Hujjat nomi
Яккасарой туманида 2018 йил учун қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotToshkent shahar Yakkasaroy tumani hokimligi
Hujjat muallifiToshkent shahar Yakkasaroy tumani hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-06 15:00:37
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Яккасарой туманида 2018 йил учун қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Қ А РОР Қ И Л А М А Н:

1. Яккасарой туманида 2018 йил учун мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотларда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани,
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага
ва комиссия таркиби2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (комиссия раиси) М.Каримкуловага:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборишни таъминлаш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режаси ва комиссия таркибини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма берилиши ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилаш;

техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун “Қишлоқ хўжалиги
ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель)нинг
3-бандига мувофиқ ҳақ ундириш,

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган ҳолда туман ҳокимлигига маълумот бериш ишларини амалга ошириш топширилсин.

3. Бошқа туманларда фойдаланилаётган техника ушбу манзилдаги давлат инспектори томонидан техника доимий рўйхатдан ўтган давлат инспекторининг сўровномасига асосан техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин.

4. Мулкдорлар:

билдиришномани олгандан сўнг техник кўрик ўтказилишидан камида беш кун олдин техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисида далолатномани тўлдириш;

техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишини таъминласин.

5. Комиссия (С.Хаитов) ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорни тўлиқ бажариш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

6. Туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи (И.Алимов)

ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Компьютерлаштириш маркази”ДУКнинг Юнусобод туман тармоқ администратори (Ш.Ахмаджанов) мазкур қарорни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва “Тошкент оқшоми”,“Вечерний Ташкент” газеталарида расмий эълон қилинишиниҳамда ҳокимликwww.yakkasaroy@toshkent.uzрасмий
веб-сайтига жойлаштирилишинитаъминласин.

7. Ушбу қарор кучга киргандан сўнг, Яккасарой тумани ҳокимининг 2017 йил 30 январдаги 58-сон “Яккасарой туманида 2017 йилда қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Абдурахманов зиммасига юклансин.

9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Яккасарой тумани ҳокими С.Махаметов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Яккасарой туманида 2018 йил учун қишлоқ ҳўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаМазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.15 kunЯккасарой тумани ҳокими С.Махаметов

So`rovnoma natijalari