Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-02-26 19:58:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқ ҳисобга олинишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-3037-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори” нинг 4- банди 2-хат бошига ўзгартириш киритилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (Ш.Рахимов)га вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара ва кўрсатиладиган хизматлар ҳамда умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар тўловларини тўғри ва тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат олиб борсин.

4. “Сурхон тонги” ҳамда “Заря Сурхана” газеталари бирлашган тахририяти (Р.Рахимова) мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.

5. Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2017 йил 27 мартдаги Қ-98-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов зиммасига юклансин.

7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга киради.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисидаДоимийДоимийМазкур қарорнинг ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов зиммасига юклансин

So`rovnoma natijalari