Hujjat nomi
Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-16 16:05:15
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-03-31 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳамда электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўз ходимларини ва Давлат хизматлари марказлари ходимларини мазкур маъмурий регламент тартиботларига тизимли равишда ўқитишни таъминласинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш бўйича жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имкониятини яратсин.

4.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш бўйича белгиланган тартибни бажариш бўйича Давлат солиқ қўмитасининг фаолияти устидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий назорат ўрнатсин;

тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда ваколатли мансабдор шахсларга нисбатан жазо чораларини кўлласин.

5. Давлат солиқ қўмитаси мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун масъул эканлиги белгилансин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ________ қарорига

илова

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо

калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини бериш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитлари сертификатларини бериш “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо сертификатларини бериш” давлат хизмати сифатида кўрсатилади.

Ушбу давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИнинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;

ЭРИнинг ёпиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИни яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

ЭРИнинг очиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, ЭРИнинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;

ЭРИ калитининг сертификати — ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат. ЭРИ калитининг сертификати электрон ҳужжат шаклида ва қоғоз ҳужжат шаклида тайёрланиши мумкин;

ЭРИ ёпиқ калитининг пароли — ЭРИ ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги;

ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси — ЭРИни яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва ваколатли орган томонидан унинг номига ЭРИ калити сертификати берилган жисмоний шахс;

ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш — ЭРИ калитининг сертификатини амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш ёхуд уни бекор қилиш.

4. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ҳаракатлар ЭРИдан фойдаланилган ҳолда идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали амалга оширилади.

5. ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 % миқдорида йиғим ундирилади.

6. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

7. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати ЭРИ рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 36 ойдан ошмаслиги керак.

2-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бериш тартиби

8. ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар (кейинги ўринларда – мурожаат этувчилар деб юритилади) ёки уларнинг вакиллари Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали(кейинги ўринларда – Ягона портал деб юритилади) орқалимурожаат қиладилар.

9. Бевосита мурожаат қилинганда Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчининг номидан, Ягона портал орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса мурожаат этувчи мустақил равишда мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматидан фойдаланиш тўғрисида анкета тўлдиради.

Агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, анкетага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилия, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.

Мурожаат этувчилардан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

10. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги анкетани қабул қилганидан сўнг уни бир иш соати мобайнида ваколатли органга идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.

11. Ваколатли орган Давлат хизматлари марказидан анкетани қабул қилиб олган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида уни кўриб чиқади, ЭРИ калитининг сертификатини беради ёки ЭРИ калитининг сертификатини беришни асосли равишда рад этади.

12. Ваколатли орган анкетани кўриб чиқишнинг ижобий натижаларига асосан ЭРИ калитларини рўйхатга олади ва ЭРИ калитининг сертификатини расмийлаштиради.

ЭРИ калити сертификатининг электрон ҳужжат шакли Давлат хизматлари марказига идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборилади.

13. ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ваколатли орган томонидан анкетада кўрсатилган мобиль телефон рақамига смс-хабар шаклида юборилади. ЭРИнинг ёпиқ калити эгасининг Давлат хизматлари марказига бевосита қилган мурожаатига асосан анкетада кўрсатилган мобиль телефон рақами ўзгартирилиши ёки ЭРИ ёпиқ калитининг пароли қайта юборилиши мумкин.

14. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан ЭРИ калитининг сертификатини қабул қилиб олган вақтдан бошлаб мурожаат этувчини анкетада кўрсатилган мобиль телефон рақами орқали бир иш соати мобайнида хабардор қилади.

15. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси Давлат хизматлари марказига келган ҳолда марказ ходимига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон ҳужжат шаклида ёзиб қўйиш ва сақлаш учун ўзга маълумотлар манбаини тақдим этади.

16. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калитини ва ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш вақтида қуйидагиларни амалга оширади:

ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди;

таркибида рўйхатга олинган ЭРИ калитлари ва электрон ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификати бўлган файлни мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаига ёзиб қўяди ва файлнинг ёзилганлигини текширади;

ЭРИ калитининг сертификатини қоғоз ҳужжат шаклида икки нусхада чоп этади ва ЭРИ ёпиқ калити эгасига ҳар бир нусхасини имзолаш учун беради;

ЭРИ ёпиқ калити эгаси томонидан имзоланган ЭРИ калитининг сертификати бир нусхасини қайтариб олади.

17. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш жараёнида мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаидаги маълумотларга ўзгартириш киритиши, улардан нусха олиши ва ўчириши ҳамда ЭРИ ёпиқ калити эгасидан ЭРИ ёпиқ калити паролини сўраб олиши тақиқланади.

18. Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

мурожаат этувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

мурожаат этувчи тақдим этган анкетада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, ЭРИ калитининг сертификатини бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

19. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномани унинг аниқ асосларини, рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш муддатларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари мараказигаанкетаДавлат хизматлари мараказидан қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида юборади. Агарда мурожаат этувчи томонидан анкета ваколатли органга тўғридан тўғри Ягона портал орқали келиб тушган бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома мурожаат этувчининг ўзига Ягона портал орқали анкета қабул қилиниб олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида юборилади.

20. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида мурожаат этувчинианкетада кўрсатилган мобиль телефон рақами орқали бир иш соати мобайнида хабардор қилади.

21. ЭРИ калитининг сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, анкетани қайта кўриб чиқиш мурожаат этувчи томонидан Давлат хизматлари марказига ёки Ягона портал орқали ваколатли органга рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда тақдим этилган анкета олинган вақтдан бошлаб мазкур Регламентнинг10-бандидакўрсатилган тартибда амалга оширилади.

Анкетани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишига йўл қўйилмайди. Такрорий мурожаат кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

22. Мурожаат этувчи ваколатли органнинг ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномаси, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

3-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш

23. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматидан фойдаланиш тўғрисида анкета Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлдирилади.

24. Агар ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги анкета билан бирга ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилия, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилади.

Бунда, мурожаат этувчи ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди.

25. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги анкетани қабул қилиш вақтида Давлат хизматлари марказининг ходими ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди.

Бунда, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилганда, ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини аниқлаш талаб этилмайди.

26. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги анкетани қабул қилгандан сўнг уни бир иш соати мобайнида ваколатли органга юборади.

27. Ваколатли орган Давлат хизматлари марказидан ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги анкетани қабул қилиб олган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида анкетани кўриб чиқади ва анкетада кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификати билан зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.

28. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги анкетани кўриб чиқиш натижалари ва ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказига электрон ҳужжат шаклида юборилади.

29. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида мурожаат этувчини анкетада кўрсатилган мобиль телефон рақами орқали бир иш соати мобайнида хабардор қилади.

4-боб. Давлат хизматлари марказлари ходимларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиб сертификат бериш ҳамда берилган сертификатларни бошқариш

30. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари хатлари асосида бепул равишда бошқарма ходимларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиб, сертификатларини беради ва берилган сертификатларни бошқаради.

31. Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган ЭРИ калитлари ёрдамидаДавлат хизматлари марказларининг ходимларига ушбу Регламентда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиб, сертификатларини беради ва берилган сертификатларни бошқаради.

5-боб. Якуний қоидалар

32. Давлат хизматлари маркази қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификатини электрон кўринишда ваколатли органга идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.

33. Ваколатли орган қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитларининг сертификатларини сақлаш учун Давлат хизматлари марказларидан ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ Электрон рақамли имзо калитининг сертификатлари реестри бўйича ҳар йилда кейинги йилнинг 25 февралигача қабул қилиб олади.

34. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-илова

А Н К Е Т А

I.

Мурожаат мақсади:

1-1

¨

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатинибериш.

1-2

¨

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш.

1-3

¨

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатининг амал қилишини қайта тиклаш.

1-4

¨

Электрон рақамли имзо калитининг сертификатинибекорқилиш.

II.

Мурожаат этувчи тўғрисида маълумотлар:

2-1

Жисмоний шахс:

2-1-1

Фамилияси:

2-1-2

Исми:

2-1-3

Отасининг исми:

2-1-4

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

2-2

¨

Юридик шахс:

2-2-1

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2-2-2

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

Изоҳ: 2-2, 2-2-1 ва 2-2-2-бандлар жисмоний шахс - юридик шахс раҳбари ва/ёки вакили сифатида анкета тақдим этганида, 2-1-бандга қўшимча равишда тўлдирилади ва анкетага юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.

2-3

Мурожаат этувчининг яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили).

2-4

ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ва анкетани кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги хабарномани юбориш учун мурожаат этувчининг мобиль телефон рақами:

III.

Қўшимча маълумотлар:

3-1

Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришда/қайта тиклашда/бекор қилишда:

3-1-1

Электрон рақамли имзо калитининг сертификати:

3-1-1-1

Серияли тартиб рақами:

3-1-1-2

Берилган сана:

__/__/____й.

3-2

¨

1) Рўйхатга олиш марказининг оммавий офертаси талаблари ва шартлари билан танишлигимни ва унга риоя этишни ўз зиммамга олишимни тасдиқлайман.

2) Давлат хизмати олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.

3) Ишончсиз маълумотлар тақдим этилган тақдирда давлат хизмати кўрсатишнинг қонунчиликда белгиланган тартибда рад этилиши мумкинлиги менга маълум.

3-3

Мурожаат этувчининг имзоси (электрон имзо-анкета электрон тарзда берилганда, ўз қўли билан қўйилган имзо-бевосита мурожаат қилинганда)

IV.

Хизмат бўйича қайдлар:

4-1

Анкетани қабул қилиш санаси ва вақти:

__/__/____й. __:__

4-2

Анкетанинг уникал рўйхатдан ўтказиш рақами:

4-3

Давлат хизматлари маркази ходимининг имзоси, исми ва лавозими

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-илова

‎‎ __________ туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази орқали 20__ йилда берилган электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари
‎РЕЕСТРИ

т/р‎ ‎ ‎

‎‎‎‎‎‎ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Ф.И.Ш.

‎‎‎‎Берилган сана

‎‎‎‎ЭРИ калити сертификатнинг рақами

‎‎‎‎ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати

‎‎‎‎Изоҳ‎

‎‎

‎‎‎

‎‎

‎‎

‎‎‎

‎‎

‎‎‎

‎‎

‎‎

‎‎‎

‎‎Ваколатли органга _______та қоғоз ҳужжат шаклидаги имзоланган ЭРИ калититларининг сертификатлари топширилди.

‎‎Топширди

‎‎Қабул қилди

‎‎_____________ (имзо)

‎‎_______________________ (Давлат хизматлари маркази ходимининг Ф.И.Ш.)

‎‎‎‎_____________ (имзо)

‎‎____________________________ (ваколатли органи
‎ходимининг Ф.И.Ш.)

‎‎«___» ______________ 20__ й.

‎‎«___» ______________ 20__ й.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Проведения обсуждения проекта в СОВАЗПроведения обсуждения проекта в СОВАЗ16.03.2018-31.03.2018Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

So`rovnoma natijalari