Hujjat nomi
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-15 12:35:10
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-25 00:05:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг

Қарори

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар

ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар (кейинги ўринларда оилавий тадбирлар деб юритилади) миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттиради.

Бироқ, кейинги пайтларда оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда.

Бундай тадбирларни ўтказишда халқимиз менталитети, дунёқараши ва миллий анъаналарига мутлақо ёт бўлган номақбул одатларнинг ўйлаб топилаётгани ва кириб келаётганлиги, ўз навбатида уларнинг мусобақага айланиб бораётгани ачинарлидир.

Бу каби одатлар халқимиз маънавияти ва турмуш тарзига, айниқса ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг бугунги замон талаблари асосида билим олиш, етук мутахассис бўлиб етишиш йўлидаги интилишларини сусайтирмоқда. Ёшлардаги меҳнатсеварлик, катталаргаҳурмат, одобсақлаш, виждонлибўлиш, исрофгарчиликдан тийилиш каби хислатлар ўрнига ҳалол меҳнатга нисбатан беписандлик, енгил-елпи ҳаётга интилиш, дабдабабозлик каби иллатларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Айниқса, бу каби салбий одатларга берилган давлат хизматидаги баъзи раҳбарлар, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг ғашига тегмоқда, уларнинг адолатга, амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиланишлар ва туб ислоҳотларга, умуман давлат ҳокимиятига бўлган ишончига путур етказмоқда.

Оилавий тадбирлар билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатлар минг-минглаб оилаларнинг нафақат молиявий аҳволига, балки бутун ҳаётига, қолаверса, жамиятимизда қарор топган маънавий муҳитга салбий таъсир ўтказмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёш оилалар ўртасидаги ажралишлар аксарият ҳолларда тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ҳолда келиб чиқаётган можаролар оқибатида юз бермоқда.

Миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз арконларига мутлақо зид бўлган бундай нохуш ҳолатлар кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда, оммавий ахборот воситаларида, маҳалла ўртасида муҳокама қилинмоқда. Лекин кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, бу борада, афсуски, ижобий ўзгаришлар сезилмаяпти.

Халқимиз орасида обрў-эътиборга, катта ҳаётий тажриба ва малакага эга бўлган маҳалла фаоллари ортиқча исрофгарчиликка йўл қўяётган шахсларни инсофга чақириш, уларнинг ўз эҳтиёжларидан ортиқ маблағларини халқимизнинг азалий одатларига амал қилиб, илм-фанга, фарзандларимизни билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, шунингдек, хайр-эҳсон, меҳр-мурувват кўрсатиш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш, уй-жойларни обод қилиш, йўллар, кўприклар қуриш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришга сарф қилиш каби эзгу амаллар билан эл-юрт олдида ўзларига ҳақиқий обрў орттириши мумкинлиги юзасидан таклифлар ва маслаҳатлар бермоқдалар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази,
Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб, мамлакатимизда оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 15 кун муддатда:

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)ларда Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар тузилишини ҳамда улар фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишини таъминласин;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ихчам ва тартибли ўтказишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу дастурда:

оилавий тадбирларнинг ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларни ихчам, камтарона, исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

барча даражадаги давлат органлари ва муассасаларининг раҳбарлари оилавий тадбирларни ўтказишда ўрнатилган талабларнинг бажарилиши учун шахсан намуна бўлишларини, ушбу масалада уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш;

никоҳга кираётган шахслар учун, уларни оила қуришга тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларни ташкил этиш;

кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда оилавий тадбирларни тартибга солиш ҳамда уларни ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш орқали ҳаётга татбиқ этиш;

оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича белгиланган қоидаларни бажармайдиган ва жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф этиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама қилиш, уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш ва тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари қошида аҳолига, биринчи навбатда унинг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига арзонлаштирилган хизмат кўрсатадиган 150 тагача ўринли тўйхоналар фаолиятини йўлга қўйиш;

оилавий тадбирларни ўтказишда аҳолига озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларни арзон нархларда етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатадиган тузилмаларни ташкил этиш чораларини кўриш;

оилавий тадбирларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) томонидан хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш, бунда санъаткорларнинг шартнома асосида хизмат кўрсатишини, хизмат кўрсатиш нархларининг энг юқори миқдорини, шунингдек, оилавий тадбирга фақат бир нафар санъаткорни (гуруҳни) жалб этиш борасидаги чекловни ўрнатиш;

оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ барча шартномаларнинг намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхона, ресторан
ва кафеларнинг инфратузилмасини қайта кўриб чиқиш, янги қурилаётган биноларни белгиланаётган талабларга мувофиқлаштириш чораларини кўриш назарда тутилсин.

2. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига бир ой муддатда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг оилавий тадбирларини ўтказишга кўмаклашиш бўйича махсус жамғарма ташкил қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда бир ой муддатда дафн этиш, мотам ва бошқа диний маърака ва маросимларнинг турларини белгилаб, уларни ўтказишнинг ягона тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оилавий тадбирлар ўтказилишида жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини доимий равишда кўриб борсин.

6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Барча даражадаги давлат органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларига ўз оилавий тадбирларини ўтказишда аҳолига шахсий намуна бўлишлари ҳамда ўрнак кўрсатишлари тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон мусулмонлари идорасига оилавий тадбирларни ўтказишда муқаддас ислом дини арконларига амал қилишнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, айниқса, тўйларда исрофгарчилик ва келин-куёв учун меъёрдан ортиқ сеп йиғиш каби иллатларнинг ёшларнинг келгусидаги ҳаёти, тақдирига кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида кенг кўламли тарғибот олиб бориш тавсия этилсин;

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан, шунингдек, оилавий тадбирлар ўтказиш тартибига риоя қилмаганлик учун тегишли жавобгарликни белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига риоя этилиши ҳолати, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг асл моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг халқ оммасига мунтазам етказиш тавсия этилсин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига кенг жамоатчилик эътиборига ушбу Қарор талабларини етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича чоралар кўриш тавсия этилсин.

12. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси оилавий тадбирлар ўтказилишининг доимий мониторингини амалга ошириб борсин ва унинг натижаларига кўра тегишли қарор ва қоидаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритиб борсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритиб борсин.

14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С. Артикова зиммасига юклатилсин.

15. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.


[ izohlar (14) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turdikulov Jamshidbek Salimovich 2018-03-15 18:00:10

Mening fikrimcha, biz 150-200 kishidan ortiq odamni to'yga taklif etish va katta to'y marosimlarini o'tkazish uchun maxsus ruxsatnoma amalga kiritmog'imiz kerak. Iqtisodiy nuqtai nazardan olib qaraganda, bozor iqtisodiyoti sharoitida baribir boylar va ultraboylar asta sekin yuzaga chiqa boradi. Ularning kerak bo'lsa xorijdan mashxur xonandalarni olib kelib, to'y marosimlariga o'tkazishiga hech qanday cheklov bo'lmasligi lozim. Yagona sharti shuki, ular bu tarzdagi to'yni o'tkazish uchun qonuniy daromad manbalarini (aynan o'zlarining daromad manbalarini) ko'rsatib berishi kerak.

Aksincha bo'lishi, ko'pchilik nazdida ijtimoiy adolatni ta'min etsa-da, aslida, bozor iqtisodiyoti qonunlariga zid deb bilaman. Qolaversa, bunday ishtiyoqda bo'lgan shaxs qayergadir Chimkentga yoki O'shga chiqib ham bemalol to'y o'tkazib kelishi mumkin (bu kabi xollar yaqin o'tmishda kuzatilgan). Natijada esa, to'y xizmatlari importi (to'yni o'tkazish, transport, video, restoran xizmati va hokazo) paydo bo'ladi.

Juraev Javlon Ummataliyevich 2018-03-15 20:00:41

Bunday qonun davlatning fuqarolarning shaxsiy hayotiga asossiz aralashishiga olib keladi va bu shaxsiy huquq va erkinliklarga ziddir.

Boltaev Xusin Davronbekovich 2018-03-15 20:23:14

To'yxonalarni 150 odamdan ko'p odam sig'maydigan qilib qurishimiz, qayta qurishimiz kerak. Ushbu qarorni qo'llab quvvatlayman. Nikohdan o'tmaguncha to'yga ruxsat berilmasa bugungi kundagi ajralishlar sonini keskin kamaytirgan bo'lar edi. Bizni o'zbek xalqimiz to'yda butun umri davomida yig'gan topganini bir kunda sovuradi.

Boymurotov Isroiljon Ismoiljonovich 2018-03-16 09:45:05

Қўнун билан қатъий белгилангани яхши, лекин тарғибот - ташвиқот ишларини кучайтириш керак. Одамларимизнинг онги, дунёқараши ўзгармас экан, ҳар қандай таъқиқ ҳам фойда бермаслиги мумкин. Маҳалла фуқаролар йиғини раиси маҳалласида ҳақиқий оқсоқол мақомида бўлса, унинг фикри билан ҳисоблашиб иш қилса фуқаролари шунда маҳалланни бошқариш, тўй хашамларни тартибга солиш осонроқ бўлар эди. Аввало маҳалла раисларини обрў-эътиборли инсонлардан сайлаш керак. МФЙ раислигига ҳар бир маҳаллада камида 5 нафар арзийдиган номзод топилади. Лекин, ҳозирги МФЙ раисларини ишлатишларини кўриб, кўпчилиги раис бўлишни истамаяпти.

Джамалов Ботирали Аманович 2018-03-16 14:00:27

Требуется информатизация в сфере проведения свадеб. К примеру у Вас жениться сын, я по интернету выбираю город, район,нахожу туйхону (будет выбор), артистов (будет выбор), автомобили ну и т. д. Это все нужно законодательно прописать и назначить ответственных. База есть в налоговой наверное, если нет то будут создаваться и программу нужно разработать и внедрить в короткое время. Вот Вам Кайдзен "непрерывное совершенствование в сфере услуг". В данном Постановлении данный вопрос нужно прописать.

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li 2018-03-16 16:24:02

To'y-hashamlarda mehmonlar, san'atkorlar va xizmat avtomobillar uchun hech qanday imkoniyat qoldirmaydigan cheklovlar kiritish yashirin yoki kichraytirib ko'rsatilgan to'ylarni yuzaga keltiradi. O'z navbatida huquqbuzarlik deb nomlanadi. Bozor iqtisodiyotiga asoslangan demokratik davlatda qonuniy imkoniyatlarni ochib berish lozim. Imkoniyati yetganlar cheklovdan ko'proq qilish uchun davlatga boj. Boj mehmonlar, san'atkorlar va avtomobillar soniga to'g'ri proporsional bo'lsin. Boj to'lash bilan ruxsatnoma berishda asosiy me'zon to'y egasining yillik daromadi yetarliligiga qaratilsin.

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li 2018-03-16 16:55:50

xuddi superkontrakt singari

Abrorov Sirojiddin Zuxriddin o'g'li 2018-03-16 17:24:14

San'atkorlar uchun yuqori narx belgilash. Narxdan yuqori qismi uchun "qora bozor"ni yuzaga keltiradi. Bu qismdan daromad solig'i to'lanmaydi. Iqtisodiy mexanizm uchun yo'qotish hisoblanadi. Bitta san'atkor belgilanishi xonandalar uchun talabning kamayishiga olib keladi. Bu narx kamayishiga yoki oshib ketmasligini ta'minlaydi. Shu sababli maksimal narx belgilash prinsipidan voz kechish lozim.

Abdullah AbdulAziz Rasulhoji O`g`li 2018-03-17 10:33:13

Assalomu Alaykum


Abdullah AbdulAziz Rasulhoji O`g`li 2018-03-17 10:33:56

Ассалому Алайкум. Ош маросими масаласида адашмасам иккита изох ўқидим биринчиси мақул келдию лекин фақат қишлоқда эмас шахарларда ҳам наҳорги ошни жорий қилинса яхши бўлар эди.


Abdullah AbdulAziz Rasulhoji O`g`li 2018-03-17 10:34:44

Ассалому Алайкум. Ош маросими масаласида адашмасам иккита изох ўқидим биринчиси мақул келдию лекин фақат қишлоқда эмас шахарларда ҳам наҳорги ошни жорий қилинса яхши бўлар эди.


Abdullah AbdulAziz Rasulhoji O`g`li 2018-03-17 10:36:28

1. Ош маросими наҳорда масалан 5.30-7.30 гача бўлса йулардаги автомобил оқимига тирбандликга сабаб бўлмасди.

2. Кун ўртасида кўпчиликнинг ишдан чиқишга имкони бўлмайди аксинча рахбарлагина кун ўртасида вақт топа олишади.

Юқорида Назаров Баходир Нематович окахон ёзяптиларки агар ким вақт топа олмаса келмасин ош маросими у сиз хам ўтади деб изохлабдилар. Кечирасизу ока сиз еҳсон ошларига овқатланиш учун келасизми? Савоб умидида ёки Силаи рахм, Меҳир оқибат жа бўлмаса яқинимни ёнида хастскашлик қилиб ёрдамлашаман деган ниятда борилмайдими.

Ҳалқимизда ва динимизда шундай гап бор "Вақтлик турганга Аллоҳ барака беради", "Эрталабки нонуштангни ўзинг танаввул қил, Тушлигингни дўстинг билан баҳам кўр, Кечки овқатни душманингга бер."Эрта нахорда танаввул қилинган таом соғлиқ учун зарарлик эканини, нахорда ош танаввул қилиб соғлиги оғирлашганлиги тўғрисида манда ҳечқандай малумот йўқ. Харким ўз қаричи ва дунё қарқши билан хисоб қилади.

Ош бериш маросимларининг вақтларига эрталабги яъни нахорги вақлқарни хам 5:00, 6:00, 7:00 хисобга олийлар илтимос. Уёғини тўй эгаларини ўзлари белгиларди ошни нахорга ёки тушлик арафсига тўғирлашни.

3. 12:00 дан 15:00 бўладиган бўлса эҳсон ошларига Қори домлаларнинг вақтлари бўлмай қолади айниқса қиш кунлари намозлар вақти жуда яқин бўлади. Бу эса намозхонларга қийинчилик туғдиради. Шунингдек жума кунларига хам ноқулай вақтлардир. Имло хатолар учун узур.

RAXIMOV MIRYOQUB AKTAMOVICH 2018-03-18 13:18:39

Sizning birinchi nahorgi osh vaqtiga qo'shilmayman tong sahardandan osh tanovul qilish menimcha sog'liqqa. Erkin Vohidning "Nega yapon yuzga kirar-u o'z bu yoshga bormaydi" nomli she'rida bu haqda aytib o'tilgan.


Vokhidov Akmal Ulashevich 2018-03-20 08:54:12

При чтении 4- абзаца постановление имеется следующее предложение:

Бу каби одатлар халқимиз маънавияти ва турмуш тарзига, айниқса ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда, уларнинг бугунги замон талаблари асосида билим олиш, етук мутахассис бўлиб етишиш йўлидаги интилишларини сусайтирмоқда. хусусан, ёшлардаги меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, одоб сақлаш, виждонли бўлиш, исрофгарчиликдан тийилиш каби хислатлар ўрнига ҳалол меҳнатга нисбатан беписандлик, енгил-елпи ҳаётга интилиш, дабдабабозлик каби иллатларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг
2018 йил “___” _________
___-сонли қарорига

илова

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни
ўтказиш тартиби тўғрисида
низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака
ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни(кейинги ўринларда оилавий тадбирлар деб юритилади) ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади ҳамда халқимизнинг миллий урф-одатлари, маънавияти, маданияти, анъаналари ва қадриятларини ҳурмат қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилади.

2. Оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солишда ижтимоий адолат ва қонунийлик, миллий урф-одат ва қадриятларга содиқлик, бошқа дин ва миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олиш тамойилларига риоя этилади.

2-боб. Оилавий тадбирларни ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талаблар

3. Тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида
200 нафаргача киши қатнашади.

Дафн этиш ва мотам маросимларида чекланмаган миқдорда фуқаролар иштирок этиши мумкин, ош бериш маросимлари бундан мустасно.

4. Оилавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги талабларга риоя этилиши шарт:

никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш;

оилавий тадбирларда пуллик автотранспорт хизмати фақат лицензияга эга бўлган ташувчилар томонидан кўрсатилиши;

миллий урф-одат ва анъаналарни менсимаслик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик ҳолатларига йўл қўймаслик;

маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етказмаслик, жамиятда шаклланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш.

5. Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин соҳаси вакили томонидан амалга оширилади.

Дин соҳаси вакилига адлия органларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом-хатиби ва ноиб-имоми киради.

6. Оилавий тадбирларда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар тўйхона, кафе, ресторан маъмуриятига ва ушбу хизматдан фойдаланувчиларга бу каби хизматларни кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусхасини тақдим этади.

Лицензияга эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга оилавий тадбирларда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.

7. Халқимизнинг миллий анъаналарига ёт бўлган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир вақтидаги ва кейинги қўшимча, яъни “танишув”, “сеп ёйди”, “қуда таниш”, “ота кўрди”, “ота келди”, “чарлари”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “куёв навкари”, “келин навкари”, “келин салом”, “тоғора юбориш” ва шу каби бошқа тадбирларни ўтказиш ман этилади. Шунингдек, “пул қистириш”, “пул сочиш”, одобсиз шоулар, “севги тарихи” (“Love story”) каби ахлоқ-одобга зид бўлган бошқа ҳолатларга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ миллий қадриятларимиз ва муқаддас динимиз қоидаларига зид бўлган ортиқча тадбирларни ўтказиш ман этилади.

3-боб. Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган талаблар

8. Тўйхона, кафе ва ресторанларда оилавий тадбирларни ўтказишда:

оилавий тадбир иштирокчилари сони, уларни ўтказиш вақтига риоя этилиши;

оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхонанинг инфратузилмаси лозим даражада бўлиши;

автотранспорт воситаларини сақлаш жойларига эга бўлиши;

атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини бузмаслик, шунингдек, маиший шовқинга йўл қўйилмаслиги;

санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифат талаблари даражасида бўлиши лозим.

9. Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида ўтказиладиган оилавий тадбирлар учун тадбир ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Шартномада томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, харажатлар миқдори, тадбир иштирокчилари сони, муддати ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар кўрсатилади.

Оилавий тадбирларда санъаткорларнинг (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) хизмат кўрсатиши қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.

Оилавий тадбирларда бир нафардан ортиқ санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этиши (хизмат кўрсатиши) ман этилади.

10. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти оилавий тадбирлар ўтказилаётганда тегишли хавфсизлик чораларини таъминлаши шарт.

11. Тўйхона, кафе ва ресторанлар маъмурияти ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши лозим.

12. Ушбу Низомнинг 3, 4-бандлари, 8-банди бешинчи, олтинчи хатбошилари, 9-банди иккинчи, учинчи хатбошилари, 10-бандида назарда тутилган қоидалар хонадонларда (кўчаларда) ўтказиладиган оилавий тадбирларни ташкил этишга ҳам татбиқ этилади.

4-боб. Оилавий тадбирларни ўтказишда жамоатчилик ва давлат назорати

13. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъул ҳисобланади.

Маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар, солиқ ва ФҲДЁ органлари оилавий тадбирларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширади.

14. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар:

оилавий тадбирлар ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини, шунингдек, мониторингини амалга оширади;

кенг жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўриб чиқиш ва тегишли чора кўриш учун тақдим этади;

оилавий тадбирларни ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боради ҳамда ўрнатилган тартибга риоя этмаган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилган ҳолда жамоатчилик ўртасида муҳокама этади.

15. Маҳалла фуқаролар йиғини, “Нуроний” жамғармаси ҳудудий бўлимлари:

оилавий тадбирларни ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришива тегишли тавсиялар бериши;

оилавий тадбирларнинг исрофгарчиликсиз, дабдабабозликларсиз ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши ва тегишли талабларга риоя этилмаган ҳолатларни муҳокама қилиши;

оилавий тадбирларни ихчам, кенг аҳоли манфаатларини, миллий қадрият ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий табақаланишга йўл қўймасдан ўтказиш бўйича жамоавий суҳбатлар ташкил этиши;

ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир оилавий тадбирдан хабардор бўлиши, унинг ўтказиладиган жойи, иштирокчилар сони бўйича маълумотга эга бўлиши лозим.

16. Республика Маънавият ва маърифат маркази:

оилавий тадбирларда миллий қадриятларимизга ёт бўлган “оммавий маданият” кўринишларининг олдини олиш мақсадида тизимли маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориши;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали намунали оилавий тадбирлар бўйича жамоатчилик фикрини шакллантириши, ижтимоий роликлар яратиши, услубий қўлланмалар ва тарғибот материалларини тайёрлаши;

маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ФҲДЁ идораларида никоҳдан ўтаётган келин-куёвларга оила маънавияти, ахлоқи ва аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитларидан иборат китоблар тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиши лозим.

17. Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази:

оилавий тадбирлар ўтказишни режалаштирган оила вакиллари билан, айниқса никоҳнинг илк даврларида эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида суҳбатлар ташкил этиши;

хотин-қизларга оилавий тадбирларни камхарж қилиб ўтказиш, уларда ортиқча исрофгарчиликка берилиш оила иқтисодига ва ёш оиланинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатишини ҳаётий мисоллар орқали кенг тушунтириши;

“Ота-оналар университети” машғулотларида сарпо, буюм йиғишга
ружу қўйиш, оила бюджетини нотўғри режалаштириш ва бошқа носоғлом
орзу-ҳавасларнинг салбий оқибатларини тушунтириши;

“Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмаси томонидан оилавий тадбирларни ихчам ва намунали ўтказишни тарғиб этишга қаратилган учрашув ва тушунтириш ишиларни ташкил этиши лозим.

18. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи:

турмуш қуриш арафасида турган ёшлар билан ижтимоий-психологик суҳбатлар уюштириши, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаши, оилавий тадбирларни ихчам ва исрофгарчиликсиз ўтказиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориши;

Ёшлар марказлари ҳузурида никоҳдан ўтиш мақсадида ариза билан мурожаат қилган ёшларни ўқитиш учун “Ёш оила мактаблари”ни ташкил этиши;

ёшлар ўртасида урф бўлаётган “оммавий маданият”, “севги тарихи” (“Love story”), қимматбаҳо машиналар кортежи ва бошқаларнинг салбий оқибатларини кўрсатиб берадиган ижтимоий роликлар ва фильмлар, бадиий асарлар тайёрлаш ҳамда тарғибот тадбирларини амалга ошириши лозим.

19. ФҲДЁ органлари:

никоҳдан ўтиш мақсадида ариза берган шахслар ҳамда уларнинг
ота-оналари билан яшаш жойларида, маҳаллада суҳбатлар уюштириши, уларга никоҳдан ўтиш тартиб-таомиллари, тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича тушунтириш бериши;

маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиши;

никоҳдан ўтиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг уч иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинини бу ҳақда хабардор қилиши зарур.

20. Ички ишлар органлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатда тегишли шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

21. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари оилавий тадбирларни ўтказишга оид қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан доимий депутатлик назоратини амалга оширади.

Депутатлик назорати натижалари бўйича маҳаллий урф-одатлар, миллий анъаналардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тегишли ҳудуддаги оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бошқа қўшимча талаблар ҳамда тавсиялар белгиланиши мумкин.

5-боб. Якунловчи қоида

22.Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлинмалари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида ушбу Низомга амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан тегишли жазо чораларини кўриш учун ваколатли органларга таклифлар киритади.

23. Ушбу Низом ҳамда тегишли қонун ҳужжатлари талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

[ izohlar (11) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Seytmanov Botirjon Arzimuratovich 2018-03-15 16:29:02

Умуман конунчиликка ушбу талабларни бузганлик учун жавобгарликка тортиш ва куп микдорда жарималар киритиш лозим.

Qurbanov Jumanazar Omonovich 2018-03-15 17:50:17

Ушбу қарордан келиб чиқиб халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат доимий комиссия тузиш лозим. Айнан ушбу маросимларни ўтказишни назорат қилувчи. Ана ўшанда қарор, низом талабларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга халқ депутатлари кенгашларида жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиларди ҳамда ОАВларда ёритиларди. Шундагина ортиқча дабдабабозликка йўл қўйилмайди.

Mirmaxmudov Mirvohid Miraxmedovich 2018-03-15 18:56:04

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 2 боб 3 бандида кўрсатилган 150 нафар киши иштирокини қайта кўриб чиқиш керак. Тўйхона ва кафелар сунъий равишда нархларни кўтариб юбориши мумким. Таклиф сифатида тўй маросимларини ўтказиш 300 кишидан ошмаган холда деб белгиланишини таклиф сифатида бераман.

Tuychiyev Valijon Vahobjonovich 2018-03-15 19:21:03

Ош бериш вакти соат 9 00гача қилиб белгиланиши керак. Давлат ишидагилар жамоадан бирортасининг тўйи бўлса, ёшлар майли кечга базмга борсин. ёши катталар куннинг қоқ ўртасида бора олмайди. Айниқса ёз кунлари 40-45 даража иссиқ бўлади. камига қўй ёғига ошни еб чиқса, одамларни соғлиги хам ёмонлашиб қолади. Иккинчи таклифим бу қарорни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш керак. Коррупция бўлмаслиги учун келин ва куёвлардан ЗАГСга ариза бергани келганида ккафолат ёздириб олиш керак. Кафолатда юқоридаги талаблардан чиқиш холати бўлса, отнинг калласидай жаримани қўйиш керак

Джамалов Ботирали Аманович 2018-03-16 14:03:33

Обычаи везде разные. Плов делают у невесты, расходы со стороны жениха. А жених делает вечер. Нельзя ли все объединить и сделать все это в одно время как и предложил Президент с 13.00 до 16.00 ош и вечер в одно время и гости со стороны невесты и жениха. Вечером и пьянка и все остальное (дабдабавозлик) ненужное мероприятие.

В приложении проекте закона сената Олий мажлиса глава 2 п 3. вечернее время отображено с 10.00 до 23.00. Предлагаю исключить п 3,4 и сделать рекомендуемым время с 13.00. до 16.00 с объединением плова и торжества.

Mavlyanov Majid Tuychiyevich 2018-03-16 14:21:49

Ош бериш маросимларини 12:00 дан 15:00 гача бўлишини қайта кўриб чиқиш кервк. Кўпчилик ош берилганда иш кунларига тўғри келади. Бу тўй эгаси ва меҳмонлар учун ноқулайлик келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли "ош беришни 07:00 дан 08:00 гача ёки 12:00 дан 15:00 гача (бир маротаба)" деб алмаштирса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисобланади.

Mavlyanov Majid Tuychiyevich 2018-03-16 14:26:14

Кўпгина тўйхоналар серқатнов йўллар атрофида жойлашган. Тўйга келган меҳмонларнинг автоуловлари йўл ҳаракатига халақит қиладиган даражада туриши кўп кузатилади. Шу сабабли автотураргоҳга эга бўлмаган тўйхоналар учун тўй-маросимларни ўтказишга рухсат бермасликни ҳам кўзга тутиш керак деб ўйлайман.

Mahmudov Sherali Murodjon o'g'li 2018-03-16 16:41:12

Qarorning muhokamasi muddatini uzaytirish va uni muhokama uchun keng targ`ibot qilinishi kerak deb hisoblayman.Buning uchun turli gazeta va jurnallar,radio televideniyada keng muhokama qilinishi hamda yozma fikrni bayon qilish tizimini ham ishlab chiqilishi kerak. Chunki aholining aksariyat qismi ya'ni katta yoshli qatlami internet tarmog'idan foydalanmaydi va ushbu qarorga izohlar so'rash vamuhokama qilish uchun sharoitlar yo'q. Buning uchun alohida davra suhbatlari tashkillashtirish maqsadga muvofiq deb hisoblayman.


Mahmudov Sherali Murodjon o'g'li 2018-03-16 16:54:38

Internet foydalanuvchilarining aksariyat qismi yoshlarni tashkil etishini hisobga olib, Qaror muhokamasini keng jamoatchilikda, qolaversa ommaviy axborot vositalarida, televideniyada turli davra suhbatlari tarzida tashkillashtirish maqsadga muvofiq deb hisoblayman.

To`ylar, turli marosimlarga bosh bo`luvchilarning asosiy qismi internet tarmog'idan foydalanmaydi va ushbu qarorning muhokamasida ishtirok etolmaydi, fikrlarini bayon qilolmaydi.


Yuldoshov Ruhiddin Tolibovich 2018-03-17 13:19:04

маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда дин уламолари, тиббиёт ходимлари, психологлар иштирокида “Ёш келин-куёвлар клуби”, “Оила мактаби”, “Қудалар суҳбати” каби курслар ташкил қилиши , bu ish yaxshi va men qo'shimcha qilmoqchi edim Din ulomalari tomonidan oilada Erkakni vazifasi va Ayolni , otani, onani vazifalarini tushintirilishini.

qonunda yana ko'rib chiqish lozim yana qo'shimcha kelin tomondan keladigan sarpolarni ham bilmadim bu narsani qonunan chegaralash kerakmi yoqmi lekin oilani mustahkam bo'lishligi bu erkak tomonidan moddiy ta'minlanishi kelin tomondan kelgan qimmatbaho buyumlar bu erkaklar uchun isnot desam to'g'ri bolar (uzr)

keyin bu to'ylar seriali bo'lmasmikin 1 kun 150 ta 2-kun boshqa 150 odam va hakoza nazoratni kuchaytirish lozim

Ахроров Зафар Яндашевич 2018-03-21 03:49:41

Карор ва Низомга келинларимизнинг туйга киядиган либослари хакидаям миллий урф одатларимиз ва менталитетимиздан келиб чикиб кийиниш тугрисида бандлар киритиш лозим. Хизмат курсатадиган либослар салонлари тугрисида хам алохида эътиборга тортадиган бандлар киритилса яхши буларди. Чунки келинларимиз хозир икки соат прокатга олиб киядиган келинлик либосларининг прокат нархи туйхоналарнинг хизмат нархидан ошиб тушади.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини муҳокамага қўйиш Ягона портал иштирокчиларидан келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш ва Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш25.03.2018.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенат девони

So`rovnoma natijalari