Hujjat nomi
Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Hujjat muallifiQoraqalpog'iston Respublikasi Ellikqal`a tumani
Muhokama boshlanishi (sana)2015-07-31 18:41:32
Muhokama yakunlanishi (sana)2015-08-15 10:00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги ПФ-2100-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 йил, 10-11-сон, 203-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туманда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни ўтказилишини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик Кенгаши 1 - иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туманда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни ўтказилишини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик Кенгаши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда:

а) туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда шуҳратпарастлик ва исрофгарчиликларга йўл қўймасдан ўтказилишини кенг жамоатчиликга тушунтириш ишларини олиб борсинлар;

б) тумандаги ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда тўй ва маросимларни ўтказиш кундуз куни соат 12:00 дан 14:00 гача кечқурунлари соат 18:00 дан бошлаб тунги вақтларга (соат 22:00 дан кейин) ўтиб кетмаслиги бўйича тарғибот ташвиқот ишларини ташкиллаштирсинлар.

3. Туман Ички ишлар бўлими (А.Илъясов)га тўй ҳашам муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинлари туман ҳудудида айланиш ва суратга олиш тадбирларини тантанали ўтказишга жалб қилинадиган автомашиналар сонини 4 (тўрттадан) ошмаган миқдорда бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

4. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Абдалов)га ресторан, ошхона, кафе ва тўйхоналарда тўй ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, нақд пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда хеч қандай чекловларсиз, бир хил белгиланган нархларда амалга оширилиши назоратга олиш вазифаси юклансин.

5. Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими (А.Матниязова)га тўйларда санъткорлар иштироки ва уларнинг кийиниш маданиятига риоя қилиши, шунингдек хонанда ва раққосаларда тўй ва юбилей ва бошқа тантаналарга хизмат кўрсатиш лицензияси мавжудлигини назоратга олиш вазифаси топширилсин.

6. Туман бош имом-хатиби ва туман овул фуқаролар йиғини ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ихчам ўтказишни, дабдабали ўтказилаётган тадбирларга сарфланаётган маблағларни кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш вазифаси юклатилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман Ҳокими ўринбосари Р.Матчанов зиммасига юклатилсин.

ТУМАНҲОКИМИ : Н. ХУДАЙБЕРГЕНОВ

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Нет результатов.

So`rovnoma natijalari