Hujjat nomi
Вилоятнинг туман(шаҳар), қишлоқ аҳоли яшаш жойларида ободонлаштириш ва санитария ҳолатини янада яхшилаш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNavoiy viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNavoiy viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-17 21:04:01
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-04 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Қайд этиб ўтилсинки, бугунги кунда ҳудудларда санитар тозаликни таъминлаш билан боғлиқ ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу соҳада айрим камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда, жумладан:

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги ўринларда ХУЖМШ деб юритилади) тасарруфидаги кўп қаватли уй-жойлар атрофида санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга бириктирилмаган қаровсиз ҳудудлар мавжуд;

жисмоний ва юридик шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхоналарга бириктирилган ҳудудларда ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўлиқ олиб чиқиб кетиш учун қўшимча махсус транспорт воситалари талаб этилмоқда;

аҳолидан қабул қилинган чиқиндиларни шартнома асосида махсус полигонларга жойлаштириш ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топшириш кўзда тутилган бўлсада, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи айрим корхоналар томонидан бу тизимга амал қилмаслик, чиқиндиларни белгиланмаган қаровсиз ҳудудларга ноқонуний тарзда жойлаштириш ҳолатлари мавжуд;

қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи айрим корхоналар томонидан ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш ҳамда бошқа эксплуатацион харажатларни тежаш мақсадида, ўзларига бириктирилган ҳудудлардан чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетмаслик, ҳаракат мунтазамлигига риоя этмаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда;

мавжуд чиқинди йиғиш майдончалари ва чиқинди йиғиш контейнерлари талабга жавоб бермайди.

Ҳудудлардаги аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш, ободонлаштириш ишларини кучайтириш ва тозаликни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик иштирокини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли, 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунини 6 ва 25-моддаларига асосланиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясининг 2017 йил 30 майдаги 1-сонли баёни (05.06.2017й. 01-14/1-852-сон) билан тасдиқланган Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда Ҳудудий комиссия деб юритилади), ҳамда туман (шаҳар)ларда Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади), шунингдек сектор раҳбарларининг эътибори аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш, ободонлаштириш ишларини кучайтириш ва тозаликни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчиликнинг иштирокини янада кучайтириш масалаларига қаратилсин.

2.Санитар тозалаш ишларини амалга ошириш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Туман (шаҳар) ҳокимларига:

санитар тозалаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мазкур қарор билан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш;

ўн кун муддатдаҳудудларда аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллалар, кўчалар, пиёдалар йўлаклари, майдонлар, очиқ сув ҳавзаларининг соҳиллари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, йўлкалар, боғлар, хиёбонлар, майдонлар, аҳоли гавжум жойларга ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш бўйича масъул ва жавобгар шахсларни қайтадан кўриб чиқиш;

ҳудуддаги кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар)га туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларини бириктириш;

туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг юқоридаги жавобгарлигига кирмаган ҳудудлардаги ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш масъулиятини ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ширкатлар, ижарачилар ва уй эгалари зиммасига юклатиш;

2018 йилнинг 1 март кунига қадарчиқиндилардан тозалаш бўйича масъул бўлган барча турдаги корхона, муассаса, ташкилот, ширкат, ҳамда ижарачи ва уй эгалари томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда аҳоли зич ва кўп ҳаракатланадиган жойларда, шунингдек, аҳоли гавжум жойларнинг ҳар 50 метрига белгиланган намунадаги махсус чиқинди қутиларини жойлаштириш чораларини кўриш;

аҳоли яшаш пунктлари, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, очиқ сув ҳавзаларининг соҳиллари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, йўлкалар, боғлар, хиёбонлар, майдонлар ҳамда бўш турган ер майдонларини чиқиндилардан тозалаш, аҳоли зич ва кўп ҳаракатланадиган жойларнинг ҳар эллик метрига белгиланган намунадаги махсус чиқинди қутиларини жойлаштириш тегишлилиги бўйича мазкур ҳудудда фаолият юритаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ширкатлар эгалари, ижарачилар ёки махсус қарор билан ушбу ҳудудга бириктирилган ташкилот зиммасига юклатиш топширилсин.

4. Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари ва Ишчи гуруҳ аъзолари зиммасига:

15 кунлик муддатда жойлардаги чиқиндиларни ташиш ва уларни ўз вақтида олиб кетилиши билан боғлиқ ишларнинг мавжуд ҳолатини, санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларни ташиш графикларига риоя этилишини ўрганиш, бу борада назоратни кескин кучайтириш ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

жорий йилнинг 30 март кунига қадармаиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларни хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра туман (шаҳар)лардаги ихтисослаштирилган санитария тозалаш корхоналари билан кўрсатилаётган хизматлар бўйича шартномаларни тузиш ишларини якунлаш;

2018 йилнинг 1 март кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратига доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-сон қарорига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари таркибини тасдиқлаш ҳамда ўрнатилган тартибда аниқ вазифаларини белгилаган ҳолда улар фаолиятини йўлга қўйиш;

2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб жойлардаги маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги экологик назорат тадбирларини амалга ошириш, чиқиндиларни ўз вақтида ташилиши ва олиб кетилиши, белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда абонентлар билан шартномалар тузиш ишларига экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини фаол равишда жалб этиш;

жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб жойлардаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг аҳволини барча корхона, муассаса, ташкилот, ширкатлар ҳамда ижарачилар ва уй эгалари билан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун абонентлар билан шартномалар тузиш ишларининг ҳолатини туман (шаҳар)лардаги ҳудудларда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳар ҳафтада танқидий ўрганиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш;

доимий равишдааҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, таълим муассасалари, жамоатчилик, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммавий ахборот воситалари иштирокида чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилсин.

6. Ишчи гуруҳ раҳбарлари жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси юзасидан ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борилишини таъминласинлар.

7. Вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил хизмати (Аслонов), вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов ва вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Худайқулов зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими К.Турсунов

Вилоят ҳокимининг

2018 йил “_____” февралдаги

__________-сонли қарорига

илова

Навоий вилояти ҳудудида

санитар тозалаш ишларини амалга ошириш

ТАРТИБИ

1. Санитар тозалаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган, ҳудудларда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар кесимида амалга оширилади.

2.Санитар тозалаш ишларида қуйидагилар иштирок этади:

шаҳар, туман ободонлаштириш бошқармалари;

вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси “Таъмирлаш тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси;

хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ);

маҳалла фуқаролар йиғинлари (МФЙ);

юридик ва жисмоний шахсларига шартнома асосида чиқиндиларни ташиш хизмати кўрсатувчи “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ҳамда ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари;

вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси (Инспекция).

3.Санитар тозалаш ишларида иштирок этувчиларнинг вазифалари:

ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, фавворалар, ариқлар, каналлар, дарёлар, кўллар ва бошқа сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар), ирригация тизимларида санитар тозалаш ишларини бажаради ҳамда дарахтларни кесади (тегишли рухсатнома асосида) ва уларга шакл беради.

“Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК ХУЖМШлари буюртмасига асосан кўп қаватли уй-жойларнинг ўртасида жойлашган майдончаларни, кўп қаватли уй-жойларнинг атрофларини санитар тозалайди.

ХУЖМШлари ўзларининг тасарруфида бўлган кўп қаватли
уй-жойларнинг ўртасида жойлашган майдончаларни, кўп қаватли
уй-жойларнинг атрофларини (майдончалар мавжуд бўлмаганда уй фасадидан
15 метр радиусдаги майдонни) тозалайди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратига доир намунавий Низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-сонли қарорига мувофиқ, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари таркибини тасдиқлайди ҳамда мунтазам равишда жамоатчи инспекторларнинг фаолиятини таъминлайди;

жойлардаги маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги экологик назорат тадбирларини амалга ошириш, чиқиндиларни ўз вақтида ташилиши ва олиб кетилиши, белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда абонентлар билан шартномалар тузиш ишларига экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини фаол жалб этади;

қонунчилик хужжатларида ўрнатилган тартибда ҳашарларни ташкил этиш ва ўтказилишида иштирок этади.

“Тоза ҳудуд” ДУК ва ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари:

ўзларига бириктирилган ҳудудларда ташкил этилган “чиқиндиларни йиғиш майдончалари”дан тасдиқланган йўналиш жадвали асосида;

ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари, “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК ва ХУЖМШлар буюртмалари асосида уларга бириктирилган ҳудудларда тўпланган қаттиқ маиший чиқиндиларни шартнома бўйича чиқинди полигонига ёки чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш учун олиб чиқиб кетади.

Инспекция вилоят, туман (шаҳар) ҳудудида мазкур Тартиб билан белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади.

4.Санитар тозалаш ишларида иштирок этувчилар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.

ишчи гуруҳ хулосалари асосида сектор раҳбарлари томонидан киритилган таклифлар бўйича туман(шаҳар) ҳокимлари ўз қарорлари билан:

туман (шаҳар) ҳудудидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни тартибга солиш мақсадида, тегишли маъмурий ҳудудни “Тоза ҳудуд” ДУК филиаллари ва ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотларига уларнинг ташкилий-техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тақсимлайди;

туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси, “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК ва ХУЖМШга мазкур Тартибнинг бандларига мувофиқ, улар томонидан тозаланадиган ҳудудлар чегараларини белгилаб беради.

ХУЖМШлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда:

тозалаш (супуриш) ҳамда супуриндини ва ноқонуний ташлаб кетилган қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланган жойларга тўплаш бўйича шартномаларни “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУКнинг тегишли филиали билан тузади;

дарахтларга шакл бериш ва кесиш бўйича шартномаларни туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси билан тузади.

“Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУК ва ХУЖМШлар вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК ва ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари билан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва чиқинди полигонларига жойлаштириш ёки утилизация ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш бўйича шартномаларни тузади.

“Тоза ҳудуд” ДУК ва ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги жисмоний ва юридик шахслар билан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юзасидан шартномаларни тузади.

5.Якуний қоидалар.

Мазкур Тартибда кўзда тутилмаган бошқа ҳолатлар бўйича юзага келадиган вазифалар қонунчиликда белгиланган мезонлар доирасида тартибга солинади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилояти ҳудудида санитар тозалаш ишларини амалга ошириш тўғрисида Санитар тозалаш ишларини тизимли амалга оширишдоимийМазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов ва вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Худайқулов зиммаларига юклатилсин

So`rovnoma natijalari