Hujjat nomi
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ TAЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНИ (ЛОЙИҲА)
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQonun
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta’lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-06 17:18:19
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Қонуннинг мақсади ва вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлаш.

Қонуннинг вазифалари:

давлат, таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларини белгилаш ва улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш;

таълим тизимининг ишлаши ва ривожланиши учун ҳуқуқий кафолат ва механизмларни яратиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг таълим сохасидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда уларнинг ўзаро муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш.

2-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида таълим соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солиниши мумкин.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

таълим–таълим олувчиларга назарий билим, амалий кўникма ва малакалар бериш, уларда умумтаълим ва касбий компетенцияларни шакллантириш, билиш қобилиятини ва дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган тизимли жараён;

таълим фаолияти - таълим дастурларида кўзда тутилган натижаларга эришиш учун таълим ташкилотчилари, педагог кадрлар, ишлаб чиқариш усталари, таълим муассасаларининг бошқа ходимлари томонидан кетма-кет амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи;

таълим хизмати - истеьмолчиларни шахсий, гуруҳ ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва ривожлантириш мақсадида умумий ва касбий билим, малака ва кўникмаларни беришга қаратилган жараёнлар мажмуи;

тарбия–муайян аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш, тарбияланувчиларнинг онги, хулқ-автори ва дунёқарашини ривожлантиришга йўналтирилган тизимли жараён;

саводхонлик – ўқиш ва ёзишни билиш ҳамда ҳисоб-китоб амалларини бажара олиш;

билим — инсоннинг шакллантирилган ва тизимлаштирилган билиш фаолияти натижалари;

кўникма — муайян вазифани бажариш учун эгалланган қобилият (билимлар даражаси);

малака — профессионал талабларнинг маьлум даражасига мувофиқлик;

компетенция — тегишли соҳада касбий фаолият юритиш учун зарур бўлган билим, кўникма, малака ва шахсий сифатлар мажмуи.

педагогик фаолият – педагог кадр ва таълим олувчининг ўзаро ҳамкорлигига асосланган, таълим олувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолият тури;

таълим дастури – таълим ҳажми, таълим мазмуни, битирувчилар умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражаси, кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ҳамда баҳолаш даражаларини белгилайдиган меъёр ва талаблар мажмуи;

давлат таълим стандартлари–таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган мажбурий талаблар мажмуи;

давлат талаблари – таълим мазмунига, тузилмасига ва амалга ошириш шарт-шароитларига ҳамда таълим олувчиларнинг жисмоний, шахсий, интеллектуал, илмий, касбий сифатларига қўйиладиган меъёр ва талаблар мажмуи;

малака талаблари – узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;

ўқув режа – ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив ҳужжат;

ўқув дастури – таълим мазмуни, унинг таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив ҳужжат;

малака амалиёти – ўқув жараёнининг назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва уқув ҳосил қилиш, ўқув режалари ва фанлар дастурларнинг маълум (якуний) қисмидаги мавзу бўйича материаллар тўплаш учун ўтказиладиган бир қисми

ўқитиш сифатини назорат қилиш – таълим олувчиларнинг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш;

таълим сифатини назорат қилиш – ўқитиш мазмуни ва натижаларининг давлат таълим стандартлари ва давлат талабларига мувофиқлигини текшириш;

ўқитишнинг меъёрий муддати – таълим олувчилар томонидан ўқув режалари ва фанлар дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат;

таълим сифати – давлат таълим стандартлари ва давлат талабларида белгилаб қўйилган натижаларга эришишни таъминлайдиган талим фаолияти ва таълим олувчилар тайёргарлигининг юқори даражаси;

педагогик технология–муайян лoйиҳa асосида ташкил этиладиган, aниқ мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн, таълим нaтижaсини кафолатлайдиган пeдaгoгик жapaён мaзмyни;

таълим тури–таълим тизимининг алоҳида таркибий қисми;

таълим босқичи – ўқув дастурини ўзлаштириш якунланганлигини ифода этувчи тавсифий кўрсаткич;

мактабгача таълим – болаларни интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, таълим-тарбия бериш ва мактабга тайёрлашга йўнатирилган узлуксиз таълим тури;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим – умумтаълим дастурларини ўзлаштириш асосида ижтимоий ҳаёт учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, компетенцияларни шакллантириш, касб-ҳунар кўникмаларининг ўзлаштирилишини таъминлаш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш орқали уларнинг касб-ҳунар олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

касб-ҳунар таълими – таълим олувчиларнинг ихтисосликка доир касбий компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

олий таълим – аниқ таълим йўналиши ва мутахассисликлар бўйича таълим олувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

олий ўқув юртидан кейинги таълим – жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш - касб билимлари ва кўникмаларини чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайдиган узлуксиз таълим тури;

мактабдан ташқари таълим – ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини ривожлантириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича таълим фаолиятига йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

давлат таълим муассасаси – фаолияти давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари асосида таълим-тарбия беришни кафолатлайдиган таълим муассаса;

нодавлат таълим муассасаси – ваколатли давлат бошқарув органи томонидан бериладиган лицензия асосида таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари асосида таълим-тарбия беришни кафолатлайдиган таълим муассаса;

нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар – қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, давлат таълим стандартлари, давлат талаблари асосида таълим-тарбия беришни кафолатлайдиган юридик шахслар;

ўқув-тарбия мажмуаси – таълим турлари ўртасида узвийлик ва узлуксизли кни таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган интеграллашган таълим муассасаси;

ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуалари – таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ўзаро ҳамкорлиги ва ташаббуси асосида ташкил этиладиган тузилма;

экстернат – таълим дастурларини мустақил ўзлаштириш, оралиқ синовларва якуний давлат имтиҳонини топширишни талаб этувчи аттестация шакли;

инклюзив таълим - умумий таълимни ривожлантириш жараёни бўлиб, болаларнинг ҳар қандай камситилишини истисно қиладиган, барча болаларга тенг муносабатда бўлишни, шунингдек махсус таълимга эҳтиёжлари мавжуд бўлган болалар учун зарур шароитлар яратилишини таъминлайдиган таълим шакли.

педагог кадр – таълим фаолиятини амалга оширувчи ва таълим олувчиларга таълим-тарбия бериш мажбуриятини бажарувчи жисмоний шахс;

таълим олувчи – сифатли таълим хизматлари олиш ҳуқуқига эга ва таълим дастурларини ўзлаштирувчи жисмоний шахс;

аттестация – таълим муассасаси фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланиб, таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат жараён;

давлат аккредитацияси – таълим муассасаси фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда унинг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқини беришдан иборат жараён;

Давлат-хусусий шериклик - ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга молик, инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа муҳим лойиҳаларни ва дастурларни амалга ошириш учун иқтисодиётга хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавфларни тақсимлаш мақсадида давлат ва хусусий шериклар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни қонуний шакллантириш.

Таълим соҳасида давлат бошқарув органлари - таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқарувчи вазирликлар.

4-модда. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари

Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади.

Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

таълим ва тарбиянинг уйғун олиб борилиши;

таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;

таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлиги;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг мажбурийлиги;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим йўналишини академик лицейда ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;

таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;

давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;

таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;

таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш;

билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;

таълим муассасаларидан маълумот олишнинг очиқлиги;

шахснинг бутун ҳаёти давомида ўз эҳтиёжига кўра билим олиши;

таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.

5-модда. Билим олиш ҳуқуқи

Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъий назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади.

Билим олиш ҳуқуқи қуйидагилар орқали таъминланади:

давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;

нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш;

ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил этиш;

таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишни давлат дастурларига мувофиқ бепул, шунингдек шартнома асосида тўлов эвазига амалга ошириш;

барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги босқичдаги таълим муассасаларига киришда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши;

оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган давлаттаълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш.

Хорижий давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга.

Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.

[ izohlar (10) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Zaynalov Nodir Rasulovich 2018-04-10 12:32:34

2-моддадаги куйидаги жумлани олиб ташлаш зарур:

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


Аксинча, бу жумла колдирилса унда тилимизга, динимизга, маданиятимизга умуман зид бўлган нарсалар таълим оркали кириб олади ва келажак авлодимизни бой бериб кўямиз.

Zaynalov Nodir Rasulovich 2018-04-10 17:01:41

3-модда. Асосий тушунчалар

Бу ердаги тушунчаларни алфавит тартибида бериш лозим.

Zaynalov Nodir Rasulovich 2018-04-13 09:14:43

2-моддадаги инклюзив таълим тушунчасини умуман олиб ташлаш зарур.

Таълимни йук килишни истасангиз, майли, колдиринг!?

Zaynalov Nodir Rasulovich 2018-04-19 11:02:39

4-моддадаги

таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги;

принципини куйидагига алмаштиришни таклиф киламан:

таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик ва миллий қадриятли характерда эканлиги;


Хусаинова Лейла Юнусовна 2018-04-20 16:40:54

2-моддадаги куйидаги жумлани ҳам ижобий ҳам салбий томони бор:

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Салбий томони унда тилимизга, динимизга, маданиятимизга умуман зид бўлган нарсалар таълим оркали кириб олади ва келажак авлодимизни фикрларини чалғитади.

Ижобий томони бу орқали мамлакатимиз ривожи учун янги лойихалар янги технологиялар кириб келиши мақсадга мувофиқ.

Мусаева Шоира Азимовна 2018-04-20 19:24:34

Менинг фикримча таълим олиш жараени ва ўқитиш жараени тушнчаларини аниқлаштириш лозим

Xoliqulov Anvar Nematovich 2018-04-21 10:48:18

2 Модданинг 3 чи бандига аниклик киритилса максадга мувофик булар эди.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:05:05

Nodavlat notijorat ta'lim muassasalari haqida ham tushuncha kiritilishi, shuningdek, ularning ham faoliyatlari ushbu qonunda keltirib o'tilishi lozim. Bu kabi tashkilotlar ta'lim tizimida ko'mak vazifasini bajaradi: fuqarolar ishtirikoni ta'minlaydi, ilmiy-tadqiqotlar, grantlar uchun yo'l ochadi, davlat va boshqa ta'lim muassasalari hamda aholi o'rtasida bog'lovchi vosita bo'lib hizmat qiladi.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:07:09

4-moddaga "6 yoshga to'lgan bolalarning maktabgacha ta'lim olishlari majburiyligi" ham qo'shilishi lozim.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:11:20

Хорижий давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига эга.

Bu noto'g'ri.

"O'zbekiston Respublikasida horijiy davlatlarning fuqarolarining ta'lim olishlari to'g'risida" alohida qonun qabul qilinishi lozim. Maktabgacha davlat ta'lim muassasasida o'qisa qanday talablar va to'lovlar, maktabda o'qisa qanday, oliy ta'lim muassasasida qanday, bularning barchasi belgilab qo'yilishi lozim.

2-боб. Таълим тизими ва турлари

6-модда. Таълим тизими

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат таълим стандартларига ёки давлат талабларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда - таълим муассасалари деб юритилади);

нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар;

таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий ва илмий-педагогик муассасалар;

таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.

7-модда. Таълим турлари

Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:

мактабгача таълим;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;

касб-ҳунар таълими;

олий таълим;

олий ўқув юртидан кейинги таълим;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

мактабдан ташқари таълим.

8-модда. Мактабгача таълим

Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим етти ёшгача оилада, мактабгача таълим муассасалари, нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан олиб борилади.

Давлат томонидан молиялаштириладиган давлат мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари субсидиялаштирилган таълим олиш ҳуқуқига эга бўлади ва фақат номинал тўловни амалга оширади.

9-модда. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим (I–XI синфлар) босқичлари:

бошланғич таълим (I-IV синфлар);

таянч умумий ўрта таълим (V -IX синфлар);

ўрта таълим (X-XI синфлар) ва ўрта махсус таълим (академик лицейлар).

Бошланғич таълим умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма асосларини шакллантиришга қаратилади.

Мактабнинг биринчи синфига болалар 7 (етти) ёшга тўладиган йилнинг 1 сентябридан қабул қилинади

Таянч умумий ўрта таълим билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, таълим дастури мазмунига мос қобилият ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим дастурларини ўзлаштириш асосида ижтимоий ҳаёт учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, компетенцияларни шакллантириш, касб-ҳунар кўникмаларининг ўзлаштирилишини таъминлаш, махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатиш орқали уларнинг касб-ҳунар олишга бўлган эҳтиёжини қондиришга йўналтиради ҳамда таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.

Умумий ўрта таълим муассасаларини 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим бериш муддати 2 йил бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумий ўрта таълим муассасаларидаги мажмуаларда ташкил этилади.

Мажмуани муваффақиятли тугатган ўқувчиларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи касб малакаси бўйича давлат намунасидаги диплом берилади

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бериш умумтаълим мактабларида, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактабларда, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида, академик лицейларда ва бошқа таълим муассасаларида бепул амалга оширилади ҳамда битирувчиларига ишлаш ҳуқуқини берадиган умумий ўрта маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжат ва аттестат берилади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бериш нодавлат таълим хизматини кўрсатувчи юридик шахсларда тўлов-контракт асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Академик лицей ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини жадал ўстиришни, мустақил танқидий фикрлашини, уларнинг чуқур, шахсга йўналтирилган ва табақалаштирилган ҳамда касб-ҳунарга йўналтирилган билим олишларини таъминлайдиган икки йиллик умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасасидир.

Ўқувчиларнинг назарий билимларни ўзлаштириши ва қобилиятини ёки касб-ҳунар эгаллашини таъминлайдиган ихтисослаштирилган синфлар, мактаблар, мактаб-интернатлар ва академик лицейлар қошида турли хил ўқув-тарбия мажмуалари ташкил этилиши мумкин.

Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олиш мажбурий ҳисобланади.

10-модда. Касб-ҳунар таълими

Касб-ҳунар коллежларида таълим олиш умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.

Касб-ҳунар таълими муассасалари эгалланган касб-ҳунар бўйича ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳамда бундай иш ёки таълимни навбатдаги босқичда давом эттириш учун асос бўладиган касб-ҳунар таълими беради.

Касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчиларнинг тайёрлов йўналишлари бўйича амалий кўникма ва малакасини чуқур ривожлантиришни, танланган касблар ва мутахассисликлар олишни таъминлайдиган ҳамда таълим жараёни олти ойдан икки йилгача бўлган таълим муассасаси ҳисобланади.

Касб-ҳунар таълими давлат гранти, тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда битирувчиларга касб-ҳунар маълумоти ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги ишлаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат берилади.

Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги касб-ҳунар таълимни шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.

11-модда. Олий таълим

Олий таълим юқори малакалимутахассислар тайёрлашни таъминлайди.

Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий таълим муассасаларида (университетлар, академиялар, институтлар ва бошқа олий таълим муассасаларида) умумий ўрта ва ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.

Олий таълим икки босқичга, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи бакалавриат ва магистратурага эга.

Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида
уч йил бўлган таянч олий таълимдир.

Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида бир йил давом этадиган олий таълимдир.

Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга ҳақлидирлар.

12-модда. Олий ўқув юртидан кейинги таълим

Олий ўқув юртидан кейинги таълим давлат ва жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир. Олий ўқув юртидан кейинги таълим олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида (таянч докторантура, докторантура, мустақил изланувчилик) олиниши мумкин.

Илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даража ва илмий унвонлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

13-модда. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

Кадрлар малакасини ошириш – касбий билим ва амалий кўникмаларни замонавий талаблар асосида чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлайди. Малака ошириш ходимларнинг разряд, тоифа, даража ва лавозимларнинг ўсишига хизмат қилади.

Кадрларни қайта тайёрлаш – илмий-техник тараққиёт, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳадаги таркибий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ҳамда фуқароларнинг шахсий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, касбий фаолиятнинг қўшимча турларини амалга ошириш учун қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашни таъминлайди.

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

14-модда. Мактабдан ташқари таълим

Болалар ва ўсмирларнинг эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда мактабдан ташқари таълим муассасаларини ва мактабдан ташқари нодавлат таълим хизмати кўрсатувчи юридик шахсларни ташкил этишлари мумкин.

Мактабдан ташқари таълим узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида болалар ва ўсмирларнинг ҳамда имкониятлари чекланган болалар ва ўсмирларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, уларнинг манфаатлари, маънавий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган.

Мактабдан ташқари таълим муассасаларига “Баркамол авлод” болалар марказлари, болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болаларваўсмирлар спорт мактаблари, мусиқа ва санъат мактаблари,студиялар, кутубхоналар,ахборот-ресурс марказлари, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар киради.

Мактабдан ташқари таълим муассасаларининг фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.

15-модда. Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш

Давлат оилада таълим олишга ва мустақил равишда таълим олишга кўмаклашади. Болаларни оилада ўқитиш ва мустақил равишда таълим олиш тегишли таълим муассасаларининг дастурлари бўйича амалга оширилади. Таълим олувчиларга ваколатли давлат муассасалари томонидан услубий, маслаҳат ва бошқа йўсинда ёрдам кўрсатилади.

Оилада таълим олган шахсларгадавлат намунасидаги ҳужжат бериш тегишли таълим муассасалари дастурига асосан экстернат тартибида амалга оширилади.

Оиладаги таълим ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан таълим муассасаси ўртасида таълим олувчи, оила ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартнома асосида олиб борилади.

Мустақил таълим шахснинг касбий, ақлий, маънавий ва маданий даражасини мустақил равишда ривожлантиришга ёрдам берадиган, шахс томонидан якка тартибда амалга ошириладиган таълим шаклидир.

16-модда. Катта ёшдагилар таълими

Катта ёшдагилар таълими инсонни замонавий тезкор ривожланаётган жамиятда ижодий фаолият ва қувончли ҳаёт учун зарур бўлган билим ва кўникмалар мажмуаси билан таъминлайди.

Катта ёшдагилар таълими инсонни меҳнат қилувчи, фуқаро, шахс сифатида унинг бутун умри давомида тўхтамасдан ривожланишини таъминлашга ёрдам беради

Катта ёшдагилар учун таълим дастурларининг мазмуни давлат талабларига мувофиқ таьлим фаолияти олиб борадиган таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

[ izohlar (14) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Iminohunov Abduqahhor Abduvohidovich 2018-04-06 18:10:21

Ҳозирги кунда нодавлат таълим муассасалари томонидан мактаб ўқувчилари ва битирувчилар учун мактабда ўқитилган фанларни янада чуқурроқ ўргатиш мақсадида таълим хизматлари тақдим этилмоқда. Бу қайси таълим турига киради? Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кирмайди, сабаби ўқувчилар ишлаш учун билим олишмаяпти. Мактабдан ташқари таълим утри бўйича қонун лойиҳасида берилган таърифга ҳам унча мос тушмаяпти. Мана шу таълим хизмати қайси таълим турига киритилиши аниқлаштирилса, яхши бўлар эди.

Iminohunov Abduqahhor Abduvohidovich 2018-04-06 18:13:04

11-модда. Олий таълимда фақат бакалавриат ва магистратурага таъриф берилибди. Мамлакатимизда ҳозирги кунда ҳарбий олий таълим муассасалари томонидан олий маълумотли дипломли мутахассис тайёрланмоқда. Қонунда шу ҳолат ҳам ёритилиши керак деб ўйлайман. Россияда ҳам специалитет, дипломированный cпециалист деган тушунчалар бор.

Kurpayanidi Konstantin Ivanovich 2018-04-08 18:01:28

11 моддага - Олий таълим кундузги, сиртқи, махсус сиртқи (тегишли йўналиш бўйича касб-ҳунар таълими негизида), масофавий ёки аралаш (кундузги ва дистанцион шаклларнинг аралашмаси) шаклларида амалга оширилиши мумкин.

Shukurov Nodir Abdukaxxarovich 2018-04-14 18:23:15

15-модда. Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олишни қайси таълим турида қўлланилишига аниқлик киритиш зарур. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимда қўллаш хато деб ҳисоблайман. Бу шунчаки ўқувчиларни дангаса, жамиятга қўшилмаслик, (экстернат – таълим дастурларини мустақил ўзлаштириш, оралиқ синовлар ва якуний давлат имтиҳонини топширишни талаб этувчи аттестация шакли) коррупция ва порахўрликни келтириб чиқаради.

Shukurov Nodir Abdukaxxarovich 2018-04-14 18:57:51

Жамиятнинг бой-бадавлат қатлами 15-модда. Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш ҳуқуқидан фойдаланмайди деб бўлмайди. Бунда жамият яна иккига ажралиши мумкин. Ундан ташқари бундай таълим ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятига таъсир қилади. Ўқитувчи мактабда 25 нафар болага дарс берадими ёки пулини тўлаб қўйган бойнинг фарзандигами? 16-моддани олиб ташлаш ёки тўлдириш зарур. Кўпгина давлат идоралари 5 кунлик иш хафтасидан иборатлигини инобатга олсак, шанба кунини билим ва кўникмаларни ошириш куни деб, корхона ва ташкилотлар негизида ўқув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш керак. Интернет олами ривожланаётган даврда Қонунда масофавий таълим кўзда тутилмаган?

Гарипов Эмиль Римович 2018-04-17 12:27:18

15-модда. Оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш (Образование в семье и самообразование)

На данный момент, в настоящем законе «Об Образовании», при наличии статьи «Образование в семье и самообразование», такая форма обучения предоставляется только детям с отклонениями в физическом и психическом развитии. Это ограничивает возможность обучения в семейной форме для детей, не имеющих проблем со здоровьем.

Учитывая, что статьей 41 Конституции РУз гарантировано получение бесплатного общего образования, родители (законные представители), выбирая получение образования в семейной форме, принимают на себя в том числе, обязательства, возникающие при такой форме получения образования. Семейная форма обучения означает, что родители (законные представители) не заменяют учителей, а выполняет функцию организатора обучения и берут ответственность за получение среднего образования своих детей на себя.

Гарипов Эмиль Римович 2018-04-17 12:28:15

(продолжение) В частности, при выборе семейной формы образования у родителей (законных представителей) возникают обязательства по обеспечению обучения в семейной форме образования - целенаправленной организации деятельности обучающегося по овладению знаниями, умениями, навыками и компетенцией, приобретению опыта деятельности, развитию способностей, приобретению опыта применения знаний в повседневной жизни.

Родители могут нанимать преподавателей, записывать детей в учебные центры и кружки, заниматься самостоятельно и/или использовать онлайн обучение, без обязательного посещения общего среднего образовательного учреждения.

Гарипов Эмиль Римович 2018-04-17 12:28:48

(продолжение) На данный момент, в школах Узбекистан есть ряд проблем, включая нехватку кадров, большую загруженность классов, дефицит помещений и неэффективное использования учебного времени.

Предоставление возможности семейного обучения учеников из социально благополучных семей в Узбекистане позволит частично компенсировать вышеуказанные проблемы.

Чтобы родители и дети могли реализовать такую форму обучения, предлагается следующее:

Разработать нормативно правовые документы для школ, районо и других образовательных учреждений по реализации данной формы обучения, например:

  • - положения об промежуточной и итоговой аттестации или экстернате для детей, учащихся на семейной форме обучения;
  • - внесение дополнений в уставы школ, чтобы школы имели право принимать детей с такой формой обучения и проводить аттестацию;
  • - разработка методических пособий для родителей и детей, находящихся на семейной форме обучения.
Ахтямова Карина Ринатовна 2018-04-17 15:52:04

Полностью согласна с комментарием от Гарипова Эмиля. Семейное образование - это естественное продолжение развития демократического общества. Об эффективности данной формы образования говорят многочисленные научные исследования. К примеру, в США исследованиями семейной формы обучения занимается National Home Education Research Institute (NHERI).

К предложениям предыдущего комментатора я добавлю:

  • в статье о семейном образовании нужно закрепить Законом право граждан проходить аттестацию дистанционно с использованием информационных технологий не только в пределах Узбекистана, но и за рубежом. Таким образом государство откроет доступ к современному высококачественному образованию большому количеству детей, не привлекая высококлассных специалистов из за рубежа;
  • в число нормативно-правовых документов, необходимых для регулирования семейной формы обучения, также включить образовательный минимум, который был бы в свободном доступе каждому. Образовательный минимум должен стать гарантом не предвзятого отношения к детям, обучающимся на семейной форме; гарантом их равноправия при прохождении аттестации наравне с учащимися образовательных учреждений.


Makhmanov Urol Kudratovich 2018-04-18 12:35:32

Ushbu qonunda virtual ta'lim tizimini joriy etish va keng qo'llashni nazarda tutadigan qismini shakllantirish kerak deb uylayman.

Zaynalov Nodir Rasulovich 2018-04-19 13:30:20

Маленький штрих к замечаниям Ахтямовой Карины Ринатовной

Не надо нам ставит в пример США со своими не понятными исследованиями по семейной формы обучения. Там понятие семьи стирается!!!!

А это противоречить нашим устоям.

Мусаева Шоира Азимовна 2018-04-20 19:30:17

Уч йиллик бакалавриат билимларни янада саёзлашишига олиб келмайдими? маълум билим соҳаси бўйича фундаментал билимга эга бўлиш учун бу муддат камлик қилади.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:18:13

8-modda. Maktabgacha ta'lim 6 yoshli bolalarga majburiy ekanligini qo'shish lozim.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:19:34

14-modda. Muassasalar qatoriga "Nodavlat notijorat muassasalari"ni ham qo'shish lozim.

3-боб. Таълим тизимини бошқариш

17-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш;

таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат органлари билан нодавлат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш, нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятига лицензия бериш, таълим ҳужжатларига апостиль қўйиш тартибини белгилаш;

таълим муассасаларига педагог кадрларни ишга қабул қилиш ва фаолиятини баҳолаш тартибини белгилаш;

хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва ҳужжатларнинг эквивалентлигини қайд этиш тартибини белгилаш;

давлат таълим стандартлари ва давлат талабларини тасдиқлаш;

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларни жорий этиш, мақбуллаштириш ва унификация қилиш;

давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;

давлат грантлари миқдори ва таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилаш;

давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;

таълим олувчиларни аккредитация қилинган биртаълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.

18-модда. Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг ҳуқуқ доираси

Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;

таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилиш;

давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ҳамда мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;

нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари бажарилишини амалга оширилишини таъминлаш;

ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш;

ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш ва уларни нашр этишни ташкил қилиш;

таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини баҳолаш, якуний давлат аттестацияси ва таълим муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

давлат олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

педагог кадрларни тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни, қайта тайёрлашни ташкил этиш;

иш берувчиларнинг таклифлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари асосида кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

таълим соҳасига оид муносабатлар доирасида хорижий давлатларнинг тегишли ташкилотлари ва нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

таълим муассасаларида моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш борасида норматив талабларни ишлаб чиқиш ва ягона ёндашувни таъминлаш;

инновациялар, илмий-тадқиқотлар, илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантиришга ёрдам бериш учун таълим муассасаларига техник ёрдам бериш ва зарур ресурслар билан таъминлашга кўмаклашиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириш.

19-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига қуйидагилар киради:

таълим муассасалари фаолиятининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлаш;

республика даражасидаги ташкилотлар тасарруфида бўлган таълим муассасаларидан ташқари давлат таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва уставларини рўйхатга олиш;

ўз ҳудудларидаги давлат таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаштириш миқдорларини ва имтиёзларни белгилаш, ҳомийлик хайриялари ҳисобига таълимни ривожлантириш жамғармаларини шакллантириш;

таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог кадрларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишини таъминлаш;

ҳудудларда мутахассис кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш;

таълим муассасаларининг олий, касб-ҳунар, умумий ўрта ва ўрта махсус маълумотига эга бўлган битирувчилар ва ёш мутахассисларнинг бандлигини таъминлаш;

таълим муассасалари билан биргаликда тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

таълим муассасаларини ривожлантириш масалалари юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш;

болалар ва ёшларга муносиб таълим ва тарбия берилиши, қобилиятларини шакллантириш ва намоён этишлари учун яшаш жойларида зарур шарт-шароитлар яратиш;

зарур ҳолларда мактабгача таълим муассасаларида таълим харажатларини мақбул даражада бўлишини таъминлаш учун хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириш.

20-модда. Таълим муассасасини бошқариш

Таълим муассасаси ушбу Қонунга, бошқа қонун ҳужжатларига ва унинг уставига мувофиқ очиқлик, ошкоралик, коллегиаллик ва демократия принциплари асосида бошқарилади.

Таълим муассасасиниунинг раҳбари бошқаради.

Таълим муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқарув органлариташкил этилиши мумкин.

Таълим муассасасини бошқаришда таълим муассасасининг ходимлари, педагог кадрлар, таълим олувчилар, ота-оналар ва қонуний вакиллар ҳамда бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этадилар

21-модда. Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатлар

Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади.

Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган тақдирда, аккредитация қилган орган уларнинг фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйишга ҳақли.

Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қабул давлат таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Iminohunov Abduqahhor Abduvohidovich 2018-04-06 18:17:16

"нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари бажарилишини амалга оширилишини таъминлаш;" деб ёзилган. Давлат органи қандай қилиб бу нарсани таъминлай олади? Бу имконсиз нарсаку?

Iminohunov Abduqahhor Abduvohidovich 2018-04-06 18:20:55

"Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қабул давлат таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади." деб ёзилган. Нима учун нодавлат таълим муассасаларида қабул давлат таълим муассасалари учун белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилиши керак? Бу нотўғри талабку. Амалда, Тошкентдаги Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти каби нодавлат таълим муассасаларига қабул давлат таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилмяаптику. Амалдаги тартибни сақлаб қолиш ва "Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қабул тартиби ва муддатлари улар томонидан мустақил белгиланади" таҳририда берилишини таклиф қиламан.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:34:03

19-modda bo'yicha:

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари imkon qadar minimal bo'lishi lozim.

Aynan moliyaviy masalalar, uni taqsimlash tegishli ta'lim vazirliklarining ihtiyorida bo'lsin.

Bitiruvchilarni ish bilan ta'minlashga ko'maklashish ham Badlik va Mehnat munosabatlari Vazirligi hamda tegishli ta'lim vazirliklari zimmasida bo'lsin. Shu vaqtgacha real bo'lmagan talablar tufayli faqat ko'zbo'yamachilik qilib kelindi. Bunga chek qo'yish kerak.

-----------------------------

Bu modda quyidagicha qisqartilishi lozim:

19-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига қуйидагилар киради:

таълим муассасалари фаолиятининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлашда тегишли таълим вазирликларига кумаклашиш;

таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог кадрларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишини таъминлашда тегишли таълим вазирликларига кумаклашиш;

ҳудудларда мутахассис кадрларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлашда тегишли таълим вазирликларига кумаклашиш;

тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлашда таълим муассасаларига кумаклашиш;

таълим муассасаларини ривожлантириш масалалари юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш;

болалар ва ёшларга муносиб таълим ва тарбия берилиши, қобилиятларини шакллантириш ва намоён этишлари учун яшаш жойларида зарур шарт-шароитлар яратиш

4-боб. Таълим фаолияти ва уни ташкил этиш

22-модда. Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми

Таълим муассасаси юридик шахс бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади. Нодавлат таълим муассасаси ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс белгиланган тартибда лицензия олган пайтдан бошлаб таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Таълим муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.

Таълим муассасаси аттестация натижаларига биноан давлат аккредитациясидан маҳрум этилиши мумкин.

Таълим муассасалари ўқув-тарбия ва ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуаларига бирлашишга ҳақли.

Таълим муассасаларида уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотлар, жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ташкил этилишига ва фаолият юритишига йўл қўйилмайди.

23-модда. Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчии юридик шахслар

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш учун ўрнатилган тартибда лицензия олади.

Ўз фаолиятини давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари асосида амалга оширади.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилган ҳолда юқори малакали педагог кадр ва бошқа кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради.

Ўқиш муддати ва шартлари, тўлов миқдори, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабат ўрнатади.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар таълим олувчиларга, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналарига (қонуний вакилларига) давлат рўйхатига олинганлиги, ўзининг касбий таълим даражаси, педагогик фаолиятининг умумий давомийлиги ва индивидуал педагогик фаолият билан шуғулланишининг давомийлиги тўғрисидаги маълумотларни, агар ўқитувчилар жалб этилган ҳолда дарс олиб бориладиган бўлса, уларнинг касбий таълим даражаси ва педагогик фаолиятининг умумий давомийлиги тўғрисида маълумотларни беради.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар нодавлат таълим хизматларини амалга оширишга педагог кадрларни жалб этса, уларга таълим фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги ҳақида маълумот беради.

Битирувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат беради.

Давлат томонидан нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун кенг имкониятлар яратилади.

24-модда. Таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

идоравий бўйсунишидан қатъий назар давлат академик лицей, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини ташкил этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари мос равишда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигига, Касб-ҳунар таълими марказига дастлабки хулосани олиш учун мурожаат қиладилар.

Академик лицей, касб-ҳунар ва олий таълим таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги мурожаатда қуйидаги маьлумотлар бўлиши керак:

академик лицей, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган йўналишлар, касблар ва мутахассисликлар бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж ва уларни ишга жойлаштириш имконияти тўғрисида;

ташкил этиладиган академик лицей, касб-ҳунар ва олий таълим муассасасининг моддий-техник ва ўқув-лаборатория базасининг амалдаги меъёрларга мувофиқлиги тўғрисида;

педагог кадрлар ва ўқитишда иштирок этиши мумкин бўлган мутахассисларнинг мавжудлиги тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази тақдим этилган материалларни экспертизадан ўтказади ва ташкил этилаётган давлат таьлим муассасасини ташкил этиш (университет, институт, академия ва олий таълимнинг бошқа муассасалари, академик лицей, коллеж ва бошқалар) ва унга муайян мақомни бериш тўғрисида хулоса қилади. Хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.

Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган хулосани ўрганиб чиқади, академик лицей, касб-ҳунар ва олий таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.

Касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш давлат таълим муассасалари қуйидаги тартибда ташкил этилади:

вазирликлар ва идораларнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолдаги мурожаатларига асосан олий таълим муассасалари қошида, шунингдек вазирликлар ва идораларга бевосита бўйсунувчи малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

олий таълим муассасалари таркибига кирувчи малака ошириш факультетлари ва курслар вазирликлар ва идораларнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолдаги қарорлари билан.

Республика ва маҳаллий бўйсунувдаги давлат умумий ўрта ва ўрта махсус, мактабдан ташқари ва бошқа таълим муассасалари:

республика бўйсунивидаги мактаб-интернатлар, меҳрибонлик уйлари, мактабдан ташқари ва бошқа таълим муассасалари мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги таълим муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйсунувидаги таълим муассасалари (академик лицей, олий ва касб-ҳунар таълим муассасаларидан ташқари) вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.

туман (шаҳар) бўйсунувидаги таълим муассасалари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ташкил этилади.

Давлат таълим муассасаларини қайта ташкил этиш ва уларни тугатиш тегишли таълим муассасаларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

Таълим муассасаларининг ташкил этилганлиги, қайта ташкил этилганлиги ва тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика органларига, таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органига ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатларини тартибга солувчи органлари ҳудудий бўлинмаларига маълум қилинади.

25-модда. Таълим муассасаларининг устави

Ҳаp биp таълим муассасаси Уставга эга бўлиши кеpак. Устав таълим туpи хусусиятлаpи ва таълим муассасасида кадpлаp тайёpлашнинг ўзига хос хусусиятлаpи ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.

Устав ўз ичига умумий қоидалаp, таълим муассасасининг мақсад ва вазифалаpи, таълим олувчилаp, ўқув-таpбиявий ва илмий-услубий иш, таълим муассасасининг тузилиши, педагог кадрлаp, ўқув-таpбиявий ходимлаp, таълим муассасасига pаҳбаpлик қилиш, жамоат ташкилотлаpи, мол-мулки ва маблағлаpи, қайта ташкил этиш ва тугатиш каби бўлимларни олади.

Hамунавий уставлаp:

мактабгача таълим муассасалари учун – Мактабгача таълим вазирлиги;

умумий ўpта таълим муассасалаpи учун – Халқтаълими вазиpлиги;

касб-ҳунар таълими муассасалаpи учун –Касб-ҳунар таълими маркази;

академик лицейлар, кадpлаp малакасини ошиpиш ва улаpни қайта тайёpлаш ҳамда олий таълим муассасалаpи учун – Олий ва ўpта махсус таълим вазиpлиги томонидан ишлаб чиқилади.

Устав:

мактабгача таълим муассасалари учун – туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари буйруқлари билан тасдиқланади;

умумий ўрта таълим муассасалари учун – туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буйруқлари билан тасдиқланади;

мактабдан ташқаpи таълим муассасалаpи, ихтисослаштирилган мактаблар, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, академик лицейлар, касб-ҳунаp коллежлаpи ва бошқа таълим муассасалари, кадpлаp малакасини ошиpиш ва улаpни қайта тайёpлаш ҳамда олий таълим муассасалаpи учун – вазиpликлаp, идоpалаp ва уларнинг ҳудудий органлари буйpуқлаpи билан тасдиқланади;

нодавлат таълим муассасалари учун – таъсисчилар йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.

Таълим муассасаси устави қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ёки қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Устав ижpо этувчи маҳаллий давлат ҳокимияти оpганлаpида pўйхатдан ўтказилади.

26-модда. Таълим бериш тили

Таълим муассасаларида таълим бериш тилидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни билан тартибга солинади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим турида камида иккита хорижий тил ўқитилади.

Мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунивидан қатъий назар умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида давлат тили ўқитилиши шарт.

27-модда. Давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари

Давлат таълим стандартлари мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Давлат талаблари олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда мактабдан ташқари таълим мазмунига, тузилмасига ва амалга ошириш шарт-шароитларига ҳамда таълим олувчиларнинг жисмоний, шахсий, интеллектуал, илмий, касбий сифатларига қўйиладиган меъёр ва талаблар мажмуига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Давлат таълим стандартларини ва давлат талабларини бажариш мос равишда Ўзбекистон Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.

Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари Вазирлар Маҳкамаси, касб-ҳунар таълимининг касблар ва мутахассисликлар бўйича таълим стандартлари Касб-ҳунар таълими маркази, олий таълимнинг таълим соҳалари бўйича давлат таълим стандартлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Давлат талаблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларга таълим бериш махсус таълим дастурлари асосида амалга оширилади.

28-модда. Ўқув режа ва фан дастурларини амалга ошириш

Ўқув режа ва фан дастурлари таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат бошқарув органлари томонидан тасдиқланади.

Ўқув режа ва фан дастурларини таълим жараёнига татбиқ этилиши таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ўқув режа ва фан дастурларининг бажарилишини таъминлашда турли хил замонавий таълим технологиялари ва усулларидан фойдаланилади.

Касб-ҳунар ва олий таълимнинг ўқув режаларида таълим олувчилар учун ўташ кўзда тутилади. Амалиётни ташкил этиш таълим муассасалари бириктирилган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда, кадрлар истеъмолчилари билан тузиладиган шартномалар ҳамда таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органи томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

29-модда. Таълим соҳасида экспериментал ва инновацион фаолият

Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий ҳамда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда, таълим тизимини модернизация қилиш ва ривожлантиришни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Экспериментал фаолият янги таълим технологиялари, таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва жорий этишга қаратилган бўлиб, тажриба шаклида амалга оширилади, уни ўтказиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Инновацион фаолият таълим тизимининг илмий-педагогик, ўқув, методик, ташкилий, ҳуқуқий, молиявий-иқтисодий, кадрлар, моддий-техник таъминотини такомиллаштиришга қаратилган. Инновацион лойиҳани амалга ошириш дастурлари таълим соҳасидаги муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳамда давлат талаблари ва давлат таълим стандартларида таълим даражаси ва сифатига қўйилган талаблардан паст бўлмаслигини таъминлаши шарт.

Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида инновацион таълим дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этиш учун шарт-шароитлар яратади.

30-модда. Таълим муассасаларидан маълумот олишнинг очиқлиги

Таълим муассасалари ўз фаолиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган очиқ ва оммавий ахборот ресурсларини шакллантиради ва бундай ресурсларни ахборот ва телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернет тармоғидаги таълим муассасасининг расмий сайтига жойлаштиради.

Маълумотларнинг шаффофлиги ва объективлиги учун таълим муассасаси масъул ҳисобланади.

Таълим муассасалари:

таълим тиллари ҳақидаги;

давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари ҳақидаги;

таълим фаолиятининг моддий-техник таъминоти (жумладан, таълим олувчилар учун жиҳозланган ўқув ва амалиёт хоналари, ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари, кутубхоналар (ахборот ресурс марказлари), спорт иншоотлари, ўқитиш ва тарбиялаш воситалари, таълим олувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш ва соғлиғини муҳофаза қилиш учун яратилган шароитлар, ахборот тизимлари ва ахборот-телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлиги) ҳақидаги;

илмий-тадқиқот ишларининг йўналишлари ва натижалари ва уни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базаси (олий таълим муассасалари учун) ҳақидаги;

тегишли таълим дастурларида назарда тутилган фанлар, курслар, модуллар, амалиётлар ҳақидаги;

ҳар бир касб, таълим йўналиши ва мутахассисликлар бўйича таълим муассасасига ўртача тўпланган баллар кўрсатилган ҳолдаги қабул натижалари ҳамда таълим олувчиларни тиклаш, кўчириш ва таълим олувчилар сафидан чиқариш ҳақидаги;

таълим олувчиларга стипендия ва ижтимоий ёрдам беришнинг мавжудлиги ва шартлари ҳақида;

ётоқхонанинг мавжудлиги, чет эллик таълим олувчилар учун ётоқхонадаги яшаш жойлари сони, ётоқхонада яшаш учун тўланадиган пул миқдори ҳақидаги;

битирувчиларнинг ишга жойлашиши ҳақидаги;

таълим муассасанинг устави ҳақидаги;

таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензия (иловаси билан)ҳақидаги;

таълим тизими мониторинги натижалари;

таълим фаолиятини олиб бориш учун давлат аккредитацияси (иловаси билан) ҳақидаги очиқлик ва ошкораликни таъминлайди.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган айрим таълим муассасалари бундан мустасно.

31-модда. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш барча талабгорлар учун тенглик принципи шартлари асосида амалга оширилади, айрим тоифадаги шахсларга ўқишга қабул қилишда қонунчиликка мувофиқ, махсус ҳуқуқлар (имтиёзлар) берилиши мумкин.

Таълим муассасалари абитуриентларни ва (ёки) уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)ни ўз устави, лицензияси (нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун), давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификати, таълим дастурлари ва таълим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар, таълим олувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиришга мажбур. Танлов асосида қабул қилишда, таълим муассасалари абитуриентларга танловни ўтказиш тартиби ва унинг натижаларига оид маълумотларни беради.

Ривожланишида нуқсони бўлган болалар, уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) розилиги билан ва психологик, тиббий-педагогик комиссиянинг тавсиялари асосида уйғунлашган умумий ўқув дастури бўйича ўқишга қабул қилинади.

Олий таълим муассасалари ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Касб-ҳунар таълим муассасаларига танлов асосида қабул қилиш ушбу муассасалардаги талабгорлар сони қабул квотасидан кўп бўлган ҳолларда ўтказилади.

Танлов асосида таълим муассасаларига қабул қилиш давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, шу жумладан тўлов-контракт миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

32-модда. Таълим муассасаларига мақсадли қабул

Таълим муассасаларига мақсадли қабул кадрларга бўлган реал талабдан келиб чиқиб, тегишли ҳудудлар, соҳа ва тармоқлар бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мақсадли қабул қилиш, ажратилган квота доирасида таълим муассасаси, кадр истеъмолчилари ва фуқаро ўртасида тузиладиган мақсадли қабул тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.

33-модда.Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар

Аккредитация қилинган таълим муассасалари битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади. Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат оилада таълим олган ёки мустақил равишда билим олган ва аккредитация қилинган таълим муассасаларининг тегишли таълим дастурлари бўйича экстернат тартибида имтиҳонлар топширган шахсларга ҳам берилади.

Давлат таълим муассасалари томонидан ўқитилиши шарт бўлган касблар, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Академик лицей, мактаб интернатлар (маданият олимпия захиралари ва санъат), касб-ҳунар ва олий таълим муассасаси битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклдаги диплом иловаси билан берилади.

Диссертация ҳимоя қилган шахсларга белгиланган тартибда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.

Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама битимлар асосида ҳар икки томоннинг маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари белгиланган тартибда ўзаро тан олиниши мумкин.

Тегишли босқичдаги таълимни тугалламаган шахсларга белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.

Давлат тасдиқлаган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат навбатдаги босқич таълим муассасаларида таълим олишни давом эттириш ёки тегишли ихтисослик бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.

34-модда. Таълим тизимида мониторинг

Таълим тизимига оид маълумотлар – расмий статистик маълумотлар, таълим тизими мониторинги маълумотлари ва таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари ва унинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим муассасалари маълумотларини ўз ичига олади.

Таълим тизимини мониторинг қилиш – таълимнинг ҳолати, таълим натижаларининг ўзгариш динамикаси, таълим фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитлар, таълим олувчиларининг контингенти, уларнинг ўқув жараёнидаги ютуқлари, таълим муассасаси битирувчиларининг касбий фаолиятидаги ютуқларини тизимли равишда кузатиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишни ўз ичига олади.

Таълим тизимининг мониторингини ташкил этиш таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари, таълим муассасалари ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.

Таълим ҳолати таҳлили ва ривожланиш истиқболлари йиллик ҳисоботлар шаклида таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари, таълим муассасалари ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органининг интернет тармоғидаги расмий сайтларига жойлаштирилади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:48:03

25-moddaga jamoatchilik kengashlari va ota-onalar qo'mitalari faoliyati borasida ham yozib ketilishi kk.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:51:10

30-modda. Byudjet ma'lumotlari ochiqlanmas ekan, bunday ma'lumotni ochiq deb atash qiyin. Davlat byudjeti miqyosida ochiq ma'lumotlarga egamiz, har bir vazirlik, jumladan ta'lim vazirliklari va ta'lim muassasalari miqyosida ham byudjet raqamlarini, byudjet ma'lumotlarini biz fuqarolar bilishimiz lozim.

Bu amaliyot boshqa ko'p bir qator nuqtai nazardan to'g'ri bo'lib, shuningdek, jamoatchilik, homiylar, ota-onalar qatnashuvi, moliyaviy ko'magini faollashtiradi, korrupciyani oldini oladi va natijada ta'lim sifatiga ijobiy ta'sir qiladi.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:53:11

34-modda.

"Jamoatchilik nazorati to'g'risidagi qonun"ga muvofiq, ta'lim monitoringini jamoatchilik kengashlari va boshqa jamoatchilik organlari ham olib borishlari mumkin.

Qo'shib qo'yish lozim.

5-боб. Таълим муассасалари ходимлари

35-модда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи

Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги борва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Педагог кадрларни олий таълим муассасаларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида амалга оширилади.

Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига ёки тиббий хулосага асосан ман этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

36-модда. Педагог кадрларнинг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва эркинликлари

Педагог кадрларнинг ҳуқуқий мақоми деганда Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳуқуқлар ва эркинликлар, меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий кафолатлар ва компенсациялар, чеклашлар, мажбуриятлар ва жавобгарликлар тушунилади.

Ўзбекистон Республикасида педагог кадрларнинг жамиятдаги махсус мақоми тан олинади ва уларнинг касбий фаолиятларини амалга ошириш учун шароитлар яратилади. Ўзбекистон Республикасида педагог кадрларга юқори касбий даражасини таъминлашга қаратилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари, касбий вазифаларини самарали бажариш учун шароитлар, уларнинг ижтимоий мавқеи ва обрў-эътиборини ошириш учун ҳуқуқ ва эркинликлар берилади.

Педагог кадрлар қуйидаги ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланадилар:

амалга оширилаётган ўқув дастури доирасида муаллифлик дастурларини яратиш ва қўллаш, ўқитиш ва тарбиялаш услубиятларини ишлаб чиқиш, шунингдек алоҳида ўқув фани, курс, модулдан фойдаланиш, ижодий ташаббускорлик;

давлат таълим стандартлари, давлат талаблари, малака талаблари, ўқув режалари, ўқув дастурлари ва бошқа ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

илмий, илмий-техникавий, ижодий, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, экспериментал ва халқаро фаолиятда иштирок этиш, инновацияларни ишлаб чиқиш ва уни татбиқ этиш;

қонун ҳужжатларида ёки таълим муассасасининг локал меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқув, услубий ва илмий йўналишлардаги хизматлардан бепул фойдаланиш;

таълим муассасасининг уставида белгиланган тартибда ушбу таълим муассасасини бошқаришда, шу жумладан коллегиал бошқарув органларида иштирок этиш;

таьлим муассасаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишда, шу жумладан давлат ва жамоат ташкилотлари орқали иштирок этиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда касаба уюшмаси ва жамоат ташкилотларига аъзо бўлиш;

педагог кадрларнинг касбий шаъни ва қадр-қиммати, касб этикаси меъёрлари бузилишини текширишда холисона ва адолатли ёндашувни талаб қилиш ҳуқуқлари;

таълим бериш, ўз фикрини баён этиш, касбий фаолиятига ташқаридан аралашмаслик;

педагогик асосланган шакллар, воситалар, ўқитиш ва тарбиялаш усулларини танлаш ва улардан фойдаланиш эркинликлари.

Педагог кадрлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва эркинликларга ҳам эга.

Педагог кадрларни таълим фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ишларга мажбурий жалб этиш тақиқланади.

37-модда. Педагог кадрларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Педагог кадрларнинг мажбуриятлари:

ўз фаолиятини юқори касбий даражада ташкил этиш;

касб одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш;

таълим олувчилар ва таълим соҳасидаги бошқа иштирокчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

таълим сифатини таъминлаш учун таълим ва тарбия беришнинг илғор педагогик, шу жумладан, инновацион шакллари ва усулларини қўллаш;

таълим олувчиларнинг психологик хусусиятлари ва физиологик ривожланиши ҳамда уларнинг саломатлигини инобатга олиш, ривожланишида нуқсони бўлган шахсларни ўқитиш учун зарур бўлган алоҳида шартларни эътиборга олиш, зарур ҳолларда тиббий муассаса ходимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўзининг касбий даражаси ва малакасини мунтазам ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгаллаган лавозимига лойиқлиги бўйича аттестациядан ўтиш;

меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишга қабул қилинишда ва даврий равишда, шунингдек иш берувчининг йўлланмаси билан навбатдан ташқари тиббий кўрикларлардан ўтиш;

таълим муассасасининг устави ва унинг ички тартиб ва меҳнат қоидаларига риоя қилиш.

Таълим муассасасининг педагог кадрлари ушбу таълим муассасасида ўз таълим олувчиларига пуллик таълим хизматини кўрсатишга ҳақли эмас.

Педагог кадрларга фаолиятида давлат сиёсатига зид ташвиқот юритиш, таълим олувчиларни диний ва бошқа эътиқодларни қабул қилиш ёки рад этишга ундаш, уларда ижтимоий, ирқий, этник ёки диний нафратни қўзғатиш, фуқароларнинг ижтимоий, ирқий, миллий, диний ёки тилга мансублиги, динга бўлган муносабатидан келиб чиқиб, уларни устун қўйиш ёки камситиш, шу жумладан халқларнинг тарихий, миллий, диний ва маданий аньаналарига оид ишончсиз маълумотларни таълим олувчиларга етказиш, шунингдек таълим олувчиларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлган қарашларни уйғотиш тақиқланади.

Педагог кадрлар ўз лавозим мажбуриятларини бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардирлар.

38-модда. Илмий ходимлар

Олий таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасаларида илмий ходимларнинг лавозимлари кўзда тутилади.

Илмий ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг “Фан тўғрисида”ги қонунида белгиланади.

39-модда. Таълим муассасаси раҳбарияти

Давлат таълим муассасаларининг раҳбарияти таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Нодавлат таълим муассасаларининг раҳбарияти таъсисчилар томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Таълим муассасасининг раҳбарияти лавозимига номзодлар раҳбарлик қобилиятига ва юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлиши, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида кўрсатилган талаблар ҳамда лавозим вазифаларига мувофиқ бўлиши керак.

Педагогик фаолиятни амалга ошириш тақиқланган шахслар томонидан таълим муассасаси раҳбари лавозимини эгаллаш тақиқланади.

Таълим муассасаси раҳбариятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари, жавобгарлиги қонун ҳужжатларига, таълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.

Таълим муассасалари раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда педагог кадрлар учун бериладиган ҳуқуқлар ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланади, ижтимоий ҳимояланади.

40-модда. Таълим муассасасининг бошқа ходимлари

Таълим муассасалари бошқа ходимлари таркибига маъмурий-хўжалик, техник, инженер-техник, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи, тиббий ва бошқа қўшимча функцияларни бажарувчи ходимлар киради.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган лавозимларни эгаллаш ҳуқуқи Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори талабларига жавоб берувчи шахсларга берилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган лавозимларни эгаллаган масъул ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, ички меҳнат қоидалари ва таълим муассасаларининг бошқа локал меъёрий ҳужжатлари, лавозим йўриқномалари ва меҳнат шартномалари билан белгиланади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Kurpayanidi Konstantin Ivanovich 2018-04-08 18:03:08

36 моддага - Педагог кадрларни таълим фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ишларга жалб этиш тақиқланади

Мусаева Шоира Азимовна 2018-04-20 19:42:47

35-моддага. Қўллаб қувватлайман. Малака ошириш натижалари бўйича, мунтазам равишда комиссияларнинг хулосалари асосида меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши танлов тартибига зид бўлишини таъкидламоқчиман. Ўрта таълим педагогларини ишга қабул қилиш бўйича Низомга асоланиш лозим, чунки олий таълимда умумий билимлар берилмаслиги керак

6-боб. Таълим олувчилар ва ота-оналар (қонуний вакиллар)нинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

41-модда. Таълим олувчиларнинг асосий ҳуқуқлари

Таълим олувчиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

таълим муассасасини ва таълим олиш шаклини танлаш;

психологик хусусият ва физиологик ривожланиш ҳамда соғлиғини инобатга олган ҳолда ўқиши учун шарт-шароитлар ва бепул психологик-тиббий коррекциялаш хизматларидан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда индивидуал ўқув дастурлари бўйича таълим олиш;

касб-ҳунар ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган, локал меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда таълимнинг мазмунини шакллантиришда иштирок этиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим олиш даврида ҳарбий хизмат чақирув муддатини кечиктириш;

инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиш, барча жисмоний ва руҳий зўравонликлардан,шахсини ҳақорат қилинишидан ҳимоя қилиш, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;

виждон ва ахборот олиш эркинлиги, ўз фикри ва эътиқодини эркин ифода этиш;

таълим олиш жараёнида дам олиш ва бошқа ижтимоий мақсадлар учун қонун ҳужжатларига ва ўқув режаларига мувофиқ режалаштирилган таътиллар олиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда академик таътиллар олиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқбошқа таълим муассасасига, таълим шаклига, касбларга, таълим йўналишларига, мутахассисликларга, шунингдек тегишли даражадаги мос ўқув дастурини амалга оширадиган бошқа таълим муассасасигаўқишини кўчириш ва тиклаш;

таълим муассасаси уставида ўрнатилган тартибда уни бошқариш масалаларида иштирок этиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим муассасасининг локал меъёрий ҳужжатлари юзасидан шикоят қилиш;

қонун ҳужжатларида ёки таълим муассасасининг локал меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқув, услубий ва илмий йўналишлардаги хизматлардан, тиббий-соғломлаштириш инфратузилмаларидан, маданий объектлар ва спорт иншоотларидан бепул фойдаланиш;

ўзининг ижодий қобилияти ва салоҳиятларини ривожлантириш учун олимпиадаларда, кўргазмаларда, танловларда, спорт мусобақаларида, маънавий-маърифий ва бошқа тадбирларда қатнашиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасасининг илмий-тадқиқот, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида иштирок этиш;

танланган мавзулар, амалиётлар, шу жумладан академик алмашинув орқали бошқа таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларидатаълим олиш ва илмий изланишлар ўтказиш;

таълим, жисмоний тарбия, спорт, жамоатчилик, илмий, илмий-техникавий, ижодий, экспериментал ва инновацион фаолиятида эришган муваффақиятлари учун рағбатлантирилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим дастурини ўзлаштиришга халақит бермаган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш.

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

Таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга мажбурий жалб этиш тақиқланади.

42-модда. Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари:

ўқув дастури асосида билимларни виждонан ўрганиш, дарс машғулотларига мунтазам қатнашиш, дарсларга мустақил тайёргарлик кўриш, педагог кадрлар томонидан берилган топшириқларни бажариш;

таълим муассасаси устави талабларига, ички тартиб-қоидаларга, ётоқхоналарда яшаш қоидаларига, таълим фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга оид бошқа локал ҳужжатларга риоя қилиш;

ўз соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга қайғуриш, ахлоқий, маънавий ва жисмоний ривожланиш, ўз дунёқарашини ўстиришга интилиш;

бошқа таълим олувчиларнинг ва таълим муассасалари ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;

таълим жараёни иштирокчиларига нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик ва уларнинг ўз вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмаслик;

таълим муассасасининг мол-мулки ва моддий ва маданий бойликларни авайлаб асраш.

Таълим муассасасининг устави, ички тартиб қоидалари, турар жой (ётоқхона)ларда яшаш қоидалари, кийиниш қоидалари, таълим фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича бошқа локал меъёрий ҳужжатлар талабларини бажармаслик ёки бузилишига йўл қўйганлик учун таълим олувчиларга нисбатан қуйидаги интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин – огоҳлантириш, ҳайфсан, таълим муассасасидан четлатиш.

Интизомий таъсир чоралари мактабгача таълим тарбияланувчилари, бошланғич таълим ўқувчилари, шунингдек ривожланишида нуқсони бор таълим олувчилар (руҳий ва ақлий заифликнинг турли шакллари)га нисбатан қўлланилмайди.

Таълим олувчиларга нисбатан интизомий жазо чоралари уларнинг касаллиги, таътил ва академик таътил, ҳомиладорлик ва туғиш ёки бола тарбияси билан боғлиқ таътили даврида қўлланилмайди.

Интизомий таъсир чораларини танлашда таълим муассасалари таълим олувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликнинг жиддийлиги, унинг сабаблари ва шароитлари, таълим олувчининг олдинги хатти-ҳаракатлари, унинг психофизик ва ҳиссий ҳолати, шунингдек ўқувчилар ва ота-оналар кенгашларининг фикрларини эътиборга олишлари керак.

Ушбу модданинг учинчи қисмида кўзда тутилган тартиб-интизом қоидаларини бир неча маротаба бузган вояга етмаган ўқувчиларга нисбатан таълим муассасасидан четлаштириш интизомий таъсир чоралари улар 16 ёшга тўлгандан сўнг таълим муассасаси қарорига асосан амалга оширилади. Илгари қўлланилган интизомий таъсир чораси ва педагогик таъсир чоралари ўз самарасини бермаган ва унинг кейинчалик таълим муассасида қолиши бошқа таълим олувчиларга салбий таъсир кўрсатадиган, таълим олувчилар ва педагог кадрларнинг ҳуқуқларини бузилишига олиб келадиган ҳамда таълим муассасасининг нормал фаолият кўрсатишига ҳалақит берадиган бўлса вояга етмаган таълим олувчига нисбатан таълим муассасасидан четлатиш жазо чораси қўлланилади.

Ўн олти ёшга тўлган ва умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни олмаган ўқувчига нисбатан таълим муассасасидан четлаштириш интизомий таъсир чораси тўғрисидаги қарор ота-онасининг (қонуний вакилларининг) ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг розилиги асосида қабул қилинади. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни таълим муассасасидан четлаштириш интизомий жазо чораси вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссияси ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан қабул қилинади.

Таълим муассасалари томонидан таълим муассасасидан интизомий таъсир чораси сифатида четлаштирилган вояга етмаган ўқувчилар ҳақидаги маълумот зудлик билан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига ва ўзини ўзи бошқариш органларига етказилиши шарт. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) бир ой муддатда ўқувчиларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бўйича таълим олишини таъминлаш чораларини кўради.

Вояга етмаганларни ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиш суд ажрими асосида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган йўлланмалар бўйича амалга оширилади.

Ўқувчилар, вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) таълим муносабатларига оид низоларни кўриб чиқиш комиссиясига ўқувчиларга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чоралари бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Таълим олувчиларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш ва уларни олиб ташлаш тартиби мос равишда таълим соҳасидаги бошқарув органлари томонидан белгиланади.

43-модда. Таълим олувчиларнинг кийимига қўйиладиган талаблар

Таълим муассасалари таълим олувчиларнинг кийимига, шунингдек кийимининг умумий кўринишига, рангига, услубига, турига, сифат белгисига ва унинг кийиниш қоидасига талаб қўйиши мумкин. Тегишли локал меъёрий ҳужжатлар таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек ушбу муассаса ходимлари ваколатли органининг (агар мавжуд бўлса) фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг кийимига қўйиладиган талаблар таълим соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган намунавий талабларга мувофиқ таълим муассасаси томонидан белгиланади.

Таълим олувчиларни давлат томонидан таъминлаш белгиланган ҳолларда ва тартибда уларнинг кийимлари ҳаражатлари бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

44-модда. Таълим олувчиларни вақтинчалик турар жойлар билан таъминлаш

Таълим муассасаларининг кундузги шаклида таълим олувчиларга, шунингдек сиртқи таълим олувчилар учун оралиқ ва якуний аттестациядан ўтиш даврида агар ушбу таълим муассасаларда вақтинчалик турар жойлар мавжуд бўлса, турар жойларда (ётоқхоналарда) яшашга эҳтиёж бўлганлар учун, таълим муассасалари томонидан турар жойлардан (ётоқхоналардан) жой берилади.

Вақтинчалик турар жойлар таълим олувчиларга таълим муассасаларининг локал меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ўқиш даврида ота-онасидан ёки уларнинг биридан маҳрум бўлганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга биринчи навбатда вақтинчалик турар жойлар дан жой берилади. Вақтинчалик турар жойлар да яшовчи ҳар бир таълим олувчи билан белгиланган тартибда вақтинчалик турар жойларда яшаш учун шартнома тузилади. Вақтинчалик турар жойлар га муҳтож бўлган таълим олувчилар мавжуд бўлганда, бундай вақтинчалик турар жойлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ижара шартномасига мувофиқ таълим муассасасининг вақтинчалик турар жойларларида яшовчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловларни амалга оширади.

Вақтинчалик турар жойлардан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш миқдори (тўловлар) яшаш жойларининг сифати ва шинамлиги, жиҳозланганлиги ва қулайлигига қараб таълим муассасалари томонидан белгиланади. вақтинчалик турар жойлардан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш миқдори (агар у мавжуд бўлса) таълим олувчилар ва уларнинг таълим муассасаларидаги вакиллик органлари фикрларини ҳисобга олган локал меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.

Таълим муассасаси томонидан таълим олувчиларга вақтинчалик турар жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини камайтиришга ёки уларнинг айрим тоифалари учун бундай тўловни ундирмасликка йўл қўйилади. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ўқиш даврида ота-онасидан ёки ягона ота ёки онасидан маҳрум бўлган болалар, ривожланишида нуқсони бор болалар, ногиронлиги бўлган шахслар вақтинчалик турар жойлардан фойдаланганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.

45-модда. Вояга етмаган таълим олувчилар ота-оналари (қонуний вакиллари)нинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) болани ўқитиш ва тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устувор ҳуқуқий ваколатга эга. Улар боланинг жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун пойдевор қўйишлари шарт.

Давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари болаларни тарбиялаш, жисмоний ва руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, индивидуал қобилиятларини ривожлантириш ва ривожланишидаги четланишларга зарурий тузатишлар киритиш орқали вояга етмаганларнинг ота-оналарига (қонуний вакилларига) кўмаклашади.

Вояга етмаганлар ота-оналари (қонуний вакиллари)нинг ҳуқуқлари:

ривожланишида нуқсони бор болага мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни оилада бериш;

оилада таълим олаётган бола, унинг фикри инобатга олинган ҳолда ота-онаси (қонуний вакиллари)нинг қарорига биноан таълимнинг ҳар қандай босқичида таълим муассасасида таълимни давом эттириш;

таълим муассасасининг устави, таълим фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензия, давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат, давлат таълим стандартлари, давлат талаблари, малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар ва таълим фаолиятини олиб бориш учун зарурий бўлган ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;

таълим мазмуни, қўлланилаётган таълим ва тарбия усуллари, таълим технологиялари, шунингдек фарзандларининг фанларни ўзлаштириш натижалари билан танишиш;

таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

таълим муассасасининг уставида белгиланган тартибда унинг бошқариш масалаларида иштирок этиш.

Вояга етмаганлар ота-оналари (қонуний вакиллари)нинг мажбуриятлари:

болаларини умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олишини таъминлаш;

болаларини дарс машғулотларига қатнашишини таъминлаш

таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига, таълим олувчиларнинг ўқиш режимини тартибга соладиган локал меъёрий ҳужжатлар талабларига, таълим олувчилар ва (ёки) уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) ҳамда таълим муассасаси ўртасидаги таълим муносабатларини тартибга солиш бўйича регламент талабларига риоя қилиш;

таълим фаолияти иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш.

Вояга етмаган таълим олувчилар ота-оналари (қонуний вакиллари)нинг бошқа ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ушбу қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, таълимга оид битимлар билан тартибга солинади.

Ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик учун вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:54:56

43-modda.

Jamoatchilik kengashlari, ota-onalar qo'mitalari ham qatnashuvi qo'shilishi lozim.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-21 23:57:31

45-modda.

Ota-onalar (qonuniy vakillar) jamoatchilik kengashlari va ota-onalar qo'mitalarida imkon qadar faol qatnashishlari shart.

---

Formulirovkani barchaga to'g'ri keladigan qilib yozish kk. Masalan, chetda bo'lgan ota-ona ham ota-onalar qo'mitasi telegram kanali orqali fikr bildirib, qatnashishi mumkin, va hokazo.


7-боб. Таълим жараёни қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси

46-модда. Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш

Таълим муассасасида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув-методик мажмуалар, имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан таъминланади.

Тўлов-контракт асосида таълим олувчиларга қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим кредитлари берилади.

47-модда. Таълим муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Таълим муассасалари ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳақ тўланадиган йиллик узайтирилган таътиллар, малакаси ва педагогик фаолияти натижаларини инобатга олган ҳолда табақалаштирилган иш ҳақи ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёзлар берилади.

Таълим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар доирасида мустақил равишда иш ҳақига табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш қўшимча усуллари ва шартлари уларнинг уставида белгиланади.

Давлат таълим муассасалари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кафолатлайди.

48-модда. Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқитиш

Етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Таълим олувчи таълим олиш даврида чин етим бўлиб қолса ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган тақдирда уларни ўқитиш ва боқиш давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

49-модда. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилади. Болалар ва ўсмирларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан чиқариш ота-оналарининг ёки қонуний вакилларининг розилиги билан тиббий-педагогик-психологик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.

Ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг ўқувчилари қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлади.

Таълим муассасаларида зарур шарт-шароитлар яратилган тақдирда, жисмоний ёки руҳий ривожланишида енгил нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг уйғунлашган (инклюзив) шароитда таълим олишлари ташкил этилади.

Уйғунлашган (инклюзив) шароитда, уйда якка тартибда ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда таълим олишни ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

50-модда. Ижтимоий ёрдам ва реабилитацияга муҳтож бўлган шахсларни ўқитиш

Алоҳида шароитларда тарбияланиш ва ўқишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирлар учун уларнинг билим олиши, касб тайёргарлиги ва ижтимоий реабилитациясини таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади.

Озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил таълим олиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Мусаева Шоира Азимовна 2018-04-20 19:47:43

46-моддда институт битирувчиларини ишга йўлланган корхоналарда ижтимоий ҳимоялашни кўзда тутиш лозим. Яшаш жойи, овқатланиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ва хоказолар иш берувчи томонидан таъминланса қўнимсизлик камаяди

8-боб. Таълим муассасаларини лицензиялаш, давлат аккредитацияси, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификацияси ва апостиль қўйиш

51-модда. Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни лицензилаш.

Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар номуайян муддатга ҳар бир таълим тури учун алоҳида берилади.

Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар лицензия олгандан сўнг беш йил муддатда аттестациядан ўтмаган тақдирда уларнинг лицензияси ўз кучини йўқотади.

Нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

52-модда. Таълим муассасалари аттестацияси ва давлат аккредитацияси

Таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар аттестацияси ва давлат аккредитацияси таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг аризасига кўра ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ташкил этилган таълим муассасалари ташкил этилган кундан бошлаб беш йил муддатга аккредитацияланган деб ҳисобланади.

Таълим муассасаси ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни аккредитациялаш учун таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи қошида доимий фаолият кўрсатувчи аккредитация комиссияси тузилади.

Давлат аккредитацияси таълим муассасаси нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг аттестацияси хулосаларига кўра амалга оширилади. Аккредитация комиссияси таълим муассасаси ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат талабларига жавоб беришини эътироф этиш билан биргаликда унинг мақомини ҳам белгилайди.

Таълим муассасаси ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни аккредитациялаш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, уларга давлат аккредитацияси ҳақида белгиланган шаклдаги амал қилиш муддати кўрсатилган сертификат берилади.

Таълим муассасаси ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасаси ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан таълимга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ёки сертификатда белгиланган талаблардан четга чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат бекор қилинади.

Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органида ҳисобга олинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Давлат таълим муассасалари янги ташкил этилганда, қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан, нодавлат таълим муассасалари тугатилганда уларнинг таъсисчилари томонидан, нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар тугатилганда уларнинг раҳбарлари томонидан тегишли қарор нусхаси бир ҳафта муддатда таълим давлат статистика органларига, таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органига ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатларини тартибга солувчи органлари ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.

53-модда. Таълим муассасаларини ички аттестацияси

Таълим муассасалари аттестациядан ўтказилишидан олдин, аттестациядан ўтказиш кўрсаткичлари ва мезонлари асосида ички аттестациядан ўтказилади.

Таълим муассасаси ички аттестацияни ташкил этади ва ўтказади ҳамда унинг натижасини аттестация жараёни бошланишидан икки ой олдин таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органига тақдим этади.

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи ички аттестация натижаларини ўрганади ва ташқи аттестация жараёнида ундан фойдаланади.

Таълим муассасасининг ички аттестацияси натижаларини ишончлилиги учун таълим муассасаси раҳбари жавобгар ҳисобланади.

54-модда. Таълим ва фан соҳасига оид расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.

Апостиль - ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахс имзосининг ҳақиқийлигини ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун таълим ва фан соҳасига оид расмий ҳужжатларга қўйилади.

Апостилга қўйиладиган имзо, муҳр ёки штамп қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.

Таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.

55-модда. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) амалга оширилади.

Нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ҳужжатларига тегишлидир.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш деганда ваколатли давлат органларининг Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучга эга эканлигига розилиги тушунилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

9-боб. Таълимни молиялаштириш ва моддий қўллаб-қувватлаш

56-модда. Таълимни молиялаштириш

Давлат таълим муассасаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарларнинг бюджетлари, кадрлар буюртмачиларининг маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларни молиялаштириш уларнинг таъсисчилари маблағлари ва бошқа тақиқланмаган маблағ ва воситалар ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларига мувофиқ пуллик таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланишга ҳақли.

Таълим муасссасалари томонидан пуллик таълим хизматини кўрсатиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш таълим муассасасининг асосий фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак.

Давлат таълим муассасаларида қўшимча таълим олганлик учун таълим олувчилардан тўловлар ундириш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Давлат ва нодавлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматини кўрсатувчи юридик шахсларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларига қуйидагилар киради:

шартномалар, шу жумладан хорижий давлатлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан тушган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмасига асосан илмий-тадқиқот, ўқув-методик ва бошқа ишларни бажаришдан тушган маблағлар;

таълим муассасаларида белгиланган тартибларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар;

вақтинча фойдаланилмаётган бино, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган дотациялар;

банк кредитлари ва ссудалари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари.

Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълимда ҳар бир тарбияланувчи ва ўқувчига ажратиладиган маблағ миқдори Молия вазирлиги томонидан белгиланади ва тарбияланувчилар ҳамда ўқувчилар ўқиётган таълим муассасасига йўналтирилади.

57-модда. Таълимни ривожлантириш жамғармалари

Таълимни ривожлантириш жамғармалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.

58-модда. Таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик

Қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида таълим муассасалари ташкил этилади.

Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади.

59-модда. Таълим соҳасига инвестицияларни жалб қилиш

Давлат таълим соҳасига инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қулай сармоявий муҳит яратилишини таъминлайди ва шу мақсадда инвесторларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар беради.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

60-модда. Таълим муассасаларининг мол-мулки

Таълим муассасалари таълим фаолиятини ҳамда уставида кўрсатилган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ўзининг мол-мулкига ёки бошқа ҳуқуқий асосдаги мол-мулкка эга бўлиши шарт.

Давлат таълим муассасалари тезкор бошқарувидаги ёки уларнинг мустақил балансида бўлган объектлар (бинолар, иншоотлар, қурилаётган бино ва иншоотлар), ўқув, ишлаб чиқариш, ижтимоий инфратузилмалар, турар-жой бинолари (ётоқхоналар) ва клиник базаларни хусусийлаштирилишга йўл қўйилмайди.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Boymurotov Isroiljon Ismoiljonovich 2018-04-16 09:59:54

таълим муассасалари томонидан кўрсатилган пуллик хизматлардан тушган маблағларни мақсадли эркин тарзда ишлатишларини йўлга қўйиш керак. махсус хисоб рақамларни алохида юридик шахс ташкил этган холда бошқариш мақсадга мувофиқ. таълим муассасаларининг моддий техник таъминоти яхшиланишига сабаб бўлади.

Sadikova Inoyatxon T 2018-04-22 00:01:04

56-modda.

Ta'lim muassasalari byudjeti tuman va shaharlar byudjetidan holi bo'lishi lozim.

Turli tadbirkorlik faoliyatini olib borishda ta'lim muassasalariga real talablar qo'yilsin. Masalan, to'garak ochishga ruhsat beriladi, lekin murabbiy oyligi 500ming deb belgilanadi. Bunday oylikka murabbiy topishning imkoni yo'q.

Amaldagi "Vasiylik Kengashi"dan voz kechilishi lozim - u yerda ota-onalar ko'magi ta'qiqlab qo'yilgan va boshqa bir qator kamchiliklari bor.



10-боб. Таълим тизимида назорат

61-модда. Таълим соҳасидаги давлат назорати

Давлат томонидан таълим сифати таъминланишини назорат қилиш – таълим муассасалари томонидан берилаётган таълим мазмуни ва сифатининг ушбу Қонун, таълим соҳасига оид бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига мувофиқлигини ўрнатиш ҳисобланади.

Идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклидан қатъий назар таълим муассасалари, нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фаолияти устидан давлат назорати амалга оширилади.

Таълим соҳасидаги давлат назорати, таълим сифатини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи омонидан амалга оширилади.

Таълим муассасалари таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органига таълим сифатини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга оширишда кўмаклашишга мажбур.

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи таълим муассасалари ва таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан берилаётган таълим мазмуни ва сифатининг ушбу Қонун, таълим соҳасига оид бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига номувофиқлигини аниқлаганда уни бартараф этиш бўйича уларга тақдимнома киритади.

62-модда. Таълим олувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш

Ўқув режасидаги фан (модул), курснинг алоҳида қисми ёки тўлиқ ҳажмини ўз ичига олган ўқув дастурларининг таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилиши белгиланган тартибда назорат синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Таълим олувчи ўқув режасидаги бир ёки бир неча фанлар (модуллар), курслар бўйича синов назоратидан қониқарсиз баҳоланган тақдирда академик қарздор ҳисобланади.

Умумий ўрта таълимни оилада олувчи вояга етмаган болаларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) ва таълим муассасалари академик қарздорликни бартараф этиш учун шароит яратади ва уни ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилади.

Белгиланган муддатларда академик қарздорликни бартараф эта олмаган касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари таълим олувчилари ўқиётган семестрида қайта ўқиш учун қолдирилади.

63-модда. Якуний давлат аттестацияси

Якуний давлат аттестацияси битирувчиларнинг билим, малака ва кўникма даражасининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш ҳамда таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат бериш масаласини ҳал этиш мақсадларида ўтказилади.

Якуний давлат аттестацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шаклларда ўтказилади.

64-модда. Педагог кадрлар фаолиятини назорат қилиш

Педагог кадрлар фаолиятининг назорати қонун ҳужжатлари асосида аттестация, уларнинг фаолиятини ўрганиш, баҳолаш ва бошқа шаклларда амалга оширилади.

Педагог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат бошқаруви органи томонидан тегишли таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Тагаева Дилноза Рамизуллаевна 2018-04-18 20:33:24

63 модда жуда долзарбдир. айниқса 10-11 синфлардан сўнгги давлат аттестацияси кўриб чиқилиши ва битирувчиларнинг бир пайтнинг ўзида абитуриент бўлишлиги ва ўз танлаётган мутаххассислигига катта аҳамият бериб тайёрланишлигини ҳисобга олган ҳолда, мактабдаги имтиҳонларни шу жиҳатларни ҳисобга олиб тайинланиши жуда муҳимдир. Мактабдаги 7-8 та битирув имтиҳонлари абитуриентларга ўз мутахассилиги бўйича топширадиган имтихонларига тайёргарлик кўришликка тўсқинлик қилмаслиги лозим.

Бекмуродов Аббос Амириддинович 2018-04-19 16:17:01

педагог кадрларни назорат қилишда бир бирини такрорлайдиган саволнома ва жадвалларни умумийлаштириб яхлит холга келтириш ва кўпроқ эътиборни амалий самарадорликка қаратиш лозим.

11-боб. Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик

65-модда Таълим муассасаларининг халқаро алоқалари

Таълим муассасалари таълим муаммолари юзасидан илмий алоқаларни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ халқаро ҳамкорликда иштирок этиш, хорижий давлатларнинг тегишли таълим муассасалари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан ҳамкорликда қўшма ўқув марказлари, илмий лабораториялар ташкил этиш халқаро даражадаги таълим ва илм-фанга доир қўшма лойиҳаларни тайёрлаш, фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-амалий анжуманлар, конференциялар ва симпозиумларни ўтказиш, талабалар, магистрлар, докторантлар, ўқитувчилар ва илмий ходимларни алмашиш ҳуқуқига эга.

66-модда. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқарув органларининг халқаро алоқалари

Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқарув органлари Ўзбекистон Республикаси фуқарорларини хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига ўқишга юбориш, педагог кадрлар ва талабалар алмашувини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

12-боб. Якунловчи қоидалар

67-модда. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

68-модда. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуни ўз кучини йўқотган деб топилсин.(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)

69-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириш тартиби

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Madina Tursunova 2018-04-20 12:03:13
Предлагается дополнить закон «Об образовании» Республики Узбекистан главу «Международное сотрудничество Республики Узбекистан в области образования», и изложить его в следующей редакции: «Глава V. Международное сотрудничество в сфере образования Статья 30. Международное сотруд ничество Международное сотрудничество в области образования осуществляется в соответствии с законодательством Республики Узбекистан и международными договорами, стороной которых является Республика Узбекистан. Уполномоченные органы имеют право устанавливать отношения и заключать международные договоры о сотрудничестве и кооперации, а также участвовать в международных проектах и мероприятиях в области образования и научных исследований. Образовательные учреждения имеют право устанавливать прямые отношения сотрудничества и партнерства с зарубежными образовательными учреждениями. Уполномоченные органы и/или другие компетентные органы управления при обращении к ним оказывают помощь в том, что касается: а) участия в программах академической мобильности, академического и культурного обмена, а также в совместных проектах; b) организации и осуществления исследовательской деятельности или художественного творчества, а также совместных научных и культурных мероприятий; c) проведения фундаментальных и прикладных научных исследований по заказу юридических лиц из-за рубежа; d) создания с участием зарубежных партнеров структурных единиц образовательного учреждения (центры, лаборатории, технологические парки, бизнес-инкубаторы и т. п.); e) приобретения членства региональных и международных неправительственных организаций; f) участия в региональных и международных программах и проектах. Деятельность в рамках международных договоров финансируется в соответствии с действующим законодательством. Международные программы и проекты финансируются согласно действующему законодательству или, в зависимости от обстоятельств, в соответствии с положениями утвержденных и финансируемых проектов. Законом о государственном бюджете ежегодно утверждаются финансовые средства, предназначенные для поддержки академической мобильности. Статья 31. Сотрудничество с региональными и международными организациями В целях модернизации и приведения национальной системы образования в соответствие с международными стандартами, а также для целей включения в создание международного пространства высшего образования Уполномоченные органы принимают участие в программах и проектах международного сотрудничества на региональном уровне. Уполномоченные органы осуществляет авторизацию и мониторинг деятельности иностранных волонтеров, предоставляющих образовательные услуги, а также некоммерческих организаций, реализующих различные международные проекты и программы в рамках национальной системы образования, в соответствии с действующим законодательством. Статья 32. Прием на учебу иностранцев, права и обязанности иностранных учащихся и студентов Прием на учебу иностранцев осуществляется на тех же условиях, что и граждан Республики Узбекистан. Прием на учебу иностранцев обусловлен предварительным признанием и установлением эквивалентности документов об образовании, представленных кандидатами. Право организации обучения для иностранцев принадлежит исключительно аккредитованным образовательным учреждениям с аккредитованными образовательными программами. Обучение иностранцев осуществляется на узбекском языке или – по желанию кандидатов – на другом языке международного общения в соответствии с возможностями образовательного учреждения и в пределах выделенных на эти цели бюджетных средств. Иностранцы, обучающиеся в Республике Узбекистан, за исключением тех, кто получает стипендии, предоставляемые государством, вносят плату за обучение в соответствии с действующими нормативными актами. Статья 33. Образование за рубежом Государство обеспечивает академическую мобильность в соответствии с национальными и международными нормативными актами. Граждане Республики Узбекистан имеют право на образование за рубежом на основе международных договоров, а также на основе индивидуальных договоров, заключенных с зарубежными образовательными учреждениями. Граждане Республики Узбекистан, зачисленные на учебу за рубежом на основе международных договоров, пользуются льготами и правами, предусмотренными в соответствующих документах. Граждане Республики Узбекистан – выпускники зарубежных образовательных учреждений пользуются при трудоустройстве равными правами с выпускниками образовательных учреждений Республики Узбекистан того же уровня в соответствии с действующим законодательством. Признание и установление эквивалентности документов об образовании, полученных в зарубежных образовательных учреждениях, осуществляется в соответствии с условиями, установленными Кабинетом Министров Республики Узбекистан».
Sadikova Inoyatxon T 2018-04-22 00:10:02

65-modda.

Xalqaro hamkorlikni amalga oshirishda kuryer orqali hat-habar yuborish emas, e-maildan foydalanish majburiy bo'lsin, iltimos!!!

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1O`zbekiston Respublikasi ta'lim to`g`risidagi qonuniQonun imzolangandan so'ng kuchga kiradiDoimiyTa'lim tizimi bilan bog`liq barcha vazirlik va idoralar

So`rovnoma natijalari