Hujjat nomi
Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotFarg’ona viloyati hokimligi
Hujjat muallifiFarg’ona viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-05 10:59:06
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-20 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар,

ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати
миқдорларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорига мувофиқ ҳамда вилоят Молия бош бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармасининг бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш бўйича вилоят ҳокимлигига киритган қўшма таклифини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорининг

4-бандига мувофиқ вилоят ҳокимлигига ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаш вазифаси юклатилганлиги инобатга олинсин.

2. Вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш бўйича Молия бош бошқармасининг 2018 йил 22 февралдаги №СЖ/10-06/397-сонли ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2018 йил 22 февралдаги №04-31-сонли қўшма таклифи маьқуллансин.

3. Мазкур қарор билан:

Фарғона вилояти ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар қийматининг миқдорлари 1-иловага мувофиқ,

Фарғона вилояти ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Фарғона вилояти Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси (Э.Ибрагимов) вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча ҳудудларга жойлаштирилишини таъминласин.

5. Вилоят Давлат Солиқ бошқармаси (Х.Хабибидинов), Молия Бош бошқармаси (С.Жўраев) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ундирилиши устидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсинлар;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахсларни белгиланган тартибда аниқласинлар ҳамда уларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйишни таъминласинлар;

ҳар ой якуни билан бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ҳисобидан маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларни ҳисобини юритсинлар, амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб борсинлар.

6. Вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК (С.Махмудов) мазкур қарорга асосан вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

7. “Фарғона ҳақиқати” (Тешабоев) ва “Ферганская правда” (Саидганиева) газеталари Бош муҳаррирларига мазкур қарорни матбуотда расман эълон қилиш, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш тавсия этилсин.

8. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Мазкур қарор қабул қилинганлиги муносабати билан Фарғона вилояти ҳокимининг 2016 йил 2 апрелдаги “Вилоят ҳудудидаги бозорларда бир марталик ва пуллик хизмат тўловларини янги миқдорини белгилаш тўғрисида”ги

113-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев

Фарғона вилояти ҳокимининг

2018 йил "___" мартдаги

"_____"-сонли қарорига

2-илова

Фарғона вилояти ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг

миқдорлари

Пуллик хизмат кўрсатиш турлари

Тўлов миқдори

2. Пуллик хизмат.

1

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоот ва

бошка мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ойлик ижара тўлови

Ўлчов бирлиги Шаҳарларда Туманларда

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв.м/ойига

18500

10500

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв.м/ойига

16500

9000

Умумий овқатланиш

1 кв.м/ойига

18000

10000

Маиший хизмат кўрсатиш

1 кв.м/ойига

8000

6000

Бошқа турлар (Омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к)

1 кв.м/ойига

8500

6500

2

Тарозидан фойдаланганлиги учун (тош, тарози, палла)

1 кунга

2500

2500

катта тарози 150 кг гача

1 кунга

2000

1500

150 кгдан 1500 кг гача

1 кунга

8500

7500

3

маҳсулотларни ёпиш учун бризент берилса

битта бризент

2500

2500

4

Юк ташиш аравачаси (бир кунга)

битта аравача

5000

4500

5

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонларидан

фойдаланганлиги учун (1 м.кв)

1 кунга

1500

1000

6

Товар тарозисида маҳсулотларни тортиб берилса

ҳар бир тортишга

2000

1500

7

Савдо инвентарлари берилса (паднос, сават, пичоқ, табуретка,

варонка ва бошқа) ҳар бири учун

бир кунга

1200

900

8

Махсус уст бошдан фойдаланганлиги учун (ҳар бир кунга)

1 кунга

Халатдан, курткадан

ҳар биттаси учун

1000

1000

Этакдан, енгичадан

ҳар биттаси учун

900

900

9

Бозорлар ва савдо комплексларида махсулотларни сақлаш учун

совуткичларда (ҳар бир яшик, коп ва х.к. учун)

1 кунга

3000

3000

омборхоналарда, саклаш камераларида (ҳар бир яшик, коп ва х.к. учун)

1 кунга

2000

2000

Бозор худудидаги расталарда ва очик жойларда (савдо ўрни хисобидан)

1 кунга

1700

1700

10

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

1600

1200

11

Реклама учун радиоузелдан файдаланиш

3 маротаба такрор

1200

1200

12

Карвонсаройдан фойдаланганлиги учун

майда шохли хайвонлар учун

бир бошига

1300

1300

йирик шохли хайвонлар учун

бир бошига

1800

1800

автомашиналар учун бир кунга

бир жойга

1800

1800

юкли автомашиналар тунда юки билан қолгани учун

ҳар бир машинага

2400

2400

маҳсулот сақлаш учун ўрнатилган сандиқлар учун (ҳар бирига)

бир кунига

2300

2300

13

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун:

ҳар бир соатига

енгил автомашиналар учун

1 соатга

1100

900

юк автомашиналар учун

1 соатга

1200

1000

велосипедлар сақлаш учун

1 соатга

900

600

14

Хожатхонага кириш киши бошига

бир кишига

500

500

15

Мехмонхонада, карвонсаройда тунаб қолиш учун

бир кишига

6000

5000

16

Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган

мажбурий хизматлар (асфалътланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар,

тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация

лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик

сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий худудни қўриқлаш ва тозалаш,

маиший ва мева-сабзоват махсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб

чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)*

1 кв.м/ойига

8000

5500

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан бино ва иншоотлар мулкдорллари ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ ҳақ тўланади.Бунда маиший ва мева-сабзовот маҳсулотларининг чиқиндиларрини йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун бино ваиншоотлар мулкдорлари томонидан мазкур турдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотларга қўшимча тўловлар амалга оширилмайди .

Изоҳ:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.

3. Белгилланган ижара тўловлари Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслардан тасдиқланган иш кунига хисобланади белгиланган тўлов миқдорлари иш кунлари хисоби буйича ундирилади.

4. Бозорлар ва савдо комплекслари мухум қурилган бино, иншоот ва бошка мол-мулкдан фойдаланганлик учун 1-қаватдан белгиланган патта ставкасини 100 фоиз, 2-қаватдан 50 фоиз, 3-қавватдан 30 фоиз ва ертула қисмидан 70 фоиз тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади .

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақидаБозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини тасдиқлаш ҳақида15 кунВилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қўчқоров

So`rovnoma natijalari