Hujjat nomi
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo‘mitasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-14 21:00:13
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил
29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон ыилинган кундан эътиборан кучга киради.

Раис М. Азимов

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. 1-бандда:

иккинчи хатбошида “ўзаро тузилган битимга мувофиқ” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“экспортчи (ёки импортчи) – товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ёки ижроси юзасидан товарларнинг божхона режими ўзгартирилиши учун асос бўлган ташқи савдо контрактини (шартномасини, келишувини) тузган шахс ёҳуд юк эгаси бўлган ёки топшириғига кўра товарлар етказиб берилаётган шахс;”;

бешинчи – олтинчи хатбошилар мос равишда олтинчи – еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошида “у билан тузилган битимга мувофиқ” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Битта БЮДда декларацияланиши мумкин:

товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришда – битта ташқи иқтисодий битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига бир турдаги транспорт воситасида олиб ўтилаётган товарлар, агар бундай товарлар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида кўзда тутилган муддатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келиш жойида ёки божхона транзити божхона режими қўлланилган ҳолатларда етказиб бериш жойида айни битта божхона органига тақдим этилган бўлса;

товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқишда – битта ташқи иқтисодий битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда айни битта божхона органи фаолият ҳудудида битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига жўнатиш учун бир турдаги транспорт воситасига юкланаётган товарлар;

товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтмаган ҳолда аввал баён этилган божхона режимини ўзгартиришда ёки унинг амал қилишини тугаллашда – битта ташқи иқтисодий битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда, бир хил аввалги божхона режимига жойлаштирилган, декларанти аввалги божхона режимига жойлаштирган шахснинг айнан ўзи ёҳуд декларацияланаётган товарлар аввалги божхона режимига жойлаштирилгандан сўнг уларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритган шахс бўлган товарлар.

Битта БЮДда айни бир божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар ҳақидаги маълумотлар баён этилиши мумкин. Агар товарлар турли божхона режимларига жойлаштирилаётган бўлса, у ҳолда тўлдириладиган БЮДлар сони божхона режимлари сонига мувофиқ бўлиши лозим.”.

3. 5-бандда “тақдим этилаётган бир товар туркумига оид” деган сўзлар “тақдим этилаётган, мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 7-банд “декларацияланади” деган сўздан сўнг “(мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган товарлар бундан мустасно)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

5. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Олиб кирилиб, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилаётган, ўз эҳтиёжи учун мўлжалланмаган истеъмол товарлари мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўрсатилган шартларга қўшимча равишда бир хил товар белгиси, модель ва техник тавсифга эга бўлса (ТИФ ТНнинг 4901, 4902, 4908 — 4911, 7415 товар позициялари билан таснифланувчи товарлар бундан мустасно) турли товарлар сифатида алоҳида декларацияланади.”.

6. 22-бандда:

а) 1-кичик банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;”;

б) 2-кичик бандда:

иккинчи хатбошида “экспортчиси ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда эълон қилинсин:

“Vodiy” МЧЖнинг 1-сон филиали”;

ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда эълон қилинсин:

“Vodiy” МЧЖ”;

ўн саккизинчи – йигирма иккинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

йигирма учинчи – йигирма еттинчи хатбошилар ўн саккизинчи – йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн саккизинчи хатбошида “экспортчининг КТУТ коди, сўнгра «/» белгисидан сўнг” сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма биринчи хатбошида “экспортчининг СТИРи, сўнгра «/» белгисидан сўнг” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 21-кичик бандда:

иккинчи хатбошида “21-графада кўрсатилган” деган сўзлар “товарлар амалда Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши “транспорт воситаси” сўзларидан сўнг “тури” деган сўз билан тўлдирилсин;

г) 25-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Графада БЮДни тақдим этиш вақтида товарлар турган жой ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади:”;

учинчи хатбошида “таъсис этиш учун берилган лицензия рақами ва санаси” деган сўзлар “номи ва почта манзили (почта индексини кўрсатмаган ҳолда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 33-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“33) 38-графа. «Нетто вазн (кг)».

Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги «нетто» оғирлиги кўрсатилади.

Товарнинг нетто вазни товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлигидир. Агар товарнинг кузатув ҳужжатларида ёки товарнинг қадоғида товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, товарнинг «нетто» оғирлиги товарнинг истеъмол хусусиятларини бузмаган ҳолда товарни истеъмол қилгунга қадар ажратиб бўлмайдиган товарнинг фақат бирламчи қадоғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади.

Қадоқсиз (сочилган, қуйилган, уюм ҳолда) олиб ўтиладиган товар учун товарнинг умумий оғирлиги кўрсатилади.

Нетто вазн математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги уч белгигача яхлитланади.

Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.

Агар товарнинг оғирлиги бир граммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги олти белгигача аниқликда кўрсатилади.

Қувур транспорти билан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда товарнинг БЮДни 35-графасида кўрсатилган оғирлиги қайд этилади.

Графа электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялашда тўлдирилмайди;”;

е) 39-кичик бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“в) товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув), контрактга (шартномага, келишувга) қўшимча келишувнинг рақами ва санаси ҳамда контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) умумий қиймати, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотнома рақами, санаси ва ушбу ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотнома асосида мазкур товар учун ажратилган маблағ.”;

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи – ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Агар товарнинг БЮД 42-графасида кўрсатилган фактура қиймати 10000 АҚШ долларига тенг бўлса ва ушбу товар учун иккита ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномалар асосида маблағ белгиланган бўлиб, улардан бири бўйича 7000 АҚШ доллари, иккинчиси бўйича 3000 АҚШ доллари ажратилган бўлса БЮДнинг 44-графасида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотнома ҳақидаги маълумот қуйидаги тартибда кўрсатилади:

304 СПРРС № 1, 25.11.2015 й., қиймати 7000 АҚШ долл.;

304 СПРРС № 2, 26.11.2015 й., қиймати 3000 АҚШ долл.);”;

ўн олтинчи – ўттиз учинчи хатбошилар тегишлича ўн тўққизинчи – ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Сангиров Шеркул Алимухаммедович 2018-03-24 12:06:46

39-кичик банднинг ун биринчи хатбошисида: "Божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган импорт контракти буйича хар бир товар учун импортчи томонидан экспортчига тулаб берилган пул маблаглари микдори курсатилиши" - бу ерда англашилмовчилик булмаганми. Чунки бу графани тулдириш товарлар микдори куп булган БЮДларда кийинчиликлар келтириб чикаради ва бир хил маълумотларнинг кайталанишига олиб келади.

Сангиров Шеркул Алимухаммедович 2018-03-24 12:23:02

Кечирасизлар, нотугри тушунибман, учириб ташланг илтимос.

ж) 42-кичик банд:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи – тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“агар товарга нисбатан хос ставка белгиланган бўлса, у ҳолда хос ставка белгиланган тегишли ўлчов бирлигидаги товар миқдори кўрсатилади. Бунда, агар ставка килограмм учун белгиланган бўлса товар миқдори товарнинг 38-графада кўрсатилган нетто вазнига мувофиқ бўлиши лозим.

Агар қонун ҳужжатларида аралаш ставка белгиланган бўлса ҳисоблаш учун асос ҳам қиймат, ҳам миқдор ифодасида мазкур кичик банднинг бешинчи – саккизинчи хатбошиларида келтирилган тартибда кўрсатилади.”;

саккизинчи – ўн саккизинчи хатбошилар ўнинчи – йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин “Бунда, агар товарга нисбатан божхона тўловининг аралаш ставкаси белгиланган бўлса, у ҳолда ҳар икки турдаги ставка: адвалор ставка ва хос ставка кўрсатилади.”.

8. 25-бандда:

а) 1-кичик банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;”;

б) 6-кичик бандда:

иккинчи хатбошида “импортчиси ва” сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда эълон қилинсин:

“Vodiy” МЧЖнинг 1-сон филиали”;

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда эълон қилинсин:

“Vodiy” МЧЖ”;

ўн тўққизинчи – йигирма учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

йигирма тўртинчи – йигирма саккизинчи хатбошилар ўн тўққизинчи – йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн тўққизинчи хатбошида “импортчининг КТУТ коди, сўнгра «/» белгисидан сўнг” сўзлари чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи хатбошида “импортчининг СТИРи, сўнгра «/» белгисидан сўнг” сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 25-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Графада БЮДни тақдим этиш вақтида товарлар турган жой ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади:”;

учинчи хатбошида “таъсис этиш учун берилган лицензия рақами ва санаси” деган сўзлар “номи ва почта манзили (почта индексини кўрсатмаган ҳолда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 33-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“33) 38-графа. «Нетто вазн (кг)».

Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги «нетто» оғирлиги кўрсатилади.

Товарнинг нетто вазни товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлигидир. Агар товарнинг кузатув ҳужжатларида ёки товарнинг қадоғида товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, товарнинг «нетто» оғирлиги товарнинг истеъмол хусусиятларини бузмаган ҳолда товарни истеъмол қилгунга қадар ажратиб бўлмайдиган товарнинг фақат бирламчи қадоғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади.

Қадоқсиз (сочилган, қуйилган, уюм ҳолда) олиб ўтиладиган товар учун товарнинг умумий оғирлиги кўрсатилади.

Нетто вазн математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги уч белгигача яхлитланади.

Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.

Агар товарнинг оғирлиги бир граммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги олти белгигача аниқликда кўрсатилади.

Қувур транспорти билан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда товарнинг БЮДни 35-графасида кўрсатилган оғирлиги қайд этилади.

Графа электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялашда тўлдирилмайди;”;

д) 35-кичик банд қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи – йигирма учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Агар, аввалги божхона режими билан товарларни божхона ҳудудидан олиб чиқиш кўзда тутилган бўлса ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига қайтариб олиб киришда товарлар ички божхона органига божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатларини қўллаган ҳолда етказиб берилган бўлса, у ҳолда ушбу графада иккала турдаги ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, яъни:

товарларни аввалги божхона режимига жойлаштириш учун асос бўлган БЮД тўғрисидаги маълумотлар;

товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўлган етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатлари (юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси, МДП китобчаси) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.”;

е) 42-кичик банд:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи – тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“агар товарга нисбатан хос ставка белгиланган бўлса, у ҳолда хос ставка белгиланган тегишли ўлчов бирлигидаги товар миқдори кўрсатилади. Бунда, агар ставка килограмм учун белгиланган бўлса товар миқдори товарнинг 38-графада кўрсатилган нетто вазнига мувофиқ бўлиши лозим.

Агар қонун ҳужжатларида аралаш ставка белгиланган бўлса ҳисоблаш учун асос ҳам қиймат, ҳам миқдор ифодасида мазкур кичик банднинг бешинчи – саккизинчи хатбошиларида келтирилган тартибда кўрсатилади.”;

саккизинчи – ўн саккизинчи хатбошилар ўнинчи – йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин “Бунда, агар товарга нисбатан божхона тўловининг аралаш ставкаси белгиланган бўлса, у ҳолда ҳар икки турдаги ставка: адвалор ставка ва хос ставка кўрсатилади.”;

ж) 48-кичик бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2 — товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган сана. Агар товарлар турли саналарда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган бўлса орасига чизиқча қўйилган ҳолда товарларнинг биринчи партияси ва охирги партияси олиб кирилган саналар кўрсатилади. Олиб кирилган сана Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ўтиш пунктидаги чегара божхона постида божхона органи томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларига қўйиладиган штамп санаси бўйича аниқланади.”;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш санаси божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарларни қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларини эркин муомалага чиқариш (импорт) режимига жойлаштиришда кўрсатилмайди.”;

9. 28-банднинг 2-кичик банди учинчи хатбошисида “эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига” деган сўзлар “эркин муомалага чиқариш (импорт), вақтинчалик олиб кириш, божхона ҳудудида қайта ишлаш ёки эркин божхона зонаси божхона режимларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 30-банд “39,” рақамидан сўнг “40,” рақами билан тўлдирилсин.

11. 31-бандда:

биринчи хатбошидаги “40,” рақами чиқариб ташлансин;

1-кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. 42-банднинг 5-кичик банди иккинчи хатбошисида “ёки чегара божхона пости томонидан Юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёхуд МДП китобчаси расмийлаштирилган сана” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

13. 43-44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“43. Олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни божхона омбори божхона режимига жойлаштиришда мутахассис томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 12, 13, 14, 17, 17а, 22, 23, 28, 30, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54 ва «В».

Бунда БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 12, 13, 14, 17, 17а, 22, 23, 28, 30, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 47, 54, «В» графалари мазкур Йўриқноманинг 22-бандига мувофиқ тўлдирилади.

44. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган товарларни божхона омбори божхона режимига жойлаштиришда мутахассис томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, «В» ва «С».

Бунда БЮДнинг 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 47, 54, «В» графалари мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.”.

14. 45-кичик бандда:

а) биринчи хатбошиси “БЮДнинг” сўзидан сўнг “31, 42,” рақамлари билан тўлдирилсин;

б) 1-кичик банд қуйидаги мазмундаги 1, 11 ва 12-кичик бандлар билан алмаштирилсин:

“1) 31-графа. «Юк жойлари ва товар тавсифи». «Маркировка ва миқдор – контейнерлар рақами – товар тавсифи».

Графа товарларни олиб чиқишда мазкур Йўриқноманинг 22-бандида, олиб киришда – 25-бандида белгиланган тартибда тўлдирилади. Графада қўшимча равишда яроқлилик, сақлаш, ишлатиш ва (ёки) реализация қилиш муддати чекланган товарлар декларацияланаётганда ушбу товарларнинг яроқлилик, сақлаш, ишлатиш ва (ёки) реализация қилишнинг якуний санаси ҳамда товарларни бошқа божхона режимига жойлаштиришнинг якуний санаси кўрсатилади. Электрон БЮДда ушбу маълумотлар алоҳида ажратилган майдончада кўрсатилади;

11) 42-графа. «Товарнинг фактура қиймати».

Графа товарларни олиб чиқишда мазкур Йўриқноманинг 22-бандида, олиб киришда – 25-бандида белгиланган тартибда тўлдирилади, божхона ҳудудида ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш маҳсулотини божхона омбори божхона режимига жойлаштирилиши ҳолатлари бундан мустасно.

Божхона омбори божхона режимига:

божхона ҳудудида қайта ишлаш маҳсулотини жойлаштиришда графа мазкур Йўриқноманинг 81-банди 1-кичик бандида белгиланган тартибда;

божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш маҳсулотини жойлаштиришда мазкур Йўриқноманинг 73-банди 1-кичик бандида белгиланган тартибда тўлдирилади;

12) 44-графа. «Қўшимча маълумотлар / тақдим этилаётган ҳужжатлар».

Графа товарларни олиб чиқишда мазкур Йўриқноманинг 22-бандида, олиб киришда — 25-бандида белгиланган тартибда тўлдирилади.

Графада қуйидагилар кўрсатилади (маълумотларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади):

товарнинг кузатув ҳужжатларининг рақамлари (рўйхат рақамлари);

товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан божхона омбори эгаси ўртасидаги битим рақами ва санаси;

божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар ва маълумотлар (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги баённомалар, товарларни божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдонларга жойлаштирилганда ваколатли шахснинг аризаси ва божхона тўловлари тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат номи, рақами, санаси, суммаси ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар);”;

в) 2-кичик бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Божхона қиймати сифатида 42-графада кўрсатилган товарнинг фактура қиймати қабул қилинади, божхона ҳудудида ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш маҳсулотини божхона омбори божхона режимига жойлаштирилиши ҳолатлари бундан мустасно.”;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи – олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

Божхона омбори божхона режимига:

божхона ҳудудида қайта ишлаш маҳсулотини жойлаштиришда графа мазкур Йўриқноманинг 81-банди 2-кичик бандида белгиланган тартибда;

божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш маҳсулотини жойлаштиришда мазкур Йўриқноманинг 73-банди 2-кичик бандида белгиланган тартибда тўлдирилади;

г) 3-кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён этилсин:

“Графада товарнинг статистик қиймати кўрсатилади. Статистик қиймат сифатида:”;

қуйидаги мазмундаги учинчи – тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“товарларни олиб киришда – 42-графада кўрсатилган ва минг АҚШ долларига келтирилган товарнинг фактура қиймати;

олиб чиқиш учун мўлжалланган товарни ёки божхона ҳудудида ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш маҳсулотини божхона омбори божхона режимига жойлаштиришда – 45-графада кўрсатилган ва минг АҚШ долларига келтирилган товарнинг божхона қиймати.”;

учинчи – тўртинчи хатбошилар бешинчи – олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

д) 5-кичик банд:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“яроқлилик, сақлаш, ишлатиш ва (ёки) реализация қилиш муддати чекланган товарларни декларациялашда – «Товарларни яроқлилик, сақлаш, ишлатиш ва (ёки) реализация қилиш муддати тугагунига қадар камида 180 календар кунидан кечиктирмай уларни бошқа божхона режимига жойлаштириш учун божхона органларига мурожаат қилиш мажбуриятини оламан»”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“бошқа товарларни декларациялашда – «Товарларни ХХ.ХХ.ХХХХга қадар бошқа божхона режимига жойлаштириш учун божхона органларига мурожаат қилиш мажбуриятини оламан», бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой ва йилни англатади;”;

е) 6-кичик банднинг иккинчи хатбошида “ёки чегара божхона пости томонидан Юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси ёхуд МДП китобчаси расмийлаштирилган сана” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

15. 72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“72. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимидан сўнг қайта ишлаш маҳсулотларини ҳамда божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш учун олиб чиқилган товарларнинг чиқиндиларини қайтариб олиб кириш эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида мазкур Йўриқноманинг 5-боби талабларига мувофиқ тўлдирилган БЮДни тақдим этиш орқали амалга оширилади. Бунда, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш маҳсулотларини жойлаштиришда, БЮД мазкур Йўниқноманинг 73-бандида кўрсатилган алоҳида графаларни тўлдиришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тўлдирилади.”;

16. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“80. Бунда мутахассис томонидан божхона органларига мазкур Йўриқноманинг 6-боби талабларига мувофиқ тўлдирилган БЮД тақдим этилади. Бунда, божхона ҳудудида қайта ишлаш маҳсулотларини, божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарни ва товар қолдиқларини реэкспорт божхона режимига жойлаштиришда БЮД мазкур Йўриқноманинг 81-бандида кўрсатилган алоҳида графаларни тўлдиришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тўлдирилади.”.

17. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“86. БЮДнинг 44 ва 45-графаларини тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 44-графа. «Қўшимча маълумотлар / тақдим этилаётган ҳужжатлар».

Графа мазкур Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ тўлдирилади.

Графада қўшимча равишда 837 тартиб рақами остида товарларни йўқ қилиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома рақами ва санаси кўрсатилади;

2) 45-графа. “Божхона қиймати”.

Графада ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида товарнинг божхона қиймати кўрсатилади. Ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) мавжуд бўлмаганда товарнинг божхона қиймати, товарнинг кузатув ҳҳужжатларида кўрсатилган валютада келтирилади.

Божхона қиймати сифатида 42-графада кўрсатилган товарнинг фактура қиймати қабул қилинади.”.

18. 87-бандда “30,” рақами чиқариб ташлансин.

19. 88-банднинг 28-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“28) 38-графа. «Нетто вазн (кг)».

Графада декларацияланаётган товарнинг килограммдаги «нетто» оғирлиги кўрсатилади.

Товарнинг нетто вазни товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлигидир. Агар товарнинг кузатув ҳужжатларида ёки товарнинг қадоғида товарнинг ҳеч қандай қадоқсиз оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, товарнинг «нетто» оғирлиги товарнинг истеъмол хусусиятларини бузмаган ҳолда товарни истеъмол қилгунга қадар ажратиб бўлмайдиган товарнинг фақат бирламчи қадоғини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади.

Қадоқсиз (сочилган, қуйилган, уюм ҳолда) олиб ўтиладиган товар учун товарнинг умумий оғирлиги кўрсатилади.

Нетто вазн математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги уч белгигача яхлитланади.

Агар товарнинг умумий оғирлиги бир килограммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги уч белгигача аниқликда кўрсатилади.

Агар товарнинг оғирлиги бир граммдан кам бўлса, нетто вазн вергулдан кейинги олти белгигача аниқликда кўрсатилади.

Қувур транспорти билан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда товарнинг БЮДни 35-графасида кўрсатилган оғирлиги қайд этилади.

Графа электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялашда тўлдирилмайди;”.

20. Қуйидаги мазмундаги 191, 192, 193-боблар билан тўлдирилсин:

191-боб. Дастлабки БЮД

1-§. Дастлабки БЮДнинг қўлланилиши

891. Товарларни дастлабки декларациялаш уларни божхона ҳудудига етиб келгунига қадар декларациялаш бўлиб, у декларантнинг хоҳишига кўра қўлланилиши мумкин. Товарларни дастлабки декларациялаш божхона органига дастлабки БЮДни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.

892. Қуйидаги товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида дастлабки БЮДнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган;

б) лицензиялар бўйича импорт қилинадиган;

в) ваколатли органларнинг рухсатномаси талаб қилинадиган (мувофиқлик сертификати, санитар-эпидемиологик хулоса, ветеринария сертификати ва карантин рухсатномаси бундан мустасно).

893. Товарларнинг дастлабки божхона расмийлаштируви божхона постида икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда дастлабки БЮД расмийлаштирилади ҳамда божхона постининг мансабдор шахси томонидан дастлабки БЮДга «BOJXONA NAZORATIDAGI YUK» белгиси қўйилади;

иккинчи босқичда товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режими асосида товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг тўла ихтиёрига берилади. Бунда декларант томонидан дастлабки БЮДни расмийлаштирган божхона органига тўлиқ БЮД тақдим этилади. Тўлиқ БЮДга божхона постининг мансабдор шахси томонидан «YUK CНIQARISНGA RUXSAT BERILDI» белгиси қўйилади.

2-§. Дастлабки БЮДни расмийлаштиришнинг биринчи босқичи

894. Товарларни дастлабки декларациялашда божхона органларига дастлабки БЮД ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса, ветеринария сертификати ва карантин рухсатномаси бундан мустасно) тақдим этилади.

895. Дастлабки БЮДда товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилишидан ва (ёки) божхона постига тақдим этилишидан олдин декларантга маълум бўлмаган маълумотлар акс эттирилмаслиги мумкин.

896. Дастлабки БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-бобига талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда қуйидаги графаларнинг тўлдирилиши ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида “ПР” ҳарфли белгиси кўрсатилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;

2) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».

Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:

«Тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг мутахассисга дастлабки БЮДга киритиш учун зарур маълумотларни тақдим этган, юкни қабул қилувчи томонидан ишончнома берилган шахснинг ёки товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва телефон рақами кўрсатилади.

Сўнгра графада қўшимча равишда қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади: «Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача тақдим этиш мажбуриятини оламан», бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой, йилни англатади.

Агар ишонч билдирган шахс БЮДни тўлдирган мутахассис бўлса, ушбу мутахассис тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Шунингдек, мазкур графада ташкилот ишонч билдирган шахснинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади;

897. Агарда дастлабки БЮДда кўрсатилган товарлар декларацияни қабул қилган божхона постига декларация қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз календарь куни ичида тақдим этилмаса, у топширилмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда дастлабки БЮД бекор қилинади.

3-§. ДБДни расмийлаштиришнинг иккинчи босқичи

898. Дастлабки БЮДни назоратдан ечиш уни бекор қилиш ёки унинг ўрнига тўлиқ БЮДни тақдим этиш орқали амалга оширилади.

899. Товарлар импорт божхона режими асосида товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг тўла ихтиёрига берилишидан аввал божхона постига қонун ҳужжатларига мувофиқ гигиена, мувофиқлик, ветеринария сертификатлари ва карантин рухсатномаси тақдим қилинади ва белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

8910. Товарлар божхона кўригига тақдим қилинишидан олдин божхона пости мансабдор шахси ҳужжатлар нусхаларида кўрсатилган маълумотларни асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.

8911. Агарда тақдим қилинган ҳужжатлар (шу жумладан электрон кўринишдаги) билан асл ҳужжатлардаги маълумотларда номувофиқликлар мавжуд бўлса ёки дастлабки БЮДда керакли маълумотлар етишмаса, декларант томонидан дастлабки БЮДга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

Дастлабки БЮДга тузатиш киритиш (қайта расмийлаштириш) товарларни божхона кўриги амалга оширилгунга қадар бир иш куни мобайнида амалга оширилади.

8912. Дастлабки БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2784, 10.05.2016й.) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Дастлабки БЮД бекор қилинганидан сўнг, янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган 15 календарь кундан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.

8913. Дастлабки БЮД бўйича тўлиқ БЮДни тақдим этишда БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-бобига талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда БЮД 1-графасининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ».

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида “ППР” ҳарфли белгиси кўрсатилади.

8914. Дастлабки БЮД бўйича тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тўлиқ БЮДга айнан дастлабки БЮДга берилган тартиб рақам қўйилади ва улар бир-биридан ажралмас қисмлар ҳисобланади.

192-боб. Даврий БЮД

1-§. Даврий БЮДнинг қўлланилиши

8915. Даврий БЮД ишлаб чиқарилган мамлакати, физик хусусиятлари, сифати, ишлаб чиқарувчиси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси бўйича товар кодининг ўнта белгили даражаси бир хил бўлган товарлар айни бир шахс томонидан божхона чегараси орқали мунтазам равишда олиб ўтилган тақдирда қўлланилади.

8916. Қуйидаги товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида даврий БЮДнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган;

б) лицензиялар бўйича импорт қилинадиган;

в) ваколатли органларнинг рухсатномаси талаб қилинадиган (мувофиқлик сертификати, санитар-эпидемиологик хулоса, ветеринария сертификати ва карантин рухсатномаси бундан мустасно).

8917. Декларантда божхона тўловларидан қарздорлик ва улар бўйича пенялар, ушбу тўловлар бўйича кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш имтиёзи берилганлиги учун фоизлар ҳамда божхона ыонун =ужжатларини бузганлиги учун жарималар мавжуд бўлган ҳолатларда даврий божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.

8918. Товарларнинг даврий божхона расмийлаштируви божхона постида икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда даврий БЮД расмийлаштирилади;

иккинчи босқичда тўлиқ БЮД расмийлаштирилади.

8919. Даврий божхона расмийлаштирувида транспорт ва товар кузатув ҳужжатлари декларант томонидан божхона постига даврий БЮДда кўрсатилган ҳар бир товарлар туркуми учун божхона кўриги бошланишидан олдин тақдим этилади.

8920. Даврий БЮДда расмийлаштирилган товарларнинг қолган туркуми ДБД расмийлаштирилган божхона постига тақдим этилади.

2-§. Даврий БЮДни расмийлаштиришнинг биринчи босқичи

8921. Даврий божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун даврий БЮД ва божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар декларант томонидан божхона постига товарларнинг дастлабки туркумини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш пайтида тақдим этилади.

8922. Даврий БЮД олиб келинган дастлабки товарлар туркумининг шартномада кўрсатилган умумий миқдорига расмийлаштирилади.

Бунда даврий БЮДда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона тўловлари тўланади.

8923. Даврий БЮДда кўрсатилган товарларнинг ҳар бир туркуми эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режими асосида товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг тўла ихтиёрига берилиши уларни божхона кўригидан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Келгусида ҳар бир товарлар туркумининг назорати ва ҳисобини юритиш учун божхона кўриги далолатномаси, транспорт ва товар кузатув ҳужжатларининг нусхалари, тегишли сертификатлар (сертификатланиши мажбурий бўлган товарлар учун) ва рухсатномалар божхона пости йиғма жилдида сақланади.

8924. Товарларни божхона кўригини амалга оширувчи божхона постининг мансабдор шахси қоғоз шаклда декларациялашда – даврий БЮДнинг 1 ва 4-нусхаларининг орқа қисмида, электрон шаклда декларациялашда эса ДБҚ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида ушбу даврий БЮД учун шакллантирилган алоҳида электрон жадвалда даврий БЮД бўйича товарнинг тартиб рақами, ТИФ ТН коди, миқдори ва божхона кўриги далолатномаси тартиб рақами бўйича маълумотларни қайд этиб боради. Мазкур ёзув божхона пости мансабдор шахсининг қоғоз шаклда декларациялашда – шахсий рақамли муҳри ва божхона постининг тегишли штампи, электрон шаклда декларациялашда электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

8925. Даврий БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-бобига талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда қуйидаги графаларнинг тўлдирилиши ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида “ПЕ” ҳарфли белгиси кўрсатилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;

2) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».

Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:

«Тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг мутахассисга дастлабки БЮДга киритиш учун зарур маълумотларни тақдим этган, юкни қабул қилувчи томонидан ишончнома берилган шахснинг ёки товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва телефон рақами кўрсатилади.

Сўнгра графада қўшимча равишда қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади: «Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача тақдим этиш мажбуриятини оламан», бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой, йилни англатади.

Агар ишонч билдирган шахс БЮДни тўлдирган мутахассис бўлса, ушбу мутахассис тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Шунингдек, мазкур графада ташкилот ишонч билдирган шахснинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.

3-§. Даврий БЮДни расмийлаштиришнинг иккинчи босқичи

8926. Даврий БЮДда кўрсатилган муддат тугагунга қадар декларант томонидан тўлиқ БЮД тақдим этилади.

8927. Тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддати даврий БЮД расмийлаштирилган санадан 60 (олтмиш) календарь кунидан ошмаслиги лозим. Даврий БЮД расмийлаштирган божхона пости тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддатини назорат қилади.

8928. Олиб кирилаётган товарларнинг умумий миқдори даврий БЮДда кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак.

8929. Божхона тўловлари суммасини ҳисоблашда, тўлиқ БЮДда даврий БЮД қабул қилинган кунда амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари ва хорижий валюталар курси қўлланилади.

Агарда тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш натижасида ҳисобланган божхона тўловлари суммаси дврий БЮДда кўрсатилган тўловлар суммасидан ортадиган бўлса улар қўшимча тўланади, камайиш ҳолатларида эса божхона органи ўртадаги фарқни тўловчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтаради ёки тўловчининг хоҳишига кўра уни кейинги тўловлар ҳисобига киритади.

8930. Тўлиқ БЮД қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилмайди:

ДБДда кўрсатилмаган товарлар келганда;

қолган товарлар туркуми олиб кирилганда дастлабки товарлар туркумини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда кўрсатилмаган, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилишига таъсир кўрсатувчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда;

дастлабки товарлар туркумини расмийлаштиришда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилишига асос бўлган ҳужжатларни қолган туркум товарларни олиб киришда тақдим этмаганда.

Мазкур ҳолатларда янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган 15 кунлик муддат ичида тақдим этилиши шарт.

8931. Даврий БЮД бўйича тўлиқ БЮДни тақдим этишда БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-бобига талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда БЮД 1-графасининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ».

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида “ППЕ” ҳарфли белгиси кўрсатилади.

8932. Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тўлиқ БЮДга айнан даврий БЮДга берилган тартиб рақам қўйилади ва улар бир-биридан ажралмас қисмлар ҳисобланади.

193-боб. Тўлиқ бўлмаган БЮД.

8933. Шартли чиқариб юбориладиган товарларнинг тўлиқ бўлмаган БЮДни қўллаган ҳолдаги божхона расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда божхона постига тўлиқ бўлмаган БЮД тақдим этилади;

иккинчи босқичда божхона постига тўлиқ БЮД тақдим этилади.

Тўлиқ бўлмаган БЮДда божхона мақсадлари учун зарур бўлган асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим.

Божхона расмийлаштируви учун йиғим тўлиқ БЮД қабул қилингунга қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда ундирилади.

8934. Тўлиқ бўлмаган БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-бобига талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда қуйидаги графаларнинг тўлдирилиши ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида “НД” ҳарфли белгиси кўрсатилади.

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;

2) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».

Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:

«Тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар ......» деб ёзилгандан сўнг мутахассисга дастлабки БЮДга киритиш учун зарур маълумотларни тақдим этган, юкни қабул қилувчи томонидан ишончнома берилган шахснинг ёки товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтаётган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва телефон рақами кўрсатилади.

Сўнгра графада қўшимча равишда қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади: «Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача тақдим этиш мажбуриятини оламан», бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой, йилни англатади.

Агар ишонч билдирган шахс БЮДни тўлдирган мутахассис бўлса, ушбу мутахассис тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Шунингдек, мазкур графада ташкилот ишонч билдирган шахснинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.

8935. Божхона пости тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддатларини назорат қилади.

8936. Тўлиқ бўлмаган БЮД бўйича тўлиқ БЮДни тақдим этишда БЮД мазкур Йўриқноманинг 5-бобига талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда БЮД 1-графасининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:

1) 1-графа. «Декларация тури».

Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ».

Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида “ПНД” ҳарфли белгиси кўрсатилади.

8937. Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тўлиқ БЮДга айнан тўлиқ бўлмаган БЮДга берилган тартиб рақам қўйилади ва улар бир-биридан ажралмас қисмлар ҳисобланади.

8938. Тўлиқ бўлмаган БЮД асосида расмийлаштирилиб, шартли чиқарилган товарлар юзасидан белгиланган муддатларда тўлиқ БЮД тақдим этилмаса, бундай товарлар реэкспорт божхона режимига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан қайтариб олиб чиқиб кетилиш мумкин. Бунда товарлар ўзгармас ҳолатда бўлиши лозим, табиий тарзда эскириши ёки уни ташиш ва сақлашнинг нормал шароитида рўй берган ўзгаришлар бундан мустасно.”.

20. 90-бандида:

а) 2-кичик банди иккинчи хатбошиси “божхона кўриги далолатномаси,” деган сўзлардан сўнг “йўқ қилиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномаси,” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) 6-кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Мазкур графада шунингдек БЮД расмийлаштирилган сана кўрсатилади. Агар илгари расмийлаштирилган дастлабки, , даврий, муваққат ёки тўлиқ бўлмаган БЮД юзасидан тўлиқ БЮД тақдим этилган бўлса, ушбу графада тўлиқ БЮД расмийлаштирилган сана кўрсатилади.”.

21. 9-иловада:

“Бошқа тижорат операциялари бўйича товарларни олиб ўтиш” бўлими 6-сатридан сўнг қуйидаги мазмундаги “Вақтинча олиб кирилаётган ва вақтинча олиб чиқилаётган товарларни олиб ўтиш” бўлими билан тўлдирилсин:

ВАҚТИНЧА ОЛИБ КИРИЛАЁТГАН ВА ВАҚТИНЧА ОЛИБ ЧИҚИЛАЁТГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ ЎТИШ

1.

Бир йилдан кам муддатга вақтинчалик олиб кирилаётган ёки вақтинчалик олиб чиқилаётган товарлар

61

2.

Бир йил ва ундан кўп муддатга вақтинчалик олиб кирилаётган ёки вақтинчалик олиб чиқилаётган товарлар

62

3.

Аввал бир йилгача бўлган муддатга вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайтариб олиб чиқиш

63

4.

Аввал бир йилгача бўлган муддатга вақтинчалик олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайтариб олиб кириш

64

5.

Аввал бир йил ва ундан кўп муддатга вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайтариб олиб чиқиш

65

6.

Аввал бир йил ва ундан кўп муддатга вақтинчалик олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайтариб олиб кириш

66

7.

Аввал бир йилгача бўлган муддатга вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштириш

67

8.

Аввал бир йилгача бўлган муддатга вақтинчалик олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни экспорт божхона режимига жойлаштириш

68

9.

Аввал бир йил ва ундан кўп муддатга вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштириш

69

10.

Аввал бир йил ва ундан кўп муддатга вақтинчалик олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни экспорт божхона режимига жойлаштириш

70

”;

“Корхоналар ва объектларни қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар доирасидаги мажбуриятлар ҳисобига товарларни олиб ўтиш” бўлими 2-сатридан сўнг қуйидаги мазмундаги 21-сатр билан тўлдирилсин:

21.

Объектларни “фойдаланишга тайёр ҳолда” шартларида қуриш бўйича келишувларни амалга ошириш доирасида товарларни олиб ўтиш

73

”;

“Нотижорат операциялари бўйича товарларни етказиб беришнинг бошқа турлари” бўлимида 8-сатр чиқариб ташлансин.

22. 10-иловада:

а) “Божхона божларини тўлаш бўйича преференциялар, имтиёзлар ва бошқа хусусиятлар” бўлимида:

1-сатр “, божхона режими шартларига мувофиқ божхона божини тўлаш мажбурияти мавжуд эмас ёки божхона божи бўйича “ноль” ставка белгиланган” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-сатрда “«Е» коди остида кўрсатилган тариф преференцияси” деган сўзлар “«Е» ва “Ж” кодлари остида кўрсатилган тариф преференциялари” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 8-сатр билан тўлдирилсин:

8.

Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан тариф преференцияси

Ж

”;

б) “Акциз солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар” бўлими 1-сатри “, божхона режими шартларига мувофиқ акциз солиғини тўлаш мажбурияти мавжуд эмас ёки акциз солиғи ставкаси белгиланмаган” сўзлари билан тўлдирилсин;

в) “ҚҚСни тўлаш бўйича имтиёзлар” бўлимида:

1-сатр “, божхона режими шартларига мувофиқ ҚҚСни тўлаш мажбурияти мавжуд эмас” сўзлари билан тўлдирилсин;

7-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

7.

Эркин савдо режими ўрнатилган давлатлардан келиб чиққан ва олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона божи бўйича қўлланилган тариф преференциясидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС бўйича ҳисобланган имтиёз

Е


”.

23. 11-иловада:

38 – 43-сатрлар чиқариб ташлансин;

60-сатрда “режимида таъмирлаш ишларини амалга оширгандан сўнг товарларни қайтариб олиб чиқиш” деган сўзлар “режими остида таъмирланган товарлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

62-сатрда “режимида таъмирлаш ишларини амалга оширгандан сўнг товарларни қайтариб олиб кириш” деган сўзлар “режими остида таъмирланган товарлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

64-сатрда “режимидан сўнг қайта ишлаш маҳсулотларини қайтариб олиб чиқиш,” деган сўзлар “режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган қайта ишлаш маҳсулотлари,” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

66-сатрда “режимидан сўнг қайта ишлаш маҳсулотларини қайтариб олиб кириш,” деган сўзлар “режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган қайта ишлаш маҳсулотлари,” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

67-сатрда “чиқиндиларни олиб кириш” деган сўзлар “чиқиндилар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

68-сатрда “чиқиндиларни олиб чиқиш” деган сўзлар “чиқиндилар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

69-сатрда “қолдиқларни олиб кириш” деган сўзлар “қолдиқлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

70-сатрда “қолдиқларни олиб чиқиш” деган сўзлар “қолдиқлар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23. 12-иловада:

12-сатрдан сўнг қуйидаги мазмундаги 121-сатр билан тўлдирилсин:

121.

Ўров варағи

222

УПЛИСТ

”;

42-сатрдан сўнг қуйидаги мазмундаги 421-сатр билан тўлдирилсин:

421.

Фактура қиймати 5000 АҚШ долларигача бўлган товарларни келиб чиқишини товарларни кузатув ҳужжатларида тасдиқлаш

703

УПТ


”.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Разработка проекта нормативно-правового актаПроект постановления ГТК «О внесении изменений и дополнений в Инструкцию о порядке заполнения грузовой таможенной декларации».До 15.03.2018г.ЦТСиА, функциональные управления ГТК
2Размещение нормативно-правового акта для обсуждения на Едином портале Размещение на Едином портале интерактивных государственных услуг Республики Узбекистан (Единый портал)15.03.2018г.ЦТСиА, УВИКТ
3Проведение обсуждения нормативно-правового актаОбсуждение нормативно-правового акта на Едином портале15.03.2018г. – 30.03.2018г.ЦТСиА
4Доработка нормативно-правового акта согласно предложениям и замечаниям Обобщение предложений и замечаний участников обсуждения, доработка проекта и размещение окончательной редакции на Едином портале31.03.2018г. – 20.04.2018г.ЦТСиА, функциональные управления ГТК
5Внесение проекта нормативно-правового акта на утверждениеВнесение проекта постановления ГТК в Министерство юстиции Республики Узбекистан20.04.2018г.ЦТСиА

So`rovnoma natijalari