Hujjat nomi
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiFarmon
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Prezidenti
Hujjat muallifiO`zbekiston savdo-sanoat palatasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-06 10:23:38
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Turdikulov Jamshidbek Salimovich 2018-04-06 11:07:39

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА эмас, НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА.

бахо эмас баҳо.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг миллий” Кенгаши эмас, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг миллий Кенгаши",

Кенгаши тузиш эмас, Кенгашини тузиш,

реабилитатцияси эмас реабилитацияси,

2018 йил 1 сентябрга кадар эмас 2018 йил 1 сентябрга қадар.

архитектуровий эмас, архитектуравий....ва ҳоказо.

Бу ҳужжат матнини ким тайёрлаган ўзи? Бир дунё хатоку! Шундай хатоларга кўмилиб ётган матн билан қандай қилиб Президент Фармони лойиҳасини эълон қилиш мумкин? Одамлар бу лойиҳани тайёрлаган давлат органига нисбатан қандай қарайди кейин?

Матнни яхшилаб таҳрирлаб, қайта жойлаштиришни таклиф этаман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон фармони билан ташкил этилган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурининг 15-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни ижросини таъминлаш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар дам олиши ва реабилитацияси, шунингдек, улар бандлигини ошириш учун махсус техника воситалари билан жиҳозланган вақтларини мазмунли ўтказишга ихтисослашган масканлар ташкил этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга арзон товар ҳамда хизматлар ишлаб чиқиш секторини кенгайтириш ва ривожлантиришда нодавлат секторни, шу жумладан, давлат-хусусий ва ижтимоий шериклик асосида рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ишларнинг аҳволи комплекс ва чуқур ўрганилди.
Мазкур жараёнда аҳолининг кенг қатламлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, тегишли вазирлик ва идоралар, ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари ва уюшмалари билан юқори фаоллик ва дахлдорлик ҳиссини намоён қилдилар.
Ҳамкорликдаги ўтказилган комплекс ўрганиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронларнинг ҳаёт сифатини янада яхшилаш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва бунда давлат-хусусий ва ижтимоий шериклик асосида рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Аҳоли билан ўтказилган очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот якунлари ва ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг фикр-мулоҳазаларини, шунингдек ногиронлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган нормалар ва стандартларни, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини инобатга олиб:
ногиронлиги бўлган шахслар комплекс реабилитацияси, шу жумладан, ижтимоий реабилитацияси ҳолатини мунтазам ўрганиб, бу борада давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этиб бориш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг миллий” Кенгаши тузиш;
Кенгаш таркибига ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари, дахлдор вазирлик, идора ва муассасалар вакиллари киритиш ҳақидаги таклифлар қабул қилинсин.
Кенгашнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб, қуйидагилар белгилансин: ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имконятларга эришиш учун мўлжалланган шароитларни шакиллантириш ва бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; ногиронлиги бўлган шахслар харакатларини чекловчи бино ва иншоатларни улар фойдаланиши учун мослаштириш юзасидан топшириқлар бериш ва чоралар кўриш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг муаммолари юзасидан ҳамда уларга нисбатан камситилишига (дискриминация) йўл қўймаслик чоралари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш; қонун ҳужжатлар ва давлат дастурларини ногиронлиги бўлган шахсларга таъсирини бахолаш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш ва бандлигини таъминлаш, спорт билан шуғулланиши, уларнинг дам олиш ва маданият тадбирларини амалга ошириш ҳамда жамоат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконятини яратиш; ногиронлиги бўлган шахсларни ўз-ўзини иш билан тамъминлаш учун лойиҳалар ишлаб чиқиш ва касаначиликни ривожлантиришни таъминлаш; ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаровон хаёт кечириши, реабилитатцияси ва бандлигини таъминлаш учун касб-ҳунар реабилитатция тизимларини ташкил қилиш ва ушбу хизматларни рағбатлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга кадар “Ногиронлиги бўлган шахслар миллий” Кенгаши тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва ногиронлиги булган шахслар жамиятлари билан ҳамкорликда 2018 йил 1 сентябргача ногиронлиги бўлган шаҳсларга театрлар, музейлар, ҳайвонот боғлари, кинотеартлар, кутубхонлар, сайёҳлик объектлари, тариҳий ва диний обидалар, маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари ва объектларидан ҳамда дам олиш масканларидан меъморий (архитектуровий) тўсиқларсиз фойдаланиш учун имкониятлар ва қулайликлар яратиш чораларни кўрсин.
3. Белгилансинки, 2018 йил 1 майдан бошлаб: ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг кузатувчиларига спорт мусобақалари, театрлар, кинотеатрлар, музейлар, ҳайвонот боғлари, маданият ва дам олиш масканлари, концертлар, истироҳат боғларига ташриф буюриш учун чипталар қийматининг 30 фоизи миқдорида тўлаш ҳуқуқи берилсин; мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланиши ва спорт мусобақалари ўтказиши учун спорт заллар ва хоналарни бепул фойдаланишга берилсин.
4. Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси, Савдо-саноат палатаси, Наманган вилояти ҳокимияти, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелигача давлат-ҳусусий ва ижтимоий шерикчилик асосида “Чортоқ” санаторияси негизида ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган санаторий ташкил қилинсин ва зарур маҳсус жиҳозлар хамда техник воситалар билан таъминлансин.
5. Ногиронлиги бўлган шахслар дам олиши ва соғлигини тиклаши учун давлат ижтимоий буюртмаси асосида 2019 йил 1 январдан бошлаб: Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига қарашли “Янгийул” санаториясида йилига 500 нафар ногиронлар учун Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятига маблағлар ажиратилсин; Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерациясига тегишли “Чортоқ” санаториясида йилига 2000 нафар ногиронлар дам олиши ва соғлигини тиклаши учун маблағлар ажратилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда 2019 йил 1 апрелгача мавжуд Маданият вазирлиги тизимида алоҳида низом билан давлат маблағлари ҳисобидан фаолият кўрсатадиган кўзи ожизлар ва кар-соқовлар маданият ва аҳоли дам олиш марказларини капитал таъмирлаш ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва уларни негизида маҳсус маърифат масканлари ва кутубхоналар фаолият кўрсатиши чораларини кўрсин.
7. Белгилансинки, 2018 йил 1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун арзон ва қулай халқ истеъмол товарлари, маҳсус кийим-бош ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатилгани учун: ер участкалари ажратиш, биноларни “ноль” қиймати нархида ижарага бериш ҳамда давлат буюртмасини олиш учун тендерда иштирок этишда устунлиги жорий қилинсин; солиққа тортиш базаси 40 фоизга камайтирилади; давлат мулкини ижарага бериш нархи 30 фоизга пасайтирилади; ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларнинг ташкилотларига тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган хайрия ёрдами суммаси ташкилот томонидан тўланадиган даромад солиғи суммасидан чиқариб ташланади.
8. Савдо-саноат палатаси томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик танловида, ногиронлиги бўлган шахслар учун арзон ва қулай товарлар ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаб берувчи тадбиркорлик субъектларига “Йилнинг энг яхши ижтимоий корхонаси” номинацияси жорий қилинсин.
9. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилансин.
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этган ҳолда, ушбу Фармон мақсад ва вазифаларини мунтазам ва ҳар томонлама тизимли асосда ёритишни таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 12.Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икрамов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг миллий” Кенгаши тузиш 01.06.2018Мин Фин, Мин Эконом, и др.

So`rovnoma natijalari