Hujjat nomi
Республиканинг маъмурий ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш, ер ресурсларини йўқламадан ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri bo‘yicha Davlat qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-23 15:59:36
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-12 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Республиканинг маъмурий ҳудудий бирликлари чегараларини

белгилаш, ер ресурсларини йўқламадан ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Кейинги йилларда республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер назоратини кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида бир қатор
чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ерлардан фойдаланишда мунтазам давлат назоратини ўрнатиш, сохага замонавий технологияларни жорий этиш, ер ресурсларини ҳисобга олишишлари етарли даражада ташкил этилмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар, шаҳарчалар, қишлоқ (овул)лар чегаралари координаталар тизимига боғланган холда ўрнатилмаганлиги сабабли ҳудудларда ер ҳисоботини юритиш,
ер ажратиш, ер муносабатларини тартибга солиш масалаларида муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Биринчидан, мавжуд 21 млн. гектар яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш, ўсимликларнинг тури ва сонини кўпайтириш, ҳосилдорлигини ошириш, чорва молларини тартибли алмашлаб боқишни йўлга қўйиш, яйлов ва пичанзорлар деградациясининг олдини олиш мақсадида геобатик тадқиқотларни ўтказиш юзасидан тадбирлар умуман назоратдан четда қолиб кетган.

Натижада бугунги кунда яйлов ва пичанзорларнинг 35-40 фоизи деградацияга учраган, ўсимликлар тури ва сони 20 фоизга камайиб кетган, ҳосилдорлик 1,5-2 баробарга тушиб кетган.

Иккинчидан, суғориладиган ерларнинг 53 фоизида тупроқ балл бонитетини аниқлаш ишлари 8-10 йилдан буён, лалми экин ерларида эса 18-20 йилдан буён аниқланмаган. Натижада, жойларда амалга оширилаётган ирригация-мелиорация ҳамда қишлоқ хўжалиги агротехник тадбирлари ўтказилиши ҳисобига тупроқ унумдорлиги ошган ер майдонлари ҳисобга олинмаслигига сабаб бўлмоқда.

Учинчидан, Қорақалпоғистон Респуликаси, вилоятлар, Тошкент шахри, туман(шахар)лар маъмурий чегараларини белгилаш, ер ресурсларини тўлиқ йўқламадан ўтказиш ва ҳисоб-китобини йўлга қўйиш ишлари тизимли ташкил этилмаганлиги сабабли жойларда ички чегаралар масалаларида муаммолар келиб чиқмоқда.

Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан назоратни кучайтириш, ер ресурсларини аниқ ҳисобини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги ерларидан, жумладан суғориладиган, лалми ва яйлов ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри, туман(шаҳар)лар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ (овул)лар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурсларини йўқламадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Яйлов ва пичанзорларни ўсимликлар билан қопланганлик даражасини аниқлаш бўйича геоботаник тадқиқот ишларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман(шаҳар)лар ҳокимлари мазкур қарорнинг 1 бандида белгиланган тадбирларни ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1 бандида назарда тутилган тадбирларни ўтказиш ишларини давлат бюджетининг йиллик ажратиладиган параметрларига қўшимча маблағлар ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

2018-2021 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри, туман (шаҳар)лар, шахарчалар ва қишлоқ (овул)лар маъмурий чегараларини белгиланишини, ер ресурсларини йўқламадан ўтказилишини, яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказилишини;

ер ресурсларини йўқламадан ўтказиш ишлари якунлангандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахри худудлари бўйича ер ресурсларининг тоифалари ва турларини ўзгартириш, ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш, ер ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ҳолати ёмонлашган ва деградацияга учраган майдонларни тиклаш ёки консервация қилиш юзасидан алохида асосланган таклифларни ишлаб чиқиб, тегишли чораларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб борилишини таъминласин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

маъмурий ҳудудий бирликлари чегараларнинг белгилаш ва ер ресурсларини йўқламадан ўтказиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича бир ҳафта муддатда
4-иловага мувофиқ комиссияларни ташкил этсинлар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шахри, туман(шаҳар)лар маъмурий чегаралари ўзгарган холда уларнинг чегарасини тасдиқлаш юзасидан мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқ маъмурий ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ишлари ўрнатилган тартибда якунлангандан кейин бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилишини таъминласинлар.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳамда туман (шаҳар)лар бўлимлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги давлат ер назоратчилари мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ердан фойдаланувчилар томонидан уларга бириктириб берилган ерлардан фойдаланиш ҳолатини (молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаган холда) мунтазам мониторинг қилиб бориш ҳуқуқига эга.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Республиканинг маъмурий ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш, ер ресурсларини йўқламадан ҳамда яйлов ва пичанзорларда геоботаник тадқиқотларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида !!2018.03.12Davyergeodezkadastr qo'mitasi

So`rovnoma natijalari