Hujjat nomi
Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotAndijon viloyati hokimligi
Hujjat muallifiAndijon viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-26 15:06:31
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-10 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли ҳамда вилоят бозорларида жорий йил учун бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Вилоят молия бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда "Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари" уюшмасининг 2018 йил 6 мартдаги "Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар миқдорини белгилаш тўғрисида"ги таклифлари маъқуллансин.

2.Вилоятдаги бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик жой хақи ва пуллик хизматлар кўрсатиш бадаллар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Вилоят молия бошқармаси (Хайдаров), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Салахов) ва "Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари" уюшмаси (Мамарасулов), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлар билан биргаликда;

янги жорий этилаётган жой ҳақи ва кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўловлар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда, бозорларга ойлик ва чораклик тушум режаларини белгилаб, уларнинг бажарилишини ҳамда 50 фоизини маҳаллий бюджетга йўналтирилишини қатъий назорат қилиш;

бозорлар ва савдо комплекслари томонидан жой хақи ва мажбурий хизматлар тўловларини тўлиқ ундирилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг назоратини ўрнатиш ҳамда натижалари юзасидан вилоят ҳокимига ахборотлар киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

5.Вилоя телерадиокомпанияси (Каримов) ҳамда "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари муҳарририяти (Шукуров)га вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизмат тўловларини янги жорий этилаётган миқдорлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.

6."Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари" уюшмаси (Х.Мамарасулов)га барча турдаги бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари билан биргаликда янги тасдиқланган ''Вилоятдаги бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари тўғрисида"ги маълумотларни бозорлар ва савдо комплексларининг барча кириш жойларига илиб қўйиш вазифаси топширилсин.

7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 3 мартдаги "Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида"ги 134-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8.Мазкур қарор лойиҳаси вилоят ҳокимлигининг Веб-сайтига жойлаштирилсин.

9.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ва вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Б.Юлдашев зиммаларига юклатилсин.

[ izohlar (4) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Bahodirov Bobur Bahodir o`gli 2018-03-28 11:07:59

5 бандни "Вилоя" сўзини "Вилоят" сўзи билан алмаштириш

Bahodirov Bobur Bahodir o`gli 2018-03-28 11:12:01

2 бандда назарда тутилган иловани ўзи қани? шахсан менимча ушбу қарорнинг энг асосий маълумоти айнан нарх наволар.

Bahodirov Bobur Bahodir o`gli 2018-03-28 11:17:33

9 бандда Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари, жумладан вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Bahodirov Bobur Bahodir o`gli 2018-03-28 11:19:32

8 банд "Веб-сайт" сўзи атоқли от эмас шунинг учун қўрқмасдан кичик харфлар билан ёзиш мумкин, ёки "вилоят ҳокимлигининг Итернет тармоғидаги расмий веб-сайтига" сўзлари билан алмаштириш мумкин

8.Мазкур қарор лойиҳаси вилоят ҳокимлигининг Веб-сайтига жойлаштирилсин.

9.Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамбердиев ва вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Б.Юлдашев зиммаларига юклатилсин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисидаҚарор муҳокамаси15 кунВилоят Давлат солиқ бошқармаси, молия бошқармаси, вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси

So`rovnoma natijalari