Hujjat nomi
Сабзавот, полиз, боғ ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлариер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва экспортбоп экинларни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Qishlоq хo‘jаligi vаzirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-15 11:23:56
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-30 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

Сабзавот, полиз, боғ ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлариер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигиниошириш ва экспортбоп экинларни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнидавлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, улар билан таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида бозор механизмларини жорий қилиниши натижасида ерга бўлган муносабат ўзгарди.

Фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлиги ҳамда даромадлари ошиб бориши натижасида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ва турлари ортиб, сифати бир мунча яхшиланди.

Шу билан бирга, соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотларга қарамасдан, сабзавот-полизчилик, картошкачилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг фаолиятида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги уларни барқарор ривожланишига тўсиқ бўлмоқда.

биринчидан, сабзавот, полиз, боғ ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинларини жаҳон бозори конъюктураси талабларидан келиб чиқиб жойлаштириш механизми мавжуд эмаслиги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ва экспортга чиқариш имкониятларини пасайишига сабаб бўлмоқда;

иккинчидан, ҳудудлардаги қайта ишлаш корхоналари қувватлари, ички ва ташқи бозор талаби, маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларининг ҳисобга олинмаслиги маҳсулот ҳажмларини кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатмоқда;

учинчидан, ташқи бозорнинг ҳўл ҳолатда экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини ўрганишда замонавий маркетинг ёндошуви йўлга қўйилмаган;

тўртинчидан, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган экспортбоп ва рақобатбардош экинлар уруғларини етиштириш, касалликва зараркунандаларга қарши курашда илмий ва инновацион ёндашув тизими мавжуд эмас;

бешинчидан, фермер хўжаликлари томонидан қонунчиликка зид равишда туман ҳокими қарори билан берилган ер майдонларини субарендага бериб юбориш ҳоллари кўпайиб бориши натижасида ерлардан фойдаланиш самарадорлиги пасайиб кетмоқда;

олтинчидан, сабзавот, полиз, картошка ва дуккакли экинларни экиш ва етиштиришда ҳанузгача эски технологиялардан фойдаланилмоқда, интенсив технологияларни жорий этишга етарли эътибор берилмаслик оқибатида экинлар ҳосилдорлиги пасайиб, маҳсулотлар таннархи ошиб бормоқда;

еттинчидан, бир йиллик ва кўп йиллик қишлоқ хўжалиги экин турларини жойлаштиришда маҳаллий ҳокимликлар ва соҳа мутахассислари томонидан даромад олишга эътибор қаратилмаяпти. Етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар устидан мониторинг тизими тўлақонли шаклланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги“Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3574-сон қарори ижросини таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг таклифлари асосида озуқа ва мойли экинлар ҳамда сабзавот, полиз ва картошка экинларини оқилона жойлаштириш, интенсив мевали боғ ва токзорлар ташкил этишга тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда илмий, инновацион ёндошув механизмларини шакллантириш ва экин ерлардан даромад олишда туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари ва фермер хўжаликларининг масъулияти ҳамда жавобгарлигини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилганер шароити ва сув таъминоти оғир, паст рентабелли, охирги уч йилда пахта ҳосилдорлиги 15 центнердан кам бўлган,пахта ва ғалла жойлаштирилмайдиган майдонлар ҳисоб-китоби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур майдонларга келгусида пахта ва ғалла экинларини жойлаштирган тақдирда келтирилган зарар миқдори улар ҳисобидан қопланади;

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг қуйидаги таклифлари:

а) охирги уч йилда пахта ҳосилдорлиги гектарига 15 центнердан кам бўлган ва 2016-2018 йилларда пахта ва ғалладан қисқарган майдонларга, мева-сабзавотчилик фермер хўжаликларининг экин майдонларига, боғ ва ток қатор ораларига, ғалладан бушайдиган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари 2 ва 2.1-2.13-иловаларга мувофиқ;

соҳа мутахассислари ва олимлари, тажрибали экспортёрлар томонидан экиш учун тавсия этилаётган серҳосил ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларининг тури ва навлари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

б) қайта ишлаш, тайёрлов ва экспортёр корхоналарнинг таклифлари асосида 2018 йилда асосий майдонларга, боғ ва ток қатор ораларига ҳамда ғалладан бўшайдиган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари 4 ва 4.1-4.2-иловаларга мувофиқ;

2018 йилда асосий майдонлар, боғ ва ток қатор оралари ҳамда ғалладан бўшайдиган майдонларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмлари ва даромадлари кўрсаткичлари 5 ва 5.1- 5.2-иловаларга мувофиқ;

2018 йилда асосий майдонлар, боғ ва ток қатор оралари ҳамда ғалладан бўшайдиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёнилғи мойлаш материаллари ҳажмлари ва маблағлари ҳисоб-китоби 6-иловага мувофиқ;

2018 йилда етиштириладиган сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли маҳсулотларини ишлатиш прогноз кўрсаткичлари 7 ва 7.1-7.4-иловаларга мувофиқ;

в) қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда:

молиялаштириш ва кредитлаш схемаси 8-иловага мувофиқ;

минерал ўғитлар етказиб бериш схемаси 9-иловага мувофиқ;

ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш схемаси 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

сабзавот, полиз, боғ ва узумчиликка ихтисослашган (пахтачилик ва ғаллачиликдан ташқари) фермер хўжаликларига ажратиладиган минерал ўғит ва ёнилғи мойлаш материаллари экин тури, майдони ва ўтказиладиган агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибга асосан туман ҳокимлари томонидан тақсимланади;

тақсимотга асосан талаб этиладиган минерал ўғит ва ёнилғи мойлаш материаллари ўрнатилган тартибда таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан етказиб берилади.

3. Туманлар ҳокимликлари томонидан фермер хўжаликларининг ер майдонларига жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинларидан (пахта ва ғалладан ташқари) кафолатли ҳосил етиштиришучун агротехник тадбирларни ўз вақида ўтказишга талаб этиладиган тўловларни олдиндан амалга ошириш мақсадида:

экин туридан келиб чиққан ҳолда,бир гектар майдон учун фермер хўжаликларининг ҳисобрақамларида шакллантириладиган “кафолат маблағлар” миқдори 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

агротехник тадбирларниўтказиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “кафолат маблағлар”ни1 февралгача30 фоиз, 1 апрелгача 50 фоиз ва1 июнгача 100 фоизмиқдорда фермер хўжаликларининг ўз маблағлари, қайта ишлаш, тайёрлов ва экспортёр корхоналарининг аванс маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва маҳсулот сотишдан тушадигантушумлар ҳисобидан шакллантирилади;

шакллантирилган маблағлардан фойдаланиш туман ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган меъёрларасосида агротехник тадбирлар (биринчи навбатда уруғлик, кўчат етиштириш, минерал ўғит, ёнилғи мойлаш материаллари ва иш ҳақи)га олдиндан тўлов учун йўналтирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини кредитлаш мақсадидатижорат банкларига Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида 12-иловага мувофиқ 7 фоизли ресурсажратилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва республика тижорат банкларига мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларига уруғ, кўчат, моддий-техника ресурсларини харидқилиш ҳамда агротехник тадбирларни амалга ошириш учун тижорат кредитлари ажратиш, шу жумладан иш ҳақи тўловлари учун нақд пул билан ўз вақтида таъминлаш тавсия этилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, туманларнинг тўртта сектор раҳбарлари ва тижорат банклари раҳбарлари фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган мева-сабзавот, узум, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушадиган нақд пул маблағларини қабул қилишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамиятива Давлат солиқ қўмитаси бир ҳафта муддатда мева,сабзавот, узум, полиз, картошка ва дуккакли дон маҳсулотларинингтурлари бўйича етиштириш таннархидан келиб чиқиб, маҳсулот етиштирувчиларнинг рентабеллигини инобатга олганҳолдаўртача тавсиявий харид нархларини белгиласин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти ва бошқа буюртмачилар билан биргаликда:

ўн беш кун муддатда қайта ишлаш, тайёрлов ва экспортёр корхоналар томонидан фермер хўжаликлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартномалар тузилишини ташкиллаштириш ва рўйхатдан ўтказишни;

юқори ҳосилдор ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириш учун талаб этиладиган уруғларни белгиланган муддатларда етказиб берилишини ташкил этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларҳокимликларига:

бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, агротехник тадбирларни ўтказиш ва тузилган шартномаларни бажарилишини ташкил этиш мақсадида туманлардаги тўртта сектор раҳбарлари бошчилигида махсус ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

асосий майдонларга ҳамда боғ ва ток қатор ораларига жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини ўз муддатида экилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинларини, боғ ва токзорларни касалликва зараркунандалардан ҳимоя қилишга қарши талаб этиладиган кимёвий препаратлар заҳирасини яратиш ва агрокимё хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

вегетация даврида қишлоқ хўжалиги экинларини зарур сув билантаъминлаш ва суғоришни ташкил этишда фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари бир ой муддатда экспортбоп экинларни экиш ва экспорт қилишшарти билан қайта ишлаш ва экспортёр корхоналарга ер майдонлари ажратиш бўйича таклиф киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига туман ҳокимларининг қарори билан асосий майдонларга, боғ ва ток қатор ораларига жойлаштирилган экинларни тўлиқ экилиши, агротехник тадбирларни ўтказилиши ҳамда қайта ишлаш, тайёрлаш ва экспорт бўйича тузилган шартномаларни бажарилиши юзасидан қаттиқ назорат ўрнатсин, фермер хўжаликлари томонидан ер майдонларини бошқа шахсларга экин экиш учун ноқонуний сотиб юбориш ҳолати бўйича айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўришни таъминласин.

12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

бирой муддатда фермер ва деҳқон хўжаликларини сифати кафолатланган, юқори ҳосил берадиган сабзавот-полиз ва картошка уруғликлари билан таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, шунингдек, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 31 та туманда биттадан сабзавот, полиз экинлари уруғларини етиштиришга ихтисослашган ҳамда Паркент, Олтиариқ, Самарқанд ва Олтинсой туманларида ток кўчатларини тайёрловчи масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхоналар ташкил этиш;

мазкур корхоналарга уруғчилик ва кўчатчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини таъсисчи сифатида бириктириб берилишини таъминласинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сифатини назорат қилиш ва сертификатлаш марказичетдан сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари ҳамда мевали ва ток кўчатларини олиб келишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган навларини олиб келиш юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш

чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги ПҚ-3281-сон қарорига 13-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

ПрезидентиШ.Мирзиёев

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг
2018 йил "_____"__________даги ПҚ-______-сонлиқарорига
9-илова

Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда
минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш

СХЕМАСИ

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Ижро этиш муддати

Назорат

1-босқич

Агротехник тадбирларини ўтказиш муддатларига мувофиқ фермер хўжаликларнинг минерал ўғитларга бўлган талабни аниқлаш

Агротехнологик хариталари

Ҳар йили10 январгача

Туман ҳокими

Ҳар йили 10 январгача

Туман прокурори

2-босқич

Минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя вқилиш воситалари ва агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича фермер хўжаликлари билан “Агрокимёхимоя” МЧЖ ўртасида шартномаларни тузиш.

1. Контрактация шартномаси.

Ҳар йили
1февралгача

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ

2. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳодими

3. Минерал ўғит етказиб берувчи тадбиркорлар

4. Биолаборатория

5иш куни

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3-босқич

Белгиланган тартиб асосида биржа савдоларига минерал ўғитларни қўйиш ва сотишни ташкил этиш

Республика товар-хом ашё биржасининг меъёрий ҳужжатлари

Доимий

1. “Ўзагрокимсаноат” АЖ,

2. Фермер хўжалиги

3.”Агрокимёҳимоя” МЧЖ

4. Минерал ўғит етказиб берувчи тадбиркорлар

Доимий

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3. Давлат молиявий назорати бош бошқармаси

4-босқич

Олинадиган маҳсулот учун олдиндан тўлиқ тўловини амалга ошириш

Тўлов топшириқномаси

Доимий

Фермер хўжалиги раҳбари

Тижорат банкаларининг туман филиали раҳбарлари

Доимий

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3. Давлат молиявий назорати бош бошқармаси

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Ижро этиш муддати

Назорат

5-босқич

Олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларни расмийлаштириш

1. Фермер хўжалигининг ишончномаси

2. Тўлов варақаси

Доимий

1. Фермер хўжалиги раҳбари.

2. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ омборхона мудири

3. Минерал ўғит етказиб берувчи тадбиркорлар

10 дақиқа

1. Туман прокурори

6-босқич

Омборхонадан маҳсулотни чиқариш

Юк хати

Доимий

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ омборхона мудири.

2. Минерал ўғит етказиб берувчи тадбиркорлар

3. Фермер хўжалиги раҳбари.

1 соат

1. Туман прокурори

7-босқич

Фермер хўжалиги даласигача маҳсулотни етказиб беришни таъминлаш

Шартнома

Талабнома бўйича

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ омборхона мудири.

2. Минерал ўғит етказиб берувчи тадбиркорлар

3. Фермер хўжалиги раҳбари.

2 соатгача

1. Туман прокурори

8-босқич

Фермер хўжалиги ва “Агрокимёҳимоя” МЧЖ ўртасида фермер хўжалигига минерал ўғитлар, кимёвий воситалар етказиб бериш ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида солиштирма далолатномани расмийлаштириш

Солиштирма далолатнома

Ҳар ойнинг
5 санасигача

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ базаси бухгалтери.

2. Минерал ўғит етказиб берувчи тадбиркорлар

3. Фермер хўжалиги раҳбари.

10 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг
2018 йил "_____"__________даги ПҚ-______-сонлиқарорига
10-илова

Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда
ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш

СХЕМАСИ

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Ижро этиш муддати

Назорат

1-босқич

Агротехник тадбирларига мувофиқ дизел ёнилғисига бўлган талабни ишлаб чиқиш, тасдилаш ва нефт базаларига етказиб бериш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дизел ёқилғисини вилоятлар кесимидаги тақсимот ҳажмлари

Ҳар йили10 январгача

Туман ҳокими

10 кун

Туман прокурори

2-босқич

Дизел ёқилғисини етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари билан нефт база ўртасида шартномалар тузиш.Контрактация шартномалари мавжуд бўлмаганда дизел ёқилисининг олдинги йил 1-чорагидаги ҳажмнинг 80 % миқдорида вақтинчалик шартнома тузилади.

1. Контрактация шартномаси.

2. Банк кредити шартномаси

Ҳар йили
20 января

1. Нефт база масъул ҳодими

2. Нефтбаза юристи

1 иш куни

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3-босқич

Фермер хўжаликлари томонидан дизел ёқилғиси учун олдиндан тўлиқ тўловини амалга ошириш

Маблағни тушганлиги тўғрисида банкнинг тасдиқловчи ҳужжати

Доимий

Нефт база бухгалтерия ҳодими

10 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

4-босқич

Маблағ тушганлиги тасдиқлангандан сўнг ФАЁҚШ операторига белгиланган миқдорда дизел ёқилғисини олишга руҳсат бериш

Фермер хўжалигининг ишончномаси

Доимий

1. Нефт база масъул ҳодими.
2. ФАЁҚШ оператори

10 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

5-босқич

Нефт базадан олинган дизел ёқилғисини ФАЁҚШгача етказиш

1. Дизел ёқилғисини олиш руҳсатномаси.
2. Юк хати.

Доимий

ФАЁҚШ оператори

1 иш куни

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Ижро этиш муддати

Назорат

6-босқич

Тақсимот жадвалига асосан фермер хўжалигига дизел ёқилғисини ажратиш

Дизел ёқилғисини олганлиги тўғрисида тақсимлаш жадвалидаги фермер хўжалигининг имзоси

Доимий

1. ФАЁҚШ оператори
2. Фермер хўжалиги раҳбари

30 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

7-босқич

ФАЁҚШ оператори, фермер хўжалиги вакили билан бирга дизел ёқилғисини унинг даласигача етказиб беради ва қишлоқ ҳўжалиги техникаларига далани бошидаёқилғини қуйиб беради

Ҳужжат талаб этилмайди

Доимий

1. ФАЁҚШ оператори
2. Фермер хўжалиги раҳбари

30 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

8-босқич

Фермер хўжалиги ва нефт база ўртасида ҳар ойининг 5 санасигача фермер хўжалигига нефт база томонидан ёқилғи етказиб берганлиги тўғрисида солиштирма далолатномаси расмийлаштирилади

1.Ҳисоб варақаси

2. Солиштирма далолатномаси

Ҳар ойининг

5 санасигача

1. Нефт база бухгалтерия ҳодими 2. ФАЁҚШ оператори
2. Фермер хўжалиги раҳбари

1 кун

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг
2018 йил "_____"__________даги ПҚ-______-сонлиқарорига9-илова

Озиқ-овқат ва ем-хашак маҳсулотларини етиштириш учун
минерал ўғитларни етказиб бериш

СХЕМАСИ

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Муддати

Назорат

1-босқич

Агротехник тадбирларини ўтказиш муддатларига мувофиқ фермер хўжаликларнинг минерал ўғитларга бўлган талабни аниқлаш

Агротехнологик хариталари

Ҳар йили10 январгача

Туман ҳокими

Ҳар йили 10 январгача

Туман прокурори

2-босқич

Минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя вқилиш воситалари ва агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича фермер хўжаликлари билан “Агрокимёхимоя” МЧЖ ўртасида шартномаларни тузиш.

1. Контрактация шартномаси.

Ҳар йили
1февралгача

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ

2. Нефтбаза юристи

3. Туман қишлоқ хўжалиги ҳодими

5иш куни

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3-босқич

Белгиланган тартиб асосида биржа савдоларига минерал ўғитларни қўйиш ва сотишни ташкил этиш

Республика товар-хом ашё биржасининг меъёрий ҳужжатлари

Доимий

1. “Ўзагрокимсаноат” АЖ,

2. Фермер хўжалиги

3.”Агрокимёҳимоя” МЧЖ

Доимий

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3. Давлат молиявий назорати бош бошқармаси

4-босқич

Олинадиган маҳсулот учун олдиндан тўлиқ тўловини амалга ошириш

Тўлов топшириқномаси

Доимий

Фермер хўжалиги раҳбари

Тижорат банкаларининг туман филиали

Доимий

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3. Давлат молиявий назорати бош бошқармаси

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Муддати

Назорат

5-босқич

Олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларни расмийлаштириш

1. Фермер хўжалигининг ишончномаси

2. Тўлов варақаси

Доимий

1. Фермер хўжалиги раҳбари.

2. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ омборхона мудири

10 дақиқа

1. Туман прокурори

6-босқич

Омборхонадан маҳсулотни чиқариш

Юк хати

Доимий

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ омборхона мудири.

2. Фермер хўжалиги раҳбари.

1 соат

1. Туман прокурори

7-босқич

Фермер хўжалиги даласигача маҳсулотни етказиб беришни таъминлаш

Шартнома

Талабнома бўйича

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ омборхона мудири.

2. Фермер хўжалиги раҳбари.

2 соатгача

1. Туман прокурори

8-босқич

Фермер хўжалиги ва “Агрокимёҳимоя” МЧЖ ўртасида ҳар ойининг 5 санасигача фермер хўжалигига минерал ўғитлар, кимёвий воситалар етказиб бериш ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида солиштирма далолатномани расмийлаштириш

Солиштирма далолатнома

Ҳар ойнинг
5 санасигача

1. “Агрокимёҳимоя” МЧЖ базаси бухгалтери.

2. Фермер хўжалиги раҳбари.

10 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг
2018 йил "_____"__________даги ПҚ-______-сонлиқарорига10-илова

Озиқ-овқат ва ем-хашак маҳсулотларини етиштириш учун
ёнилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш

СХЕМАСИ

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Муддати

Назорат

1-босқич

Агротехник тадбирларига мувофиқ дизел ёнилғисига бўлган талабни ишлаб чиқиш, тасдилаш ва нефт базаларига етказиб бериш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дизел ёқилғисини вилоятлар кесимидаги тақсимот ҳажмлари

Ҳар йили10 январгача

Туман ҳокими

10 кун

Туман прокурори

2-босқич

Дизел ёқилғисини етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари билан нефт база ўртасида шартномалар тузиш.Контрактация шартномалари мавжуд бўлмаганда дизел ёқилисининг тасдиқланган нарҳини 80 % миқдорида вақтинчалик шартнома тузилади.

1. Контрактация шартномаси.

2. Банк кредити шартномаси

Ҳар йили
20 января

1. Нефт база масъул ҳодими

2. Нефтбаз юристи

1 иш куни

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

3-босқич

Фермер хўжаликлари томонидан дизел ёқилғиси учун олдиндан тўлиқ тўловини амалга ошириш

Маблағни тушганлиги тўғрисида банкнинг тасдиқловчи ҳужжати

Доимий

Нефт база бухгалтерия ҳодими

10 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

4-босқич

Маблағ тушганлиги тасдиқлангандан сўнг ФАЁҚШ операторига белгиланган миқдорда дизел ёқилғисини олишга руҳсат бериш

Фермер хўжалигининг ишончномаси

Доимий

1. Нефт база масъул ҳодими.
2. ФАЁҚШ оператори

10 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

5-босқич

Нефт базадан олинган дизел ёқилғисини ФАЁҚШгача етказиш

1. Дизел ёқилғисини олиш руҳсатномаси.
2. Юк хати.

Доимий

ФАЁҚШ оператори

1 иш куни

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

Амалга ошириш механизми

Асос

Муддати

Масъуллар

Муддати

Назорат

6-босқич

Тақсимот жадвалига асосан фермер хўжалигига дизел ёқилғисини ажратиш

Дизел ёқилғисини олганлиги тўғрисида тақсимлаш жадвалидаги фермер хўжалигининг имзоси

Доимий

1. ФАЁҚШ оператори
2. Фермер хўжалиги раҳбари

30 дақиқа

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

7-босқич

ФАЁҚШ оператори, фермер хўжалиги вакили билан бирга дизел ёқилғисини унинг даласигача етказиб беради ва қишлоқ ҳўжалиги техникаларига далани бошидаёқилғини қуйиб беради

Ҳужжат талаб этилмайди

Доимий

1. ФАЁҚШ оператори
2. Фермер хўжалиги раҳбари

30 минут

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

8-босқич

Фермер хўжалиги ва нефт база ўртасида ҳар ойининг 5 санасигача фермер хўжалигига нефт база томонидан ёқилғи етказиб берганлиги тўғрисида солиштирма далолатномаси расмийлаштирилади

1.Ҳисоб варақаси

2. Солиштирма далолатномаси

Ҳар ойининг

5 санасигача

1. Нефт база бухгалтерия ҳодими 2. ФАЁҚШ оператори
2. Фермер хўжалиги раҳбари

1 кун

1. Туман ҳокими

2. Туман прокурори

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш“Сабзавот, полиз, боғ ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва экспортбоп экинларни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси09.03.2018Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва интенсив технологияларни жорий этиш бошқармаси
2Ягона порталда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини жойлаштиришЯгона порталда муҳокама ўтказилиши тўғрисида хабарномани, жадвални, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, муҳокама иштирокчилари учун сўровномани жойлаштириш15.02.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича муҳокама қилишЯгона порталдан тушган таклифларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш15.03.2018-30.03.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ягона портал фойдаланувчилари
4Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокама натижаси бўйича қабул қилинган таклифларга мувофиқ қайта ишлашЯгона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайта ишлаб чиқиш ва Ягона порталда қайта жойлаштириш31.03.2018Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
5Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишЛойиҳа ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш02.04.2018Сабзавот-полизчиликни, боғдорчиликни, узумчиликни ривожлантириш ва интенсив технологияларни жорий этиш бошқармаси

So`rovnoma natijalari