3. Кенгаш мажлисларини ташкил этишда Кенгаш таркиби ва унинг аъзолари энг камида икки хафта олдин хабардор қилинади ва уларга мажлис кун тартиби етказилади.

6.4. Кенгаш ўз қарорини “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгилаб берилган принциплар асосида қабул қилади.

6.5. Кенгаш мажлиси қарорлари Кенгаш Раисининг ўринбосари ва Кенгаш аъзолари билан келишилган ҳолда Кенгаш Раиси томонидан тасдиқланадиган баённомалар билан расмийлаштирилади.

6.6. Кенгаш мажлислари Кенгаш Раиси томонидан тасдиқланган йиллик иш режа асосида, шунингдек унинг ваколати доирасига киритилган масалаларнинг тайёрланишига қараб, камида ҳар чоракда бир марта ўтказилади.

6.7. Кенгашнинг мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Кенгаш раиси ва унинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.

6.8. Кенгашнинг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Кенгашнинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма шаклда ифодалаш ҳуқуқига эга, ушбу ҳужжат мажлис протоколига тиркаб қўйилади.

6.9. Кенгашнинг қарорлари ижро этиш учун ҳудуддаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, шу жумладан тегишли вазирликлар ва идораларга юборилади.

6.10. Кенгаш Интернет тармоғида ўзининг расмий веб сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига эга бўлиши, унда Кенгаш фаолиятига доир маълумотларнинг жойлаштирилиши, фойдаланувчиларнинг фикрларини олиши ҳамда ҳудудда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка ёритиши мумкин.

6.11. Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар, тасдиқланган манзилли дастурларнинг бажарилишини мақсадли ўрганиш ҳамда таҳлилий маълумотлар тайёрлаш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

6.12. Кенгаш аъзолари ўз иш фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

6.13. Кенгаш ўз номи кўрсатилган бланкка эга бўлади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта постановления ПрезидентаПроект постановления Президентадо 16.02.2018Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций
2Размещение проекта ПП для обсуждения на Едином порталеРазмещение на Едином портале уведомления о проведении обсуждения, графика, проекта Постановления, опросного листа участников обсуждения16.02.2018Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций
3Проведение обсуждения Проекта ПостановлениеОбсуждение Проекта Постановление на Едином портале16.02.2018- 26.02.2018Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций
4Доработка ПП согласно предложениямОбобщение предложений участников обсуждения, доработка проекта 26.02.2018- 28.02.2018Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций
5Согласование проекта ПП с заинтересованными министерствами и ведомствамиНаправление проекта Постановления в соответствующие министерства и ведомства для согласования01.03.2018 05.03.2018Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций, Министерство экономики Республики Узбекистан, Министерство финансов Республики Узбекистан, Государственный комитет по приватизации, демонополизации и развитию конкуренции, МВД, Министерств
6Внесение проекта ПП на экспертизу и регистрацию в Министерство юстиции Республики УзбекистанВнесение согласованного проекта Постановления, министерства и ведомства в Министерство юстиции Республики Узбекистан05.03.2018Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций

So`rovnoma natijalari