Hujjat nomi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бухоро вилоятида қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-23 17:17:48
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

Бухоро вилоятида қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида

Бухоро вилояти ҳудудида яшаган аҳоли азалдан қоракўлчилик билан шуғулланиб, улар етиштирган қоракўл терилари, хусусан “Бухоро сури” ўзининг ноёб рангбаранглиги билан ҳалқаро миқёсида тан олинган.

Собиқ иттифоқ даврида етиштириладиган қоракўл тери сонини ошириш мақсадида биологик стимуляторларнинг қўлланилиши қоракўл зотли қўйларнинг ирсий хусусиятларини бузилишига, уларнинг тана ҳажмининг кичиклашишига олиб келган.

Шунингдек, қоракўлчилик соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектлари ходимларни рағбатлантириш ва уларни қўллаб қувватлаш механизми мавжуд эмаслиги мутахассисларнинг қўнимсизлигига олиб келган.

Яйловларни ривожлантириш ва ҳосилдорлигини оширишга қаратилган илмий, инновацион ишланмаларнинг жорий этилмаслиги натижасида вилоятдаги яйловлар ҳосилдорлиги йиллар давомида пасайиб бориб, қоракўлчилик соҳасини ривожланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Қоракўлчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш, наслчилик ишларини илмий асосда йўлга қўйиш ва дунё талабларига жавоб берадиган сифатли қоракўл териларни етиштириш, “Бухоро қоракўли” брендини қайта тиклаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Бухоро вилоятида қоракўлчиликни янада ривожлантириш, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

Бухоро вилоятида қоракўлчилик соҳасини бугунги ҳолатини танқидий таҳлил қилиш, мавжуд муаммо ҳамда тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш
ва соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш масалаларини мувофиқлаштирувчи республика ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи гуруҳи қоракўлчилик соҳасини бугунги ҳолатини танқидий таҳлил қилиш ва соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлашда асосий эътиборни:

вилоятда наслчилик селекция ишларини тизимли йўлга қўйиш, она қўйларни сунъий уруғлантириш, мавжуд наслли қўчқорларни хатловдан ўтказиш, уларни ранги бўйича ихтисослашувини худудлар ва хўжаликлар кесимида бириктириш ҳамда хорижий давлатлардан наслли қоракўл зотли қўйлар олиб келишни ташкил этиш;

вилоятдаги яйлов майдонлари ва уларнинг ҳолатини хатловдан ўтказиш, инқирозга учраган майдонларни аниқлаш ва уларни тиклаш чораларини кўриш;

суғориш иншоотлари, қудуқлар ҳамда скважиналарнинг ҳолатини ўрганиш ва чорва молларини сув билан таъминланиш даражасини яхшилаш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;

чорва молларига ветеринария хизматлари кўрсатиш, эмлама ва ветеринария препаратлари билан таъминланиш даражасини яхшилаш;

чўл худудларида фаолият кўрсатаётган чорвачилик субъектларини кучли озуқалар ва дағал-хашак билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва бу борада алоҳида тизим яратиш;

узоқ чўл худудларида ишлаётган чўпон ва уларнинг оилалари учун яратилган шароитларни ўрганиш масалаларига қаратсин.

3. Бухоро вилоятида қоракўлчилик соҳаси мувофиқлаштириш, қоракўлчиликда наслчилик-селекция ишларини юритишда замонавий иновацион ғояларни жалб этиш ҳамда мавжуд яйловлардан самарали фойдаланиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган Бухоро вилояти “Қоракўл” уюшмаси (мақоми республика “Қоракўлчилик” уюшмасига тенглаштирилган) ташкил этилсин.

4. Бухоро вилояти “Қоракўл” уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 3 ва 4- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

5. “Халқ банки” акциядорлик тижорат банки:

Бухоро вилояти “Қоракўл” уюшмасининг моддий-техник базаси такомиллаштириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Бухоро вилоятининг қоракўлчилик уюшмаси таркибига кирувчи қоракўлчилик билан шуғулланаётган масъулияти чекланган жамиятлар, фермер
ва деҳқон хўжаликларида мавжуд қоракўл қўйларининг зотини яхшилаш мақсадида четдан наслли қуйлар сотиб олиш ҳамда вилоятда қоракўл терисини, жунини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш, мавжудларини модернизация қилиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 30,0 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Бухоро вилоятида инқирозга учраган яйлов майдонларни тиклаш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун чўл озуқабоп экинларини экиш мақсадида Бухоро вилояти “Қоракўл” уюшмаси таркибида Чўл яйлов озуқабоп экинлари уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш марказини, шунингдек Бухоро вилоятидаги қоракўлчилик хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш, наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, қимматли ярим доира қаламгул, қовурғасимон, ясси гул типларидаги сур ва қора рангли қоракўл қўйлари селекциясини кўпайтириш мақсадида Қоракўлчилик
ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

7. Чўл яйлов озуқабоп экинлари уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш марказининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги
Чўл яйлов озуқабоп экинлари уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш, сақлаш, уруғликларни етиштириш ва уларни
чўл худудларда экиш тадбирларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ҳал этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро вилояти “Қоракўл” уюшмаси, Чўл яйлов озуқабоп экинлари уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш маркази ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтининг Бухоро филиалини битта бинода жойлаштириш чораларини кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2018 йил 1 апрелдан Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтини қўллаб-қўватлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

институт фаолиятини ташкил этиш ва ходимларнинг иш ҳақларини тўлашни давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш;

институтни моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замоновий лаборатория биносини қуриш ва уни жиҳозлаш масалалари тегишли инвестиция дастурига киритсин.

Лойиҳалар бўйича ажратиладиган грант маблағлари институтда сезиларли илмий натижаларга эришган, қўйларнинг қимматли типлари ва чўл озуқабоп ўсимликлари навларини яратган, патент ва муаллифлик гувоҳномалари олган селекционер олимларни рағбатлантиришга йўналтирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси
ва озиқ-овқат хавфсизлиги диагностик маркази қошида ташкил этилган замонавий ҳудудий диагностика лабораторисида қоракўл қўйлари касалликлари бўйича бўлим ташкил этсин ва қўйларнинг касалликларини тезкор аниқлаш ҳамда самарали даволаш юзасидан Ветеринария илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликни йўлга қўйсин.

12. Бухоро вилоятида қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари технологик жараёнларида ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган кимёвий воситалар, технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва бошқа ёрдамчи материаллар 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

13. “Халқ банки” акциядорлик тижорат банки,“Ўзбекчармпойабзал” уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлигига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги
ПҚ–2718-сон “Озиқ-овқат, чармпайабзал ва фармацефтика саноатидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида чармпойабзал саноатидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кўзда тутилган кредит линияларидан қоракўл хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда жунни қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича Бухоро қоракўл тери хомашёсини чуқур замонавий қайта ишлаш корхонасини кредит маблағлари ҳисобидан2018 йил 1 декабрга қадар ташкил этилишини таъминлаш;

қоракўл терини жоҳондаги муйна аукционларида сотиш орқали соҳани экспорт салоҳиятини ошириш чораларини кўриш;

Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қоракўлчилик билан шуғулланаётган мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан етиштирилганқўй териси, қоракўл тери ва жунни йиғиб олиш тизимини жорий этилиши юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда,“Ўзбекчармпойабзал” уюшмаси тизимидаги қайта ишлаш корхоналари томонидан қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар ва аҳолидан харид қилинадиган маҳсулотларнинг зарур миқдори, ранги, гул гуруҳлари, қоракўл териларнинг сатҳи ва бошқа кўрсаткичлари бўйича олдиндан буюртма бериш орқали хом-ашё харид қилиш назарда тутилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти, Республика товар хом ашё биржаси Бухоро вилоятида қоракўл қўйларини боқиш билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга омухта ем, пахта шроти ва шелухаси маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотилишини ташкил этсин.

15. Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси, “Ўзбекчармпойабзал” уюшмаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда вилоят “Қоракўлчилик уюшмасига аъзо бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл тери ва жун маҳсулотларини “Чармпойабзал” уюшмаси тизимидаги қайта ишлаш корхоналарига етказиб берганлиги учун омухта ем, арпа, пахта шроти ва шелухасини етказиб бериш бўйича мукаммал тизим ишлаб чиқсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қоракўлчи селекционер ва чўл ўсимликлари яйловшунослари йўналишида сиртқи бўлим учун қабул квоталарини белгиланган тартибда шакллантирсинлар.

17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – З.Т.Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т.Юсупов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишБухоро вилоятида қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида22.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш23.02.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш 23.02.2018 -10.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш12.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 13.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari