Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ Республикада чорвачилик учун замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-12 16:12:16
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-27 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Республикада чорвачилик учун замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида” 2018 йил 22 январдаги ПФ-5383-сон Фармони ҳамда “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”2018 йил
19 январдаги ПҚ-3484-сон қарори ижросини таъминлаш, мамлакатда озуқа ем ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, маҳаллий омухтаем ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлашмақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг омухта ем хомашёси учун дон етиштириб бериш ҳажмларини ошириш мақсадида паст рентабелли пахта ва ғалладан бўшаган ва озуқа экинлари учун ажратилган майдонларда жорий йилда маккажўхори экинини жойлаштириш, келгуси йилларда озуқа экинлари экиш учун ажратиладиган ер майдонларини босқичма-босқич кўпайтириб бориш ҳамда ҳудудларда 2018-2019 йилларда бўрдоқичилик комплексларини ташкил этиштаклифлари;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг “Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ташкилотлар ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд омухта ем ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, уларни замонавий технологиялар асосида босқичма-босқич модернизация қилиб бориш ва янги қувватларни ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

паст рентабелли пахта ва ғалладан бўшаган майдонларга жорий йилда маккажўхори экинини жойлаштириш ва макка дони етиштириш прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

“Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ташкилотларда
2018-2019 йилларда янги гранулаланган ва экструдирланган омухта ем ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида 2018-2019 йилларда бўрдоқичилик комплексларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзпахтаёғ” АЖ Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда ҳар чоракда хомашё ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик секторлари бўйича омухта ем тайёрлашнинг илмий асослантирилган рецептураларини ишлаб чиқсинлар ва амалиётга тадбиқ этсинлар.

4. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тегишли илмий муассасалар билан биргаликда 2019 йил ҳосилидан бошлаб, озуқа экинларининг суперэлита уруғларини оригинаторлар ва илмий тажриба станцияларида, элита уруғларини уруғчилик хўжаликларида етиштириб, озуқа экинлари учун ажратиладиган майдонларнинг уруғликка бўлган талабини тўлиқ қондириш чораларини кўрсин.

5. “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан 2018 йил ҳосили учун талаб этиладиган, республика тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган маккажўхорининг серҳосил уруғлигини четдан келтириш ҳажмлари ва уларни ҳудудлар кесимида тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқласин.

6. “Ўздонмаҳсулот” АК Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда дон қабул қилиш ташкилотлари ва ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган майдонларга маккажўхори экинини етиштирадиган хўжаликлар билан 2018 йил ҳосилидан макка донини харид қилиш юзасидан фьючерс шартномаларини жорий йилнинг 25 апрелигача тузилишини таъминласинлар.

7. Белгилаб қўйилсинки:

“Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектлари, паррандачилик ва чорвачилик хўжаликлари озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнида, хусусан, спирт, пиво, томат, мева шарбатлари, ун маҳсулотлари, ноаъанавий ўсимлик мойларини ишлаб чиқаришдан, балиқ, гўшт маҳсулотлари ва пиллани қайта ишлашдан ҳамда қушхоналарда ҳосил бўладиган озуқабоп чиқиндиларни тўғридан-тўғри шартномалар, шунингдек, пахта шроти ва шелуха маҳсулотларини амалдаги тартиб асосида биржа савдолари орқали сотиб оладилар;

“Ўздонмаҳсулот” АК ва “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектлари озуқабоп чиқиндилар, кепак, пахта шроти (кунжараси) ва шелухасини ҳамда бошоқли, дуккакли ва макка донларини, примексларни ишлаб чиқилган илмий асослантирилган рецептуралар асосида омухта ем тайёрлашда хомашё сифатида ишлатади;

чорва моллари, парранда ва балиқлар истеъмоли учун илмий асослантирилган рецептуралар асосида ишлаб чиқарилаётган омухта ем маҳсулотлари қадоқланган ва унга маҳкамланган ёрлиқда маҳсулотни тайёрлаган ташкилот, ишлаб чиқарилган санаси, таркиби, чорванинг қайси тури, йўналиши ва ёши учун тайёрланганлиги, яроқлилик муддати ва сақлаш шарт-шароитлари кўрсатилади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат ветеринария қўмитаси республикада чорвачиликни ривожлантириш учун омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида ҳудудларда фаолият юритаётган қушхоналар, гўшт ва балиқни
қайта ишлаш, колбаса, пиво ва шарбат ишлаб чиқариш ташкилотларидан иккиламчи ва озуқабоп чиқиндиларни шартнома асосида “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзпахтаёғ” АЖ, хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан сотиб олинишига амалий ёрдам кўрсатсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги “Ўздонмаҳсулот” АК билан биргаликда ҳар йили давлат ресурсига қабул қилинган буғдой ва арпа балансларини тайёрлашда омухта ем ишлаб чиқариш учун 5-синф буғдойи
ва арпа ҳажмларини ошириб боришни назарда тутсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзпахтаёғ” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси билан биргаликда бир ой муддатда биржа савдоларида омухта емни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар ва белгиланган тартибда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказсинлар.

Низомни ишлаб чиқишда омухта ем ҳажмларини шакллантириш ва уларни сотиб олиш тартиби, омухта ем нархларини аниқлаш ва ўзаро ҳисоб-китоб мезанизми, томонларнинг жавобгарлиги ва низоларнинг ҳал этилиши, ахборот таъминоти ва низомнинг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш масалалари назарда тутилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий ҳужжатларини хатловдан ўтказсинлар ва уларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш Республикада чорвачилик учун замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор лойихаси 01.12.2017Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш07.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш07.03.2018-22.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлаш Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш23.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишҚарор лойиҳаси ва унга тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш 26.03.2018Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

So`rovnoma natijalari