Hujjat nomi
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифини қулланиш ҳақида
 To`liq ro'yxatga qaytish
Hujjat turiQaror
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Hujjat muallifiQoraqalpog`iston Respublikasi Vazirlar Kengashi
Muhokama boshlanishi (sana)2018-04-06 18:06:23
Muhokama yakunlanishi (sana)2018-04-21 23:59:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan

ЛОЙИҲА

Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифини қулланиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2724-сонли қарори ижросини таъминлаш, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати узлуксиз ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тариф даражаларини белгилаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил30 мартдаги 05/1-338-сонли топшириғи ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тариф даражаларини белгилаш юзасидан берилган “Ўзбекистон Автомобиль транспорти” агентлигининг 2018 йил 4 апрелдаги Е-342-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил3 апрелдаги РЖ/06-02/790-сонли, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2018 йил5 апрелдаги 02/08-1504-сонли, Давлат солиқ бошқармасининг 2018 йил5 апрелдаги 13/1-03162-сонли ва “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2018 йил 3 апрелдаг 225-сонли таклифлари маъқуллансин.

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати бир марталик автобусда йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 900 сўм ва йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 1000 сўм миқдорида белгилансин.

3. “Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига:

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда йўловчи ташиштранспорти тизимини янада такомиллаштириш, тошувчилар томонидан лицензия карточкаларига эга автотранспорт воситаларида хизмат кўрсатишини, бунда йўловчи ва багаж ташишҳавфсизлиги ва ёнғин ҳавфсизлиги, техника ҳавфсизлигига риоя этилишини, шунингдек, ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларинианиқлаш юзасидан мунтазам равишда қўшма рейдлар тошкил этиш;

шаҳар йўловчилар транспорти иш самарадорлигини ошириш мақсадида уларда йўловчилар оқимини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, тасдиқланган ҳаракат жадвалларига ва ҳаракатланиш оралиқларига қатъий риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ва Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда хизмат кўрсатувчи корхоналарда замановий ахборот-коммуникация технологиялари, ҳаракатдаги тартибни “он-лайн” реал вақт режимида узоқдан назорат қилиш (GPS) ва шаҳар йўловчи ташиш транспортини автоматлаштирилган тарзда бошқариш тизимлари қўлланилишини ташкил қилиш;

Давлат солиқ бошқармаси билан биргаликда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ва техник кўрсаткичларини доимий равишда тахлил қилиб бориш топширилсин.


[ izohlar (1) ]

Izohlar va ularga berilgan javoblar

Джумамуратов Джумабай Ражапович 2018-04-07 19:24:45

Ушбу қарор тезироқ қабул қилинса яхши бўлар эди. Сабаби бугунги кунда енгил автомобил ва автобусларнинг, иҳтиет қисимларнинг, ёқилги-мойлаш материалларнинг нарҳлари ошиб бормоқда. Тошкент шаҳри ўзида йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 1200-1500 сўмдан паст эмас бўлиб, Тошкентдаги иҳтиет қисимлар нарҳи Корақалпоғистон Республикасидагидан 1.5 баровар кам.

Корақалпоғистон Республикасидайўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиб келаетган тадбиркорлик субъектлари проезд нарҳи паст бўлганлиги сабабли, паст рентабеллик билан ишламоқда. Ушбу сабабли янги автомашиналарни ва автобусларни сотиб олишда муаммолар бўлмоқда. Буннан ташқари банк кредит фоиз ставкалари юқори бўлмоқда.

Иложи бўлса, Корақалпоғистон Республикасида йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи Тошкент шаҳридагидан паст бўлмаган ҳолда 1200 сўм, автобусларда 1000 сўм сўм этиб белгиланганда яхши бўлар эди.

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
1Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифини қулланиш ҳақидаШаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати янги тарифини қулланиш ҳақидаКейинги қарор қабул қилинган кунга қадарМ.Ерназаров

So`rovnoma natijalari