Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори "Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-20 17:02:20
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-07 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил “___” ________ даги “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-_____-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ногиронларининг жамоат бирлашмалари, Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга оид комплекс Чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 10 кун муддатда тегишли ҳудуд бўйича ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комплекс Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон маълумотлар базаси дастурий таъминотини яратиш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Ногиронларининг жамоат бирлашмалари билан биргаликда уч ойлик муддатда ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартибини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда корхона ва ташкилотларда банд бўлган ногиронлар сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаётган ногиронлар сони асосида аниқлаш тизимини жорий этсин;

Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Бандлик дастурини ишлаб чиқишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш масалаларини алоҳида сатрда кўзда тутилишини таъминлаб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ижтимоий тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган тушунчалар, меъёрлар ва фаолият турларини аниқ кўрсатган ҳолда Ижтимоий тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги вақтинчалик Низомни тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда илғор хорижий тажрибалар асосида ижтимоий тадбиркорлик соҳасидаги инновацион лойиҳаларни молиявий қўллаб – қувватлаш учун Халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги Ф-5006-сонли фармойиши билан ташкил этилган Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссиясига:

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга оид комплекс Чора-тадбирлар дастури ижросини мувофиқлаштириш;

ҳар чоракда камида бир марта Чора-тадбирлар ижросининг натижаларини муҳокама қилиб бориш вазифаси юклансин.

7 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зимасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2018 йил “___” __________
_______-сон қарорига илова

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш
ва ривожлантиришга оид комплекс чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

Амалга ошириладиган тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Тақдим этиладиган
ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми

1.

Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида, Хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш ва ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил 1 декабрь

Иқтисодиёт вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
Ижтимоий тадқиқотлар институти,
Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва уларнинг фаолият эркинлиги кафолатлари ҳамда ижтимоий тадбиркорликда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ходимлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ижтимоий муҳофазасини аниқ белгилаш.

2.

Ижтимоий тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш. Бунда, ижтимоий тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган тушунчалар, меъёрлар ва фаолият турларини белгилаш.

2018 йил 1 май

Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси, Ижтимоий тадқиқотлар институти,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

3.

Ижтимоий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар томонидан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида инвестиция киритиш шарти билан ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларида иштирок этган ҳолларда тенг шароитлар юзага келганда уларнинг таклифларига устиворлик бериш тартибини жорий этиш.

2018 йил 1 апрел

Давлат рақобат қўмитаси,
Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4.

Ижтимоий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларни давлат мулки объектларидан фойдаланишида тўланадиган ижара тўловларидан тўлиқ озод қилиш.

2018 йил 1 апрел

Давлат рақобат қўмитаси,
Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

5.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча иш ўринлари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 000 баробаригача бир марталик субсидиялар бериш тартибини жорий этиш.

2018 йил 4-чорак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

6.

Ижтимоий тадбиркорлик субъектлари томонидан товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича давлат ва корпоратив харидлари тизими доирасида амалга ошириладиган тендер (танлов) ва электрон савдоларида иштирок этганда тенг шароитлар юзага келганда уларнинг таклифларига устиворлик бериш тартибини жорий этиш.

2018 йил 1 июль

Товар хомашё биржаси,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Ижтимоий тадбиркорлар товарлар ва хизматлар давлат харидида амалга ошириладиган тендер савдоларида иштирок этганда имтиёзларни қўллаш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

7.

Мол-мулк солиғидан озод этиш мақсадида, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ижтимоий тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган асбоб-ускуна ва инвентарларни аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2018 йил 1 июнь

Давлат солиқ қўмитаси,
Молия вазирлиги

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этиш.

8.

Корхона ва ташкилотларда банд бўлган ногиронлар сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаётган ногиронлар сони асосида аниқлаш тизимини жорий этиш.

2018 йил 1 июлдан

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги,
Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Ногиронларнинг СТИРлари орқали уларга тўланган иш ҳақи ва суғурта бадаллари асосида, уларнинг ҳақиқий иш билан бандлик натижаларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ногиронларнинг рўйхатлари СТИРлари асосида шакллантирилиб, электрон коммуникация технологиялари орқали Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб борилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

XALIMOV BAXRITDIN ULMASOVICH 2018-02-21 09:31:20

Шу катламдаги ногиронларни жисмоний шахслар даромад солиги ва пенсия сугурта бадалидан озод килиш. Куркмасдан шу имтиёзни беринглар.


9.

Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Бандлик дастурини ишлаб чиқишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш масалаларини алоҳида сатрда кўзда тутиш.

Ҳар йили октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда

Ҳукумат қарори лойиҳаси. Лойиҳада ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича қўшимча имкониятларни излаб топиш, шу жумладан, ижтимоий фаол тадбиркорларни жалб этган ҳолда янги иш ўринлари яратиш чораларини кўриш.

10.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон маълумотлар базаси дастурий таъминотини яратиш чораларини кўриш.

2018 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

Электрон дастурий таъминот яратиш ва амалиётга жорий этиш.

11.

Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчилар рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларни ижтимоий рағбатлантириш, яъни фахрий сертификатлар бериш, турли мукофотлар билан тақдирлаш

2018 йил 1 август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Ногиронлар бандлигини таъминлаган иш берувчилар рейтингини аниқлаш меъёри, ҳамда уларни рағбатлантириш чоралари акс эттирувчи қушма қарорни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

12.

Ижтимоий тадбиркорлик субъектларининг ходимларини, айниқса ногиронлиги бўлган ходимларини касбга тайёрлаш ва қайта ўқитишни навбатсиз ва имтиёзли ташкил этиш.

2018 йил 1 октябрдан

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ижтимоий тадбиркорлик субъектларининг талаблари асосида ҳудудлардаги касбга ўқитиш марказларида сифатли ўқитишни ташкил этиш.

13.

2018 йилда 2300 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш. Жумладан,

“Ўзпахтасаноат” АЖ–1000 нафар;

“Ўзбекстон темир йўллари” АЖ–300 нафар;

“Ўзбекнефтегаз” АЖ–300 нфар;

“Ўздонмаҳсулот” АЖ–200 нафар;

“Ўзтўқимачиликсаноат” АЖ–200 нафар;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси–300 нафар.

2018 йил 1 март

“Ўзпахтасаноат” АЖ,
“Ўзбекстон темир йўллари” АЖ,
“Ўзбекнефтегаз” АЖ,
“Ўздонмаҳсулот” АЖ,
“Ўзтўқимачиликсаноат” АЖ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ногиронлиги бўлган шахсларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Жуманиязов Мавлонбек Боходирович 2018-02-27 10:26:35

Бу ерда факат ногиронларнинг эмас балки ёшлигидан ногирон фарзандлари бўлган оилаларнинг уларни боқувчи ота ва оналарини хам кўзда тутиш лозим.

14.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар учун йиллик эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, ногиронлиги бўлган фуқароларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш чораларини кўриш.

2018 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахсларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

15.

Ўрнатилган тартибга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахслар учун белгиланган сондан ортиқча захирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой биноларини имтиёзли равишда биринчи навбатда ажратиш чораларини кўриш.

Муро-жаатдан келиб чиқиб доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари

Тегишли ҳудудлардаги ижрочиларнинг қарорлари.

16.

Ижтимоий тадбиркорларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларини ажратишда имтиёзли равишда биринчи навбатда ажратиш чораларини кўриш.

Муро-жаатдан келиб чиқиб доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари

Тегишли ҳудудлардаги ижрочиларнинг қарорлари.

17.

Ҳар бир туман (шаҳар)да камида биттадан ижтимоий тадбиркорлик билан шуғулланадиган субъектнинг фаолият юритишини ташкил этиш чораларини кўриш.

2018 йил
4-чорак

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари,
Давлат солиқ қўмитаси,
Савдо-саноат палатаси,
Ўзбекистон ногиронларнинг жамоат бирлашмалари

Ҳар бир тегишли ҳудуд бўйича ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси.

18.

Ижтимоий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун ижтимоий сертификация тизимини жорий этиш.

2018 йил 4-чорак

“Ўзстандарт” агентлиги,
Савдо-саноат палатаси,
Давлат рақобат қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитаси

Ижтимоий сертификация тизимини жорий этишни назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

19.

Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини жорий этиш орқали, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш ва ёритиш.

Доимий равишда

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,
босма ва электрон оммавий ахборот воситалари

Оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича чора-тадбилар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

20.

Кар ва соқов нуқсони бўлган ногиронларга маданий - маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш, ёшларни спорт билан шуғуланишлари шароит яратиб бериш мақсадида, карлар жамиятига қарашли бўлган, Тошкент шаҳарда жойлашган Маданият сарайи ва спорт комплексини капитал реконструкция қилишни таъминлаш.

2018 йил 4-чорак

Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инвестиция бўйича давлат кўмитаси

2019 йилги Инвестиция дастурини шаклантириш жараёнида инобатга олиш.

21.

I – гуруҳ ногиронлари ва яккаю ёлғиз ногиронларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлилик даражасини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил 1 апрель

Иқтисодиёт вазирлиги, “Давархитектқурилиш” қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1"Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш"Ўзбекистон Республикасида ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш15.03.2018 й.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

So`rovnoma natijalari