Hujjat nomi
Наманган вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotNamangan viloyati hokimligi
Hujjat muallifiNamangan viloyati hokimligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-03-29 20:06:25
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-13 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон қарорининг 4-банди ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2017 йил 6 июндаги ПҚ–3037-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 7 январдаги 04/3-00402-сон хатини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)нинг 6 ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2017 йил 6 июндаги ПҚ–3037-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимларнинг миқдори 1-иловага мувофиқ;

вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари худудидаги бино иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят ҳудудий бўлими ва бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:

бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматини белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

белгиланган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларига етказилиши, сотувчи ва харидорларга кўринарли жойларга жойлаштирилиши ҳамда амалда тадбиқ этилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш вилоят бўлими бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан бозорларда бир марталик йиғимлар, кўрсатилган хизматлар, фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган даромадларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминласин.

5. Белгилансинки, қарорнинг 2-иловасига мувофиқ, умумий эгаллаган ер майдони 100 кв. метрдан ортиқ бўлган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар объектнинг фойдаланилаётган майдонидан келиб чиққан ҳолда ундирилади (бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган объектлар бундан мустасно).

6. Вилоят ҳокимининг “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик патта йиғимлари, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 24 мартдаги 169-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

8. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев зиммасига юклансин.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Вилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқишВилоят ҳокими қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш1 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
2Қарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштиришҚарор лойиҳасини Ҳукумат портали доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокамаси" порталига муҳокама учун жойлаштириш15 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати
3Вилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишВилоят адлия бошқармасида қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш3 кунВилоят ҳокимлигининг Юридик хизмати, вилоят адлия бошкармаси
4Вилоят ҳокимининг қарорини қабул қилишВилоят ҳокимининг қарорини қабул қилиш1 кунНаманган вилояти ҳокимлиги

So`rovnoma natijalari