Hujjat nomi
Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-17 20:39:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисидаги”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 318-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгиланган тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда), 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида, “Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонасининг 2018 йил 07 февралдаги 52-сонли, вилоят Молия бош бошқармасининг 2018 йил 15 февралдаги 01-07-02-255-сонли хатларини инобатга олиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудларидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонаси (Алдамуратов), ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича самарали ишлар ташкил этилишини;

аҳоли пунктлари ҳудудидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича маршрутлар жадвалларини қайта кўриб чиқиб тасдиқланишини ва тасдиқланган жадваллар асосида чиқиндиларни ташишни амалга оширилишини таъминласинлар.

3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Очилов) вилоят Ғазначилик бошқармаси (Шукуров) билан биргаликда:

бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни режалаштирилишини;

“Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонаси ҳамда ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.

4. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 28 сентябрдаги “Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги Қ-347-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи (Аслонов), вилоят Компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммаларига юклатилсин.

7. Мазкур қарор 2018 йил 1 мартидан эътиборан кучга киради.

Вилоят ҳокими К.Турсунов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳудудида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисидаЧиқиндиларни олиб чиқиб кетишдоимийУшбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммаларига юклатилсин.

So`rovnoma natijalari