Hujjat nomi
Вилоят ҳудудида чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари тарифларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotSurхondaryo viloyati hokimligi
Hujjat muallifiSurхondaryo viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-02 16:56:55
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-17 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Вилоят ҳудудида чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари тарифларини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ёқилғи энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 913-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят бўйича қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари ҳисоб-китоблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

вилоятдаги барча ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотларининг хизмат кўрсатиш доирасида жойлашган кўчмас мулк объектлари эгалари (юридик ва жисмоний шахслар) улар билан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилиши шартнома асосида амалга оширилади;

чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс (кейинги ўринларда Ижрочи деб юритилади) тузилган шартномалар асосида юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда Истеъмолчи деб юритилади) чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатади;

чиқиндилар чиқинди йиғиш пунктларидан – ҳар куни, хусусий сектордан “сигнал” усулида – уч кунда бир маротаба олиб чиқиб кетилади;

юридик шахслар чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни, кўрсатилган хизматларнинг тўлиқ ҳисоб-китобини эса календарь ойи тугагандан кейин 30 кун давомида амалга оширади;

жисмоний шахслар томонидан қабул қилинган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар, тасдиқланган тарифлар ва чипталарнинг белгиланган намуналарига асосан, жорий ойдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилади.

3. Вилоятдаги барча истеъмолчилар:

чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тузиладиган шартноманинг талабларини бажариши;

чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириши;

хонадонда ёки хусусий уй-жойда истиқомат қилувчиларнинг ҳақиқий сони ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши;

чиқиндиларни ахлат тўплаш шаҳобчаларига жойлаштириш учун кўп қаватли уйлардаги Истеъмолчилар чиқиндиларнинг турлари бўйича пакетларга жойлаб, тегишли қути (контейнер)ларга ташлаши;

чиқинди ташлаш қути (контейнер)лари, чиқинди тўплаш шаҳобчалари, чиқинди тўпловчи камера ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда, бу ҳақда Ижрочиларни дарҳол хабардор қилсинлар.

4. Истеъмолчилар томонидан чиқиндиларни кўчаларга, сув йўлларига, ариқларга чиқиндиларни тўплаш ва кўмиб ташлаш учун ажратилмаган жойларга, шунингдек, ҳаракатдаги автотранспорт воситасидан йўлаклар ва кўчаларнинг транспорт юрадиган қисмига ташлаш;

кўп қаватли уйларнинг хоналарида чиқиндиларни тўплашни ва сақлашни ташкиллаштириш қатъиян тақиқлансин.

5. Вилоят экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси (У.Туропов), вилоят ДСЭНМ (А.Мустанов) аҳоли ва юридик шахслар томонидан чиқиндиларни ёқиш қатъиян тақиқланишини аҳолига етказилишини, чиқиндилар махсус ажратилган жойлардан кўчалардаги, уйлар олдидаги чиқиндилар учун мўлжалланган махсус қутлар билан бирга олиб чиқиб кетилишини қатъий назорат қилсин.

6. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ўз расмий сайтлари орқали, шунингдек, бошқа маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали оммага тушунарли тарзда истеъмолчиларни кўрсатилаётган хизматлар, улар учун белгиланган тарифлар, тўлаш шартлари, хизматлар кўрсатиш режими тўғрисидаги ахборотлар билан таъминласин;

чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари хизмат кўрсатиш бўйича шартнома намунаси, хизматлар таркиби, тақдим этиладиган хизматларнинг амалдаги тарифлари, тўлов ҳужжатларининг намуналари, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг муддати тўғрисидаги маълумотлар вилоятдаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида эълон пешлавҳасида танишиш учун қулай тарзда жойлаштирилишини ташкил этсин.

7. Давлат ва хўжали бошқармуви органларининг ҳудудий бўлинмаари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари санитария тозалаш хизмати тарифларини тасдиқлаш бўйича қабул қилинган ҳужжатларини ўн кун муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Вилоят ҳокимининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Вилоят ҳудудида чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари тарифларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-486-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Вилоят экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси (У.Туропов), вилоят ДСЭНМ (А.Мустанов), вилоят телерадиокомпанияси (Б.Мингбоев), вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси (С.Норқобилов), вилоят телерадиокомпанияси (Б.Менгбоев), вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси (Ф.Саидов) маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида аҳолининг экологик маданиятини янада ошириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва зарурий маълумотлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида туркум кўрсатув, эшиттириш ва ижтимоий роликларни эфирга узатиш ҳамда босма нашрларни чоп этиш тавсия этилсин.

10. “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Р.Раҳимова) мазкур қарорнинг тўлиқ матнини матбуотда эълон қилсин.

11. Қарор эълон қилинган кундан кучга киради.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Т.Боболов ва А.Амировлар зиммаларига юклатилсин.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳудудида чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари тарифларини белгилаш тўғрисидаҚарор қабул қилишДоимийУ.Эрмўминов

So`rovnoma natijalari