Hujjat nomi
Етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO`zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-06 17:24:41
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 15 февралдаги ПФ–5343-сон Фармонига ҳамда етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 15 февралдаги ПФ–5343-сон Фармонига биноан:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идоралар томонидан 2018 йил 1 майдан бошлаб етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда қарздорлар деб юритилади) ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базаси жорий этилиши;

маълумотлар базасига киритилган жисмоний ва юридик шахслар - қарздорлар йирик битимлар тузишга, айрим турдаги молия-кредит хизматларидан, халқаро йўловчи ташиш хизматларидан ҳамда давлат хизматларидан фойдаланишга ҳақли эмасликлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасига (кейинги ўринларда маълумотлар базаси деб юритилади) етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича ҳар биридан қарздорлик миқдори жисмоний шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан юқори, юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан юқори бўлган қарздорлар киритилади;

мазкур қарор мақсадлари учун йирик битимлар деганда қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этиладиган битимлар тушунилади;

маълумотлар базасига киритилган қарздорларга банк хизматлари (омонатларни жалб этиш ва микроқарз бериш бундан мустасно), суғурта хизматлари, шунингдек лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда қарздорларнинг халқаро йўловчи ташиш хизматларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиши таъқиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан маълумотлар базасига киритилган қарздорларга нисбатан давлат хизматлари кўрсатилмайди.

Маълумотлар базасига киритилган қарздорларга нисбатан мазкур бандда назарда тутилган вақтинчалик чекловлар улар маълумотлар базасига киритилган вақтдан бошлаб маълумотлар базасидан чиқарилгунларига қадар амал қилади.

[ izohlar (3) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Norboyev Anvar Abdusalimovich 2018-04-07 14:37:24

Миқдорни кўпайтириш лозим.

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-04-12 12:09:34

айнан кайси давлат хизматилари курсатилмаслиги аник ёзилиш керак

Сувдан карзи бор фукаро фарзандини богчага йулланма ололмаслигини кандай изохланади.

Сувдан карзи фукарога сувга алокадор давлат хизматлари курсатилмаслиги мантикан тугри булади

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-04-12 13:00:01

Суд карори ижросини бажармаслик яъни карздорликни уз муддатида туламаслик МИБ ходимлари томонидан ЭКИХ 10 баробарида маъмурий жарима солинишига сабаб булади. Мантикан уйлаб каралганда, фукаронинг маблаги етарли булмаганлиги сабабли, карздор. У муддатида туланмаган карз учун яна 10 баробар жарима тулаш керак.

3. Маълумотлар базасига қарздорларни киритишда мазкур қарорда белгиланган талабларга қатъий риоя этилиши, қарздорлар ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича масъулият Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилсин.

[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-04-12 13:02:13

Карздор тугрисида маълумот киритган ташкилот ва ходимнинг жавобгарлиги хамда карздорликнинг асоси аник белгиланиши керак.

4. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан ўзларига тегишли халқаро йўловчи ташиш хизматлари учун чипталар сотишга ихтисослаштирилган махсус кассаларда маълумотлар базасига киритилган қарздорларнинг халқаро йўловчи ташиш хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланганлигига оид маълумотлар жойлаштирилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тижорат банклари билан ҳамкорликда аэропортлар, автовокзаллар ва темир йўл вокзалларида етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатларидан қарздорликни тўлаш имконини берувчи ихтисослаштирилган кассалар жойлаштирилиш чораларини кўрсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда етказилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжуд жисмоний ва юридик шахсларни ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасига киритиш, қарздорларнинг ҳуқуқларини вақтинча чеклашни жорий этиш, вақтинча чеклашни олиб ташлаш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

7. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

[ izohlar (2) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-04-12 13:05:42

Базанинг мобил варианти ишлаб чикилиши керак. Фукаро узига тегишли холатлар буйича исталган вактда ва жойда доимий хабардор булиб туриши керак. Маълумотларни уз вактида етказилиши айрим салбий холатларни олдини олади.

Шохрухбек Кадиров Мамарасулович 2018-04-12 13:09:52

Карздорликни киритишнинг сунгги муддати белгиланса яхши буларди. Масалан электр, газ , сув учун карздорликни базага киритиш муддати хар ойнинг 10 санаси. Бошка кунларда базада карздорлик киритиш факат истеъмолчи билан тузилган далолатномага асосан киритилиши керак. кеча карздорликни бартараф этган фукаро "адашиб" яна 2 кундан сунг карздор булиб колмаслиги керак.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Проведение обсуждения в СОВАЗПроведение обсуждения в СОВАЗ06.04.2018-21.04.2018Министерство юстиции Республики Узбекистан

So`rovnoma natijalari